📜 Инструкция по применению Тизерцин таблеткалар
💊 Состав препарата Тизерцин таблеткалар
✅ Применение препарата Тизерцин таблеткалар
📅 Условия хранения Тизерцин таблеткалар
⏳ Срок годности Тизерцин таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Тизерцин®

қобиқ билан қопланган таблеткалар, 25 мг

(левомепромазин)

Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотларни сақлайди.

  • Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш талаб қилиниши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Бу дори воситаси Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. У, хатто агар уларда касалликнинг айнан шундай симптомлари бўлса ҳам, уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг (4 бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Тизерцин® – психомотор (жисмоний ва руҳий) қўзғалиш билан кечувчи ўткир психотик ҳолатлар, шунингдек сурункали психозлар (шизофрения, сурункали галлюцинациялар) ни даволаш учун қўлланиладиган, нерв тизимига таъсир қилувчи дори воситасидир.

  1. Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

  • агар Сизда левомепромазинга (Тизерцин препаратининг таъсир этувчи моддасига) ёки 8 бўлимда келтирилган ҳар қандай бошқа ёрдамчи моддаларга аллергия бўлса;
  • агар Сизда илгари шунга ўхшаш таъсирга эга дори препаратларига (хлорпромазин, тиоридазин, флуфеназин, пипотиазин, трифлуоперазин) аллергия бўлган бўлса ёки фотосезувчанлик кузатилган бўлса;
  • агар Сиз ҳомиладор ёки эмизаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз антигипертензив воситаларни бир вақтда қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз МАО (моноаминоксидаза) ингибиторларини – кайфиятни яхшиловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз марказий нерв тизимини тормозловчи бошқа препаратларни (алкоголь, умумий анестетиклар, ухлатувчи воситаларни) қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда ёпиқ бурчакли глаукома бўлса;
  • агар Сизда сийиш қийинлашган бўлса;
  • агар Сиз Паркинсон касаллиги, тарқоқ склероз (марказий нерв тизими касаллиги) билан, миастения (патологик мушак кучсизлиги) ёки тананинг ярмини фалажи билан хасталанган бўлсангиз;
  • агар Сиз юрак касаллиги, юрак етишмовчилиги билан хасталанган бўлсангиз;
  • агар Сизда буйрак ёки жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлса;
  • агар Сизда клиник аҳамиятли гипотензия (паст артериал босим) бўлса;
  • агар Сизда қон яратувчи аъзоларнинг касаллиги бўлса;
  • агар Сиз порфирин алмашинуви бузилишидан азият чексангиз препаратни қўлламанг;
  • препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Тиббиётда қўлланганда эҳтиёткорлик чоралари

Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қўллашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг

Агар Сизда қуйидаги ҳолатлар ёки касалликлар бўлса, албатта даволовчи шифокорингизга хабар беринг, чунки Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини бундай ҳолатларда қўллаш синчков тиббий назоратни талаб этади.

