📜 Инструкция по применению Плантекс
💊 Состав препарата Плантекс
✅ Применение препарата Плантекс
📅 Условия хранения Плантекс
⏳ Срок годности Плантекс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПЛАНТЕКС®

PLANTEX®

 

Препаратнинг савдо номи: Плантекс®

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун гранулалар

Таркиби:

5 г Плантекс® гранулалари қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 250 мг (7,7:1) фенхел меваларининг сувли қуруқ экстракти (х) ва фенхелнинг эфир мойи, унда камида 0,5 мг анетол ва камида 0,2 мг фенхон;

ёрдамчи моддалар: глюкоза, лактоза.

Таърифи: доғлари бўлган оч-жигарранг майда гранулалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: спазмолитик восита

АТХ коди: А03АХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Фенхел мевалари ва фенхел эфир мойи меъда ширасининг ажралиб чиқишини ошириб ва перистальтикани кучайтириб, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради. Шунинг учун овқат тезроқ парчаланади ва сўрилади. Фаол моддалар газларни йиғилишини олдини олади ва уларнинг чиқишига ёрдам беради, ичак спазмларини юмшатади.

Қўлланилиши

Плантекс® ни ҳаётини икки ҳафтасидан бошлаб ва ундан каттароқ ёшли болаларда метеоризмга қарши ва овқат ҳазм бўлишини енгил бузилишларида ичакдаги спастик оғриқларни бартараф қилиш учун, шунингдек эмизишдан овқатланишнинг бошқа турларига ўтишда ишлатиш тавсия қилинади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга олдиндан янги қайнатилган илиқ сувда эритилгандан кейин, овқатдан кейин ва овқат қабул қилишлар орасидаги танаффусларда мустақил ичиш сифатида қўлланади.

Ҳаётининг 2 ҳафталигидан 1 ёшгача болаларга: суткада 1-2 пакетчадан (5-10 гранулалар) 2-3 қабулда.

1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга: суткада 2-3 пакетчадан (10-15 гранулалар) 2-3 қабулда. Тавсия этилган дозаларда Плантекс 1 ойгача қўлланиши мумкин.

Меъда-ичак бузилишлари вақтида Плантексни узоқ бўлмаган вақт (бир неча кун) қабул қилиш мумкин. Узоқ вақт қабул қилиш хақида (бир неча кун) шифокор ва фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Эритмани тайёрлаш учун бир пакетча ичидагисини бутилка ёки чашкага солинади, 100 мл қайнатилган сув қўшилади ва гранулалар тўлиқ эригунича силкитилади. Препарат овқатга қўшилиши мумкин (сутга), қисмлар бўйича (чой қошиқ учида).

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар кутилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

Махсус кўрсатмалар

Эритмани тайёрлаш учун фақат илиқ қайнатилган сув ёки сут ишлатинг. Эмизикли болалар учун фақат янги тайёрланган эритмани ишлатиш керак. Ширин таъм берувчиларни қўшманг.

Плантекснинг ҳар бир пакети 2,5 г глюкоза ва 2,2 г лактоза  сақлайди; препарат лактаза, танқислиги галактоземия ёки глюкоза-галактоза сўрилишини бузилишлари бўлган болаларга тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қабул қилиши тавсия этилмайди (чунки клиник маълумотлар етарли эмас).

Транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Тўғри келмайди.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли

5 г дан гранулалар 10 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.