ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РИБАВИРИН-СЗ
RIBAVIRIN-SZ
Препаратнинг савдо номи: Рибавирин-СЗ
Таъсир этувчи модда (ХПН): рибавирин
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: рибавирин – 200 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (сут қанди) – 96,0 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 2,0 мг, магний стеарати – 2,0 мг;
Оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар № 0
корпус: титан диоксиди, желатин;
қопқоқча: титан диоксиди, желатин.
Таърифи: оқ рангли капсулалар № 0.
Капсулаларнинг ичидагиси – оқ ёки сарғиш тусли оқ кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.
АТХ коди: J05AB04.
Фармакологик хусусиятлари
Рибавирин – яққол вирусларга қарши таъсирга эга бўлган нуклеозидларнинг синтетик аналоги. Турли ДНК ва РНК вирусларга қарши таъсирнинг кенг доирасига эга.
Фармакодинамикаси
Рибавирин вируслар билан шикастланган хужайраларга осон киради ва тез хужайра ички аденозинкиназа томонидан рибавирин моно-, ди- ва трифосфатга фосфорланади. Бу метаболитлари, айниқса рибавирин трифосфат, яққол вирусларга қарши фаолликка эга.
Рибавириннинг таъсир механизми етарлича аниқланмаган. Лекин, рибавиринни инозин монофосфат дегидрогеназани (ИМД) ингибиция қилиниши маълум, бу самараси хужайра ички гуанозин трифосфатнинг (ГТФ) даражасини яққол пасайишига олиб келади, бу ўз навбатида, вирус ДНК ва вирус специфик оқсилларнинг синтезини сусайтириши билан бирга кечади. Рибавирин янги вирионларнинг репликациясини ингибиция қилади, бу вирусли юкламанинг пасайишини таъминлайди. Рибавирин нормал фаолият қилаётган хужайраларда РНК синтезини бостирмасдан, вирусли ДНК синтезини селектив ингибиция қилади.
Рибавирин вирусларнинг кўпчилик ДНК ва РНК сига нисбатан самарадор. Рибавиринга энг сезгир ДНК вируслари қуйидагилар хисобланади: Simplex herpes virus, poks virus, virus of Marek′s illgess. Рибавиринга сезгир бўлмаган ДНК вируслари қуйдагилар хисобланади: Varicella Zoster, pseudorabies, cow smallpox. Рибавиринга энг сезгир РНК вируслари қуйдагилар хисобланади: influenza A, B, paramyxovirus (parainfluenzs, epidemic parotite, Nucasl′s illness), reoviruses, RNA tumoral viruses. Рибавиринга сезгир бўлмаган PНК вируслари қуйдагилар хисобланади: enteroviruses, rhinovirus, Semlicy Forest.
Рибавирин С гепатити вирусига (СГВ) қарши фаолликка эга. Рибавириннинг СГВ қарши таъсир механизми тўлиқ аниқланмаган. Фосфорланиш сари тўпланаётган рибавирин трифосфати, гуанозин трифосфатнинг хосил бўлишини рақабатли бостириб, шу билан вирус РНК сининг синтезини пасайтиради деб тахмин қилинади. Шунингдек, рибавирин ва альфа интерфероннинг СГВ га қарши синергик таъсирининг механизми, интерферон томонидан рибавириннинг фосфорланишини кучайиши ҳам ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: перорал қўлланганида рибавирин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Бунда унинг биокираолишлиги 45% дан кўпроқни ташкил қилади.
Тақсимланиши: рибавирин плазмада, нафас йўлларининг шиллиқ секретида ва эритроцитларда тақсимланади. Рибавирин трифосфатнинг катта миқдори, 4-нчи куни платога эришиб ва юборилганидан кейин бир неча ҳафта давомида сақланиб, эритроцитларда тўпланади. Ярим тақсимланиш даври 3,7 соатни ташкил қилади. Тақсимланиш хажми (Vd) – 647-802 л. Курсли қабул қилинганидан кейин рибавирин катта миқдорларда плазмада тўпланади. Такрорий ва бир марта қабул қилинганида биокираолишлиги кўрсатгичларининг (AUC – “концентрация/вақт” эгри чизиғи ости майдони) нисбати 6 га тенг. Давомли қўлланганидан кейин рибавириннинг ахамиятли концентрацияси (67% дан кўпроқ) орқа мия суюқлигида аниқланиши мумкин. Плазма оқсиллари билан ахамиятсиз боғланади.
Плазмадаги максимал концентрацияга эришиш вақти – 1 соатдан 1,5 соатгача.
Плазмадаги терапевтик концентрацияга эришиш вақти қоннинг минутли хажми кўрсатгичига боғлиқ.
Плазмадаги максимал концентрациясининг (Сmax) ўртача катталиги: хар 8 соатда 200 мг дозада қабул қилинганида 1-нчи ҳафта охирида тахминан 5 мкмоль литр ва хар 8 соатда 400 мг дозада қабул қилинганида 1-нчи ҳафта охирида тахминан 11 мкмоль литр.
