📜 Инструкция по применению Клозалан®
💊 Состав препарата Клозалан®
✅ Применение препарата Клозалан®
📅 Условия хранения Клозалан®
⏳ Срок годности Клозалан®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОЗАЛАН®

СLОZАLАN®

 

Препаратнинг савдо номи: Клозалан®

Таъсир этувчи модда (ХПН): клозапин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:  

фаол модда: 25 мг ёки 100 мг клозапин,

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон, қайта желатинланган крахмал, маккажўхори крахмали, тальк, коллоид сувсиз кремний диоксиди, магний стеарати.

Таърифи: 

25 мг ли дозаси:

сариқ рангли, думалоқ шаклли, икки томонида рискаси ва бир томонида “CPN 25” гравировкаси бўлган таблеткалар.

100 мг дозаси:

сариқ рангли, думалоқ шаклли, икки томонида рискаси ва бир томонида “CPN 100” гравировкаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Психотроп препаратлар, Нейролептиклар, Дибензодиазепинлар ва уларнинг хосилалари, Клозапин.

АТХ коди: N05AH02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Клозалан – антипсихотик воситадир. У каталепсияни чақирмайди ва апоморфин – ёки амфетамин – индукцияланган стереотип хатти-харакатни ингибиция қилмайди. Препарат фақат допамин D1,  D2, D3 ва D5 рецепторларини блокловчи кучсиз фаолликка эга, аммо D4 рецепторларига нисбатан юқори потенциалга эга, қўшимча антиальфа – адренергик, антихолинергик, антигистамин самараларни ва фаоллашув реакцияларини ингибиция қилувчи самараларни кучайтиради. Шунингдек антисеротонинергик хусусиятларни намойиш қилади. 

Клозапин тез ва яққол седатив самарани, хамда шизофренияси бўлган ва бошқа препаратлар билан даволашга резистент пациентларда антипсихотик самарани чақиради. 

Клозалан ўткир дистония, паркинсонсимон ножўя самаралар ва акатизия каби экстрапирамид реакцияларни аҳамиятли кам даражада чақиради. 

Клозалан пролактиннинг даражасини ошишини чақирмайди ёки бироз ошишини чақиради, шундай қилиб, уни буюриш гинекомастия, аменорея, галакторея ва импотенция каби ножўя реакциялар билан бирга кечмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида клозапинни сўрилиши 90-95% ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш препаратнинг сўрилиш тезлиги ва ҳажмига таъсир қилмайди. Клозапин метаболизмга учраб, 50-60% га тенг бўлган мутлоқ биокираолишликка олиб келади. Қондаги чўққи концентрацияга ўртача 2,1 соатдан кейин эришилади (диапазони               0,4 соатдан дан 4,2 соатгача), тақсимланиш ҳажми 1,6 л/кг ни ташкил қилади. Клозапин қон плазмаси оқсиллари билан 95% га боғланади. Унинг чиқарилиши – икки босқичли бўлиб, ярим чиқарилиш даврининг қиймати 12 соат (диапазони 6 соатдан 12 соатгача). 75 мг препарат бир марта қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиш даври 7,9 соатни ташкил қилади; 7 кун давомида    75 мг суткалик дозани буюриш билан эришиладиган барқарор шароитларда у 14,2 соатгача ошади. Дозаларни суткада 2 марта қабул қилинадиган 37,5 мг дан 75 мг ва 150 мг гача ошириш, плазмадаги концентрация/вақт эгри чизиғи ости майдонини, шунингдек плазмадаги чўққи ва минимал концентрацияларини тўғри чизиқли дозага пропорционал ошишига олиб келади. 

