📜 Инструкция по применению Урибета®
💊 Состав препарата Урибета®
✅ Применение препарата Урибета®
📅 Условия хранения Урибета®
⏳ Срок годности Урибета®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРИБЕТА®

URIBETA

 

Препаратнинг савдо номи: УРИБЕТА®  

Таъсир этувчи модда (ХПН): интерферон бета-1b

Дори шакли: инъекция учун лиофилизацияланган кукун

Таркиби:

фаол модда: 

интерферон бета-1b

ёрдамчи моддалар: 

одам альбумини 15,00 мг

манитол 15,0 мг

Таърифи: ёт заррачаларсиз, оқ ёки бироз оч сариқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Иммуномодуляторлар, Вирусларга қарши воситалар.

АТХ коди: L03AB08.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакологик таъсири: Иммуномодулятор таъсири. Интерферонлар табиий оқсил ҳисобланган цитокинлар оиласига мансубдир. Интерферонларнинг молекуляр массаси 15000 дан 21000 Д гачани ташкил этади. Интерферонларнинг учта асосий синфи аниқланган: альфа, бета, гамма. Интерферон альфа, интерферон бета ва интерферон гамма кўпчилик бир-бирига ўхшаш, лекин ҳар хил биологик хусусиятларга эга. Интерферон бета-1b фаоллиги тури жиҳатидан спецификдир, шунинг учун интерферон бета-1b бўйича кўпроқ муҳим фармакологик маълумотларни одам ҳужайралари культураларида ўтказилган тадқиқотларда ёки in vivo шароитида одамларда олинади.

Интерферон бета-1b вирусларга қарши ва иммунитетни бошқарувчи фаолликка эга. Унинг тарқоқ склероздаги таъсир механизми охиригача аниқланмаган. Бироқ, маълумки, интерферон бета-1b нинг биологик самараси одам ҳужайралари юзасида аниқланган специфик рецепторлар билан ўзаро таъсири ёрдамида намоён бўлади. Интерферон бета-1b нинг ушбу рецепторлар билан боғланиши, интерферон бета-1b нинг биологик самараларининг медиаторлари сифатида қараладиган қатор моддаларнинг экспрессиясини индукция қилади (ушбу моддалардан айримларини миқдори интерферон бета-1b қабул қилган беморлар зардобида ва қон ҳужайралари фракцияларида аниқланган). Интерферон бета-1b рецепторларни гамма-интерферонга нисбатан боғланиш хусусиятини ва экспрессиясини пасайтиради, уларни парчаланиши кучайтиради.

Бундан ташқари, интерферон бета-1b периферик қоннинг мононуклеар ҳужайраларини супрессор фаоллигини орттиради.

Фармакокинетикаси: Тавсия қилинган 0,25 мг дозада тери остига юборилгандан кейин, интерферон бета-1b нинг қондаги концентрацияси паст бўлади ёки умуман аниқланмайди. 

Соғлом кўнгиллиларга 0,5 мг интерферон бета-1b ни тери остига юборилгандан кейин, плазмадаги Сmax инъекциядан кейин 1-8 соатдан сўнг 40 ХБ/мл ни ташкил этади. Бу тадқиқотда интерферон бета-1b ни тери остига юборилгандаги мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50% га тенг. Вена орқали юборилганда препаратнинг зардобдаги клиренси – С1 ва ярим чиқарилиш даври – Т1/2 мувофиқ равишда – ўртача минутига 30 мл/кг ни ва 5 соатни ташкил қилади. 

Интерферон бета-1b ни кунора юбориш препаратнинг қон плазмасидаги даражасини ошишига олиб келмайди, фармакокикинетик параметрлари даволаш курси давомида ҳам, эҳтимол, ўзгармаса керак.

Соғлом кўнгиллиларга интерферон бета-1b ни 0,25 мг дозада кунора тери остига юборилганда биологик жавоб маркерлари (неотерин, бета2-микроглобулин ва иммуносупрессив цитокин-IL-10) даражаси препаратнинг биринчи дозаси юборилгандан сўнг 6-12 соатдан кейинги бошланғич кўрсаткичларга нисбатан анча ошган. Сmaxга 40-124 соатдан кейин эришилган ва тадқиқотнинг 7 кунлик (168 соат) даври давомида юқорилигича қолган.

