ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛЕПОНЕКС®
LEPONEX®
Препаратнинг савдо номи: Лепонекс®
Таъсир этувчи модда (ХПН): клозапин (clozapine)
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби
25 мг ли 1 таблетка 25 мг клозапин сақлайди;
100 мг ли 1 таблетка 100 мг клозапин сақлайди;
ёрдамчи моддалар: магний стеарати; сувсиз коллоид кремний диоксиди; тальк, повидон; маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати.
Таърифи: сариқ рангли, думалоқ, ясси, четлари қия, бурчак шаклли рискали ва таблетканинг бир томонида LO (25 мг), ZA (100 мг) ҳарфлар ва бошқа томонида -SANDOZ ёзуви бор таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антипсихотик препаратлар.
АТХ коди: N05AH02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Лепонекс® – антипсихотик препарат бўлиб, у “классик” нейролептиклардан фарқ қилади. У допаминли D1–, D2-, D3– ва D5-рецепторларга кучсиз ва D4-рецепторларга жуда кучли блокловчи таъсир кўрсатади; бундан ташқари у яққол адренолитик, антихолинергик, антигистамин ва антисеротонинергик таъсир кўрсатади.
Лепонекс® тезкор ва яққол седатив самарага эга ва кучли антипсихотик таъсир кўрсатади Бошқа дори препаратлари билан даволашга резистент шизофренияси бўлган беморларда антипсихотик самара аниқланади. Бундай ҳолларда Лепонекс® шизофрениянинг яққол намоён бўлган симптоматикасига нисбатан ҳам, ва баъзида йўқоладиган симптомларига ҳам самарали.
Даволаш бошланганидан кейинги биринчи 6 ҳафтада беморларнинг тахминан учдан бирида, даволаш 12 ойгача давом эттирилганида эса – тахминан 60% да клиник аҳамиятли яхшиланиш кузатилган. Бундан ташқари, айрим когнитив бузилишларнинг ижобий динамикаси таърифланган. Эпидемиологик текширишларда ҳам Лепонекс® препарати билан даволанган беморларда ўз-ўзини ўлдириш ва ўз жонига қасд қилишга уринишлар тез-тезлигини, ушбу препаратни қабул қилмаган шизофренияси бўлган беморлар билан солиштирганда деярли 7 марта пасайиши кузатилган.
Липонекс® деярли ўткир дистония туридаги жиддий экстрапирамид реакцияларни чақирмайди. Паркинсонсимон реакциялар ва акатизия жуда кам ҳолларда аниқланади. “Классик” нейролептиклардан фарқли равишда Лепонекс® пролактин даражасини оширмайди ёки деярли оширмайди, бу гинекомастия, аменорея, галакторея ва импотенция каби ножўя таъсирлардан сақланиш имкониятини беради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин препаратни сўрилиши 90-95% га етади; сўрилишининг на тезлиги, на даражаси овқат истеъмол қилишга боғлиқ эмас. Жигар орқали биринчи ўтишда клозапин аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди. Мутлоқ биокираолишлиги 50-60% ни ташкил қилади. Препарат икки марта қабул қилинганида мувозанат ҳолатида бир ҳафта давомида қондаги максимал концентрациясига, ўртача 2,1 соат (0,4 соатдан 4,2 соатгача) ўтгач эришилади; тақсимланиш хажми 1,6 л/кг ни ташкил қилади. Клозапиннинг плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 95% га етади. Уни чиқарилиши икки фазали характерга эга; якуний фазасининг ўртача ярим чиқарилиш даври 12 соатни (ўзгаришлар диапазони – 6 соатдан 26 соатгача) ташкил қилади 75 мг препарат бир марта қабул қилинганидан кейин терминал фазасини ярим чиқарилиши, ўртача 7,9 соатни ташкил қилади. Препаратни суткада 75 мг дозада камида 7 кун давомида қўллаш оқибатида мувозанат ҳолатига эришилганида бу қиймат 14,2 соатгача ошади.
Мувозанат ҳолати даврида препаратнинг суткалик дозаси 37,5 мг дан 75 мг ва 150 мг гача (икки қабулда) оширилганида “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонини (AUC) тўғри чизиқли дозага боғлиқ ошиши, шунингдек плазмадаги максимал ва минимал концентрацияларини ошиши кузатилади.
Чиқарилишдан олдин клозапин деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Унинг асосий метаболитларидан фақатгина биттаси – десметил-ҳосиласи фаолликка эга. Унинг фармакологик самаралари клозапиннинг таъсирини эслатади, лекин кучсизроқ ифодаланган ва давомийлиги камроқ бўлади. Клозапин ўзгармаган холда сийдик ва ахлатда фақатгина жуда кам миқдорда аниқланади. Препаратнинг қабул қилинган дозасининг тахминан 50% метаболитлари кўринишида сийдик билан ва 30% – аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Даволашга турғун шизофрения
“Классик” антипсихотик препаратларни қўллашдан самара бўлмаган ёки уларни ўзлаштираолмайдиган шизофренияли беморларни даволашда қўлланади.
Самарани йўқлиги керакли давр давомида адекват дозаларда қўлланган энг камида икки антипсихотик препаратлар билан даволашга қарамасдан қониқарли клиник яхшиланиш йўқлиги сифатида белгиланади.
Ўзлаштираолмаслик тўғрилашга берилмайдиган оғир ножўя реакциялар (экстрапирамид ножўя кўринишлар ёки кечки дискинезия) туфайли “классик” антипсихотик препаратлар ёрдамида клиник яхшиланишга эришиш мумкин эмаслиги сифатида белгиланади.
Ўз жонига қасд қилишга уринишлар қайталанишининг хавфи
Беморнинг яқиндаги клиник ҳолатини анамнезидан маълум бўлган, такрорий ўз жонига қасд қилишга уринишларнинг сурункали хавфига мойил бўлган шизофренияли ёки шизоид бузилишлари бўлган беморларда ўз жонига қасд қилишга ҳатти-ҳаракатни қайталаниш хавфини камайтириш учун қўлланади.
