ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА
КЛОТРЕКС
CLOTREX
Препаратнинг савдо номи: Клотрекс
Таъсир этувчи моддалар: клотримазол, гентамицин сульфати, тирноқгул қуюқ экстракти, бўймадарон қуюқ экстракти;
Дори шакли: суртма.
Таркиби:
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: гентамицин сульфати – 1 мг, клотримазол – 10 мг, тирноқгул қуюқ экстракти, (Calendulae flos extractum spissum) (2-3:1) (экстрагент: этанол 70% ҳажм/ҳажм)-50 мг; бўймадарон қуюқ эсктракти (Millefolii herba extractum spissum) (3-8:1) (экстрагент: этанол 70% ҳажм/ҳажм)-20 мг;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, полиэтиленгликол 400, полиэтиленгликол 1500, эмульгатор №1, тозаланган сув.
Таърифи: сариқдан ёки сариқ–жигаррангдан тўқ-қўнғир ранглигача бўлган, бир хил консистенцияли, кучсиз специфик ҳидли суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши воситалар.
АТХ коди: D01AC.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Клотрекс– яллиғланишга қарши ва репаратив хусусиятларга эга бўлган самарали антимикоз, антибактериал восита.
Препаратнинг замбуруғларга қарши таркибий қисми – клотримазол (имидазол ҳосиласи) замбуруғларнинг ҳужайра мембранасига таъсир қилиб, унинг аминокислоталар, глюкоза, фосфатлар, K+ ва Na+ионлари учун ўтказувчанлигини бузади, бу микроорганизмларнинг лизисига олиб келади. Клотримазол дерматофитларга (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum), ачитқисимон замбуруғлар (Candida albicans, Candida pseudotropicalis, Candida neoformans) ва моғор замбуруғларига (род Aspergillus) нисбатан самаралидир.
Препаратнинг таркибига кирувчи, аминогликоизид – гентамицин препаратнинг граммусбат стафилококкларга (шу жумладан пенициллинларга ва цефалоспоринларга резистент бўлган) ва стрептококкларга нисбатан таъсирини потенциялайди. Клотрекс айрим грамманфий бактерияларга (Bacteroides spp., Gardnerella vaginalis шунингдек Malassezia furtur, Corinebacterium minutissimum) таъсир қилади. Тирноқгул ва бўймадарон экстрактлари жароҳатнинг регенерация ва эпителизация жараёнларини тезлаштиради. Юқори гиперосмоляр фаолликка эга бўлган гидрофил асоси яллиғланиш экссудатини сўрилиб кетишига ёрдам беради, шу тариқа яллиғланиш ўчоғида бактерияларнинг концентрациясини, улар чиқарадиган токсинларни, некрозга учраган тўқималарнинг парчаланиш маҳсулотларини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Таърифланмаган.
Қўлланилиши
- Препаратга сезувчан штаммлар чақирган дерматофитиялар (панжа ва бармоқларнинг микозлари), кандидозли шикастланишлар, рангбаранг (кепаксимон) темиратки, эритразмлар;
- моғор замбуруғларини Aspergillus тури чақирган терини зарарланиши;
- пиодермиялар, шу жумладан гангреноз шакллари, юза фолликулит, фурункулез, сикоз, паронихиялар, инфекцияланаган акне ва себореяли дерматит;
- микоз ёки бактериал этиологияли экземалар, замбуруғли ва вирусли инфекцияларида терининг иккиламчи бактериал инфекцияланиши;
- инфекцияланган жароҳатларда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Суртмани катталарда қўллаш керак, уни терининиг шикасталанган соҳасига юпқа қилиб суртиб, суткада 2-3 марта окклюзион боғлов билан ёки усиз қўлланади. Даволаш курси касалликнинг характерига, кечишини оғирлигига ва шикастланган юзанинг майдонига боғлиқ бўлиб, у ўртача 2 дан 4 ҳафтагачани ташкил қилади. Тери касаллигини оғир кечишида даволашни 5-6 ҳафтагача узайтириш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Клотримазол билан боғлиқ бўлиши мумкин ножўя реакциялар.
Иммун тизими: аллергик реакциялар, жумладан анафилактик/анафилактоид реакциялар (анафилактик шок, ангионевротик шишлар, артериал гипотензия, ҳушдан кетиш, ҳансираш, эшакеми).
Тери ва тери ости клетчаткаси:
Қизариш, қаварчиқларани пайдо бўлиши, терини кўчиши, ачишиш/қизиб кетиш, санчиш ҳисси, локал шиш, қичишиш, тошма, эритема, терини умумий таъсирланиши, оғриқ/дискомфорт, терини қуриб қолиш ҳисси, аллергик контакт дерматит.
Гентамицин билан боғлиқ бўлиши мумкин ножўя реакциялар.