Клиник фармакологияси: Интерферон бета-1b билан даволаш касалликни кейинчалик янада авж олишини ва ногиронликни, шу жумладан оғир 12 ой муддатгача (беморни ногиронлик аравачасига боғланиб қолиши) бўлган ногиронликни юз беришини кечиктиришга имкон беради. Бу самара ҳам касалликни зўрайишлари бўлган, ҳам зўрайишлар бўлмаган беморларда, шунингдек ногиронликнинг ҳар қандай индекси бўлган пациентларда кузатилган (тадқиқотларда EDSS бўйича 3 баллдан 6,5 баллгача баҳоланган пациентлар иштирок этган).

Ҳам ремиссия билан кечувчи, ҳам иккиламчи – авж олиб борувчи тарқоқ склерозда интерферон бета-1b билан даволаш, касалликни клиник зўрайишлари сони (30% гача) ва оғирлигини, госпитализациялар сони ва стероидлар билан даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради, ремиссия давомийлигини узайтиради.

Интерферон бета-1b билан даволаш фонида қайта авж олиб турувчи ва иккиламчи – авж олиб борувчи тарқоқ склерозда беморларнинг бош мияси МРТ натижалари препаратнинг патологик жараён оғирлигига сезиларли ижобий таъсир этганини, янги фаол ўчоқлар пайдо бўлиши сезиларли даражада камайганини кўрсатган.

 

Қўлланилиши

Сўнгги 2 йил ичида касалликнинг камида иккита зўрайиши бўлган ремиссия билан кечувчи ва кейинчалик неврологик симптоматиканинг тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган тикланиши билан тарқоқ склерози (ўзганинг ёрдамисиз ҳаракатланадиган амбулатор беморларда касалликни зўрайишлари сони ва оғирлик даражасини камайтириш учун); тарқоқ склерозни иккиламчи авж олиб кечиши (касалликни зўрайишлар сони ва оғирлигини камайтириши, касалликни авж олиш темпини секинлаштириш учун) қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

0,25 мг (800 000 ТБ) дан кунора тери остига. Назоратли клиник тадқиқотларда даволаш самараси 3 йил кузатув давомида сақланиб қолган. Такрорий ремиссия билан кечувчи ва иккиламчи авж олиб борувчи тарқоқ склерозда беморларни даволаш давомийлиги мувофиқ равишда 5 ва 3 йилга етган клиник тадқиқотларининг натижалари мавжуд.

 

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: баъзида депрессив ҳолатлар, хавотирлик, эмоционал лабиллик, деперсонализация, тиришишлар, ўз жонига қасд қилишга уриниш  ва онгни чалкашиши кузатилган, мушак тонусини ошиши ҳоллари ҳам маълум.

Юрак-қон томир тизими ва қон (қон яратиш гемостаз) томонидан: лейкопения (лимфо-, нейропения), анемия бўлиши мумкин, кам ҳолларда – тромбоцитопения, кардиомиопатия; баъзи ҳолатларда – гипокальцемия.

Респиратор тизим томонидан: кам ҳолларда – ҳансираш (инъекциядан кейин).

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин; тавсия этилган дозада фойдаланилганда – АСТ, АЛТ, гаммаглутамилтранспептидазалар фаоллигини ошиши; гепатит ҳолатлари (тахминан дори таъсири оқибатидаги) таърифланган.

Тери қопламлари томонидан: 0,25 мг (8000000 ТБ) доза билан даволанганда анча кўп ҳолларда маҳаллий реакциялар – қизариш, шиш, тери рангини ўзгариши, яллиғланиш, оғриқ, ўта юқори сезувчанлик, некроз, лимфоаденопатия ривожланиши мумкин (вақт ўтиши билан даволаш давом эттирилганда, юбориш жойидаги реакцияларни ривожланиш тез-тезлиги пасаяди). Инъекция жойида шиш ёки суюқликни транссудацияси билан кечувчи тери бутунлиги бузилганда, пациент шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Жуда кам ҳолларда алопеция кузатилган.