  • Оғир асоратларни ривожланиш эҳтимолига йўл қўймаслик мақсадида – агар Сиз юрак-қон томир касалликлари (паст артериал босим, юрак ритмини бузилиши, қон айланишини бузилиши) билан хасталанган ёки илгари хасталанган бўлсангиз ёки Сиз кекса ёшда (65 ёшдан ошган) бўлсангиз.
  • Агар Сизда қандли диабет бўлса, чунки Тизерцин® диабетга қарши препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради, бунинг натижасида қонда қанд даражаси ошиши мумкин, шундай қилиб, даволашнинг бошида ва тугаганидан кейин қонда қанд даражасини янада синчков назорат қилиш лозим.
  • Агар Сизда тутқаноқ бўлса.
  • Агар Сиз марказий нерв тизимининг бошқа касалликлари билан хасталанган бўлсангиз, чунки Тизерцин® бу касалликларнинг симптомларига таъсир қилиши мумкин, ёки Сиз айрим ножўя таъсирларга сезгир бўлиб қолишингиз мумкин.
  • Агар Сизда жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлса.
  • Агар Сизда ёки Сизнинг қариндошларингизда қон томирларида қон қуйқалари бор ёки илгари бўлган бўлса, чунки бундай турдаги препаратларни қўллаш қон томирларида қон қуйқаларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
  • Агар Сизнинг даволовчи шифокорингиз Сизда инсульт ривожланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган бўлса.
  • Агар Сиз қандли диабет билан хасталанган бўлсангиз ёки даволовчи шифокорингиз Сизда қандли диабет ривожланиши мумкинлигини айтган бўлса, унда Сиз қонда қанд миқдори юзасидан мунтазам қон таҳлилини ўтказиб туришингиз лозим.
  • Аллергик реакциялар (нафас олишни ёки ютишни қийинлашишини чақирувчи лаблар, оғиз ёки томоқни шиши, кучли қичишиш) ривожланган ҳолларда Тизерцин® препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак.
  • Тушунтириб бўлмайдиган бошқа сабаблар билан иситма ривожланган ҳолларда, айниқса агар у бошқа симптомлар (мушаклар ригидлиги, мушакларни тортишиши, вегетатив нерв тизими фаолиятини бузилиши, пульсни тезлашиши, юрак ритмини бузилиши, артериал босимни ўзгаришлари, кучли терлаш) билан кечса, ҳаётий муҳим аъзоларнинг фаолиятини тезкор ўзгаришларида, эс-ҳушни яққол қўзғалиш билан кечувчи, комага олиб келиши мумкин бўлган бузилишларида бу препарат билан даволашни бекор қилиш керак.

Тана ҳарорати ошганида дарҳол шифокорга муржаат қилинг!

Даволашни бошлашдан олдин, шунингдек даволаниш вақтида қуйидаги кўрсаткичларни мунтазам назорат қилиш керак:

  • артериал босим (айниқса, агар у паст ёки ўзгариб турса);
  • жигар фаолияти (айниқса жигар касаллиги бўлганида);
  • қоннинг сифат таҳлили (формуласи) (иситмада ва томоқ оғриғида; даволашни бошлашдан олдин ва даволаниш вақтида);
  • ЭКГ (кекса ёшда (65 ёшдан ошган) юрак-қон томир касалликлари бўлганида);
  • қонда калий даражаси.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

25 мг ли таблеткалар аниқ дозалаш тартибини кафолатламаганлиги туфайли, Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини 12 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас ва 18 ёшдан кичик ўсмирларга буюриш тавсия этилмайди.

 

Бошқа дори воситалари ва Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган ҳар қандай дори воситалари тўғрисида ўз даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Агар Тизерцин® препарати билан даволаниш вақтида ёки у бекор қилинганидан кейин бир ой давомида бошқа дори воситаларини (айниқса, марказимй нерв тизимига таъсир этувчи препаратларни) қабул қилишни бошласангиз, бу ҳақида ўз даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Тизерцин® ни қуйидаги препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас:

  • Артериал босимни пасайтирувчи препаратлар билан;
  • Айрим МАО ингибиторлари (антидепрессантлар) билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Тизерцин® препаратини қуйидаги дори воситалари билан (шифокорнинг қарори асосида буюрилади) бирга қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим:

  • Марказий нерв тизими (МНТ) га таъсир этувчи воситалар (наркотик оғриқ қолдирувчи воситалар, умумий анестезия воситалари, антидепрессантлар, тутқаноққа қарши воситалар, амфетаминлар);
  • Леводопа;
  • Ичга қабул қилиш учун диабетга қарши препаратлар;
  • Юрак ритмини бошқарувчи воситалар;
  • Макролид антибиотиклар;
  • Замбуруғларга қарши препаратлар;
  • Антигистамин препаратлар (аллергияни даволаш учун воситалар);
  • Дилевалол (ёруғликка сезувчанликни чақирувчи препарат);

Юқорида келтирилган ҳолатларда синчков тиббий кузатув зарур, айрим ҳолларда эса – препаратларнинг дозасини ўзгартириш керак.