Паркинсон касаллигини даволаш давомидаги психозлар
Стандарт даволаш самарасиз бўлган Паркинсон касаллигини даволаш давомидаги рухий бузилиш ҳолларида қўлланади. Стандарт даволашнинг самарасизлиги қуйида келтирилган тадбирлар қўлланганидан кейин пайдо бўладиган психотик симптомлар ва/ёки моторикани функционал тўғри келмайдиган шикастланишини пайдо бўлиши назоратининг йўқлиги билан белгиланади:
- антихолинергик препаратларни, шу жумладан трициклик антидепрессантларни бекор қилиш;
- паркинсонизмни даволаш учун допаминергик самараси бўлган препаратнинг дозасини пасайтиришга уриниш.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг дозаси шахсий равишда танланади. Ҳар бир пациентда минимал самарали дозани қўллаш керак. Гипертензия, тиришишлар ва седатив самараси хавфини минималлаштириш учун эҳтиёткорлик билан титрлаш ва бўлиб дозалаш керак.
Препарат билан даволашни фақат лейкоцитларнинг миқдори ≥3500/мм3 (3,5х109/л), НММ (нейтрофилларнинг мутлоқ миқдори) ≥2000/мм3 (2,0х109/л), кўрсатгичлар эса нормал қийматлар чегарасида бўлган беморларда бошлаш мумкин.
Клозапин билан ўзаро таъсирга киришадиган (бензодипинлар ёки серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари каби) дори препаратларини қабул қилаётган пациентларда, унинг дозасини ўзгартириш керак.
Даволашга турғун шизофрения
Даволашнинг бошланғич босқичи
Биринчи куни 12,5 мг дан (25 мг ли ½ таблетка) кунига 1 ёки 2 марта; иккинчи куни –
25 мг ли 1 ёки 2 таблетка. Кейинчалик, яхши ўзлаштирилган шароитда, препаратнинг дозасини 25-50 мг га секин шундай ошириш керакки, унда 2-3 ҳафта давомида 300 мг суткалик дозага эришиш мумкин бўлсин. Сўнгра, зарурати бўлганида суткалик дозани ҳар 3-4 кунда 50-100 мг га, яхшиси – ҳар 7 кунда ошириш мумкин.
60 ёшли ва ундан катта беморларда қўллаш
Бундай ҳолларда даволашни препаратнинг жуда паст дозасидан (биринчи куни – 12,5 мг бир марта) бошлаш, кейинги ошириш учун эса кунига 25 мг га тенг доза билан чекланиш керак.
Дозаларнинг терапевтик диапазони
Кўпчилик беморларда препаратнинг антипсихотик таъсирини юз беришини Лепонекс® препаратини 300-450 мг (бир неча қабулларда) суткалик дозаси қўлланганида кутиш мумкин. Айрим беморларда пастроқ дозалар самарали бўлиши, бошқаларга суткада 600 мг гача доза талаб қилиниши мумкин. Суткалик дозани алоҳида қабулларга, унинг катта қисмини уйқудан олдин буюриб, нотекис тақсимлаш мумкин.
Максимал доза
Тўлиқ терапевтик самарага эришиш учун айрим беморларга препаратнинг юқорироқ дозаларини буюриш керак бўлади. Бундай ҳолда суткада 900 мг га эришилгунича дозани аста-секин (ҳар гал 100 мг дан ортиқ эмас) ошириш мақсадга мувофиқдир. Препаратнинг суткада 450 мг дан юқори дозалари қўлланганида ножўя таъсирларининг (хусусан, тиришишлар пайдо бўлиши) кўпроқ ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза
Максимал терапевтик самарага эришилгандан кейин кўпчилик беморларда самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаларга ўтиш имконияти бор. Препаратнинг дозасини аста-секин камайтириш керак. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш камида 6 ой ўтказилиши керак. Агар препаратнинг суткалик дозаси 200 мг дан ошмаса, препаратни бир марта кечқурун қабул қилишса ўтиш мумкин.
Даволашни тўхтатиш
Лепонекс® препарати билан даволашни режалаштирилган тўхтатиш ҳолида 1-2 ҳафта давомида аста-секин камайтириш тавсия этилади. Препаратни бирдан бекор қилиш (масалан, лейкопения ҳолида) зарурати бўлганида, психотик симптоматикани ёки профуз тер, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби холинергик самаралари билан боғлиқ бўлган симптоматикани зўрайиши мумкинлиги туфайли, беморларни синчковлик билан кузатишни таъминлаш керак.
Даволашни қайта тиклаш
Агар Лепонекс® препаратини охирги қабул қилишдан кейин 2 кундан ортиқ ўтган бўлса, даволашни 12,5 мг (25 мг ли ½ таблетка) дозадан бошлаш керак, у биринчи кун давомида бир ёки икки марта қўлланади. Агар бу доза яхши ўзлаштирилса, унда кейинчалик дозани терапевтик самарага эришилгунча оширишни бошланғич даволаш учун тавсия этилгандан тезроқ амалга ошириш мумкин. Лекин агар беморда даволашнинг бошланғич даврида нафас ёки юрак фаолиятини тўхташи аниқланган бўлса, лекин сўнгра препаратнинг дозасини терапевтик дозагача муваффақиятли етказишга эришилган бўлса, препаратни такрорий буюришда дозани оширишни алоҳида эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак.
Олдинги антипсихотик препаратлардан препарат билан даволашга ўтиш
Антипсихотик препаратни ичга қабул қилган пациентда препарат билан даволашни бошлаш керак бўлганда, дастлаб препаратнинг дозасини аста-секин пасайтириш ёки қўллашни бекор қилиш тавсия этилади. Лепонекс® препарати билан даволашни, антипсихотик препарат тўлиқ бекор қилинганидан кейин камида 24 соат ўтгач юқорида таърифланган схема бўйича бошлаш керак.
Шизофренияси ёки шизоидли бузилишлари бўлган беморларда ўз жонига қасд қилишга уринишлар хавфини камайтиириш
Дозалаш ва буюриш резистент шизофренияни даволашдаги каби бир хил.
Лепонекс® препарати билан даволаш курси – ўз жонига қасд қилишга уринишлар хавфини пасайишини тутиб туриш учун энг камида 2 йилни ташкил этади.
Стандарт даволаш самарасиз бўлган ҳоллардаги Паркинсон касаллигини даволаш давомида пайдо бўлган психотик бузилишлар
Бошланғич доза суткада 12,5 мг дан (25 мг ли ½ таблетка) ошмаслиги керак, кечқурун қабул қилинади. Кейинги дозалар 12,5 мг га максимал ҳафтада 2 марта 50 мг гача ошириш билан оширилади – у дозага 2-нчи ҳафтанинг охирида эришиш керак. Ҳаммаси бўлиб ҳар куни бир дозани кечқурун қабул қилиш керак.
