ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЛАЗМАФОР
PLAZMAFORE
Препаратнинг савдо номи: Плазмафор
Таъсир этувчи модда (ХПН): Гидроксиэтил крахмал (ГЭК)
Дори шакли: Инфузия учун эритма.
Таркиби:
Фаол модда: Гидроксиэтилкрахмал ўртача молекуляр вазни 200 000, ўрин алмашиниш даражаси 0,45-0,55 – 60,0 г ва 100 г.
Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 9,0 г, инъекция учун сув – 1 литргача.
Таърифи: Рангсиз, тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Плазма ўрнини босувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Фармокодинамикаси
Плазмафор инфузион эритмаси – бу натрий хлоридининг изотоник эритмасидаги гидроксиэтил крахмал синтетик коллоидининг ўртача молекуляр вазни 200 000 дальтон ва моляр ўрин алмашиниш даражаси 0,45-0,55 бўлган 6% (изотоник эритма) ва 10% (гиперонкотик) ли эритмаси.
Плазмафор препаратининг оригинал субстанциясини физик-кимёвий хусусиятлари, гиповолемия ва шокда, шунингдек терапевтик гемодилюция учун қўлланганда қуйидагилар: марказий ва периферик гемодинамикани, микроциркуляцияни нормаллашиши, тўқима ва аъзоларга кислородни етказиб бериш ва улар томонидан сарфланиши яхшиланиши, капиллярлар деворларини тикланиши (қон томир деворлари ўтказувчанлигини нормаллашиши), маҳалий яллиғланиш реакцияларини камайиши, тўлақонли иммун жавобни фаоллашуви, мўътадил гемодилюция фонида қоннинг шаклли элементларини, физиологик тўпланган жойдан сафарбар қилиниши ва фаол метаболизмга жалб килиниши ҳисобига препаратнинг юқори терапевтик самарадорлигини таъминлайди.
Сувни боғлаш ва ушлаб қолиш ҳисобига, препарат юборилган суюқлик ҳажмининг 100% ни (6% эритма учун) ва 130-140% ни (10% эритма учун) ташкил этувчи волемик таъсирни намоён этади ва бу таъсир 4-6 соат давомида барқарор сақланиб туради.
Бундан ташқари, препарат гематокрит кўрсаткичларини пасайтириши ҳисобига қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, қон плазмаси қовушқоқлигини камайтиради, тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради ва эритроцитлар адгезиясига тўсқинлик қилади.
Амилаза таъсирида плазмафор буйрак орқали чиқариб юбориладиган қуйи молекуляр (70000 дальтондан кичик) қисмларга парчаланади. Тузилиши бўйича ГЭК гликогенга ўхшаш, айнан шу билан унинг юқори даражада ўзлаштира олиниши ва анафилактик реакцияларни юз бериш хавфини пастлиги изохланади.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг қон зардобидаги максимал концентрацияси (Cmax) – 11,1±2,7 мг/мл ни ташкил қилади. Юбориш тезлиги ва инфузия қилиш мақсадига қараб, ярим чиқарилиш вақти (Т1/2) 5-6 соатни ташкил қилади. Клиренс кўрсаткичи минутига 7,33 мл ни ташкил қилади. Препаратни юбориш бошланганидан кейин, дастлабки 12 соат давомида гидроксиэтилкрахмалнинг 24,48±3,93 г миқдори (юборилган миқдорнинг 49%) сийдикда аниқланади. Юборилгандан сўнг препарат буйрак (24 соат давомида тахминан 70%) ва сафро орқали чиқарилади. Плазмафор жигар, ўпка ва лимфа тугунларига токсик таъсир кўрсатмаган холда, оз миқдорда ретикуло-эндотелиал тизим ҳужайраларида сақланади, аммо бу клиник аҳамиятга эга эмас.