Клозапин деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари орасида фақат диметил метаболити фаол эканлиги аниқланган. Унинг фармакологик таъсири клозапинга ўхшаш,  бироқ у аҳамиятли кучсизроқ ва давомийлиги камроқ. Ўзгармаган препаратнинг фақат жуда оз миқдори сийдик ва ахлатда аниқланади, қабул қилинган дозанинг тахминан 50% метаболитлари ҳолида сийдик билан ва 30% ахлат билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • шизофрения, шу жумладан даволашга резистент бўлган шизофрениянинг шакллари бўлган, шунингдек бошқа антипсихотик препаратларни, шу жумладан атипик антипсихотик воситаларни қабул қилинганда, пайдо бўладиган оғир неврологик ножўя реакциялари бўлган шизофренияси бўлган пациентларни ҳам даволаш учун; 
  • Паркинсон касаллигида стандарт даволаш самарасиз бўлган холларда рухий бузилишларни даволашда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг дозаси шахсий равишда танланади, минимал самарали дозани ишлатиш керак. Препарат билан даволашни фақат лейкоцитлар сони нормал бўлган пациентларда (лейкоцитлар сони камида 3,5 х 109/л ва нейтрофиллар сони камида 2,0 х 109/л) бошлаш лозим. 

Даволашнинг биринчи 18 ҳафтаси давомида лейкоцитлар ва нейтрофиллар сонини ҳар куни, кейинчалик даволаниш давомида ҳар 4 хафтада назорати ўтказилади. 

Агар даволашни истаган вақтида лейкоцитлар сони 3,0 х 109/л дан, ёки нейтрофиллар сони 1,5 х 109/л дан камайса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим. Клозаланни қабул қилиш лейкоцитлар ёки нейтрофиллар сонини камайиши оқибатида тўхтатилган пациентлар бу препаратни такроран қўллай олмайдилар.

Даволашга резистент бўлган шизофрениянинг шаклларини даволаш 12,5 мг дозадан (овқатдан кейин) кунига бир ёки қабул қилишдан бошланади, иккинчи куни 25 мг препарат  кунига бир ёки икки марта қабул қилинади. Яхши ўзлаштирилганда суткалик дозани аста – секин, суткада 300 мг га эришилгунига қадар, 2-3 ҳафта давомида 25-50 мг га ошириш мумкин. Кейинчалик зарурати бўлганида суткалик дозани ҳафталик интервал билан 50-100 мг гача ошириш мумкин. 

Кекса пациентларда даволашни кичик дозалардан (12,5 мг дан бир марта) бошлаш керак, кейинчалик аста–секин доза кунига 25 мг га оширилади.

Препаратни ўртача терапевтик дозаси бир неча қабулга бўлинган ҳолда суткада             200–450 мг ни ташкил қилади. Препаратнинг суткалик дозасини катта қисми уйқудан олдин қабул қилинади. 

Максимал суткалик доза (аста–секин 100 мг дан оширмасдан эришилган ҳолда ошириш билан) 900 мг ни ташкил қилади. Суткада 450 мг дан юқори бўлган дозада қўлланганда ножўя реакциялари ошиши  мумкин (айниқса тутқаноқсимон хуружлар пайдо бўлади). 

Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза: терапевтик самарага эришилганда кўпчилик пациентлар самарани бир маромда ушлаб турувчи доза сифатида кўпроқ кичик дозаларни қабул қилишлари мумкин. Шунинг учун дозани эҳтиёткорлик билан ва аста–секин камайтириш тавсия қилинади. 

Даволаш давомийлиги камида 6 ой. Агар суткалик доза 200 мг дан ошмаса, уни бир марта қабул қилишда кечқурун қўллаш тавсия қилинади. Даволаш тугаганида препаратнинг дозаси 1–2 ҳафта давомида аста–секин камайтирилади. Агар препаратни қабул қилишни кескин тўхтатиш зарур бўлса, “бекор қилиш” синдромини ривожланиш эҳтимоли туфайли, пациентни диққат билан кузатиш керак.

Клозаланнинг охирги дозасини қабул қилинган вақтдан бошлаб бўлган интервал 2 кундан кўп бўлган пациентларда даволашни қайта бошлашни биринчи суткаларда бир ёки икки марта қабул қилиш учун буюриладиган 12,5 мг дозадан бошлаш керак. Дозани терапевтик дозагача ошириш биринчи марта даволаш бошлангандагига нисбатан тезроқ юз бериши мумкин. Ортостатик гипотензия, яққол седатив самара, онгни чалкашиши ривожланган холларда дозани оширишни чеклаш ёки кечиктириш керак.