Биотрансформацияси: рибавирин жигар хужайраларида моно-, ди- ва трифосфат кўринишидаги фаол метаболитларига фосфорланади, сўнгра улар 1,2,4-триазолкарбоксамидга метаболизмга учрайди (трикарбоксил кислота ва триазолли карбоксилли метаболити хосил бўлиши билан амидли гидролиз).
Чиқарилиши: рибавирин организмдан секин чиқарилади. 200 мг доза бир марта қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиш даври (Т1/2) плазмадан 1 дан 2 соатгачани ва эритроцитлардан 40 кунгачани ташкил қилади. Курсли қабул қилиш тўҳтатилганидан кейин Т1/2 тахминан 300 соатни ташкил қилади. Рибавирин ва унинг метаболитлари организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади. Фақат тахминан 10% ичак орқали чиқарилади. Ўзгармаган холда тахминан 7% рибавирин 24 соат ичида ва тахминан 10%- 48 соат ичида чиқарилади.
Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препаратни қабул қилганларида рибавириннинг AUC ва Cmax ошади, бу хақиқий клиренсини пасайиши билан боғлиқ. Жигар етишмовчилигида (А, В ва С даражалари) рибавириннинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Ёғларни сақловчи овқат билан бир марталик доза қабул қилинганидан кейин, рибавириннинг фармакокинетикаси ахамиятли ўзгаради (AUC ва Cmax 70% га ошади).
Қўлланилиши
Сурункали С гепатити (интерферон альфа-2b ёки пегинтерферон альфа-2b билан мажмуада): илгари интерферон альфа-2b ёки пегинтерферон альфа-2b билан даволанмаган бирламчи беморлар; интерферон альфа-2b ёки пегинтерферон альфа-2b билан монотерапия курсидан кейинги зўрайишда; интерферон альфа-2b ёки пегинтерферон альфа-2b билан монотерапияга сезгир бўлмаган беморларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, чайнамасдан ва сув билан, овқат қабул қилиш билан бирга суткада 0,8-1,2 г 2 қабулда (эрталаб ва кечқурун) буюрилади. Бир вақтда интерферон альфа-2b – тери остига, 3 млн. ХБ ҳафтада 3 марта ёки пегинтерферон альфа-2b – тери остига, 1,5 мкг/кг ҳафтада 1 марта. Интерферон альфа-2b билан мажмуада тана вазни 75 кг гача бўлганида рибавириннинг дозаси – суткада 1 г (эрталаб 0,4 г ва кечқурун 0,6 г); 75 кг дан юқори – суткада 1,2 г (эрталаб 0,6 г ва кечқурун 0,6 г). Бир вақтда пегинтерферон альфа-2b – тери остига, 3 млн. ХБ ҳафтада 3 марта ёки пегинтерферон альфа-2b – тери остига, 1,5 мкг/кг ҳафтада 1 марта. Пегинтерферон альфа-2b билан мажмуада тана вазни 65 кг гача бўлганида рибавириннинг дозаси – суткада 0,8 г (эрталаб 0,4 г ва кечқурун 0,4 г); 65-85 кг да – суткада 1 г (эрталаб 0,4 г ва кечқурун 0,6 г); 85 кг дан юқори – суткада 1,2 г (эрталаб 0,6 г ва кечқурун 0,6 г).
Даволаш давомийлиги – 24 – 48 ҳафта; бунда илгари даволанмаган беморлар учун – 24 ҳафтадан кам эмас, генотип 1 вирусили беморларда – 48 ҳафта. Интерферон альфа билан монотерапияга сезгир бўлмаган беморларда, шунингдек қайтиаланишларда – камида 6 ойдан 1 йилгача (касалликнинг клиник кечиши ва ўтказилаётган даволашга жавобга қараб).
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, умумий кучсизлик, лоҳаслик, уйқусизлик, астения, депрессия, таъсирчанлик, безовталик, эмоционал беқарорлик, асабийлик, қўзғалиш, тажаввузкор хулқ, онгни чалкашиши, кам ҳолларда – суицидал мойиллик, силлиқ мушакларнинг тонусини ошиши, тремор, парастезитялар, гиперстезия, гипестезия, хушдан кетиш.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши ёки ошиши, бради- ёки тахикардия, юрак уриши, юракни тўхташи.
Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, лейкопения, нейтропения, гранулоцитопения, тромбоцитопения; жуда кам ҳолларда – апластик анемия.
Нафас тизими томонидан: диспноэ, йўтал, фарингит, хансираш, бронхит, ўрта отит, синусит, ринит.
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, иштахани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ, қабзият, таъмни бузилиши, панкреатит, метеоризм, стоматит, глоссит, милклардан қон кетиши, гипербилирубинемия.
Сезги аъзолари томонидан: кўзёши безини шикастланиши, конъюнктивит, кўришни бузилиши, эшитишни бузилиши/йўқолиши, қулоқларда шовқин.
