📜 Инструкция по применению Нервогил
💊 Состав препарата Нервогил
✅ Применение препарата Нервогил
📅 Условия хранения Нервогил
⏳ Срок годности Нервогил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕРВОГИЛ

NERVOGIL

 

Препаратнинг савдо номи: Нервогил

Таъсир этувчи модда (ХПН): разагилин

Дори шакли: перорал қўллаш учун таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: разагилин (разагилин месилати шаклида) – 1 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, ўта желатинланган крахмал, маккажўхори крахмали, кремний коллоид диоксиди, стеарин кислотаси, тальк.

Таърифи: бўлиш чизиғи бўлмаган, оқ думалоқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: паркинсонизмга қарши восита (моноаминоксидаза ингибиторларининг B тури).

АТХ коди: N04BD02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Паркинсонизмга қарши восита, танлаб таъсир қилувчи қайтмас МАО ингибиторининг В тури бўлиб, бош мияда МАО фаоллигини ва дофамин метаболизмини 80% белгилайди. Нервогил МАО ингибиторини А турига қараганда, МАО ингибиторини В турига нисбатан 30-80 марта фаолроқдир. Дофаминнинг концентрациясини оширади, Паркинсон касаллигида ортиқча ҳосил бўлиши кузатиладиган, токсик эркин радикалларни хосил бўлишини пасайтиради. Нервогил нейропротектор таъсирига эга, терапевтик дозаларда овқат билан кирадиган биоген аминларни (шу жумладан, тираминни) метаболизмини блокламайди, шу сабабли тираминга боғлиқ бўлган гипертензив синдромини чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади, бир марта қўллагандан сўнг мутлоқ биокираолишлиги – 36% ни ташкил этади. TCmax – 0,5 соат. Овқатланиш TCmax га таъсир қилмайди, аммо, ёғли овқат қабул қилганда Сmах ва AUC мувофиқ равишда 60% ва 20% га пасаяди. 0,5-2 мг дозалар диапазонда препаратнинг фармакокинетика бир чизиқли характерга эга. Оқсиллар билан боғланиши – 60-70% ни ташкил этади. Жигарда N-алкилизация ва/ёки гидроксил гуруҳини бирикиши йўли билан метаболизмга учрайди, биологик жиҳатдан фаоллиги кам бўлган асосий метаболит – 1-аминоиндан, шунингдек 2 бошқа метаболитлар – 3-гидрокси-М-пропаргил-1-аминоиндан ва З-гидрокси-1-аминоинданлар ҳосил бўлади. Метаболизми CYP1A2 изоферменти иштирокида амалга ошади. T1/2 – 0,6-2 соатни ташкил этади. Буйраклар орқали (60% дан кўп), ичак орқали (20% дан кўп) чиқарилади. Препаратнинг юборилган дозасини 1% дан камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Енгил даражадаги жигар етишмовчилигида AUC ва Сmах мувофиқ равишда 80% ва 38% га ошади. Ўртача даражадаги жигар етишмовчилигида AUC ва Сmах қийматлари мувофиқ равишда 500% ва 80% га етади.

Қўлланилиши

Паркинсон касаллиги (монотерапия ёки леводопа билан мажмуавий даволаш) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатланишдан қатъий назар 1 мг дан кунига 1 марта (монотерапия ҳолида ёки леводопани қабул қилиш фонида) қабул қилинади. Даволаш курси узоқ давом этади.

 

Ножўя таъсирлари

Учраш тезлиги: тез-тез (1/100 дан кўп), кам ҳолларда (1/100–1/1000).

Монотерапияда:

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, депрессия, бош айланиши, анорексия, тиришишлар; кам ҳолларда – бош мияда қон айланишини бузилиши.

Овқат-хазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – иштаҳани пасайиши, диспептик кўринишлар.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез – артралгия, артрит, бўйин сохасида оғриқ.

Тери қопламалари томонидан: тез-тез – везикулобуллез тошма, контакт дерматит; кам ҳолларда – тери карциномаси.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – стенокардия; кам ҳолларда – миокард инфаркти.

Бошқалар: тез-тез – гриппсимон синдром, иситма, лейкопения, ринит, умумий холсизлик, конъюнктивит, сийдик чиқариш тизимини ўткир бузилишлари, аллергик реакциялар.