Бошқалар:

  • С витамини билан бир вақтда юборилиши Тизерцин® препаратини қўлланиши билан боғлиқ ушбу витамин танқислигини пасайтиради.
  • Дезфериоксиамин (темир сақловчи препаратлар билан заҳарланишларни даволаш учун воситалар).
  • Антипсихотик препаратларнинг дозаси ошириб юборилганда адреналин (эпинефрин) ни қўллаш мумкин эмас.

Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан бирга қўлланиши

Даволаниш вақтида ва препаратнинг самаралари йўқолгунича (Тизерцин® препаратини юбориш тўхтатилганидан кейин 4-5 кун давомида) алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш қатъий ман этилади!

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизаётган бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу ҳақидадаволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича, она учун фойда ва ҳомила учун хавф синчковлик билан қиёслангандан кейингина қўллаш мумкин.

Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида (охирги уч ойида) оналари Тизерцин® препаратини қабул қилган янги туғилган чақалоқларда қуйидаги симптомлар: титроқ, мушакларни ригидлиги ва/ёки кучсизлиги, уйқучанлик, қўзғалиш, нафасни бузилиши ва эмизишда қийинчиликлар кузатилган. Сизнинг фарзандингизда бу симптомлардан биронтаси ривожланганда даволовчи шифокорга мурожаат қилинг!

Эмизиш

Левомепромазин кўкрак сутига ажралиб чиқади. Шу боисдан, шунингдек тегишли маълумотларни йўқлиги туфайли, эмизиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Бу препаратни қабул қилишни бошида шахсий равишда аниқланадиган вақт давомида пациентлар транспорт воситаларини ҳайдашдан, механизмларни бошқариш ва бахтсиз ҳодисалар хавфи юқори бўлган ишларни бажаришдан сақланишлари лозим. Кейинчалик чекловлар ҳар бир пациент учун шахсий равишда белгиланади.

 

Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати ёрдамчи восита сифатида лактоза (сут қанди) сақлайди.

Агар Сизнинг даволовчи шифокорингиз Сизни Сизда ёки фарзандингизда қандларнинг айрим турларини (лактозани, галактозани) ўзлаштираолмаслик борлиги тўғрисида огоҳлантирган бўлса, бу тиббий препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

  1. Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай қўллаш керак

Бу препаратни шифокорнинг кўрсатмасига қатъий амал қилган ҳолда қўллаш керак. Агар Сизда бу препаратни қўллаш билан боғлиқ саволлар туғилса, шифокорга мурожаат қилинг.

Даволашни кичик дозалардан бошлаш керак, сўнгра эса – пациентнинг шахсий ўзлаштираолишига қараб, дозани аста-секин ошириш мумкин. Аҳвол яхшилангандан кейин дозани шахсий равишда белгиланган самарани бир маромда тутиб турувчи дозагача пасайтириш керак. Психозда тавсия қилинган бошланғич суткалик доза икки марта қабул қилиш учун 25-50 мг ни ташкил қилади. Зарурат туғилганида суткалик дозани 2-3 марта қабул қилиш учун 150-250 мг гача ошириш мумкин. Исталган самарага эришилгач, дозани бир маромда тутиб турувчи дозагача пасайтириш керак.

  • Беҳосдан турганида босимни пасайиб кетишидан сақланиш мақсадида пациент биринчи дозани қабул қилганидан кейин ярим соат давомида ётиши керак. Агар препаратни қабул қилингандан кейин кўпинча бош айланиши юз берса, ҳар бир дозадан кейин ётоқ тартибга амал қилиш керак.
  • Кекса (65 ёшдан ошган) пациентлар Тизерцин® препаратининг ножўя самараларига кўпроқ мойилдирлар, шунинг учун даволашни паст дозалардан бошлаш ва дозаларни аста-секин ошириш тавсия этилади.

