📜 Инструкция по применению Глицерин суюқлик
💊 Состав препарата Глицерин суюқлик
✅ Применение препарата Глицерин суюқлик
📅 Условия хранения Глицерин суюқлик
⏳ Срок годности Глицерин суюқлик

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛИЦЕРИН

GLYCERINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Глицерин

Таъсир этувчи модда (ХПН): глицерол

Дори шакли: суюқлик

Таркиби:

олий навли дистилланган глицерин – 1 кг, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, ширин таъмли, ҳидсиз, сиропсимон суюқлик. Гигроскопик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Дерматопротектор.

АТХ коди: D11AX

Фармакологик хусусиятлари

Осмотик, мойловчи ва намловчи таъсирларга эга. Терига суртилганда уни намлайди ва юмшатади. Тўғри ичакка киритилганда унинг шиллиқ қаватига енгил қитиқловчи таъсир кўрсатади, перистальтикани рефлектор рағбатлантиради, шу билан аҳлат массаларини чиқарилишига ёрдам беради. Ичга қабул қилинганида осмотик (дегидратацияловчи) таъсир кўрсатади, шунинг оқибатида бош мия шишини (ва мувофиқ равишда бош мия ички босимини) камайишига, шунингдек кўз шишасимон танаси хажмини (ва мувофиқ равишда, кўз ички босимини) пасайишига ёрдам беради. Таъсир чўққисига 1-1,5 соатдан сўнг эришилади, таъсири давомийлиги 4-5 соатни ташкил этади.

Глицерин қабул қилгандан кейин плазма осмоляр босимининг ошиши тўқималардан суюқликни қон томирларга ўтишига ва шунинг оқибатида, юракка юкламани ошишига олиб келади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин глицерин меъда-ичак йўлларидан енгил сўрилади ва асосан жигарда жадал метаболизмга учрайди (глюкоза, гликоген, ёғлар ҳосил бўлиши учун субстрат бўлиши мумкин). Буйраклар орқали метаболитлар шаклида чиқарилади, шунингдек ўзгармаган шаклда ҳам чиқарилиши мумкин.

 

Қўлланилиши

Сиртга – қуруқ терига парвариш қилиш учун буюрилади.

Маҳаллий (per rectum) – турли генезли қабзиятни даволаш (шу жумладан, одат тусига кирган, ёшга боғлиқ бўлган, ҳаракат чекланиши оқибатидаги).

Ичга – офтальмологик операциялар олдидан ва операциядан сўнг қисқа муддатга шишасимон тана ҳажмини камайтириш ва кўз ички босимини пасайтириш учун ўткир глаукомани даволаш учун (ёрдамчи даволаш сифатида) шунингдек инсультда, жигар комасида, Рей синдромида бош мия шишини камайтириш учун қўллаш мумкин (ёрдамчи препарат сифатида, чунки бу касалликларни одатдаги даволаш таркибига кирмайди).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга – терига суртилади ва енгил ҳаракатлар билан унга ишқаланади. Маҳаллий – кунига 1 марта тўғри ичакка 2-5 мл ҳўқна орқали юборилади, эрталабки нонуштадан 15-20 минут кейин юборган афзал. Ичга – бошланғич доза, 1 кг тана вазнига 1-1,5 г дан (2-3 мл) 50% сувли эритма шаклида (бир хил ҳажмдаги глицерин ва қайнатилиб совутилган ёки дистилланган сувни аралаштириб тайёрланади) буюрилади. Кейинги қабуллар учун (агар у зарур бўлса) 1 кг тана вазнига 0,5 г дан (1 мл 50% эритма) тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Сиртга қўлланганда терида ачишиш хисси бўлиши мумкин.

Узоқ муддат ректал қўлланилганида тўғри ичакни таъсирланиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Ичга қабул қилинганида бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, диарея, чанқоқлик, бош айланиши; юрак фаолияти кучсизланган беморларда – юрак аритмиялари, ўпка шиши, юрак етишмовчилиги; қандли диабетли беморларда – гипергликемия ва глюкозурия, жуда кам холларда- ҳаёт учун хавфли бўлган гиперосмоляр гипергликемик кома бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ректал қўллаш учун – зўрайиш босқичидаги геморрой, орқа тешик ёриқлари, тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари ва хавфли ўсмалар; глицеринга юқори сезувчанлик.

Ичга қўллаш учун – қандли диабет (айниқса ўртача оғирликдаги ва оғир, узоқ давом этувчи), юрак фаолиятини кучсизланишида (шу жумладан, миокард инфаркти ўтказилгандан кейин) қўллаш мумкин эмас. Буйрак ва жигар фаолияти бузилганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Махсус кўрсатмалар

Перорал қабул қилинганда 50% глицерин эритмасини мазасини яхшилаш учун, уни совутиб қабул қилиш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

20, 25, 40, 50, 90, 100 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.