Даволашнинг биринчи хафталари давомида артериал босимни назорат қилиш лозим.

Паркинсон касаллигида, шунингдек стандарт даволаш самарасиз бўлган ҳолларда пайдо бўладиган рухий бузилишлар: препаратнинг бошланғич дозаси кечқурун қабул қилинади ва 12,5 мг дан ошмаслиги керак. Кейин доза аста–секин ҳафтада икки марта 12,5 мг дан  50 мг гача бўлган дозагача (даволашни иккинчи ҳафтасидан эрта бўлмаган) оширилади. Суткалик дозани бир марта, кечқурун қабул қилган афзалроқ. 

Ўртача самарали доза суткада 25–37,5 мг ни ташкил қилади. Суткада 50 мг бўлган доза билан бир хафта давомида даволанганда, қониқарли терапевтик жавобга эришилмаган ҳолларда дозани ҳафтасига 12,5 мг дан қўшган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ошириш мумкин. 

Суткада 50 мг ли доза фақат кадан-кам ҳоллардагина оширилиши мумкин. 

Максимал доза 100 мг ни ташкил қилади ва ундан оширмаслик керак. 

Даволаш тугаганда дозани бир-икки ҳафта давомида 12,5 мг га аста–секин, камайтириб бориш тавсия қилинади. 

Даволаш нейтропения ёки агранулацитоз ривожланган ҳолларда дарҳол тўхтатилиши лозим. 

 

Ножўя таъсирлари

Жуда тез-тез

  • уйқучанлик/седатив самара, бош айланиши
  • тахикардия
  • қабзият, гиперсаливация

Тез-тез

  • лейкопения, нейтропения, эозинофилия, лейкоцитоз
  • тана вазнини ошиши
  • дизартрия
  • бош оғриғи, тремор, ригидлик, акатизия, экстрамирамидал симптом, тутқаноқ хуружлари, тиришишлар, миоклоник тортишишлар
  • кўришни ноаниқлиги
  • ЭКГ да ўзгаришлар, гипертензия, постурал гипотензия, хушдан кетиш
  • кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши 
  •  жигар ферментлари даражасини ошиши
  • сийдикни тутиб туролмаслик, сийдикни тутилиши
  • толиқиш, хавфли гипертермия, тер ажралишини терморегуляцияни бузилиши

Баъзида

  • агранулоцитоз
  • дисфемия
  • хавфли нейролептик синдром

Кам ҳолларда

  • анемия
  • глюкозага толерантликни бузилиши, қандли диабет касаллиги бўлган пациентларда холатининг ёмонлашиши, илк бор аниқланган қандли диабет 
  • безовталик, қўзғалувчанлик
  • онгни чалкашиши, делирий
  • юрак-қон томир етишмовчилиги, аритмия, миокардит, перикардит
  • тромбоэмболия
  • овқат аспирацияси (овқатни нафас йўлларига тушиши), пневмония ва ўлим билан якунланиши мумкин бўлган қуйи нафас йўлларининг инфекциялари
  • дисфагия 
  • холестатик сариқлик, панкреатит, гепатит
  • креатинфосфокиназани ошиши

Жуда кам ҳолларда

  • тромбоцитопения, тромбоцитемия
  • кетоацидоз, гиперосмоляр кома, ўткир гипергликемия, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия
  • кечки дискинезия, обсессив-компульсив симптомлар
  • кардиомиопатия
  • нафасни сусайиши/тўхташи
  • ичак парези/ичак тутилиши/қабзият, қулоқ олди безларини катталашиши
  • яшин тезлигида авж олувчи жигар некрози
  • тери реакциялари
  • интерстиал нефрит 
  • приапизм
  • тушунарсиз тасодифий ўлим

Спонтан хабарлар бўйича ва адабиётлардан олинган препаратга ножўя реакциялар (тез-тезлиги номаълум)