Ўртача самарали доза 25 мг дан 37,5 мг гачани ташкил қилади. Агар бир ҳафта давомида суткада 50 мг доза ижобий терапевтик реакция таъминламаса, дозани, эҳтимол суткада 12,5 мг га кўпайтириш билан ошириш керак. Суткада 50 мг дозани фақат алоҳида ҳолларда ошириш мумкин; максимал доза ҳеч қачон суткада 100 мг дан ошмаслиги керак.
Агар ортостатик гипотензия ёки кучли седатив самара пайдо бўлса, дозани оширишни чеклаш ёки тўхтатиш керак. Артериал босимни даволашнинг биринчи ҳафталари давомида назорат қилиш керак.
Энг камида 2 ҳафта давомида психотик симптомлар пасайганида, антипаркинсоник даволаш жадаллигини, агар у ҳаракат статусига асосланган бўлса ошириш мумкин. Агар бу йўл психотик симптомларни қайталанишига олиб келса, препаратнинг дозасини, эҳтимол, суткада 12,5 мг га кўпайтириш билан максимал суткада 100 мг гача бир дозада ёки иккига бўлинган дозада ошириш мумкин. Даволашни аста-секин камида 1 ҳафта яхшиси 2 ҳафта давомида дозани 12,5 мг га камайтириш билан якунлаш тавсия этилади.
Нейтропения ёки агранулоцитоз пайдо бўлганида даволашни дарҳол тўхтатиш керак. Бундай вазиятда симптомлар қайталанган вақтдан бошлаб пациентнинг психотик статусини синчиклаб кузатиш керак.
Юрак-қон томир бузилишлари бўлган пациентлар
Юрак-қон томир бузилишлари (оғир юрак-қон томир бузилишлари препаратни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолат ҳисобланади) бўлган пациентларда бошланғич доза биринчи куни бир марта 12,5 мг ни ташкил қилиши ва дозани ошириш аста-секин ва озгина қўшиш билан олиб борилиши керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ёки ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бошланғич доза биринчи куни бир марта 12,5 мг ни ташкил қилиши ва дозани ошириш аста-секин ва озгина ошириш билан олиб борилиши керак.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Лепонекс® препаратини жигар фаолияти тестларини мунтазам мониторингида эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Ножўя таъсирлари
Клозапиннинг ножўя реакциялари, агранулоцитоздан ташқари, унинг фармакологик хусусиятларига асосланади.
Клозапин билан боғлиқ бўлган энг жиддий ножўя реакциялар агранулоцитоз, тиришишлар, юрак-қонтомир тизими томонидан самаралар ва иситма ҳисобланади. Энг кўп тарқалган ножўя самаралари уйқучанлик/седатив самара, бош айланиши, тахикардия, қабзият ва гиперсаливация хисобланади.
Клиник тадқиқотларда олинган маълумотлар, клозапин қабул қилган пациентларнинг бир қисмида (7,1 дан 15,6% гача) даволаш ножўя реакциялар туфайли тўхтатилган, шу жумладан фақат реакциялари клозапин билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган пациентларда. Даволашни тўхтатишга сабаби ҳисобланган энг кўп тарқалган ножўя реакциялар лейкопения, уйқучанлик, бош айланиши (вертигодан ташқари) ва психотик бузилишлар бўлган.
Ножўя реакциялар пайдо бўлиши тез-тезлигини баҳолашда қуйидаги мезонлар ишлатилган: “жуда тез-тез” (≥1/10), “тез-тез” (≥1/100 дан <1/10 гача), “тез-тез эмас” (≥1/1000 дан <1/100 гача), “кам ҳолларда” (≥1/10000 дан <1/1000 гача), “жуда кам ҳолларда” (<1/10000).
Қон ва лимфатик тизим томонидан
Тез-тез: лейкопения, нейтропения, эозинофилия, лейкоцитоз. Тез-тез эмас: агранулоцитоз.
Кам ҳолларда: анемия. Жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения, тромбоцитемия.
Моддалар алмашинувини бузилиши
Тез-тез: тана вазнини ошиши. Кам ҳолларда: глюкозага толерантликни бузилиши, диабети бўлган пациентларда ҳолатни ёмонлашиши, биринчи аниқланган диабет. Жуда кам ҳолларда: кетоацидоз, гиперосмоляр кома, ўткир гипергликемия, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия.
Руҳиятни бузилиши:
Тез-тез: дизартрия. Тез-тез эмас: дисфемия. Кам ҳолларда: безовталик, қўзғалиш.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: уйқучанлик/седатив самара, бош айланиши. Тез-тез: бош оғриғи, тремор, мушакларнинг ригидлиги, акатизия, экстрапирамид симптомлар, тутқаноқ хуружлари, моноклоник тортилишлар. Тез-тез эмас: нейролептик экстрапирамид бузилишлар. Кам ҳолларда: онгни чалкашиши, делирий. Жуда кам ҳолларда: кечки дискенизия, мияга ўрнашиб қолган ғоялар.
Кўриш аъзоси томонидан
Тез-тез: кўришни ноаниқлиги.
Юрак-қон томир тизими томонидан
Жуда тез-тез: тахикардия. Тез-тез: ЭКГ да ўзгаришлар, артериал гипертензия, ортостатик гипотензия, хушдан кетиш. Кам ҳолларда: юрак-қон томир етишмовчилиги, аритмиялар, миокардитлар, перикардитлар, тромбоэмболия. Жуда кам ҳолларда: кардиомиопатия.
Нафас тизими томонидан
Кам ҳолларда: овқат аспирацияси (нафас йўлларига тушиши), ўлимга олиб келиши мумкин бўлган пневмония ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари. Жуда кам ҳолларда: нафасни сусайиши/тўхташи.
Овқат ҳазм қилиш тизими т омонидан
Кам ҳолларда: қабзият, гиперсаливация. Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, жигар ферментларининг даражасини ошиши. Кам ҳолларда: дисфагия, гастрит, холестатик сариқлик, панкреатит.
Жуда кам ҳолларда: жигарнинг яшинсимон некрози, ичак парези/тутилиши/қабзият, қулоқ олди безларини катталашиши.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан
Жуда кам ҳолларда: тери реакциялари.