Мажмуавий даволашда (леводопа препаратлари билан):

Нерв тизими томонидан: тез-тез – дискинезия, мушак дистонияси, анорексия, ноодатий тушлар кўриш, атаксия; кам ҳолларда – бош мияда қон айланишини бузилишлари.

Овқат-хазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қабзият, қусиш, абдоминал оғриқ, оғиз шиллиқ қаватини қуриши.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез – артралгия, бўйин соҳасида оғриқ, тендосиновит.

Тери қопламалари томонидан: тез-тез – тошма; кам ҳолларда – тери меланомаси.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – постурал гипотензия; кам ҳолларда – стенокардия.

Бошқалар: тез-тез – бехосдан йиқилиш, тана вазнини камайиши, аллергик реакциялар.

Рабдомиолизни ривожланиши ва АДГ секрециясини бузилиш холлари қайд этилган. Қайд этилгандан кейинги плацебо назоратисиз текширувлар ўтказилганида иккала ҳолат ҳам кузатилган, ва йиқилгандан кейин ривожланган ва кейинчалик узоқ муддатли иммобилизация қўйилган. Ушбу асоратлар ва разагилин қабул қилиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш мумкин эмас.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ўртача ёки оғир даражадаги жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича), феохромоцитома, петидин ёки бошқа МАО ингибиторлари, флуоксетин ва флувоксамин билан (разагилинни бекор қилиш ва ушбу дори воситалари билан даволаш ўртасидаги танаффус 14 кундан кам бўлмаслиги керак), деконгестантлар, симпатомиметиклар билан (шу жумладан таркибида уларни сақловчи препаратлар), декстрометорфан билан бирга қўллаш, ҳомиладорлик, лактация даври (пролактин ҳосил бўлишини тормозланиш фонида лактацияни сусайиш хавфи), болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Енгил даражадаги жигар етишмовчилиги, трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар, CYP1A2 кучли ингибиторлари билан мажмуавий қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари – гипертоник кризни ривожланиш хавфи мавжуд.

Разагилинни таъсир механизми серотонинни нейронал қайта қамраб олишини тормозлашдан иборат бўлган дори воситалари (флуоксетин, флувоксамин ва бошқалар), трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари билан бирга қўллашдан сақланиш керак – онгни чалкашиши, гипомания, ҳаракат безовталиги, эт увишиши, тремор, диарея билан намоён бўлувчи “серотонинергик синдром”ни ривожланиш хавфи бор. Бундай мажмуада қўллашдан сақланиш имкони бўлмаганида даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилади.

Разагилинни симпатомиметик дори воситалар билан, шу жумладан ринитлар ёки шамоллаш симптомларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар таркибида сақланувчи эфедрин, псевдоэфедрин билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Разагилинни декстрометорфан ва таркибида декстрометорфан сақловчи воситалар билан буюриш тавсия этилмайди.

CYP1A2 изоферменти разагилинни метаболизмида иштирок этиши туфайли, ушбу ферментнинг кучли ингибиторлари (шу жумладан ципрофлоксацин) плазмада разагилиннинг концентрациясини оширади, шунинг учун бундай дори воситаларини разагилин билан мажмуада қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Леводопа препаратларини бир вақтда қўллаш разагилиннинг клиренсига таъсир кўрсатмайди.

Махсус кўрсатмалар

Нервогил препаратини тавсия этилган терапевтик дозада қўллаш “тирамин синдроми”ни чақирмайди, бу ҳолат пациентларга озиқ-овқат рационида етарли миқдорда тирамин сақловчи озиқ-овқатларни (шу жумладан пишлоқ, шоколадлар) чекланмаган даражада қабул қилиш имконини беради.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотраспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Разагилинни автотранспортни хайдашга ва бошқа механизмларни бошқаришга таъсири ўрганилмаган. Бироқ, МНТ томонидан кузатиладиган ножўя самараларини ахамиятли даражада намоён бўлишини инобатга олиб, Нервогил препарати билан даволаниш даврида автотранспортни хайдашда ва диққатни юқори даражада жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: танламасдан ингибиция қилувчи МАО ингибиторларининг дозаси ошириб юборилганда кузатиладиган симптомлар билан ўхшаш (шу жумладан артерал гипертензия, постурал гипотензия).

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш ўтказилади, специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

15 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткадан алюмин фольгали ва ПВХ блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.