  • холинергик синдром, ЭЭГ да ўзгаришлар
  • ўлим билан тугаши мумкин бўлган миокард инфаркти, кўкрак қафасида оғриқ /стенокардия
  • бурун битиши
  • диарея, қорин бўшлиғида дискомфорт/жиғилдон қайнаши/диспепсия
  • жигар стеатози, жигар некрози, гепатотоксиклик, жигар фибрози, жигар циррози, жигардаги бузилишлар, шу жумладан хаёт учун хавфли оқибатларга олиб келувчи жигарни шикастланишлари (жигар, холестатик ва аралаш шикастланишлар), ўлимга олиб келиши ва жигар трансплантациясини талаб қилиши мумкин бўлган жигар етишмовчилиги. 
  • мушакларни кучсизлиги, мушаклар спазми, мушаклардаги оғриқлар
  • буйрак етишмовчилиги

Жуда кам холларда пируэт туридаги тахикардия билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган юрак бўлмачалари тахикардияси, юрак тўхташи ва QT интервалини узайиши кузатилиши мумкин, аммо препаратни қўллашда аниқ сабаб – оқибатли боғлиқлик исботланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • клозапинга ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлик 
  • анамнезида токсик ёки идиосинкратик гранулоцитопения/агранулоцитоз (илгари ўтказилган кимётерапиядан ташқари) 
  • анамнездаги клозапинни қабул қилиш оқибатида чақирилган агранулоцитоз 
  • суяк кўмиги фаолиятини бузилиши
  • етарлича назорат қилинмайдиган тутқаноқ, спазмофилия, миастения
  • алкоголни қабул қилиш ёки бошқа токсик моддаларнинг таъсири оқибатидаги психозлар, дори таъсиридаги интоксикация, коматоз ҳолатлар
  • бошқа сабаблар оқибатидаги циркулятор коллапс ёки МНТ депрессияси 
  • буйрак ва юракнинг оғир касалликлари (масалан, миокардит) 
  • кўнгил айниши, анорексия ёки сариқлик билан кечувчи жигар касалликларини зўрайиши, жигарни ривожланиб борувчи шикастланиши, жигар етишмовчилиги 
  • ичакни фалажли тутилиши 
  • агранулоцитозни ривожланишини чақириш хусусиятига эга препаратлар билан бир вақтда буюриш
  •  простата бези гипертрофияси
  • галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси 
  • қон таҳлилини мунтазам ўтказиш имконияти бўлмаган пациентлар
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

  • клозаланни агранулоцитозни ривожланиши юзасидан нисбатан жиддий потенциалга эга препаратлар (карбамазепин, хлорамфеникол, сульфаниламидлар, пиразолин ҳосилалари, цитотоксик препаратлар ва бошқалар) билан бир вақтда буюришга йўл қўйилмайди
  • суяк кўмиги фаолиятини сусайтирувчи узоқ муддатли таъсирга эга депо ҳосил қилувчи антипсихотик воситаларини йўлдош ишлатиш тавсия қилинмайди  
  • клозапин марказий нерв тизимига таъсир қилувчи наркотик воситалар, антигистамин препаратлар ва бензодиазепинлар каби воситаларнинг седатив самараларини кучайтириши мумкин 
  • ножўя самараларнинг ривожланиши мумкинлиги туфайли антихоленергик, гипотензив  ёки нафасни сусайтирувчи самараларга эга бўлган дориларни бир вақтда буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак
  • клозалан норэпинефрин ва артериал босимининг ошишини чақирувчи бошқа препаратларнинг самарасини камайтириши, шунингдек эпинефриннинг вазопрессор самарасини бекор қилиши мумкин
  • цитохром Р450 нинг айрим ферментлари фаоллигини ингибиция қилувчи препаратларни бир вақтда буюрилиши, клозаланнинг даражасини ошириши ва унинг дозаларини қисқартириш заруратини чақириши мумкин. Бу айниқса кофеин ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторларига нисбатан (айниқса параксетин ва флувоксамин, кам даражада сертралин ва флуоксетин) мухимдир.
  • цитохром Р450 ферментлари фаоллигини индукция қилувчи препаратларни (карбамазепин, фенитоин, рифампицин, омепразол) бир вақтда буюрилиши клозаланнинг қон плазмадаги концентрациясини, препаратнинг самарадорлигини камайтирган ҳолда камайтириши мумкин  
  • литий ёки МНТ га таъсир қилувчи бошқа препаратларни бир вақтда буюриш хавфли нейролептик синдромни ривожланиш хавфини ошириши мумкин 
  • клозалан ва вальпроат кислотаси бир вақтда буюрилганида тутқаноқ хуружлари ёки делирий пайдо бўлиши мумкин.
  • клозалан оқсиллар билан юқори даражада боғланадиган препаратларнинг (дигоксин, варфарин) қон плазмасидаги концентрацияларини ошишини чақириши мумкни
  • седатив самарани потенцияланиши мумкинлиги туфайли, клозалан билан даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилмаслик керак
  • клозалан билан даволаш фонида чекиш тўсатдан тўхтатилган ҳолларда, унинг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин, бу ножўя самараларини ошишини чақириши мумкин  

