ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВАЗАПРОСТАН
VASAPROSTAN
Препаратнинг савдо номи: Вазапростан/Vasaprostan
Таъсир этувчи модда (ХПН): алпростадил
Дори шакли: инфузияга эритма тайёрлаш учун лиофилизат
Таркиби:
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: алпростадил (альфадекс билан клатрат мажмуаси) 20 мкг
ёрдамчи моддалар: альфадекс (α-циклодекстрин), сувсиз лактоза.
Таърифи: оқ рангли гигроскопик лиофил масса.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вазодилататор восита (простагландин Е1).
АТХ коди: С01ЕА01.
Фармакологик хусусиятлари
Простагландин Е1 (PG Е1) препарати микроциркуляция ва периферик қон айланишини яхшилайди, вазопротектор таъсир кўрсатади. Тизимли юборилганида силлиқ мушак толаларини бўшашини чақиради, қон томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, артериал босимни ўзгартирмасдан периферик қон томирлар қаршилигини камайтиради. Бунда юракдан қонни отилиб чиқиш кўрсаткичини ва юрак қисқаришлари сони (ЮҚС) ни рефлектор ошиши кузатилади. Эритроцитларнинг эластиклигини ошишига ёрдам беради, тромбоцитлар агрегацияси ва нейтрофилларнинг фаоллигини камайтиради, қоннинг фибринолитик фаоллигини оширади. Ичак, қовуқ, бачадоннинг силлиқ мушакларига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, меъда шираси секрециясини сусайтиради.
Фармакокинетикаси
PG Е1 альфациклодекстрин билан комплексда вена ичига ёки артерия ичига юборилади. Эритма тайёрлаш вақтида препаратнинг комплекси таркибий қисмларга – PG Е1 ва альфациклодекстринга парчаланади. Вена ичига юборилганида фаол модданинг терапевтик аҳамиятли концентрациясига, препаратни юбориш бошлангандан сўнг тезда эришилади, қон плазмасидаги максимал концентрациясига препаратни юбориш бошлангандан сўнг 2 соат давомида эришилади. PG Е1 ярим чиқарилиш даври жуда қисқа бўлган эндоген модда ҳисобланади – қон плазмасидаги концентрацияси юбориш тўхтатилгандан сўнг 10 секунд давомида дастлабки даражасига қайтади.
PG Е1 ни биотрансформация жараёни асосан ўпкада юз беради, ўпка орқали “биринчи марта ўтишда” фаол модданинг 60-90% метаболизмга учраб, асосий метаболитлар – 15-кето- PG Е1, 15-кето- PG Е0 ва PG Е0 ни ҳосил қилади. Метаболизмнинг асосий махсулотлари буйрак орқали – 88% ва меъда-ичак йўллари орқали – 12% 72 соат давомида чиқарилади. Плазма оқсиллари билн 93% PG Е1 боғланади. Альфациклодекстрининг ярим чиқарилиш даври тахминан 7 минут, буйрак орқали ўзгармаган холда чиқарилади.
Қўлланилиши
Артерияларнинг сурункали облитерацияланувчи касаллигини III ва IV босқичида (Фонтейн таснифи бўйича) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Эритмани бевосита инфузияни бажаришдан олдин тайёрлаш керак. Лиофилизат физиологик эритма қўшилиши биланоқ дархол эрийди. Аввалига эритма сутга ўхшаб, хира бўлиши мумкин. Бу самара ҳаво пуфакчалари ҳисобига ҳосил бўлади ва хеч қандай ахамиятга эмас. Қисқа вақтдан сўнг эритма тиниқлашади. 12 соатдан ортиқ вақт олдин тайёрланган эритмани ишлатиш мумкин эмас.
Вазапростанни артерия ичига юбориш
Битта ампула ВАЗАПРОСТАН лиофилизатининг бир аммпуласидаги моддани (20 мкг гапростадилга тўғри келади) 50 мл физиологик эритмада эритилади. Бошқа тавсиялар бўлмаганида ВАЗАПРОСТАНнинг ампуласини ярмини (10 мк галпростадилга тўғри келади) инфузия учун мўлжалланган қурилма ёрдамида артерия ичига 60-120 минут давомида юборилади. Зарурат бўлганида, айниқса некрозлар бўлганида, препаратнинг ўзлаштирилишини қатъий назорати остида дозасини бир ампула (20 мкг алпростадил) ошириш мумкин. Бу дозаси одатда бир марталик кундалик инфузия учун қўлланади.
Агар артерия ичига юбориладиган инфузия катетер орқали амалга оширилса, препаратни ўзлаштирилиши ва касалликнинг оғирлигига қараб, препаратни минутига 0,1-0,6 нг/кг дозада инфузия учун мўлжалланган мослама ёрдамида 12 соат давомида юбориш тавсия этилади (вазапростаннинг ¼–½ ампуласига тўғри келади).