Сийдик-таносил тизими томонидан: монопауза даври бошланмаган аёлларда ҳайз кўришда бузилишлар бўлиши мумкин; баъзи ҳолатларда  – гиперурикмия.

Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари бўлиши мумкин (кам ҳолларда  – бронхоспазм, анафилактик шок, эшакеми).

Бошқалар: нисбатан тез-тез – гриппга ўхшаш симптомлар (иситма эт увишиши, миалгия, лоҳаслик ёки терлаш), вақт ўтиши билан симптомлар сони камаяди; кам ҳолларда – қалқонсимон без фаолиятини бузилиши (гипер/гипотиреоз) кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Табиий ёки рекомбинант бета-интерферонга ёки анамнезида одам альбуминига юқори сезувчанлик, анамнезида оғир депрессиялар ва/ёки суицидал фикрлар, декомпенсация босқичидаги жигар касалликлари, тутқаноқ (адеквант назорат қилиб бўлмайдиган), ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Интерферон бета-1b қабул қилган беморларда касалликни зўрайишларни даволашда 28 кунгача қўлланган кортикостероидлар ва АКТГ яхши ўзлаштираолинган. Кортикостероидлар ва АКТГ дан ташқари бошқа иммунодепрессантлар билан бир вақтда қўлланиши ўрганилмаган. Интерферонлар одам ва ҳайвонларда жигар цитохром Р450 га боғлиқ ферментлар фаоллигини пасайтирган.

Тор терапевтик индексга эга, клиренси цитохром Р450 нинг жигар тизимига аҳамиятли даражада боғлиқ бўлган препаратлар (масалан тутқаноққа қарши воситалар) билан мажмуада буюрилганда эҳтиёткорликка амал қилиш керак 

Қон яратиш тизимига таъсир этувчи ҳар қандай препарат билан бир вақтда қўлланганда, эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Пациентлар интерферон бета-1b нинг ножўя самаралари депрессия ва ўз жонига қасд қилиш фикрлари бўлиши мумкинлиги хабардор қилинган бўлишлари керак, улар юз берган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Кам ҳолларда бу ҳолат ўзини ўлдиришга уринишларга олиб келиши мумкин. Депрессия ёки ўз жонига қасд қилиш фикрлари пайдо бўлганида даволашни дарҳол тўхтатиш керак. Анамнезида депрессия ва тиришишга кўрсатмалар бўлган пациентларга, шунингдек тиришишга қарши воситаларни қабул қилаётган пациентларда интерферон бета-1b ни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. NYHA таснифи бўйича III-IV босқичидаги юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва кардиомиопатияси бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Интерферон бета-1b билан даволаш фонида кардиомиопатияни ривожланганлиги тўғрисида кам хабарлар бўлган; агар кардиомиопатияни интерферон бета-1b билан боғлиқлиги тахмин қилинса, даволашни тўхтатиш керак. Кам ҳолларда даволаш пайтида жиддий ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилаксия, бронхоспазм, эшакеми) ривожланиши мумкин.

Интерферон бета-1b ни буюришдан олдин ва даволаш фонида мунтазам равишда кенгайтирилган қон ташхиси, шу жумладан лейкоцитар формулани аниқлашни ўтказиб туриш, шунингдек АСТ, АЛТ, гамма-глютамилтранспептидаза фаоллигини аниқлаб туриш керак. Қон плазмасида жигар трансаминазалари фаоллиги ошган ҳолларда беморни синчиклаб кузатиш ва текшириш лозим. Ферментлар фаоллиги анча сезиларли ошганида ёки гепатит симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Жигар шикастланишининг клиник белгилари йўқолган бўлса, жигар ферментлари даражаси нормаллашгандан кейин, жигар фаолиятини синчков назорати остида, даволашни қайта бошлаш мумкин. Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Ремиссия типидаги тарқоқ склерози бўлган 41% беморларда ўтказилган клиник тадқиқотларда интерферон бета-1b ни нейтраллаштирадиган зардоб антитаналари пайдо бўлиши кузатилган (охирги икки титр ≥20). Иккиламчи авж олиб борувчи тарқоқ склерози бўлган беморлардаги тадқиқотларда 28% ҳолатларда нейтралловчи антителаларни пайдо бўлгани аниқланган.