Гел суртилган жойда таъсирланиш, гиперемия ва қичишиш кўринишидаги аллергик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Клотримазол сиртга қўллаш учун бошқа замбуруғларга қарши препаратлар, хусусан амфотерицин, нистатин ва натамициннинг таъсирини сусайтиради.
Клотримазолнинг антимикроб таъсири гидроксибензат кислотасининг пропил эфирини юқори концентрацияларини кучайтиради .
Дексаметазон юқори дозаларда клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсирини тормозлайди.
Гентамицин жадал сўрилган ҳолларда бошқа аминогликозид қатори антибиотиклари, полимиксин В, колистин, цефалоридин, этакрин кислотаси ва фуросемиднинг ототоксиклигини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни фақат терининг шикастланган соҳасига суртиш керак.
Препарат билан даволаш вақтида сиртга қўллаш учун бошқа препаратларни қўллаш мумкин эмас. Препарат офтальмологияда қўлланмайди. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим. Агар бу юз берган бўлса кўзларни катта миқдордаги сув билан ювиш лозим.
Препаратни ютиб юборманг!
Даволаниш даврида ҳаво ва намликни ўтказмайдиган кийим ва оёқ кийимларни кийиш тавсия қилинмайди. Препарат суртилгандан кейин ишлов берилган юзани ёпиш ёки унга окклюзион (ҳаво ўтказмайдиган) боғлов қўйиш мумкин эмас.
Агар илгари ҳар қандай бошқа замбуруғларга қарши воситаларга аллергик реакциялар кузатилган бўлса, клотримазолни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Кўпгина замбуруғларга қарши воситаларни – имидазол ҳосилалари қўллангандан кейин контакт дерматит юз бериши мумкин. Кесишувчан ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисида хабарлар мавжуд, шунинг учун ҳар қандай имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши воситаларига аллергик реакция бўлган ҳолларда бундай реакцияни шу гуруҳнини бошқа препаратига ҳам пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим. Препарат қўлланганда таъсирланиш ёки бошқа ўта юқори сезувчанлик пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Гентамицин маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилиш туфайли, ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин, улар айниқса тананинг катта юзаларини даволашда узоқ қўлланганда ёки терининг шикастланишлари бўлганда юқори бўлиши мумкин.
Антибиотикларни узоқ муддат маҳаллий қўлланиши баъзида резистент микрофлорани, шу жумладан замбуруғларни ўсишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек таъсирланиш, сенсибилизация ёки суперинфекция ривожланган ҳолларда даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш лозим.
Болдирларнинг микотик шикастланишларини даволагандан кейин 2 ҳафтадан сўнг ёки дерматомикозларни ёки товон микозларини даволагандан 4 ҳафтадан кейин яхшиланиш кузатилмаса, даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш ва ташхисни тасдиқлаш ва касалликни бошқа сабабларини истисно қилиш учун микробиологик текширишларни ўтказиш керак.
Препаратни, даволашнинг бутун муддати даволашда, хатто агар касаллик симптомлари анча аввал йўқолган бўлса ҳам қўллаш керак. Бу тавсияларга риоя қилиш инфекцияни қайталанишини ривожланишини (касалликни қайта ривожланишини) олдини олишга ёрдам беради.
Препарат пропиленгликоль сақлайди, бу сиртга қўлланганда терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.
Препаратни аёлларда ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.
Болалар.
Препарат болаларни даволаш учун қўлланмасин.
Автотранспортни ёки бошқа механизмлар бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.
Препаратни автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни йўриқномага мувофиқ қўлланганда дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам.
Препаратнинг катта миқдори тасодифан ичга тушганида кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, жигар функциясини бузилиши юз бериши мумкин.
Гентамицинни узоқ вақт юқори дозаларда қўллаш антибиотикларга сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан зиёд ўсишига олиб келиши мумкин. Резистент микроорганизмларни ҳаддан зиёд ўсиш ҳолларида препарат билан даволашни тўхтатиш ва керакли даволашни буюриш лозим.
Препаратнинг компонентларига тошма, қичишиш, эшакеми каби маҳаллий аллергик реакциялари кўринишидаги юқори сезувчанлик юз бериши мумкин.
Терининг катта соҳаларига узоқ муддат, айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланганда гентамицинни мумкин бўлган резорбтив самараларини: ототоксиклик (бош айланиши, кўнгил айниши, қулоқларда шовқин), нефротоксиклик (қонда мочевина ва креатинин даражасини ошиши, диурезни камайиши), билирубин ва трансаминазаларни қон зардобида ошиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Даволаш:
Препаратни қўллашни тўхтатиш, меъдани ювиш керак. Симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
25 г дан тубада ва қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда 25°С юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.