Қўлланилиши
Гиповолемия ва шок (профилактика ва даволаш): куйишларда, жароҳатларда, операцияларда, ўткир қон кетишларида, юқумли касалликлар ва шу каби холатларда қўлланилади; терапевтик гемодилюцияда (шу жумладан изоволемик гемодилюцияда): центрифуга қилиш йўли билан лейкоцитар масса йиғишни оширишда (лейкоферезда қўшимча восита сифатида) қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Плазмафор препарати вена ичига инфузия қилиш учун мўлжалланган. Ўзга кўрсатмалар бўлмаса, плазмафор айланаётган суюқлик хажмини ўрнини қоплаш эҳтиёжи ёки гемодилюциянинг зарур даражасига мувофиқ, ёшга боғлиқ қуйидаги дозаларда вена ичига томчилаб юборилади:
Ёшга оид гуруҳ | Ўртача суткалик доза, тана вазнига мл/кг юзасидан | Энг юқори суткалик доза, тана вазнига мл/кг юзасидан | ||
6% ли эритма | 10% ли эритма | 6% ли эритма | 10% ли эритма | |
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар | 33 | 20 | 33 | 20 |
6 дан 12 ёшгача бўлган болалар | 15-20 | 10-15 | 33 | 20 |
3 дан 6 ёшгача бўлган болалар | 15-20 | 10-15 | 33 | 20 |
Янги туғилган чақалоқлар ва 3 ёшгача бўлган болалар | 10-15 | 8-10 | 33 | 20 |
Юз бериши мумкин бўлган анафилактик реакцияларни ҳисобга олиб, плазмафор препаратининг биринчи 10-20 мл ни беморнинг холатини синчков кузатуви остида, секин юбориш лозим. Препарат юқори дозада ва/ёки хаддан ташқари тез юборилганда, қон айланиш тизимига ортиқча босим хавфи юз беришини ҳисобга олиш хам лозим.
Вена ичига юбориладиган суткалик доза ва юбориш тезлиги йўқотилган қон ҳажми, гемоглобиннинг концентрацияси ҳамда гематокрит кўрсаткичларига қараб белгиланади. Қон-томир тизими ва ўпкани шикастланиш хавфи бўлмагандан ёш беморларда коллоидли, суюқлик ҳажмини ўрнини босувчи препаратнинг қўллаш меъёри, гематокрит кўрсаткичини 30% га тенг ёки ундан камроқ бўлишидир.
Инфузиянинг энг юқори юбориш тезлиги гемодинамиканинг дастлабки кўрсаткичларига боғлиқ бўлиб, тахминан соатига 20 мл/кг ни ташкил қилади.
Энг юқори суткалик дозаси: 1 кг тана вазнига нисбатан суткада 33 мл (6% ли эритма учун) ва 20 мл (10% ли эритма учун) (1 кг тана вазнига нисбатан суткада 2,0 г гидроксиэтилкрахмал) препаратни ташкил қилади.
Даволаш давомийлиги гиповолемиянинг давомийлиги ва даражаси, инфузион терапиянинг гемодинамик самараси ҳамда гемодилюция даражасига боғлиқ.
Ножўя таъсирлари
Гидроксиэтилкрахмални юборилишига аллергик ва анафилактоид реакциялар, шу жумладан тери реакциялари, артериал гипотензия ва шок, бронхоспазм, нафас олишни қийинлашиши, юрак етишмовчилиги каби холатлар кузатилиши мумкин.
Препаратнинг гемодилюция самараси натижасида, препаратнинг юқори дозалари, гематокрит ва қон плазмаси оқсиллари концентрациясини пасайишига, шунингдек қон ивиш вақтини вақтинчалик ошишига ва қон кетишларига олиб келиши мумкин, бироқ бундай ҳолларда тромбоцитлар фаолиятига таъсири кузатилмайди. Плазмафор препаратининг қўлланилиши клиник аҳамиятли қон кетишларини чақирмайди.
Препаратнинг ўртача ва юқори дозалар диапазонида узоқ муддат давомида ҳар куни қўлланиганда терини қичишиши юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда максимал суткалик дозани 250 мл гача камайтириш тавсия этилади. Терини қичишиши тегишли даволашдан бир неча ҳафта ўтиб ҳам пайдо бўлиши ва узоқ вақт давомида сақланиб туриши мумкин.
Плазмафор препарати қўлланганида қон зардобида амилаза фаоллиги ошиши мумкин, лекин бу панкреатитни клиник намоён бўлиши билан кечмайди. Гиперамилаземия буйрак орқали аста-секин чиқариладиган «ГЭК-амилаза» комплексини ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Плазмафор препаратини деструктив панкреатити бўлган беморларни консерватив ва жаррохлик йўли билан даволашда қўллаш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш
Препарат эмбриотоксик ва тератоген таъсир кўрсатмаслиги аниқланган, бироқ препаратнинг ҳомиладорлик вақтида фақат ҳаётий зарур ҳолатлардагина қўллаш тавсия қилинади.
Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни аёлларга лактация даврида буюрилганда эҳтиёткорликни намоён этиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Гидроксиэтилкрахмал ва препаратнинг таркибига кирувчи бошқа қисмларига ўта юқори сезувчанлик, гипергидратация, гиперволемия, қон ивиш жараёни бузилишининг оғир холатлари, юрак етишмовчилигининг декомпенсация шакли, ўпка шишининг кардиоген шакли, бош мияда ички қон кетишлари, олиго- ва анурия билан кечувчи буйрак етишмовчилигида (гиповолемия билан боғлиқ бўлмаган) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида, геморрагик диатезларда, мия ички босимини ошиши, дегидратация холатларида, (ушбу холатларни яхшиловчи дастлабки муолажа ўткизиш талаб қилинади), сув-электролит мувозанатини яққол бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан бир идиш ва тизимда аралаштирилмасин. Гидроксиэтилкрахмал аминогликозидли антибиотиклар билан бир вақтда қўлланилганда, уларнинг нефротоксиклигини кучайтириши мумкин.
Гидроксиэтилкрахмални гепарин ёки перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилиши, қон кетиш вақтини ошириши мумкин.
Бошқа дори воситалари, айниқса бета-блокатор ва вазодилятаторлар қабул қилаётган беморларга алоҳида эътибор бериш лозим, чунки суюқлик ҳажмини тўлдириш юзасидан даволашга қарамай, артериал босим ва юрак қисқаришлари сонида ўзгаришлар аниқланмаслиги мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ўзлаштираолмаслик реациялари юз берганида, препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш ва зарур шошилинч чораларни ўтказиш лозим.
Даволаш жараёнида организмни етарли даражада суюқлик билан таъминланишини кузатиш, қон зардобининг электролит таркиби ва суюқлик мувозанати, шунингдек буйракнинг чиқариш фаолиятини назорат қилиш лозим.
Янги туғилган чакалоқ ва уч ёшгача бўлган болаларда препаратни ўртача суткалик дозада қўллаш тавсия этилади. Болаларда сув-электролит холатининг ўзига хослиги туфайли, гидратация даражаси ва электролитлар таркибини синчковлик билан кузатиш тавсия қилинади.
Дегидратация холатларида плазмафор препаратини қўллашдан аввал (сийдик ажралишини фаоллаштириш учун) глюкоза ёки тузли эритмаларни юбориш орқали регидратацияни ўтказиш лозим.
Вена ичига хаддан ташқари тез юборилиши, шунингдек хаддан ташқари катта дозаларда қўлланиши гемодинамикани бузилишларига олиб келиши мумкин.
Юрак фаолиятининг декомпенсациясига олиб келувчи гипергидратация ҳолатларини юз беришини олдини олиш учун, юрак фаолияти ва айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) назорат қилиш лозим.
Фибриноген етишмовчилигида препаратни фақат донор қони компонентлари йўклиги сабабли беморнинг ҳаёти хавф остида қолгандагина, шошилинч вазиятлардагина ёрдам кўрсатиш учун қўллаш мумкин
ГЭК организмнинг клиник-кимёвий кўрсаткичларга (глюкоза, оқсил, ЭЧТ, ёғ кислотаси, холестерин, сорбитдегидрогеназа, сийдикнинг нисбий оғирлигига) таъсир кўрсатишини унутмаслик керак.
Препаратни қандли диабети бўлган беморларга юборилиши қонда глюкозанинг даражасини ошиши билан кечмайди, шунинг учун плазмафор препарати ушбу тоифа пациентларни консерватив ёки жарроҳлик йўли билан даволашда ишлатилиши мумкин.
Даволаш даврида ва унгача бўлган давр мобайнида лейкоцитлар, тромбоцитлар, гемоглобин, гематокрит, креатинин, протромбин ва қисман тромбопластин қон ивиш вақти кўрсаткичларини тез-тез ва мунтазам равишда назорат килиб туриш тавсия этилади. Анамнезида жигар касалликлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Эритманинг ранги ўзгарганда ёки кристал преципитат хосил қилганида эритмани юбориш мумкин эмас. Эритма тиниқ, ўрами шикастланмаган бўлсагина препаратни ишлатиш мумкин!
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Даволаш: препарат инфузиясини зудлик билан тўхтатиш керак; диуретикларни буюриш мумкин.
Чиқарилиш шакли
6% ва 10% ли инфузия учун эритма 100, 250 ва 500 мл ли флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилишига йўл қўйилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.