📜 Инструкция по применению Глюкоза
💊 Состав препарата Глюкоза
✅ Применение препарата Глюкоза
📅 Условия хранения Глюкоза
⏳ Срок годности Глюкоза

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮКОЗА

GLYUCOSAE

Препаратнинг савдо номи: Глюкоза

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстроза (глюкоза).

Дори шакли: 40% инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: глюкоза – 4 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув  10 мл гача.

Таърифи: рангсиз еки бир оз сарғиш .тиниқ. шира тамда .хидсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Углевод озиқлантириш воситалари.

АТХ коди: B05BA03

Фармакологик хусусиятлари

Дезинтоксикацион восита. Препаратнинг 20% ва 40% эритмалари тўқималар учун гипертоникдир. Улар вена ичига юборилганида қоннинг осмотик босимини оширади, тўқималардан суюклиқ қонга оқиши ва модда алмашинуви кучайтиради, юрак мушаларининг қисқариш фаолияти кучаяди, ыон томирлар кенгаяди, диурез кўпаяди.

Қўлланилиши

Гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофияси ва атрофияси), юрак функциясини декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар, турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, ис гази, анилин, арсин, фосген ва бошқа моддалар билан захарланиш), геморрагик диатезларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозаси

Вена  ичига томчилаб юборилади, 20% ли эритма максимал минутига 40 томчигача, максимал суткалик дозаси катталар учун 300 мл, 40% ли эритма максимал минутига 30 томчигача, катталар учун максимал дозаси 250 мл ни ташкил қилади. Шунингдек вена ичига аста-секин 40% ли эритма 20 мл дозада 4-5 мл 5% аскорбин кислотасини эритмаси билан бирга суткасига 1-2 марта юборилади.

Ножўя таъсирлари

 

Ион мувозанати бузилиши мумкин. Кам холларда махаллий қўзғалиш, тромбофлебит.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Гипергликемия, қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Осмолярликни ошириш учун препарат натрий хлоридини изотоник эритмаси билан бирга қўлланилиши мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун, тери остига 4-5 ТБ инсулин юборилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш  шакли

Инъекция учун 40% ли эритма ампулаларда 10 млдан. 5 ампуладан поливинилхлорид плёнкадан контур уяли ўрамга жойланади. Иккита контур ўрам қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.