 

Агар Сиз Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

Дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Доза ошириб юборилганда артериал босим пасайиши, тана ҳарорати ошиши мумкин, юрак мушагида импульс ўтказилишини бузилиши, юрак ритмини бузилиши, мушакларни қотиб қолиши, мушаклар спазми, онгни чалкашиши, марказий нерв тизими томонидан қўзғалиш (тутқаноқ хуружлари) ва хавфли нейролептик синдром (иситма, мушакларни қотиб қолиши, онгни чалкашиши, кучли терлаш ва юрак фаолиятини бузилишлари билан кечувчи оғир реакция) ривожланиши мумкин. Доза ошириб юборилганда ёки дозани ошириб юборилишига шубҳа туғилганида бу ҳақида шифокорга ёки тез ёрдам хизматига дарҳол хабар бериш керак. Қусишни чақириш тавсия этилмайди, чунки бош ва бўйин мушакларини қотиб қолиши билан кечувчи тутқаноқ хуружлари ва реакцияларни юз бериши қусиқ массаларини аспирациясини (нафас йўлига ўтиб кетишини) чақириши мумкин.

Агар Сиз Тизерцин®  таблеткасини ўз вақида қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, уни бу ҳақида эсга олишингиз биланоқ дарҳол қабул қилинг. Агар кейинги таблеткани қабул қилиш вақти яқин бўлса, бир кунда икки баробар дозани қабул қилманг, чунки бу ўтказиб юборилган таблеткани компенсация қилмайди, балки дозани ошириб юборилиши хавфини оширади холос. Сўнгра эса даволашни одатдаги тартибда ва дозада давом эттиринг.

 

Агар Сиз Тизерцин® таблеткаларини қабул қилишни муддатидан олдин тўхтатган бўлсангиз

  • Шифокорнинг рухсатисиз Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати билан даволашни, хатто агар аҳволингиз яхшиланган бўлса ҳам, препаратни бундай бекор қилишни тўғри деб ҳисобланган оғир ножўя реакциялар ривожланган ҳоллардан ташқари ҳолларда тўхтатманг.
  • Препарат бекор қилинганда унинг дозасини аста-секин пасайтириш тавсия қилинади, чунки кескин бекор қилинганда психоз симптомлари, безовталик, ваҳима симптомларини кучайиши, уйқусизлик, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, титроқ, терлаш ва пульсни тезлашиши юз бериши мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ саволлар туғилса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. Тиббиётда қўлланганда юз бериши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат хам нохуш реакциялар чақириши мумкин, бироқ улар ҳар кимда хам намоён бўлавермайди. Одатда, ушбу препарат билан даволашда кузатиладиган ножўя реакциялар унчалик яққол намоён бўлмайди ва ўткинчи характерга эга бўлиб, кейинчалик даволашда одатда йўқолади ва препаратни бекор қилиш заруратига олиб келмайди.

Тизерцин® препаратини қўллаш билан боғлиқ ножўя самаралар аъзолар тизими бўйича келтирилган. Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар:

Панцитопения (барча оқ қон таначалари сонини камайиши), агранулоцитоз (инфекцион касалликларни ривожланишига мойиллик келтирувчи оқ қон таначалари сонини аҳамиятли даражада камайиши), эозинофилия (оқ қон хужайраларининг маълум бир турини сонини ошиши).

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Анафилактоид реакциялар (нафас олишни оғир бузилишлар ёки бош айланиши билан кечувчи аллергик реакциялар), хиқилдоқ, тўпиқлар, оёқ панжаси, бармоқлар шиши, астма хуружлари.

 

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар:

Фенотиазинларни (худди шундай таъсирга эга препаратларнинг фаол моддаси) узоқ вақт давомида қабул қилган айрим пациентларда гипофизнинг хавфсиз аденомаси таърифланган, бироқ унинг бу препаратлар билан сабаб боғлиқлигини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотларни ўтказиш лозим.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар:

Тана вазнини йўқолиши, витаминлар етишмовчилиги, глюкозани ўзлаштираолмаслик, қонда қанд даражасини ошиши, қонда натрий даражасини ошиши, антидиуретик гормон секрециясини ўзгариши.

Руҳиятни бузилишлари:

Психотик жараённи қайта бошланиши, кататония (ҳаракатларни бузилиши), онгни чалкашиши, вақт ва фазода ориентацияни бузилиши, галлюцинациялар (кўзга кўринишлар), ноаниқ нутқ, уйқучанлик.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тутқаноқ хуружлари, бош мия ички босимини ошиши, экстрапирамид симптомлар (мушакларни қотиб қолиши, мушакларни спазми, беихтиёрий ҳаракатлар), бекор қилиш синдроми, онгни чалкашиши, делирий, тиришишлар.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:

Кўриш нервининг ўзгаришлари, кўз гавҳари ва шох пардасида карашлар.