Сийдик-жинсий тизими томонидан
Тез-тез: сийдикни тутиб тура олмаслик, сийдикни тутилиши. Жуда кам ҳолларда: интерстициал нефрит, приапизм.
Умумий бузилишлар
Жуда тез-тез: чарчоқлик, хавфсиз гипертермия, тер ажралиши/терморегуляцияни бузилиши. Тез-тез: хавфли нейролептик синдром.
Жуда кам ҳолларда: тўсатдан тушунтириб бўлмайдиган ўлим.
Лаборатория кўрсатгичлари
Кам ҳолларда: креатинфосфокиназа даражасини ошиши.
Препарат билан даволанишда ортостатик гипотензия пайдо бўлиши мумкин; бу кўринишни Лепонекс® препаратини қўллаш билан боғлаш мумкин бўлган ягона белгилар бор. Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлари бўлган 60 ёшли ва ундан катта пациентлар, эҳтимол, кўпроқ бу ножўя кўринишлар пайдо бўлишининг хавф гуруҳида бўладилар. Шунингдек 60 ёшли ва катта пациентларда бу препаратга сийдикни тутилиши ва қабзият каби ножўя самаралар кузатилиши мумкин.
Жадвал. Спонтан хабарлар ва адабиёт маълумотлари бўйича препаратга ножўя реакциялар (тез-тезлиги номаълум)
Иммун тизими томонидан
Квинке шиши, лейкоцитокластик васкулит |
Эндокрин бузилишлар
Сохта феохромоцитома |
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Холинергик синдром, ЭКГ да ўзгаришлар |
Кардиологик бузилишлар
Миокард инфаркти, у фатал бўлиши мумкин, кўкракда оғриқ/стенокардия |
Респиратор бузилишлар
Бурунни битиши |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Диарея, қорин бўшлиғида дискомфорт/жиғилдон қайнаши/диспепсия, колит |
Гепатобилиар бузилишлар
Жигар стеатози, жигар некрози, гепатотоксиклик, жигар фибрози, жигар циррози, жигар томонидан бузилишлар, шу жумладан жигарни шикастланиши (жигар, холестатик ёки аралаш) каби ҳаёт учун хавфли бўлган кейинги таъсирларга олиб келувчи кўринишлар, ўлимга олиб келиши ва жигар трансплантациясини талаб қилиш мумкин бўлган жигар етишмовчилиги |
Тери ва тери ости тўқимасининг касалликлари
Пигментацияни бузилишлари |
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқимани бузилишлари
Мушак кучсизлиги, мушак спазмлари, мушакларда оғриқ, тизимли қизил югурик |
Буйрак ва уринар бузилишлар
Буйрак етишмовчилиги, тунги энурез |
Жуда кам ҳолларда қоринча тахикардияси, юракни тўхташи ва QT интервалини узайиши жуда кам ҳолларда кузатилган, улар гарчи бу препаратни қўллаш билан сабаб-оқибат алоқаси аниқ исботланган бўлмаса ҳам пируэт турдаги тахикардия билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Клозапинга ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай ингредиентига юқори сезувчанлик;
- беморда қоннинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш имкониятини йўқлиги;
- анамнездаги токсик ёки идиосинкротик гранулоцитопения ёки агранулоцитоз (илгари қўлланган химиотерапия оқибатидаги гранулоцитопения ёки агранулоцитоз ривожланишидан ташқари);
- суяк кўмиги фаолиятини бузилиши;
- назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ;
- алкоголли ёки бошқа токсик психозлар, дорили интоксикациялар, коматоз ҳолатлар;
- циркуляр коллапс ва/ёки ҳар қандай этиологияли МНТ сусайиши;
- буйрак ёки юракнинг оғир касалликлари (шу жумладан, миокардит);
- кўнгил айниши, анорексия ёки сариқлик билан бирга кечувчи жигарнинг оғир касалликлари; жигарнинг ривожланиб борувчи касалликлари, жигар етишмовчилиги;
- паралитик ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Лепонекс® препарати билан бир вақтда суяк кўмиги фаолиятини аҳамиятли сусайтирувчи таъсирга эга бўлган препаратларни қўллаш мумкин эмас.
Лепонекс® алкоголнинг, МАО ингибиторларининг ва МНТ ни сусайтирувчи препаратларнинг (наркоз учун воситалар, антигистамин препаратлар ва бензодиазепинлар) марказий таъсирни сусайтириши мумкин. Лепонекс® препарати билан даволаш бензодиазепинлар ёки ҳар қандай бошқа психотроп препаратлар қабул қилаётган (ёки яқинда қабул қилган) беморларга буюрилганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бунда коллапс ривожланишини хавфи ошади, у айрим ҳолларда оғир бўлиши ва юрак ва/ёки нафасни тўхташига олиб келиши мумкин.
Аддитив таъсири бўлиши мумкинлиги учун антихолинергик, гипотензив самараларга эга бўлган препаратлар, шунингдек нафасни сусайтирувчи препаратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Клозапин аҳамиятли даражада плазма оқсиллари билан боғланиши туфайли, оқсиллар билан юқори боғланиш хусусиятига эга бўлган ҳар қандай бошқа препаратни (масалан, варфарин) қабул қилаётган беморларга Лепонекс® препаратини буюриш, қонда бу препаратнинг концентрациясини ошишига ва бунинг оқибатида унинг учун характерли бўлган ножўя реакцияларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ва, аксинча, плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланадиган препаратлар ишлатилганида, клозапинни оқсиллар билан боғдан сиқиб чиқарилиши оқибатида унга хос бўлган ножўя реакциялар ривожланиши мумкин.
Клозапиннинг метаболизми асосан цитохром Р450 1А2 ва, эҳтимол, камроқ даражада – цитохром Р450 2D6 орқали бўлиши туфайли, бир ёки иккала ферментларга яқинликка эга бўлган препаратлар билан бир вақтда қўллаш, плазмада клозапин ва/ёки бир вақтда қўлланаётган препаратнинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Лекин клозапин билан трициклик антидепрессантлар, фенотиазинлар ва IC синфи антиаритмик воситалар қўлланганида, уларга цитохром Р450 2D6 билан боғланиш характерли, ҳозирги вақтгача клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Шунга қарамасдан, клозапин плазмада бу препаратларнинг концентрациясини назарий жиҳатдан ошириши мумкин, шунинг учун бундай ҳолларда, одатда тавсия этиладиганга қараганда уларни камроқ дозаларда қўллаш керак.
