ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЛАЗМОЛ
PLASMOL
Препаратнинг савдо номи: Плазмол
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
– донор қони экстракти ёки
– донор қони, натив плазма ва эритроцитар масса экстракти, ёки
– натив плазма ва эритроцитар масса экстракти;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув (экстракт таркибига киради).
Таърифи: ўзига хос хидли тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик. Бироз товланувчи бўлишига йўл қўйилади. рН 6,0-7,0.
Фармакотерапевтик гуруҳи: овқат хазм қилиш тизими ва метаболик жараёнларга таъсир қилувчи воситалар.
АТХ коди: А16А Х.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Плазмол биоген стимуляторлар гуруҳига киради. Носпецифик десенсибилизацияловчи, оғриқ қолдирувчи таъсирга ва яллиғланишга қарши самарага эга.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Оғриқ синдроми билан бирга кечувчи невралгиялар, радикулитлар, невритларни; бронхиал астмани, артритларни, полиартритларни, сурункали яллиғланиш жараёнларини комплекс даволаш таркибида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Плазмол катталарга тери остига 1 мл дан хар куни ёки кунора юборилади. Даволаш курси – 10 инъекцияни ташкил этади.
Ножўя таъсирлари
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, тана хароратини ошиши).
Умумий бузилишлар: бош айланиши, бош оғриғи, умумий кучсизлик.
Тери томонидан: юбориш жойида ўзгаришлар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, нефрит, эндомиокардит, туберкулез, аутоиммун жараёнларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъриси
Ўрганилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат билан даволашда кварц, соллюкс, диатермия каби физиотерапевтик муолажаларни буюриш мумкин эмас.
Хомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.
Болалар. Болаларда қўллаш хавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Текширилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
1 мл дан препарат ампулада. 10 ампуладан қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 2 дан 8оС гача хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.