Иккиламчи авж олиб борувчи склерозда нейтралловчи антителаларнинг касалликни кечишига салбий таъсири аниқланмаган.

Интерферон бета-1b ни қабул қилган беморларда инъекция жойида некроз ҳолатлари таърифланган. Кўп сонли некроз ўчоқлари пайдо бўлганида, то улар тўлиқ битиб кетгунча (6 ой муддатгача) даволашни тўхтатиш керак. Бир ўчоқ бўлса ва некроз йирик бўлмаса, интерферон бета-1b билан даволаш давом эттирилиши мумкин. Инъекция жойида некроз ривожланиши хавфини камайтириш учун инъекцияни бажариш вақтида асептика қоидаларига риоя қилиш ва инъекция жойини ҳар доим ўзгартириб туриш керак. Мустақил инъекцияларни бажарилишини тўғрилигини вақти-вақти билан, айниқса маҳаллий реакциялар пайдо бўлганда назорат қилиб туриш керак.

Суяк кўмиги фаолиятини бузилишлари, анемия ёки тромбоцитопенияси бўлган беморларни интерферон бета-1b билан даволаётганда эҳтиёткорликка амал қилиш керак. 

Моноклонал гаммапатияси бўлган беморларда цитокинларни қўллаш баъзида капиллярлар ўтказувчанлигини ошиши ва шокка ўхшаш симптоматика ривожланиши билан давом этган.

 

Махсус кўрсатмалар

Инъекция учун лиофилизацияланган кукунни эритиш учун флакондаги мавжуд эритувчи стерил шприц ва игнадан фойдаланилади. Кукун силкитилмасдан тўлиқ эриб кетиши керак. Ишлатишдан олдин тайёр эритмани кўздан кечириш керак. Агар эритмада сузиб юрган бўлакчалар бўлса ёки ранги ўзгарган бўлса, уни ишлатиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Бироқ, ҳомиладор аёлларни даволаганда интерферон бета-1b ҳомилани шикастланишини келтириб чиқариши ёки одамнинг репродуктив фаолиятига таъсир этиши номаълум. Назоратли клиник тадқиқотларда тарқоқ склерози бўлган беморларда ўз-ўзидан ҳомилани тушиш ҳоллари кузатилган. Макака резусларидаги тадқиқотларда одам интерферон бета-1b эмбриотоксик таъсир кўрсатган ва анча юқори дозаларда абортлар сонини оширган. Репродуктив ёшдаги аёллар ушбу препарат билан даволанаётган пайтда концентрациянинг адекват усулларидан фойдаланишлари керак. Интерферон бета-1b билан даволаниш пайтида ҳомиладорлик юзага келиб қолса ёки ҳомиладорлик режалаштирилаётган бўлса, аёлни потенциал хавф тўғрисида огоҳлаштириш ва даволашни тўхтатишни тавсия этиш керак.

Интерферон бета-1b кўкрак сути билан экскреция қилиниши номаълум. Эмизикли гўдакларда потенциал жиддий нохуш реакциялар ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, эмизишни тўхатиш ёки препаратни бекор қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Интерферон бета-1b нинг 5,5 мг (176 млн. ХБ) гача дозаларда хавфли ўсмаси бўлган ёши катта беморларга ҳафтада 3 марта юборилганда ҳаётга хавф туғдирувчи жиддий нохуш ҳолатлар кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун лиофилизацияланган кукун 1 ёки 15 флаконда мувофиқ миқдордаги эритувчи билан комплектда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.