Лепонекс® препаратининг юқори дозалари билан циметидин ёки эритромицинни бир вақтда қўллаш, плазмада клозапиннинг концентрациясини ошишига ва ножўя кўринишлар ривожланишига олиб келган.
Ципрофлоксацин плазмада клозапиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин.
Лепонекс®ни флувоксамин (10 мартагача) ёки пароксетин, сертралин, флуоксетин ёки циталопрам (2 мартагача) каби серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилган беморларда қон зардобида клозапиннинг даражасини ошиши ҳақида хабар берилган.
Цитохром Р450 тизими ферментларнинг фаоллигини ошириш хос бўлган дори препаратлари, плазмада клозапиннинг концентрациясини пасайтириши мумкин. Бир вақтда қабул қилинаётган карбамазепинни бекор қилиш, плазмада клозапиннинг концентрациясини пасайишига олиб келган. Бир вақтда фенитоинни қўллаш плазмада клозапиннинг концентрациясини пасайишига олиб келиши кўрсатилган, бу препаратнинг самарадорлигини пасайиши билан бирга кечган. Маълумки 3А4 фаолиятини индукция қилувчи ва клозапин билан ўзаро таъсир қилувчи моддаларга, масалан, карбамазепин, фенитоин ва рифампицин киради.
Клозапиннинг метаболизмида иштирок этувчи, асосий изоферментларнинг фаоллигини ингибиция қилувчи моддаларга, масалан, циметидин, эритромицин (3А4), флувоксамин (1А2) ва ципрофлоксацин (1А2) киради.
Литий ва МНТ фаолиятига таъсир қилувчи бошқа препаратларни бир вақтда қўллаш, хавфли нейролептик синдром ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Ўзининг норадренолитик таъсири туфайли Лепонекс®, норадреналиннинг ёки кўпроқ α-адренергик таъсирга эга бўлган бошқа препаратларнинг гипертензив таъсирини сусайтириши ва адреналиннинг прессор таъсирини йўқотиши мумкин.
Кофеинни (1А2) истеъмол қилиш оқибатида плазмада клозапиннинг концентрацияси ошади ва кофеинсиз 5 кундан кейин деярли 50% га пасаяди.
1А2 нинг маълум индукторларига, масалан, омепразол ва тамаки тутуни киради. Чекиш бирдан тўхтатилган ҳолда, плазмада клозапиннинг концентрацияси ошиши мумкин, бу ножўя самараларини ёмонлашишига олиб келади.
Цитохром Р450 изоферментлари фаоллигини ингибиторлари сифатида маълум бўлган моддаларни бир вақтда қўллаш, плазмада клозапиннинг концентрациясини ошириши мумкин.
Азол антимикотиклари ва протеаза ингибиторлари каби CYP3A нинг кучли ингибиторлари потенциал плазмада клозапиннинг концентрациясини оширишлари мумкин; лекин бугунги кунда бундай ўзаро таъсирлар қайд қилинмаган.
Лепонекс®ни бошқа нейролептиклар билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Лепонекс® агранулоцитознинг сабаби бўлиши мумкинлиги туфайли, қуйида келтирилган хавфсизлик чораларига риоя қилиш шарт ҳисобланади.
Лепонекс® препарати билан бир вақтда суяк кўмигининг фаолиятига яққол сусайтирувчи таъсирга эга бўлган дори препаратлари қўлланмаслиги керак. Бундан ташқари, давомли таъсирга эга бўлган депо шаклидаги антипсихотик препаратларни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, ўзларининг потенциал миелосупрессив таъсири туфайли уларни керакли вазиятларда (масалан, гранулоцитопения пайдо бўлганида) организмдан тез чиқариб юбориш мумкин эмас.
Анамнезида суяк кўмигининг бирламчи касалликларига эга бўлган пациентларга Лепонекс®ни фақат даволашдан кутилаётган самара нохуш реакциялар ривожланиши хавфидан юқори бўлган холдагина буюриш мумкин. Бундай пациентлар препарат билан даволашни бошлашдан олдин гематолог томонидан синчиклаб текширилишлари керак.
Хавфсиз этник нейтропения оқибатида лейкоцитларнинг миқдори кам бўлган беморларга алохида эътибор бериш керак.
Бундай ҳолларда Лепонекс® препарати билан даволаш гематологнинг рухсати олингандан кейин бошланиши мумкин.
Лейкоцитларнинг миқдорини ва нейтрофилларнинг мутлоқ миқдорини мунтазам назорати
Препарат билан даволашдан 10 кун олдин, препаратни фақат кўрсатгичлар даражаси нормал (лейкоцитлар миқдори ≥3500/мм3 (≥3,5х109/л) ва нейтрофилларнинг мутлоқ миқдори ≥2000/мм3 (≥2,5х109/л)) бўлган беморлар олишларига ишонч ҳосил қилиш учун, лейкоцитлар миқдорини ва лейкоцитар формулани аниқлаш керак. Препарат билан даволаш бошланганидан кейин лейкоцитлар миқдорини ва агар иложи бўлса, нейтрофилларнинг мутлоқ миқдорини 18 ҳафта давомида мунтазам ҳар ҳафтада, кейинчалик эса – препаратни қўллашнинг ҳамма даври давомида ойида бир мартадан кам эмас ва кейинчалик эса уни қўллаш бутунлай тўхтатилганидан кейин бир ой ўтгач назорат қилиш керак.
Препаратни буюрган шифокорлар, керакли хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилишлари керак. Ҳар бир маслаҳат вақтида шифокор беморга ҳар қандай инфекция пайдо бўлганида, тана ҳарорати ошганида, томоқ оғриғида ёки бошқа грипп симптомлар пайдо бўлганида, улар нейтропениядан далолат беришлари мумкин, беморга дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари кераклигини огоҳлантиришлари керак.
Инфекциянинг ҳар қандай симптомлари пайдо бўлган ҳолда, дарҳол қоннинг лейкоцитар формуласини аниқлаш керак.
