ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДЕКСТРАН 40
DEXTRAN 40
Препаратнинг савдо номи: Декстран 40
Таъсир этувчи модда (ХПН): декстран 40
Дори шакли: инфузия учун эритма 6% ва 10%
Таркиби:
1 л препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 35000 дан 45000 гача молекуляр массали декстран 40 60,0 г ёки 100,0 г;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: рангсиз ёки сарғиш рангли, тиниқ ёки бироз товланувчи, шўр таъмли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Плазма ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Қон плазмаси препаратлари ва плазма ўрнини босувчи препаратлар. Декстран.
АТХ коди: В05АА05
Фармакотерапетик хусусиятлари
Фармакокинетикаси
Декстран организмдан ўзгармаган ҳолатда, асосан буйраклар орқали чиқарилади, 24 соатда юборилган дозанинг 70% чиқарилади. 30% ретикуло-эндотелиал тизимга, жигарга тушади, у ерда кислотали альфа-глюкозидаза ферменти томонидан глюкозагача парчаланади. Углеводлар алмашинувчида иштирок этмайди.
Фармакодинкамикаси
Декстан 40 – плазмани ўрнини босувчи препарат, қуйи молекуляр декстранга мансуб. Юборилган дори воситасини ҳажмига нисбатан плазма ҳажмини деярли 2 марта ошириш қобилиятига эга, чунки молекуляр массаси 35000-40000 бўлган декстарннинг хар бир грамми 20-25 мл суюқликни тўқимадан қон оқимига ўтишини чақиради. Юқори онкотик босим оқибатида қон томир девори орқали жуда секин ўтади ва узоқ вақт қон томир оқимида айланиб юради, тўқимадан қон томирларга концентрация градиенти бўйлаб суюқликни оқиш ҳисобига гемодинамикани нормаллаштиради. Натижада, артериал босими тез ошади ва юқори даражада давомли сақланиб, тўқималарнинг шиши камаяди. Қоннинг шаклли элементлари агрегациясини камайтиради ва олдини олади, майда капиллярларда қон оқимини тиклайди, дезинтоксикацион таъсир кўрсатади. Осмотик механизми бўйича диурезни рағбатлантиришда (калаваларда фильтрланади, бирламчи сийдикда юқори онкотик босимни ҳосил қилади ва каналчаларда сувни реабсорбциясига тўқинлик қилади), бу заҳарлар, токсинлар, моддалар алмашинуви дегидрацион маҳсулотларини чақириши қобилиятига эга (ва тезлаштиради). Гемодинамикада яққол волемик самараси ижобий боғланади ва бир вақтда тўқималарда метаболизм махсулотларини чиқарилиши билан кечади, бунда диурезни кўпайиши билан бирга организмни дектоксикациясини тезлаштиришни таъминлайди. 15 мг/кг гача дозада қўлланганда, қон кетиши вақтини аҳамиятли ўзгаришини чақирмайди.
Қўлланилиши
- жарохат, операцион, куйиш шокларини олдини олиш ва даволаш
- веноз ва артериал қон айланишини бузилиши
- қон-томир жаррохлигида маҳаллий циркуляциясини яхшилаш учун.
- операциядан ва жарохатдан кейинги тромбоэмболияни олдини олиш
- перитонит, панкреатитда дезинтокискация учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга
Препарат вена ичига томчилаб юборилади. Препаратни дозаси ва даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва қўлланилишига ва беморнинг ҳолатига боғлиқ бўлади.
Гематокрит кўрсаткичини 25% дан камайтириш тавсия этилмайди.
Дори воситасини бевосита қўллашдан олдин, ургент ҳолатдардан ташқари, тери синамаси ўтказилади. Бунинг учун елканинг ички юзасининг ўрта қисми антисептик билан ишлов берилгандан кейин тери остига 0,05 мл дори воситасини “лимон пўстлоғи” шаклланиши билан юборилади. Инъекция жойида қизариш, папулани шаклланишини мавжудлиги ёки инъекциядан 10-15 минутдан сўнг кўнгил айниши, бош айланиши ва бошқа кўришлари каби организмни умумий реакцияларини симптомларини пайдо бўлиши дори воситасига беморни ўта юқори сезувчанликдан гувоҳлик беради (хавф гуруҳи).
Препаратни қўллашда албатта биосинама ўтказиш лозим: препаратни биринчи 5 томчисини секин юборгандан сўнг, куйишни 3 минутга тўхтатилади, сўнгра яна 30 томчи юборилади ва юборишни 3 минутга тўхтатилади. Реакция мавжуд бўлмаса, препаратни юбориш давом эттирилади. Биринчи 10-20 минутда, пациентни ҳолатини кузатиб препарат секин юборилади. Биосинама натижалари албатта касаллик тарихида қайд этилади.
Жароҳат, операцион ва куйиш шоклари билан боғлиқ бўлган капиллярлар қон оқимини бузилишларини олдини олиш ва даволаш мақсадида, суткада 400-1000 мл қўлланилади (30-60 минут давомида).
Артериал ва веноз қон айланишини бузилишларида препаратни биринчи суткада вена ичига томчилаб 500-1000 мл (10-20 мл/кг) юборилади. Кейинги кунда, сўнгра кунора –
500 мл юборилади. Даволаш курси максимум икки ҳафтани ташкил қилади.
Операциядан кейин ва жароҳатдан кейинги тромбоэмболияни олдини олиш: 500-1000 мл (10-20 мл/кг) вена ичига томчилаб юборилади. Бўлиши мумкин бўлган асоратлар хавфини камайтириш мақсадида, препаратни операция вақтида ёки жароҳат олгандан кейин дарҳол қўлланилади. Даволашни кейинги суткада 500 мл декстранни қўшимча юбориш мумкин.