Юрак томонидан бузилишлар:

ЭКГ да юрак ўтказувчанлигини бузилишининг белгилари, юрак ритмини бузилишлари, юрак қисқаришлари сонини ошиши, айрим ҳолларда – беҳосдан ўлим.

Қон томирлари томонидан бузилишлар:

Энг жиддий ва кўп учрайдиган ножўя самара – ортостатик гипотензия (ёндош ҳолсизлик, бош айланиши ва ҳушдан кетиш билан кечувчи). Веналарда, айниқса оёқ веналарида қон қуйқаларини ҳосил бўлиши (қуйидаги бўлиши мумкин бўлган симптомлар: оёқларда шиш, оғриқ ва қизариш), улар қон билан ўпкага ўтиб, кўкрак қафасида оғриқ ва нафас олишни қийинлашишини чақиради. Иссиқ уриши.

Агар Сизда юқорида келтирилган симптомлардан биронтаси ривожланса, ёрдам учун дарҳол шифокорга мурожаатқилинг!

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Кўнгил айниши, қусиш, оғирлашиши мумкин бўлган, паралитик ичак тутилишини чақирувчи қабзият, қоринда нохуш туйғулар, оғизни қуриши, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган ичакни оғир яллиғланиши.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Жигарни шикастланиши (сариқлик, сафрони димланиши).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

Терини оғир яллиғланиши, эшакеми, эритема, ёруғликни сезувчанлик, терининг кучли пигментацияси.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Сийдик рангини ўзгариши, сийшни қийинлашиши.

Ҳомиладорликни кечишига, туғруқдан кейинги ва перинатал ҳолатларга таъсири:

Чақалоқларда препаратни бекор қилиш синдроми.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар:

Галакторея (сутни беихтиёрий оқиб чиқиши), ҳайз кўриш циклини бузилиши, айрим ҳолларда – бачадон қисқаришлари, приапизм (нормал бўлмаган, узоқ муддатли, оғриқли эрекция),

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар:

Хавфли нейролептик синдром (юқори тана ҳарорати, мушакларни қотиб қолиши, онгни чалкашиши, кучли терлаш ва юрак фаолиятини бузилишлари билан кечувчи оғир реакция), тана ҳароратини ошиши (номаълум генезли иситма), астения.

Антипсихотик воситалар билан даволанган деменцияси бўлган кекса беморларда, бундай даво олмаган шахсларга нисбатан ўлим ҳолатини бироз ошиши тўғрисида хабар берилган.

 

Ножўя самаралар тўғрисида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада эслатиб ўтилмаган ножўя самаралар аниқланганда, илтимос шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя самаралар тўғрисида хабар бериб, Сиз бу препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида қўшимча маълумотни олишга ёрдам берасиз.

 

  1. Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қандай сақлаш керак

15-25°C ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини сифатини ёмонлашишининг яққол белгилари (масалан, таблеткаларни рангини ўзгариши) пайдо бўлганида қўллаш мумкин эмас.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

Яроқлилик муддатини ўтиш санаси бўлиб, кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларини маиший чиқиндиларга ёки оқава сувларга ташлаб юбормаслик керак. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндига ташлаб юбориш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати нималар сақлайди

Таъсир этувчи модда: 25 мг левомепромазин 33,8 мг левомепромазин малеати кўринишида.

Ёрдамчи моддалар:

натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, повидон, микрокристалл целлюлоза, крахмал, лактоза моногидрати, титан диоксиди, гипромеллоза, диметикон.

Тизерцин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши:

думалоқ, бироз икки ёқлама қавариқ, ҳидсиз, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ўрами: 50 таблеткадан жигарранг шиша флаконда. Флаконни қўллаш бўйича йўриқномаси  билан бирга картон қутига жойланади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.