ВАЗАПРОСТАННИ вена ичига юбориш:
ВАЗАПРОСТАН лиофилизатининг иккита ампуласидаги моддани (40 мкг алпростадилга тўғри келади) 50-250 мл физиологик эритмада эритилади ва олинган эритма вена ичига 2 соат давомида юборилади. Бу доза кунига икки марта қўлланади.
Ёки 50-250 мл физиологик эритмада эритилган 3 та ВАЗАПРОСТАН ампуласи (60 мкг алпростадил) вена ичига 3 соат давомида кунига бир марта юборилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда (креатинин қиймати >1,5 мг/л бўлган буйрак етишмовчилигида) ВАЗАПРОСТАНни вена ичига юбориш икки соат давомида
20 мкг дан бошланади. Зарурат бўлганида 2-3 кундан кейин бир марталик дозаси 40-
60 мкг гача оширилади.
Буйрак ва юрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун юбориладиган суюқликни максимал хажми – суткада 50-100 мл ни ташкил этади. Даволаш курси – 4 ҳафтани ташкил этади.
Даволаш давомийлиги ўртача – 14 кун ташкил этади, препарат билан даволаш самараси ижобий бўлганида яна 7-14 кун давом эттириш мумкин.
Даволаш бошланганидан сўнг 2 ҳафта давомида ижобий самара кузатилмаса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.
Ножўя таъсирлари
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, тиришиш синдроми, бош айланиши, кучли толиқиш, лохаслик хисси, тери ва шиллиқ қаватлар сезувчанлигини бузилиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, тўш суяги ортида оғриқ, юрак ритмини бузилиши, атриовентикуляр блокада.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: эпигастрал сохада дискомфорт хисси, диспептик ўзгаришлар – диарея, кўнгил айниши, қусиш.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: узун найсимон суяклар гиперостози (4 ҳафтадан ортиқ даволанганда) кузатилади.
Маҳаллий реакциялар: оғриқ, шиш, эритема, сезувчанликни бузилиши, флебит (вена ичига юборилган сохадан проксималроқ сохада) кузатилиши мумкин.
Лаборатор кўрсаткичлар: лейкоцитоз, лейкопения, С-реактив оқсилнинг титрини ошиши, трансаминазалар даражасини ошиши.
Бошқалар: кучли терлаш, гипертермия, инфузия қилинган вена жойлашган қўл-оёқлар шиши.
Кам ҳолларда: бўғимларда оғриқ, онгни чалкашиши, марказий генезли тиришишлар, иситма, эт увишиши, брадипноэ, артралгиялар, психоз, буйрак етишмовчилиги, анурия. Ўпка шиши ва ўткир чап қоринча етишмовчилигининг бир неча ривожланган холлари юзасидан хабарлар берилган.
Жуда кам (1% гача) холларда: шок, ўткир юрак етишмовчилиги, гипербилирубинемия, қон кетиши, уйқучанлик, брадипноэ, нафас фаолиятини сусайиши, трахипноэ, анурия, буйрак фаолиятини бузилиши, гипогликемия, юрак қоринчалари фибриляцияси, II даражали атривентикуляр блокада, қоринчалар усти аритмияси, бўйин мушакларини таранглашиши, кучли таъсирчанлик, гипотермия, гиперкапния, тери қопламалари гиперемияси, гематурия, перитонеал симптомлар, тахифилаксия, гиперкалиемия, тромбоцитопения, анемия.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, терини қичишиши бўлиши мумкин.
Препаратни қўллаш ёки катетеризация муолажаси билан боғлиқ бўлган ножўя самаралар препаратнинг дозаси камайтирилгандан ёки инфузия тўхтатилгандан сўнг йўқолади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Алпростадилга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги юрак ритмини яққол бузилишлари, юрак ишемик касаллигини зўрайиши, охирги 6 ой давомида ўтказилган миокард инфарктида қўллаш мумкин эмас.
Ўпка шиши, ўпканинг инфильтратив касаллиги, ўпкани сурункали обструктив касаллигида.
Анамнезида жигар фаолиятини бузилиши (АСТ, АЛТ ёки гамма ГТ нинг даражасини юқори бўлиши) ва жигар касаллиги, шунингдек қон кетишини ривожланиш хавфини ошиши билан кечувчи касалликлар (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, бош миядаги қон томирларни оғир даражадаги шикастланиши, қон кетишига мойиллиги бўлган пролифератив ретинопатия, йирик жарохатлар ва бошқаларда).
Қон томирларни кенгайтирувчи ва антикоагулянт воситалар билан ёндош даволашда.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида.
18 ёшгача пациентларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.