Лейкоцитларнинг миқдорини ва нейтрофилларнинг мутлоқ миқдорини пасайиши
Агар Лепонекс® препарати билан даволашнинг биринчи 18 ҳафтасида лейкоцитларнинг миқдори 3500-3000/мм2 гача ва/ёки нейтрофилларнинг мутлоқ миқдори 2000-1500/мм2 гаса пасайса, бу кўрсатгичларни ҳафтада камида 2 марта назорат қилиш керак. Лепонекс® препарати билан 18 ҳафта даволашдан кейин лейкоцитларнинг миқдори 3000-2500/мм2 гача ва/ёки нейтрофилларнинг мутлоқ миқдори 1500-1000/мм2 гача пасайган ҳолда, гематологик назоратни ҳафтада камида 2 марта назорат қилиш керак. Бундан ташқари, агар препарат билан даволашни ҳар қандай даврида лейкоцитларнинг миқдорини дастлабки даража билан солиштирганда аҳамиятли пасайиши аниқланса, лейкоцитлар миқдори ва лейкоцитар формулани аниқлашни такроран ўтказиш керак. Лейкоцитлар миқдорини пасайиши унинг бир марталик пасайиши 3000/мм2 гача ва ундан камга ёки уч ҳафта давомида йиғинди камайиши 3000/мм2 бўлган ҳолида “аҳамиятли” деб ҳисобланади. Лепонекс® препарати билан даволашнинг биринчи 18 ҳафтасида лейкоцитларнинг миқдори <3000/мм2 гача ва/ёки нейтрофилларнинг мутлоқ миқдори <1500/мм2 гача, препарат билан даволашининг 18 ҳафтасидан кейин мувофиқ <2500/мм2 гача ва/ёки <1000/мм2 гача, пасайганида, препаратни дарҳол бекор қилиш керак. Бундай ҳолларда лейкоцитлар миқдорини ва лейкоцитар формулани ҳар куни текшириш ва беморларни уларда инфекция борлигига ишора қилувчи гриппсимон симптомлар ёки бошқа белгилар пайдо бўлишига нисбатан синчиклаб кузатиш керак. Гематологик назорат гематологик кўрсатгичлар тўлиқ нормаллашгунича ўтказилади.
Агар Лепонекс® препарати бекор қилинганидан кейин лейкоцитларнинг миқдори 2000/мм2 дан камга ва/ёки нейтрофилларнинг мутлоқ миқдори 1000/мм2 дан камга янада пасайиши кузатилса, бу ҳолатни даволашни тажрибали гематолог раҳбарлиги остида ўтказиш керак. Иложи бўлса, бемор махсус гематологик бўлимга, алоҳида боксга ўтказилиши керак ва унга гранулоцитар-макрофагал колониестимуляцияловчи омилни ёки гранулоцитар колониестимуляцияловчи омилни юбориш буюрилиши мумкин. Колониестимуляцияловчи омил билан даволашни нейтрофиллар миқдори 1000/мм2 даражагача ошганидан кейин тўхтатиш тавсия этилади.
Лейкопения ва/ёки нейтропения туфайли препаратни қабул қилишни тўхтатган беморларга препаратни такроран буюриш мумкин эмас. Гематологик кўрсатгичларнинг қийматларини тасдиқлаш учун кейинги куни қоннинг такрорий таҳлилини ўтказиш тавсия этилади, лекин биринчи тахлил натижалари олинганидаёқ Лепонекс®ни бекор қилиш керак.
Лепонекс® препарати билан даволашнинг биринчи 18 ҳафтаси давомида қоннинг назорати
Қон хужайраларининг миқдори | ||
Лейкоцитлар/мм3 (/л) | Нейтрофилларнинг/мм3 (/л)
мутлақ миқдори |
Харакат |
≥3500(≥3,5 х 109) | ≥2000(≥2,0 х 109) | Лепонекс® препарати билан даволашни давом эттириш |
≥3500 ва <3000
(≥3,0 х 109 ва <3,5 х 109) |
≥1500 ва <2000
(≥1,5 х 109 ва <2,0 х 109) |
Лепонекс® препарати билан даволашни давом эттириш;
кўрсаткичлар барқарор-лашгунича ёки ошгунича ҳафтада икки марта қонни текшириш |
<3000 (<3,0 х 109) | <1500 (<1,5 х 109) | Лепонекс® препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш; гематологик оғишлар йўқолгунича қонни ҳар куни текшириш, инфекцияланишни назорат қилиш.
Препарат билан даволаш қайта тикланмайди |
Лепонекс® препарати билан 18 ҳафта даволашдан кейин қоннинг назорати
Қон хужайраларининг миқдори | ||
Лейкоцитлар/мм3 (/л) | Нейтрофилларнинг
мутлоқ миқдори /мм3 (/л) |
Харакат |
≥3000(≥3,0 х 109) | ≥1500(≥1,5 х 109) | Лепонекс® препарати билан даволашни давом эттириш |
≥2500 ва <3000
(≥2,5 х 109 ва <3,0 х 109) |
≥1000 ва <1500
(≥1,0 х 109 ва <1,5 х 109) |
Лепонекс® препарати билан даволашни давом эттириш;
кўрсаткичлар барқарорлаш-гунича ёки ошгунича ҳафтада икки марта қонни текшириш |
<2500 (<2,5 х 109) | <1000 (<1,0 х 109) | Лепонекс® препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш; гематологик оғишлар йўқолгунича қонни ҳар куни текшириш, инфекцияланишни назорат қилиш.
Препарат билан даволаш қайта тикланмайди |
Ногематологик бўлмаган сабаблар туфайли даволашни тўхтатиш
Лепонекс® препарати билан даволаш 18 ҳафтадан кўп давом этган пациентларда 3 кундан кўпроқ (лекни 4 ҳафтадан камроқ) тўхтатиб қўйилганида, лейкоцитлар сонини ҳар куни ва агар имконияти бўлса, қондаги нейтрофилларни қўшимча 6 ҳафта давомида назорат қилиш кўрсатилган. Агар бунда гематологик ўзгаришлар аниқланмаса, гематологик кўрсатгичларнинг кейинги назорати 4 ҳафтада бир марта амалга оширишиши мумкин. Агар препарат билан даволашни тўхтатиб қўйиш 4 ҳафта ва кўпроқ бўлса, кейинги 18 ҳафта даволашда ҳар ҳафта гематологик назоратли ўтказиш керак.
Эозинофилия
Эозинофилия ривожланган холда Лепонекс® препаратини қабул қилишни, эозинофиллар миқдори 3000/мм3 юқори бўлган холда тўхтатиш тавсия этилади, фақат эозинофилларнинг миқдори 3000/мм3 дан камга пасайганидан кейин эса даволашни тиклаш мумкин.
