ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БЕЙБИ БАКТРИН
BABY BACTRIN
Препаратнинг савдо номи: Бейби Бактрин
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): триметоприм. сульфаметоксазол
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия
Таркиби:
Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: триметоприм – 40 мг, сульфаметаксазол – 200 мг;
ёрдамчи моддалар: қанд S-30, метилпарабен, пропилпарабен, натрий бензоати, натрий кроскармеллоза, полисорбат-80, 70% ли сорбитол эритмаси, натрий ЭДТА, «Смешанные фрукты» ароматизатори, Кармоизин Супра, пунц 4R Супра, тозаланган сув.
Таърифи: пушти рангли ароматизацияланган суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик восита (сульфаниламидлар гуруҳи).
АТХ коди: J01EE01.
Фармакологик хусусиятлари
Таркибида сульфаметоксазол ва диаминпиридин ҳосиласи – триметоприм сақловчи мажмуавий дори воситасидир. Сульфаметоксазол парааминобензой кислотасининг утилизациясини ва демак, дигидрофолат кислотасининг синтезини бузади. Триметоприм дигидрофолатни фаол тетрагидрофолатга айланишида иштирок этадиган ферментни ингибиция қилади. Иккала компонентнинг мажмуаси бактерицид таъсир қилиш имконини беради. Бейби Бактрин граммусбат бактерияларга: стрептококклар (Streptococcus pheumoniae, S. agalactiae, S. viridans), стафилококклар (Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis), Listeria monocytogenes, Nocardia asteroids ва грамманфий, шу жумладан кўпчилик Enterobacteriaceae таёқчалари (Salmonella, Shigella, Klebsiella, Proteus mirabilis, Enterobacter, Eschericha coli турлари), H.influenzae, Legionella spp., Yersinia enterocolitica, Brucella spp., Neisseria meningitidis, Neisseria gonorrhoeae, шунингдек Pneumocystis carini га нисбатан фаол. Препаратга таёқчалар (Mycobacteriaceae), вируслар, кўпчилик анаэроб бактериялар ва замбуруғлар чидамлидир.
Фармакокинетикаси
Терапевтик дозада ичга қабул қилинганидан сўнг фаол моддалар ингичка ичакнинг юқори қисмида тез ва деярли тўлиқ (90%) сўрилади ва 60 минутдан кейин қон ва тўқималарда 12 соат давомида сақланиб турадиган терапевтик концентрацияларига эришилади. Қон плазмасида фаол модданинг максимал концентрацияга 1-4 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан сульфаметоксазолни боғланиши 66% ва триметопримники 45% ни ташкил этади. Препарат организмда яхши тақсимланади.
Препарат кўкрак сутига киради ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Сульфаметоксазол ва триметоприм жигарда метаболизмга учрайди.
Ярим чиқарилиш даври 10 соатдан 12 соатгача ўзгариб туради.
Қўлланилиши
Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини:
- нафас йўлларининг инфекциялари: сурункали бронхит (зўрайиши), катталар ва болаларда пневмоцист пневмония (даволаш ва олдини олиш);
- синусит, ўткир ўрта қулоқ отити;
- меъда-ичак йўлларининг инфекциялари: қорин тифи ва паратиф, бактериал дизентерия (шигеллёзлар), диарея, вабо;
- сийдик-таносил аъзоларнинг инфекциялари: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, юмшоқ шанкр;
- бошқа бактериал инфекциялар (антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин): нокардиоз, бруцеллёз (ўткир), актиномикоз, остеомиелит (ўткир ва сурункали), жанубий Америка бластомикози, токсоплазмоз (мажмуавий даволаш таркибида) ни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат оғиз орқали кўп миқдордаги суюқлик билан овқат вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол қабул қилинади.
Қўллашдан олдин бир хил суспензия ҳосил бўлгунича чайқатинг. 5 мл суспензия 200 мг сульфаметаксазол ва 40 мг триметоприм сақлайди. Ўрамига ўлчов чашкаси илова қилинади.
Болаларда, одатда суткада 1 кг тана вазнига 24 мг дан 36 мг гача Бейби Бактрин препарати қўлланади.
Препаратнинг
дозаси |
Ёши | |||
3 ойликдан
6 ойликкача (6-8 кг) |
7 ойликдан
3 ёшгача (9-15 кг) |
4 ёшдан
6 ёшгача (16-22 кг) |
7 ёшдан
12 ёшгача (23-42 кг) |
|
2,5 мл
|
ҳар
12 соатда |
|||
2,5-5 мл
|
ҳар
12 соатда |
|||
5-10 мл
|
ҳар
12 соатда |
|||
10 мл
|
ҳар
12 соатда |
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – одатда 20 мл дан ҳар 12 соатда буюрилади. Максимал доза (жуда оғир ҳолатларда қўллаш учун) – ҳар 12 соатда 30 мл суспензия буюрилади.
Ўткир инфекцияларда Бейби Бактрин препаратини камида 5 кун давомида ёки бемордаги симптомлар йўқ бўлгунича 2 кун давомида қабул қилиш керак. Агар 7 кундан кейин клиник яхшиланиш кузатилмаса, даволашга тузатиш киритиш учун беморнинг ҳолатини қайта баҳолаш керак.
