ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЮСИД
QUCEED
Препаратнинг савдо номи: Кюсид
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия
Таркиби:
Кюсид ананас таъмли
Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
қуритилган алюминий гидроксидига эквивалент
бўлган паста кўринишидаги алюминий гидроксиди 125 мг;
магний гидроксидига эквивалент
бўлган паста кўринишидаги магний гидроксиди 250 мг;
фаоллаштирилган диметикон 50 мг;
натрий альгинати 100 мг;
ёрдамчи моддалар: полисорбат 60, моностеарат сорбитан, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, гуар, суюқ сорбитол, натрий сахарини, хлороформ, қанд, натрий карбоксиметилцеллюлоза, гидрокситолуола бутилат, пропиленгликоль, хинолин сариқ WS бўёвчиси, ананас эссенцияси, тозаланган сув.
Кюсид қулупнай таъмли
Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
қуритилган алюминий гидроксидига эквивалент
бўлган паста кўринишидаги алюминий гидроксиди 125 мг;
магний гидроксидига эквивалент
бўлган паста кўринишидаги магний гидроксиди 250 мг;
фаоллаштирилган диметикон 50 мг;
натрий альгинати 100 мг;
ёрдамчи моддалар: полисорбат 60, моностеарат сорбитан, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, гуар, суюқ сорбитол, натрий сахарини, хлороформ, қанд, натрий карбоксиметилцеллюлоза, гидрокситолуола бутилат, пропиленгликоль, Ponceau 4R бўёвчиси, қулупнай эссенцияси, тозаланган сув.
Кюсид манго таъмли
Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
қуритилган алюминий гидроксидига эквивалент
бўлган паста кўринишидаги алюминий гидроксиди 125 мг;
магний гидроксидига эквивалент
бўлган паста кўринишидаги магний гидроксиди 250 мг;
фаоллаштирилган диметикон 50 мг;
натрий альгинати 100 мг;
ёрдамчи моддалар: полисорбат 60, моностеарат сорбитан, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, гуар, суюқ сорбитол, натрий сахарини, хлороформ, қанд, натрий карбоксиметилцеллюлоза, гидрокситолуола бутилат, пропиленгликоль, хинолин сариқ WS бўёвчиси, сариқ шафақ бўёвчиси, манго эссенцияси.
Таърифи:
Кюсид ананас таъмли: яшил-сарғиш рангли, ананас ҳидли ва ширин таъмли бир хил суспензия.
Кюсид қулупнай таъмли: оч-пушти рангли, қулупнай ҳидли ва ширин таъмли бир хил суспензия.
Кюсид манго таъмли: оч-сариқ рангли, манго ҳидли ва ширин таъмли бир хил суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацид восита).
Фармакологик хусусиятлари
Ушбу дори препарати альгинат ва антацидлар (алюминий гидроксиди ва магний гидроксиди) нинг мажмуаси ҳисобланади.
Антацид воситаларга мансуб. Кюсидни таъсири доимий ажралиб турадиган меъда ширасининг давомли нейтрализация қилишига асосланган. Меъда ширасида хлорид кислотасининг миқдорини оптимал чегарагача камайтиради.
Препарат ичга қабул қилинганда меъданинг кислотали муҳити билан ўзаро таъсир қилади. Бунда деярли рН нинг нейтрал кўрсаткичига эга бўлган, альгинат гели ҳосил бўлади. Гель меъда ичидаги юзасида ҳимоя қаватини шакллантиради ва гастроэзофагеал рефлюксни пайдо бўлишини самарали олдини олиб, 4 соат таъсир қилади. Регургитация юз берганида гель қизилўнгачга тушади, у ерда шиллиқ қаватни таъсирланишини камайтиради.
Альгинатлар прибиотик хусусиятларга эга, бу ичак микробиоценозининг турли бузилишларини мувофиқлаштириш мақсадида уларни ишлатиш имконини беради. Альгинатлар облигат микроорганизмлар (бифидобактериялар, лактобациллалар) нинг миқдорини ошиши ва шартли патоген ҳамда стафилококклар каби патоген бактериялар, Candida қатори замбуруғлари ва бошқаларни камайиши хисобига ичак микроорганизмларнинг сифати ва миқдорий таркибини оптимал тутиб туришга ёрдам беради.
Алюминий гидроксиди хлорид кислотасини ошган секрециясини ингибиция қилади ва меъдада пепсин ферментининг фаоллигини нейтраллайди. Натижада ичакнинг ишқорий рН муҳитини таъсирида алюминийнинг ишқорий тузларига айланувчи алюминий хлориди ҳосил бўлади. Ушбу бирикмалар кам сўрилади ва қонда алюминий тузларининг концентрациясини деярли кам ўзгартиради.
Шунингдек магний гидроксиди, магний хлоридига айланиб, меъдада хлорид кислотасини нейтраллайди.
Препарат оптимал мажмуадан таркиб топганлиги туфайли, қабзият кўринишида ножўя таъсир кўрсатмайди.
Алюминий сақловчи антацидлар ва шу жумладан Кюсид меъданинг шиллиқ қаватига простагландинлар синтезини рағбатлантирилиши билан боғлиқ бўлган бироз цитопротектив таъсир кўрсатади. Бу унинг чидамлилигини оширади ва этанол, ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) каби таъсирловчи ва ульцероген моддаларни қўллаш оқибатида ривожланадиган некротик яллиғланиш ва эрозив – геморрагик шикастланишлардан ҳимоя қилади.