Тромбоцитопения
Тромбоцитопения ривожланган холда, агар тромбоцитларнинг миқдори 50000/мм3 дан камга пасайса препарат қабул қилишни тўхтатиш тавсия этилади.
Юрак-қон томир бузилишлари
Лепонекс® препарати қабул қилинганида ортостатик гипотензия ривожланиши мумкин, бу хушдан кетиш билан бирга кечиши ёки кечмаслиги мумкин. Кам ҳолларда (Лепонекс® қабул қилган 3000 бемордан тахминан бирида) оғир коллапс ривожланиши мумкин, у юракни ва/ёки нафасни тўхташи билан бирга кечиши мумкин. Бундай асоратларнинг ривожланишини эҳтимоли препаратнинг дозасини танлаш вақтида, у хаддан зиёд тез оширилганида юқори бўлади. Жуда кам ҳолларда бу асоратлар хатто препаратни биринчи қабул қилгандан кейин ривожланган. Шунинг учун препарат билан даволашни бошида беморларни синчков тиббий кузатиш керак.
Тинчлик ҳолатида пайдо бўлувчи ва аритмия, ҳансираш ва юрак етишмовчилигининг симптомлари билан бирга кечувчи тахикардия, Лепонекс® препаратини қабул қилишни биринчи ойи давомида хам, даволаш якунланганида ҳам кам ҳолларда пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомларни пайдо бўлиши миокардит борлигига шошилинч диагностик баҳолашга мухтож бўлади. Бу ташҳис тасдиқланган ҳолда препарат қабул қилишни тўхтатиш керак.
Паркинсон касаллиги бўлган беморларда турган ва ётган ҳолатда артериал босимнинг назоратини даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида ўтказиш керак. Анамнезида тиришишлари бўлган беморларда юрак-қон томир касалликлари ёки буйрак касалликлари бўлганида, биринчи куни буюриладиган препаратнинг дозаси бир марта 12,5 мг дан ошмаслиги керак; дозанинг кейинги оширилишини аста-секин, кичик “қадамлар” билан ўтказиш керак.
Миокард инфаркти
Бундан ташқари, миокард инфаркти хақида постмаркетинг хабарлар бўлган, улар фатал бўлиши мумкин. Кўпчилик бу ҳолларнинг сабабини баҳолаш, илгари мавжуд бўлган юракнинг жиддий касаллиги ва муқобил сабаблар эҳтимоли туфайли қийин бўлган.
Жигар етишмовчилиги
Жигарнинг барқарор кечувчи ёндош касалликлари бўлган пациентлар Лепонекс® қабул қилишлари мумкин, лекин даволаниш жараёнида жигар фаолиятининг кўрсатгичларини мунтазам текширишга муҳтож бўладилар. Агар препарат билан даволаш вақтида жигар фаолиятини бузилишига ишора қилиши мумкин бўлган симптомлар (кўнгил айниши, қусиш ва/ёки анорексия) ривожланса, дарҳол жигар синамалари таҳлилини ўтказиш керак. Бу кўрсатгичларни клиник аҳамиятли ошиши ҳолида ёки сариқлик симптомлари пайдо бўлганида, Лепонекс® препарати билан даволашни тўхтатиш керак. Даволашни фақат жигар фаолиятини нормаллашган шароитдагина тиклаш мумкин. Даволаш тикланганидан кейин жигар фаолиятининг кўрсатгичларини мунтазам назоратини давом эттириш керак.
Ҳароратни ошиши
Препарат билан даволаш вақтида тана ҳароратини 38оС ва юқорига тез кечувчи ошиши мумкин, бунда бу кўринишнинг тез-тезлиги даволашни биринчи 3 ҳафтасида энг юқоридир. Ҳароратни бу ошиши одатда хавфсиз характерга эга. Баъзида у қондаги лейкоцитлар миқдорини ошиши ёки камайиши билан бирга кечиши мумкин. Юқори ҳароратли беморларни инфекцион касаллик борлиги ёки агранулоцитоз ривожланишини истисно қилиш учун диққат билан текшириш керак. Юқори ҳарорат ҳолида хавфли нейролептик синдром ривожланиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Агар хавфли нейролептик синдром (NMS) ташҳиси тасдиқланса, дарҳол Лепонекс® бекор қилиниши ва мувофиқ даволаш чоралари кўрилиши керак.
Метаболик бузилишлар
Атипик антипсихотик препаратлар, шу жумладан Лепонекс®, метаболик ўзгаришлар билан ассоциацияланади, улар юрак-қон томир/цереброваскуляр хавфни ошириши мумкин. Бу метаболик ўзгаришлар гипергликемия, дислипидемия ва тана вазнини ошишини ўз ичига олиши мумкин. Атипик антипсихотик препаратлар айрим метаболик ўзгаришлар чақириши мумкин бўлган вақтда, ушбу синфнинг ҳар бир препарати хавфларнинг ўз специфик профилига эга.
Гипергликемия
Кам ҳолларда юқори даражали гипергликемияни пайдо бўлиши аниқланади, у баъзида анамнезида бирламчи гипергликемияга эга бўлган беморларда кетоацидозга олиб келади. Диабети бўлган беморларда препаратни глюкозанинг даражасига таъсири ўрганилмаган. Глюкозага толерантликнинг мумкин бўлган ўзгаришлари пациентларда полидепсия, полиурия, полифагия ва кучсизлик билан бирга кечиши мумкин. Гипергликемия симптомларини турғун пайдо бўлиши вақтида Лепонекс® препаратини қўллашни тўхтатиш керак. Қандли диабет ташҳиси аниқланган атипик антипсихотик препаратлар билан даволаш бошлаган пациентларда, глюкоза даражасини мунтазам назорат қилиш керак.
Қандли диабет ривожланишини хавф омиллари (масалан, семизлик, диабетнинг оилавий анамнези) бўлган, атипик антипсихотик препаратлар билан даволаш бошлаган пациентлар, даволашни бошида ва даволаш вақтида вақти-вақти билан оч қоринга қондаги глюкоза даражасини текширишлари керак.