Артериал гипотензия, юрак қон-томир етишмовчилиги (эритувчи-ташувчининг хажмини назорат қилишга алоҳида эътибор бериш керак), гемодиализдаги пациентлар (препарат билан даволашни диализдан кейинги даврда ўтказиш керак), қандли диабетнинг I типи бўлган пациентларда айниқса қон томирларни йирик шикастланишларида ВАЗАПРОСТАН эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
ВАЗАПРОСТАН гипотензив воситалар, вазодилататорлар ва антиангинал воситаларнинг самарасини кучайтириши мумкин. Қон ивишига қарши воситалар (антикоагулянтлар, тромбоцитлар агрегациясини ингибиторлари) ни қабул қилаётган пациентларга бир вақтда ВАЗАПРОСТАНни қўллаш қон кетиши эхтимолини ошириш мумкин. Цефамандол, цефоперазон, цефотестан ва тромболитликлар билан мажмуада – қон кетиши хавфини оширади. Симпатомиметиклар – адреналин, норадреналин – қон томирларни кенгайтирувчи самарасини пасайтирадилар. Агар юқорида санаб ўтилган дори воситалар ВАЗАПРОСТАН билан даволаниш бошланишдан анча бўлмаган вақт олдин қўлланилган бўлса ҳам, препаратлар ўзаро таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Махсус кўрсатмалар
ВАЗАПРОСТАН препаратини ангиология бўйича тажрибага эга бўлган, юрак қон-томир тизимини узлуксиз назорат қилишни замонавий усуллари билан таниш бўлган ва бунинг учун мувофиқ ускуналарга эга бўлган шифокорларгина қўллашлари мумкин.
Даволаниш вақтида АБ, ЮҚС, қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари, қон ивиш тизимини назорат қилиш керак (қон ивиш тизимини бузилишларида ёки қон ивиш тизимига таъсир этувчи воситалар билан бир вақтда даволанганда).
Юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар, шунингдек периферик шишлари ва буйрак фаолиятини бузилиши (зардобдаги креатинин > 1,5 мг/дл) бўлган пациентлар ВАЗАПРОСТАН билан даволаниш вақтида, уни қўллаш тугаганидан сўнг бир кун давомида касалхонада кузатувда бўлишлари керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гипергидратация симптомлари пайдо бўлишидан сақланиш учун юбориладиган суюқлик хажми имкон борича кунига 50-100 мл дан ошмаслиги керак. Пациентнинг холатини (АБ ва ЮҚС ни назорат қилиш), динамик кузатиш, зарурат бўлганида, тана вазнини, суюқлик мувозанатини, назорат қилиш, марказий вена босимини ўлчаш ёки эхокардиографик текширишлар ўтказиш керак.
Флебит (юборилган жойдан проксималроқ сохада) одатда, даволашни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди, ялиғланиш белгилари инфузия тўхтатилганидан сўнг бир неча соат ўтгач ёки препарат юбориладиган жой ўзгартирилганида йўқолади, бундай холларда специфик даволаш талаб этилмайди.
Марказий венага катетер қўйиш препаратнинг бундай ножўя таъсирларини намоён бўлиш частотасини камайтириш имконини беради.
Ампула шикастланганида лиофилизат нам ва ёпишқоқ бўлиб қолади ва хажми анча камаяди. Бундай холларда препаратни ишлатиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда ВАЗАПРОСТАН препаратини қўллаш мумкин эмас. Эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
ВАЗАПРОСТАН кўчада харакатланиш ёки механизмларни бошқаришда, айниқса даволаш бошланишида, препаратнинг дозаси оширилганида ва бекор қилинганида, шунингдек алкоголь билан бир вақтда қабул қилинганида фаол харакатланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
ВАЗАПРОСТАНнинг дозасини ошириб юборилиши артериал босимни пасайиши ва ЮҚС ни тезлашиши билан намоён бўлиши мумкин. Тери қопламларини оқариши, кучли терлаш, кўнгил айниши ва қусиш билан кечувчи вазовагал реакциялар ривожланиши мумкин, бу шунингдек миокард ишемияси ва юрак етишмовчилиги симптомлари билан кечиши мумкин, шу билан бирга инфузия жойида тўқимани қизариши, шиш, оғриқ бўлиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида ВАЗАПРОСТАНнинг дозасини камайтириш ёки инфузияни тўхтатиш керак.
Артериал босим яққол пасайганида бемор ётган холатда оёқларини юқорига кўтариши керак. Симптомлар сақланиб турса, симпатомиметикларни қўллаш керак.
Чиқарилиш шакли
Инфузияга эритма тайёрлаш учун лиофилизат ампулаларда. Алпростадил 20 мкг дан синдириш учун жойидан юқорида кўп рангли нуқтаси ва қизил нейтрал шиша (Ph.Eur. I тур) ампулаларда.
10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.