Бошқа томондан, препаратни овқатдан 10–15 минут олдин қўлланганда, алюминий гидроксиди МИЙ нинг яллиғланган шиллиқ қаватига, яққол ифодаланган буруштирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Диметикон адсорбция қилувчи, ел ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Ичакда газ ҳосил бўлишини камайтиради, ичак харакатини тезлаштиради, кўпикларни сирт таранглигини камайтирадиган фаолликни намоён қилади.
Кюсид узоқ вақт давомида таъсир қилади, хлорид кислотасининг кислотали муҳитини бир хил ушлаб туради, препаратнинг таъсири карбонат ангидриди газининг пуфакчаларини ҳосил бўлмасдан юз беради, шунинг учун метеоризм ва хлорид кислотасини ажралиб чиқишини иккиламчи кучайиши кузатилмайди.
Кюсид меъда ичидаги рН ни ишқорий томонга кескин силжишини чақирмайди, кислоталик даражасини 4,0–3,5 чегарасида тутиб туради.
Сув–электролитлар мувозанатини бузилишини чақирмайди, алкалоз ривожланмайди, сийдик чиқариш йўлларида тош ҳосил бўлишини чақирмайди.
Кюсид гель тузилишига эга бўлиб, бу меъданинг шиллиқ қаватини самарали ўраб олишга ёрдам беради – бу эса шиллиқ қаватнинг бутун юзасига препаратни бир текис таъсир кўрсатишига ёрдам беради. 1 марталик доза қабул қилингандан сўнг терапевтик таъсири 3–5 минутдан кейин бошланади ва 70 минут давом этади.
Фармакокинетикаси
Кюсид – сўрилмайдиган препарат. Дозалаш тартиби ва даволаш давомийлигига тўғри риоя қилинганда МИЙ дан деярли сўрилмайди ва электролит мувозанатни издан чиқармасдан ва алкалоз ёки метаболизмни бошқа бузилишлари хавфини туғдирмасдан давомли бир текис таъсир кўрсатади. У сийдик чиқариш тизимини таъсирламайди ва узоқ муддат қўлланганда алкалозни ва сийдик чиқариш йўлларида конкрементларни ҳосил бўлишини чақирмайди.
Қўлланилиши
- Кислоталиликни ошиши билан кечувчи ўткир гастрит.
- меъданинг ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиши);
- эзофагит;
- овқат билан боғлиқ бўлган токсикоинфекциялар;
- дуоденит, энтерит;
- диофрагмадаги қизилўнгач тешиги чурраси;
- метеоризм;
- парҳезни бузилиши, алкоголь, кофе, никотинни, хаддан ташқари қабул қилиш турли дори препаратларни қабул қилгандан кейинги қоринда оғриқлар ёки дискомфорт.
- ностероид ялиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероидлар қўлланганида ярали шикастланишларни олдини олиш учун Кюсидни профилактик қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Қўллаш усули ва дозалари
Кюсид ичга қабул қилинади, қабул қилишдан олдин флаконни чайқатиш лозим.
Катталар учун 1–2 чой қошиқдан овқат қабул қилишдан 30 минут олдин ва ухлашдан олдин буюрилади. Самараси етарли бўлмаганида 3 чой қошиқдан қабул қилиш мумкин. Сутка давомидаги максимал дозаси 16 чой қошиқни ташкил этади. Агар Кюсид максимал дозада қабул қилинса, у ҳолда даволаш давомийлиги 14 кундан ошмаслиги керак.
6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун катталарга қўлланадиган дозани 1/3 қисми,
10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда– катталарга қўлланадиган дозанинг ярми қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда (<1/10000) аллергик реакциялар (эшакеми, бронхоспазм, анафилактик реакциялар) бўлиши мумкин. Кальций карбонатининг катта миқдорини (тавсия этилган дозадан кўп) қабул қилиш алколоз, гиперкальцемия, сут–ишқорий синдроми, “рикошет” феномени, қабзиятни чақириши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари;
- Альцгеймер касаллиги;
- препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик;
- 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кюсид тетрациклинлар, юрак гликозидлари, кетоконазол, Н1-гистамин рецепторларининг блокаторлари, темир сақловчи препаратлар, ципрофлоксацин, изониазид, фенотиазин, ринитидин ва циметидин билан бирга қўлланганида эримайдиган бирикма ҳосил бўлади, бу препаратларнинг сўрилишини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Кюсид ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш орасидаги интервал 1–2 соатни ташкил этиши керак.
Препаратни суткада 16 чой қошиқдан ортиқ дозада қабул қилиш тавсия этилмайди, ёки агар ушбу дозада қабул қилинса, даволаш курси давомийлиги 2 ҳафтадан ошмаслиги керак.
Препарат узоқ муддат қабул қилинганида фосфорни овқат билан етарли миқдорда киришини таъминлаш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.
Механизмлар ва автомобилни бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат автотранспортни ва механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.
Чиқарилиш шакли
170 мл/200 мл препарат LDPE флаконга қадоқланган мувофиқ ёрлиқ ва биринчи очиш назорати бўлган бураладиган алюмин қопқоқ беркитилган ўлчов стакани билан таъминланган. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25ºС дан паст ҳароратда, қуруқ ва қоронғи жойда сақлансин. Музлатилмасин. Зич беркитилган бутилкада сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.