 

Махсус кўрсатмалар

Клозапинни қабул қилиш агранулоцитоз чақириши мумкин. Препарат гемоглобин даражаси ва нейтрофилларнинг мутлоқ сони (НМС) нормал бўлган пациентларга буюрилганини кафолатлаш учун, клозапин билан даволашни бошлашдан 10 кун олдин қонда гемоглобин даражасини таҳлилини ва лейкоцитларнинг айрим турларини ҳисоблаб чиқиш керак. Клозапин билан даволаш бошланганидан кейин қонда гемоглобин даражасини ва НМС тахлилини биринчи 18 ҳафта давомида хафтада камида 1 марта ва кейинчалик 4 хафтада 1 марта ўтказиш керак.

Даволашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорлар, пациентларда илгари клозапинни бекор қилишга олиб келувчи ножўя гематологик реакциялар пайдо бўлмаганлигига ишонч хосил қилишлари керак. Рецептлар иккита қон тахлиллари  орасидаги интервалдан ортиқ бўлмаган вақтга ёзиб берилиши керак. Агар гемоглобиннинг даражаси 3000/мм3 (3,0 х 109/л) дан паст, ёки НМН даражаси – 1500/мм3 (1,5 х 109/л) дан паст бўлса, клозапинни қабул қилишни дархол тўхтатиш керак.

Кардиологик касалликлар ёки анамнезида кардиологик текширувларнинг атипик маълумотлари бўлган пациентлар, ЭКГ ни ўз ичига олган бошқа текширишлар ўтказилиши учун мутахассисга юборилишлари керак, пациентни даволаш фақат агар кутилаётган фойда хавфлардан яққол устун бўлган холдагина бошланиши керак. Даволовчи шифокор даволашни бошлаш олдидан ўтказилган ЭКГ натижаларини хисобга олиши керак. Агар миокардит ёки кардиомиопатия гумон қилинса, унда клозапин билан даволашни дарҳол тўхтатиш, пациент эса дархол кардиолог томонидан текширилиши керак.

Анамнезида суяк кўмиги фаолиятини бузилишининг бирламчи белгилари бўлган пациентлар, клозапинни фақат, фойда хавфдан устун бўлган холдагина қабул қилишлари мумкин. Улар клозапин билан даволашни бошлаш олдидан гематологда текширувдан ўтишлари керак.

Суст кечувчи этник нейтропения оқибатидаги гемоглобин даражаси паст бўлган пациентларга алохида эътибор қаратиш керак, даволашни фақат гематологнинг рухсати билан бошлаш керак.

Клозапин қабул қилаётган пациентга, хар бир ташрифида, агар қандайдир инфекция ривожланса, у дархол даволовчи шифокор билан боғланиши кераклигини эслатиб туриш керак. Ҳароратни ошиши ёки томоқни қирилиши каби грипп симптомларини эслатувчи шикоятларга, шунингдек нейтропениядан далолат берувчи инфекциянинг бошқа белгиларига алохида эътибор бериш керак.

