📜 Инструкция по применению Карборив
💊 Состав препарата Карборив
✅ Применение препарата Карборив
📅 Условия хранения Карборив
⏳ Срок годности Карборив

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

КАРБОРИВ

CARBORIV

 

Препаратнинг савдо номи: Карборив 

Дори шакли: капсулалар 

Таркиби: 

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: 

фаол моддалар: 

темир карбонили (элементар темирга эквивалент) 100 мг; 

фолат кислотаси 1 мг; 

цианокобаламин (В12 витамини) 5 мкг; 

селен кислотаси 65 мкг; 

α-токоферол ацетати (Е витамини) 15 мг; 

рух сульфати моногидрати (элементар рухга эквивалент) 22,5 мг; 

ёрдамчи моддалар: протеин гидролизати, микрокристалл целлюлоза, лактоза, натрий кроскармелоза, крахмал, кармозин бўёвчиси.

Таърифи: қизил, оқ, жигарранг, сариқ, тўқ яшил рангли гранулалар аралашмаси билан тўлдирилган, корпуси тиниқ ва қопқоқчаси қизил рангли, “0” ўлчамли каттиқ желатин капсулалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: В03АЕ10.

 

Фармакологик ҳусусиятлари 

Фармакодинамикаси 

Карборив – мажмуавий препаратдир. Карборив препаратининг таркибига темир карбонили киради. 

Препарат турли генезли темир танқислиги анемияларида организмдаги темир ионлари танқислигини тўлдиради ва эритропоэзни рағбатлантиради. Темир гемоглобиннинг таркибига киради, кислородни тўқималарга ташилишини таъминлайди, кўпгина ферментлар тизимининг коферменти ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, пубертат ёшдаги қизларда ҳайз кўриш цикли ошганида, болаларда жадал ўсиш даврида, сурункали қон кетишларда, шунингдек темирни сўрилиш жараёнларини бузилиши билан кечувчи меъда-ичак йўллари касалликларида темирга бўлган талаб ошади. Препарат билан бир курс даволашда анемиянинг клиник симптомлари (ҳолсизлик, толиқиш, бош айланиши, тахикардия, оғриқ, тери қопламларини қуриши) ва лаборатор кўрсаткичларни аста-секин регрессияси кузатилади. 

Темир карбонили қолган темир тузларидан фарқли равишда 98% тоза темирдан таркиб топган, заҳарли эмас, осон ўзлаштирилади, қабзият чақирмайди. 

Цианокобаламин (В12 витамини) ДНК синтези ва эритроцитларни етилиши учун муҳимдир. 

Фолат кислотаси организмда фолинат кислотасига ўзгарганидан сўнг нуклеотидларни синтези реакцияларида иштирок этади, В12 витамини билан бирга эритроцитларни етилиши жараёнини бошқаради, ҳужайра иммунитети реакциясини амалга ошириш учун муҳимдир. 

Е витамини (α-токоферол ацетати) – табиий антиоксидант. Турли хил моддаларни оксидланишдан ҳимоя қилади. Оқсиллар биогемосинтезида, ҳужайралар пролиферацияси, тўқима нафаси ва ҳужайра метаболизмини қолган жараёнларида иштирок этади, эритроцитларни гемолизини олдини олади, капиллярлар деворининг ўтказувчанлигини ошишига тўсқинлик қилади, кўндаланг-тарғил (юрак мушаклари) мушакларнинг фаолияти ва тузилишига таъсир қилади. Токоферол миокарднинг қисқарувчанлик фаоллиги ва озиқланишини яхшилайди. 

Селен – глутатионпероксидаза ферментлар тизимининг аҳамиятли қисми ҳисобланган микроэлементдир, ферментнинг фаоллигига таъсир қилади. Глутатионпероксидаза ҳужайра ичидаги тузилмаларни, ҳам моддалар алмашинувида, ҳам ташқи омиллар, шу жумладан ионлаштирувчи нурланишни таъсирида ҳосил бўладиган эркин кислород радикалларининг шикастлайдиган таъсиридан ҳимоя қилади. Организмда селенни етишмовчилиги кардиомиопатия (Кешан касаллиги) ва қолган юрак-қон томир касалликларини ривожланишига олиб келиши мумкин. 

Рух сульфати моногидрати микроэлемент сифатида қатор ферментларнинг таркибига киради, АТФ нинг даражасини ошишига олиб келади, оқсиллар ва нуклеин кислоталари синтезини оширади, қон яратиш жараёнлари, лимфоид тўқиманинг нормал фаоллиги учун керак бўлган тўқималар регенерациясини яхшилайди. Рух ҳужайраларни тикланишида ва суяк тўқимасини шаклланишида иштирок этади. Организмда углеводларни парчаланиши орқали энергия ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун муҳимдир. Рух организмни шамоллаш касалликларига нисбатан қаршилигини оширади. 

Фармакокинетикаси 

Препаратнинг фармакокинетикаси унинг таркибидаги компонентларнинг умумий таъсири билан ифодаланади. 

 

Қўлланилиши 

Темир танқислиги анемияси, темирни алиментар етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган анемияда қўлланади. Темир танқислиги анемиясини олдини олиш учун, шунингдек ҳомиладорлик ва эмизиш давридаги аёлларга, сурункали қон йўқотишда (геморроидал қон кетиши, пептик яралар ремиссия босқичида, гиперменорея), анкилостомоз, донорларда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1-2 капсуладан суткада 1-2 марта, овқатдан кейин қабул қилинади. Даволаш давомийлиги ўртача 1-3 ойни ташкил этади. 

 

Ножўя таъсирлари 

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши бўлиши мумкин. Аҳлатни қора рангга бўялиши кузатилади. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, гемохроматоз, гемолитик анемия, темир танқислиги генезли бўлмаган анемия, цирроз, ўткир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас. 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Карборив метилдопа, пенициллин, хинолин қатори препаратлари, тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганида кўрсатилган препаратларнинг сўрилиши пасайиши мумкин. Препаратни тироксин билан бир вақтда қабул қилиш қонда тиреотропиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. 

Карборив ва антацид воситалар бир вақтда қабул қилинганида темирни сўрилиши камайиши мумкин. 

 

Махсус кўрсатмалар 

Темир танқислиги анемиясини даволашни қон зардобидаги гемоглобиннинг даражаси ва темирнинг миқдорини назорати остида ўтказиш керак. Даволашни самарасизлиги қон айланишини етишмовчилиги, сурункали алкоголизм, поли-гипо / авитаминоз билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ ва меъда-ичак йўлларини таъсирланишини бошқа симптомлари, бош айланиши, артериал босимни пасайиши бўлиши мумкин. Темир тузлари билан заҳарланишларда специфик антидоти бўлиб ичга ва парентерал буюриладиган дефероксамин ҳисобланади. Ўткир заҳарланишда овқат ҳазм қилиш йўлларидан сўрилмаган темирни сўрилиши учун ҳар 3-12 соатда 5-10 г дефероксамин ичга буюрилади. Дефероксаминни мушакка суткада 1 г дан 10% ли эритма кўринишида юбориш мумкин. 

 

Чиқарилиш шакли 

10 капсуладан алюмин фольга ва ПВХ блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 

 

Сақлаш шароити 

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати 

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича. 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.