Таянч-харакат аппарати томонидан: артралгия, миалгия.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: оқиб келишлар, либидони пасайиши, дисменорея, аменорея, меноррагия, простатит.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эритема, эшакеми, гипертермия, ангионевротик шиши, бронхоспазм, анафилаксия, фотосенсибилизация, кўпшаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Бошқалар: сочларни тўкилиши, конъюнктивит, алопеция, сочларнинг тузилишини бузилиши, терининг қуруқлиги, гипотиреоз, кўкрак қафасида оғриқ, чанқоқлимк, замбуруғли инфекция, вирусли инфекция, гриппсимон синдром, кўп терлаш, лимфаденопатия.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, IIб-III даражали сурункали юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси – минутига 50 мл дан кам), оғир анемия, жигар етишмовчилиги, декомпенсацияланган жигар циррози, аутоиммун касалликлар (шу жумладан аутоиммун гепатит), қалқонсимон безининг даволашга берилмайдиган касалликлари, суицидал фикирлар билан оғир депрессия, болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача).
Эҳтиёткорлик билан
Репродуктив ёшдаги аёллар (хомиладорлик юз бериши яхши эмас), декомпенсацияланган қандли диабет (кетоацидоз хурпужлари билан); ўпкаларнинг сурункали обструктив касалликлари, ўпка артериясининг тромбоэмболияси, сурункали юрак етишмовчилиги, қалқонсимон безининг касалликлари (шу жумладан тириотоксикоз), қоннинг ивишини бузилишлари, тромбофлебит, миелодепрессия, гемоглобинопатия (шу жумладан талассемия, ўроқ-хужайрали анемия), депрессия, суицидга мойиллик (шу жумладан анамнездаги), кексалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Магний ва алюминий бирикмалари, семитикон сақловчи дори воситалари препаратнинг биокираолишлигини пасайтиради (AUC 14% га камаяди, бу клиник аҳамиятга эга эмас).
Интерферон альфа-2b ёки пегинтерферон альфа-2b билан бирга қўлланганда – таъсирнинг синергизми.
Зидовудин ва/ёки ставудин билан даволаш вақтида рибавиринни буюриш, уларнинг фосфорланишини пасайиши билан бирга кечади, бу ОИТВ-виремияга олиб келиши ва даволаш схемасини ўзгартиришни талаб қилиши мумкин.
Пуринли нуклеотидларнинг фосфорланган метаболитларининг концентрациясини (шу жумладан диданозинни, абакавирни) ва бу билан боғлиқ бўлган сутли ацидоз ривожланиши хавфини оширади.
Цитохром Р450 иштирокидаги жигарнинг ферментатив фаоллигига таъсир кўрсатмайди.
Ёғларни кўп сақловчи овқат билан бир вақтда қабул қилиш, рибавириннинг биокираолишлигини оширади (AUC ва Cmax 70% га ошади).
Махсус кўрсатмалар
Препаратнинг тератогенлигини хисобга олиш керак, репродуктив ёшдаги эркаклар ва аёллар даволаш вақтида ва даволаш тугаганидан кейин 7 ой давомида самарали контрацептив воситаларни ишлатишлари керак.
Лаборатория текширишларини (лейкоцитар формула ва тромбоцитлар сонини хисоблаш билан қоннинг клиник тахлили, электролитлар, креатинин миқдори, жигарнинг функционал синамаларини аниқлаш) даволашни бошлаш олдидан, 2 ва 4 ҳафтада, кейин мунтазам ўтказиш керак.
Рибавирин билан даволаш жараёнида кўпчилик холларда гемоглобиннинг миқдорини максимал пасайиши, даволаш бошланганидан кейин 4-8 ҳафта ўтгач аниқланади. Гемоглобин 110 мг/мл дан камга пасайганида, рибавириннинг дозасини вақтинча кунига 400 мг га камайтириш, гемоглобин 100 мг/мл дан камга пасайганида, дозани дастлабкидан 50% гача қичқартириш керак. Кўпчилик холларда дозани тавсия этилган ўзгаришлари гемоглобиннинг даражасини тикланишини таъминлайди. Гемоглобин 85 мг/мл дан камга пасайганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Ўта юқорпи сезувчанлик (эшакеми, ангионевротик шиши, бронхоспазм, анафилаксия) ўткир номоён бўлганида, препаратни қўллашни дархол тўхтатиш керак. Ўткинчи тошмалар даволашни узиш учун асос бўлмайди.
Даволаниш вақтида чарчоқлик, уйқучанлик ёки дезориентация сезувчи шахслар, автотранспортни хайдаш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак.
Кекса пациентларда буйрак фаолиятини ёмонлашиши мумкинлиги туфайли, препаратни қўллаш олдидан, буйрак фаолиятини, хусусан креатинин клиренсини аниқлаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилши
Ножўя таъсирларининг яққоллигини кучайиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар 200 мг дан.
30, 60 ёки 120 капсуладан полимер банка ёки полимер флаконда.
Ҳар бир банка ёки флакон, 3, 6, 12 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.