Клозапинни қабул қилиш вақтида синкопе билан ёки усиз кечувчи, ортостатик гипотензия ривожланиши мукмкин. Бундай асоратлар, бензодиазепинлар ёки ҳар қандай бошқа нейролептик воситалар бирга қўлланганида, шунингдек биринчи титрлашда бир вақтда доза оширилганида юз бериши мумкин; жуда кам холларда асоратлар хатто биринчи доза қабул қилинганидан кейин хам пайдо бўлиши мумкин. Шу боисдан, клозапинни қабул қилишни бошлаётган пациентлар, синчков тиббий назоратга мухтож бўладилар. Паркинсон касаллиги бўлган пациентларда даволашнинг биринчи хафталари давомида турган холатда ва чалқанча ётган холатда артериал босимнинг мониторингини олиб бориш керак.

Анамнезида жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар клозапинни қабул қилишлари мумкин, лекин жигар фаолиятини доимий тест синамасидан, айниқса клозапин билан даволаниш вақтида кўнгил айниши, қусиш ва/ёки анорексия каби симптомлари бўлган пациентлар ўтишлари керак.

Клозапинни қабул қилиш тромбоэмболияни чақириши мумкинлиги туфайли, пациентни иммобилизация қилишдан сақланиш керак.

Клозапинни кескин бекор қилиш билан боғлиқ бўлган реал воқелиқдан кетишнинг ўткир реакциялари хақида хабар берилган, шунинг учун препарат билан даволашни аста-секин тўхтатиш тавсия этилади. Препаратни кескин бекор қилиш зарурати бўлган холларда (масалан, лейкопения ривожланганида), пациентларни такрорий психопатик симптомлар ва хаддан зиёд терлаш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби холинергик белгиларни қайталанишига оид симптомларни пайдо бўлиши юзасидан синчиклаб кузатиш керак.

 

Болаларда қўлланиши

Болаларда Клозапиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладор аёлларда Клозапинни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун препаратни хомиладорларга фақат, агар даволашдан кутилаётган самара, мумкин бўлган хавфдан яққол устун бўлган холдагина буюриш керак.

Клозапин кўкрак сутига чиқарилади, шунинг учун препарат қабул қилаётган оналар эмизишни тўхтатишлари керак.

Туғруқ ёшидаги аёлларда қўлланиши

Туғруқ ёшидаги аёллар препаратни қўллаш даврида контрацепциянинг самарали усулларини қўллашлари керак.

Кекса пациентларда даволашни паст дозалардан бошлаш керак, чунки кекса одамлар ножўя самараларига (ортостатик гипотензия, тахикардия) жуда сезгир бўладилар.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Клозапин седатив самарага эга, шунинг учун пациентлар автомобил ва механизмларни бошқаришдан, айниқса даволашнинг биринчи хафтасида сақланишлари керак. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, бўшашиш, арефлексия, кома, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, алжираш, делирий, экстрапирамид белгилар, гиперрефлексия, тиришишлар; гиперсаливация, мидриаз, кўришни хиралашиши, термолабиллик; гипотония, коллапс, тахикардия, аритмия; аспирацион пневмония, ҳансираш, нафасни сусайиши ёки тўхтатиши

Даволаш: препаратнинг дозаси ошириб юборилганида меъдани ювишни ўтказиш керак. Препарат қабул қилинганидан кейин  биринчи 6 соат давомида фаоллаштирилган кўмирни қўллаш кўрсатилган. Перитонеал диализ ва гемодиализ кам самарали. 

Симптоматик даволаш нафас фаолиятини ва юрак фаолиятини, шунингдек электролит мувозанатини назорати остида ўтказилади. Гипотензияни даволашда эпинефринни буюришдан сақланиш лозим (қарама–қарши самара бўлиши мумкин). Доза ошириб юборилганида кечки реакцияларни ривожланиши мумкинлиги туфайли, пациентларнинг кузатуви камида беш кун ўтказилади. 

 

Чиқарилиш шакли 

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка/поливинилиденхлорид ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

5 контур ўрамдан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади (25 мг доза учун).

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка/поливинилиденхлорид ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

6 контур ўрамдан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади (100 мг доза учун).

 

Сақлаш шароити

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Сақлаш муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.