Қон томир жарроҳлигида: 500 мл (10 мл/кг) операция вақтида вена ичига томчилаб юборилади, операциядан кейинги даврда яна 500 мл препарат юборилади. Кейинги куни, ва кейин кунора – 500 мл юборилади. Даволаш курси максимум – икки ҳафтани ташкил қилади.
Дезинтоксикация мақсадида вена ичига томчилаб, 200 мл дан 1000 мл гача бир марталик дозада, 60-90 минут давомида юборилади. Кейинги кунлари препаратни томчилаб, 500 мл суткалик дозада юборилади. Одатда препарат диурезни оширади (диурезни камайиши, бемор организмини сувсизланишини кўрсатади).
Ножўя таъсирлари
- аллергик/анафилактик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, тери гиперемияси, кўнгил айниши, иситма, қизиш, қалтираш, Квинке шиши, анафилактик шок).
Инфузия вақтида анафилактик турдаги реакцияларни (тери қопламларини қизариши ва қичишиш, Квинке шиши ва бошқ.), препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш ва венадан чиқармасдан трансфузион реакцияларни бартараф этиш учун кўзда тутилган терапевтик чораларнинг тегишли йўриқномаларини (антигистамин ва юрак-қон томир воситалари, глюкокортикостероидлар ва бошқ.) бажаришга киришиш керак.
- препаратни периферик веналарга юборишда вена йўли бўйлаб ачишиш ва оғриқ пайдо бўлиши мумкин
- артериал гипертензия
Қон кетиши, ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишини чақириши мумкин.
Декстранларни катта ҳажмларда тез юборилганида “декстран синдроми” деб номланувчи – ўпка, буйракларни шикастланиши ва гипокоагуляцияни чақириши мумкин. Кўкрак қафасида сиқиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, белда оғриқ, шунингдек қалтираш, цианоз, қон айланишини ва нафас олишни бузилиш келиб чиқса, трансфузияни тўхтатиш ва мувофиқ симптоматик даволашни ўтказиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препарат компонентларига ўта юқори сезувчанлик
- декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ўпка шиши
- фруктозо-1,6-дифосфатаза танқислиги
- гиперкалемия
- бош мияни ички босимини ошиши билан кечувчи бош мия жароҳати
- геморрагик инсульт
- геморрагик диатез
- давомли ички қон кетиши
- гипокоагуляция
- тромбоцитопения
- олиго- ва анурия билан кечувчи, буйрак фаолиятини яққол бузилиши
- номаълум этиологияли оғир аллергик ҳолатлар.
- гиперволемия, гипергидратация ва суюқликларни кўп дозасини юбориш мумкин бўлмаган бошқа ҳолатлар
- болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар (хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича клиник маълумотларни йўқлиги туфайли)
- ҳомиладорлик ва лактация даврида (хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича клиник маълумотларни йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.
Буйрак фильтрацион қобилияти паст бўлган пациентларда натрий хлоридини юборишни чеклаш зарур.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дори воситаси билан кристаллоид эритмаларни (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли дектроза эритмаси) юбориш мақсадга мувофиқдир. Бу асосан сувсизланган беморларни даволаш оғир жаррохлик операциялардан кейин муҳим ҳисобаланди. Бошқа анъанавий трансфузион воситалар билан бирга қўллашга рухсат берилади. Инфузион эритмалар билан юбориш режалаштирилган дори препаратлари билан декстранни мутаносиблигини тахминий текшириш зарур. Антигоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг дозасини камайтириш лозим. Қуйимолекуляр гепаринлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Даволаш жараёнида қон зардобида ион таркибини, суюқлик мувозанатини ва буйрак фаолиятини назорат қилиш зарур. Қандли диабети бўлган беморларда яққол гипергликемияда ва гиперосмолярликда Декстран 40 препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Қонда декстранни бўлиши билирубин ва оқсилни концентрациясини лаборатор аниқлаш натижаларига таъсир қилади. Шунинг натижасида препаратни юборишдан аввал қонда билирубин ва оқсил таркибини аниқлаш учун қон синамасини олиш тавсия этилади.
Декстранлар қон гуруҳи аниқлашга тўсқинлик қилиб эритроцитлар юзасини ўраб олиш қобилиятига эга, шунинг учун ташхис учун ювилган эритроцитларни ишлатиш лозим.
Одатда декстран диурезни кўпайишини чақиради (агар ёпишқоқ сиропсимон сийдикни ажралиши билан диурезни камайиши кузатилса, бу сувсизланишни кўрсатади). Бундай ҳолатда сув электролит-мувозанатини тутиб туриш ва тўлдириш учун кристаллоид эритмаларни вена ичига юбориш зарур. Олигурия келиб чиқиш ҳолатида тузли эритмалар ва фуросемидни юбориш зарур.
Қўллашдан аввал ўрамнинг бутунлиги ва эритмани тиниқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилишни ўзига хосилиги.
Препаратнинг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспортни ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: тавсия этилган терапевтик дозалардан (15 мл/кг дан ортиқ) юқори дозалар қўлланганда, қон кетиш, ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланишини чақириши мумкин, гиперкалемия, артериал гипертензия, олигурия, анурия бўлиши мумкин.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
200 мл ва 400 мл дан препарат флаконга ёпиштирилган очиш учун узиладиган халқали қалпоқчали ва резина полипропилен қопқоқ билан беркитилган ҳалқа – ушлагичли полипропилен факонларга қуйилади.
30 ёки 40 флаконлар мос равишдаги давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон каробкали гуруҳли ўрамга жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.