Гипергликемия смптомлари ривожланган пациентлар атипик антипсихотик препаратлар билан даволашда қондаги глюкоза даражасини текширишлари керак. Айрим ҳолларда гипергликемия атипик антипсихотик препаратлар билан даволаш тўхтатилганида йўқолган; лекин айрим пациентларга, гумон қилинган препарат бекор қилинганига қарамасдан, антидиабетик даволашни давом эттириш талаб қилинган.
Дислипидемия
Атипик антипсихотик препаратларни, шу жумладан Лепонекс®ни қабул қилган пациентларда липидларда нохуш ўзгаришлар кузатилган. Клиник мониторинг, шу жумладан липидларни бошланғич ҳолатда баҳолашни ва клозапин қабул қилаётган пациентларда вақти вақти билан кейинги баҳолаш тавсия этилади.
Тана вазнини ошиши
Лепонекс®ни қабул қилишда тана вазнини ошиши кузатилади. Тана вазнини клиник мониторинги тавсия этилади.
Хуружлар
Лепонекс® тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтириши мумкин.
Қайталаниш, бекор қилиш самараси
Агар Лепонекс® қабул қилишни кескин тўхтатишнинг зарурати бўлса (масалан, лейкопения туфайли), пациентни психотик симптомлар ва перфуз тер ажралиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби холинергик қайта жавоб билан боғлиқ бўлган симптомлар қайта пайдо бўлишига нисбатан синчиклаб кузатиш керак.
Лепонекс® седатив самара пайдо бўлишини ва тромбоэмболия ривожланиши хавфини оширувчи тана вазнини ошишини сабаби бўлиб хизмат қилиши мумкин, беморларни иммобилизациясидан сақланиш керак.
Простата безини катталашиши бўлган пациентларни ва ёпиқ бурчакли глаукомаси бўлган беморларни диққат билан кузатиш керак.
Лепонекс®ни деменцияси бўлган 60 ёшли ва ундан катта пациентларда қўллаш тавсия этилмайди.
Бола туғиш ёшидаги аёллар
Лепонекс® препаратидан фарқ қилувчи антипсихотик препаратлар билан даволанган айрим аёлларда, аменорея ривожланиши мумкин. Нормал ҳайз кўришга қайтиш бошқа антипсихотик препаратлардан Лепонекс® препаратига ўтишнинг натижаси бўлиши мумкин. Бола туғиш ёшидаги аёлларга контрацепциянинг адекват чоралари таъминланган бўлиши керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳайвонлардаги репродуктивликнинг текширишларида фертилликнинг бузилишларини бирон-бир белгиларини ёки клозапинни ҳомилага салбий таъсири аниқланмаган. Лекин ҳомиладор аёлларда Лепонекс® препаратини қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун ҳомиладор аёлларга препаратни фақат, даволашдан кутилаётган самара, мумкин бўлган хавфдан аниқ юқори бўлган ҳолдагина буюриш мумкин.
Тератоген бўлмаган самаралари
Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида антипсихотик препаратларнинг таъсирига дучор бўлган янги туғилган чақалоқларда, туғруқдан кейин экстрапирамидал ва/ёки абстинент синдром хавфи бор. Шунингдек, бу янги туғилган чақалоқларда қўзғалиш, артериал гипертония, гипотония, тремор, уйқучанлик, нафас ва овқатланишни бузилишлари ҳақида хабар берилган. Бу асоратлар оғирлик даражаси бўйича турли-туман, айрим ҳолларда бу симптомлар қўшимча даволашсиз йўқолган, бошқа ҳолларда эса жадал даволаш ва давомли госпитализацияни талаб қилган.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, клозапинни кўкрак сутига чиқарилишини тахмин қилиш имкониятини беради; шунинг учун Лепонекс® қабул қилаётган оналар, болани эмизмасликлари керак.
Болалар
Болаларда препаратни қўллаш бўйича текширишлар ўтказилмаган. Болалар ва ўсмирларни Лепонекс® препарати билан даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун препарат болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Лепонекс® препаратини седатив таъсир кўрсатиш ва тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтириш қабилияти туфайли, пациенлар айниқса даволашнинг биринчи ҳафталарида автомобилни ва механик мосламаларни бошқаришдан сақланишлари керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Лепонекс® препарати билан қасддан ёки тасодифан ўткир доза ошириб юбориган холда, ўлим ҳоллари тез-тезлиги тахминан 12% ни ташкил қилади. Кўпчилик ўлим ҳоллари препаратнинг 200 мг дан юқори дозалари қабул қилинганидан кейин юрак етишмовчилиги ёки аспирацион пневмония билан боғлиқ бўлган препаратни 10000 мг дан юқори дозада қабул қилиш билан боғлиқ дозани ошириб юборилгандан кейин беморни соғайиб кетган ҳолатлари таьрифланган . Лекин, асосан илгари Лепонекс® қабул қилмаган бир неча катта беморларда, препаратни бор-йўғи 400 мг қабул қилиш, ҳаётга хавф солувчи коматоз ҳолатлар ривожланишига ва бир ҳолатда ўлимга олиб келган. Кичик ёшли болаларда
50 мг дан 200 мг гача дозани қабул қилиш кучли седатив самарага ёки ўлим билан якунланмаган комага олиб келган.
Шикоятлар ва симптомлар
Уйқучанлик, летаргия, арефлексия, кома, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, қўзғалиш, делирий, экстрапирамид симптомлар, рефлексларни ошиши, тиришишлар, кўп сўлак ажралиши, қорачиқларни кенгайиши, кўришни ноаниқлиги, тана ҳароратини ўзгаришлари; артериал гипотензия, коллапс, тахикардия, аритмиялар; аспирацион пневмония, ҳансираш, нафасни сусайиши ёки тўхташи.
Даволаш
Лепонекс® препаратига специфик антидот мавжуд эмас.
Препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи 6 соатларда – меъдани ювиш ва/ёки фаоллаштирилган кўмир юбориш (перитонеал диализ ва гемодиализ самарали эмас). Юрак-қон томир тизимини узлуксиз назоратида, нафасни тутиб туришда, электролитлар ва кислота-ишқор мувозанатини назорати билан симптоматик даволаш. Артериал гипотензияни даволаш учун, парадоксал самарани ривожланиш хавфи туфайли адреналин қўллаш тавсия этилмайди. Кечки реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, камида 5 кун давомида эътиборли тиббий кузатув амалга ошириш керак.
Чиқарилиш шакли
50 таблеткадан ўрамда (10 таблетка блистерда; 5 блистер ўрамда).
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.