Pneumocystis carinii чақирган инфекцияларда – суткада тана вазнига 120 мг/кг; препарат ҳар 6 соатда 14-21 кун давомида қабул қилинади.
Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари ва ўткир қулоқ отитида даволаш курси – 10 кун, шигеллёзда – 5 кунни ташкил этади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар
Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлганида одатдаги доза буюрилади, креатинин клиренси минутига 15 дан 30 мл гача бўлганида – одатдаги дозанинг ярмини, креатинин клиренси минутига 15 мл дан ортиқ бўлганида Бейби Бактринни қўллаш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томанидан бузилишлари: кўнгил айниши (қусиш билан ёки усиз), иштаҳани йўқолиши, эндогастрит, диарея, стоматит, қоринда оғриқ, жигарни паренхиматоз яллиғланиши ва сохта дифтерик энтероколитнинг айрим ҳоллари.
Тери ва тери ости тўқималарини бузилишлари: тошма, эшакеми, қичишиш, ёруғликка ўта юқори сезувчанлик. Жуда кам ҳолларда кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва эпителийни токсик некрози (Лайелл синдроми).
Буйрак фаолияти ва сийдик чиқариш тизимини бузилиши: буйракни шикастланиши ва буйрак етишмовчилиги, кристаллурия ҳоллари келтирилган.
Қон ва лимфа тизимини бузилишлари: лейкопения, нейтропения ва тромбоцитопения. Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз, мегалобласт анемия, панцитопения, эритремия.
Иммунологик тизимни бузилишлари: жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик симптомлари. Иситма, қалтираш ва ангионевротик шиш айрим ҳолларда кузатилган.
Юрак томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда аллергик миокардит.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар: ўпка ацинусларини эозинофил ёки экзоген аллергик яллиғланишида ўпка тўқимасидаги инфильтратлар. Йўтал ва нафас мушаклари қисқаришини чақириши мумкин.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда асептик менингит ёки сохта менингит симптомлари; жуда кам ҳолларда галлюцинациялар, бош оғриғи ва бош айланиши, уйқуни бузилиши, депрессия. Кам ҳолларда қулоқ шанғиллаши келтирилган.
Алоҳида хавф гуруҳига кирувчи пациентларга буйрак фаолиятини бузилиши, жигар касалликлари, етарли овқатланмайдиган ёки Бейби Бактрин препаратининг юқори дозаларини қабул қилувчи шахслар киради.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- сульфаниламидлар, триметоприм ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги;
- жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари (креатинин клиренси минутига 15 мл дан кам)
- қоннинг морфологик манзарасида аниқланган ўзгаришлар;
- чала туғилган чақалоқлар, янги туғилган чақалоқлар ва 3 ойликкача бўлган болалар;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- стрептококкли ангинани даволашда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Диуретиклар, айниқса тиазидлар гуруҳига мансуб диуретиклар билан бир вақтда қўлланган Бейби Бактрин, қон кетиши билан кечувчи тромбоцитопенияни намоён бўлиш хавфини оширади. Антикоагулянтлар (масалан, варфарин) қабул қилаётган пациентларда протромбин вақтини узайтириши мумкин.
Сульфонилмочевина ҳосилалари, антидиабетик воситаларининг таъсирини кучайтиради.
Жигарда фенитоиннинг метаболизмини тормозлайди (унинг ярим парчаланиш даврини 39% гача оширади). Қон плазмасида эркин метотрексатнинг концентрациясини ҳам ошириши мумкин (метотрексантни оқсиллар билан бўлган бирикмасидан ажралиб чиқишини оширади).
Дигоксиннинг зардобдаги концентрациясини ошириши мумкин, зардобда дигоксиннинг концентрациясини назорат қилиш керак.
Бейби Бактрин билан мажмуада қўлланганда трициклик антидепрессантларнинг самарадорлиги камайиши мумкин.
Буйрак кўчириб ўтказилгандан кейин Бейби Бактрин ва циклоспорин қабул қилаётган беморларда буйрак фаолиятини, креатинин миқдорини ошиши билан намоён бўлувчи, қайтувчан бузилиши кузатилиши мумкин.
Суяк кўмигида қон яратилишини сусайтирувчи дори воситалари миелосупрессия хавфини оширади.
Бейби Бактринни индометацин билан бирга қўлланганда қонда сульфаметоксазолнинг концентрацияси ошиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Бейби Бактринни қўлланганда хаёт учун хавфсиз бўлган тери реакциялари: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз ҳоллари (жуда кам ҳолларда) таърифланган. Пациентлар реакцияларнинг белгилари ва симптомлари ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак ва тери реакцияларини диққат билан кузатишлари керак. Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролизни ривожланишининг энг юқори хавфи даволашнинг биринчи ҳафтасида кузатилади. Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз симптомлари ва белгилари (масалан, тери қопламалари ва шиллиқ қаватларда авж олиб борувчи тошма, кўпинча пуфакчалар билан) пайдо бўлганида даволаш дарҳол тўхтатилиши керак. Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни ривожланишини прогнози эрта диагностика қўйилишига бевосита боғлиқ бўлиб, гумон қилинаётган препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатишни талаб этади. Пациентда Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз ривожланишда бутун умр давомида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Жигар ёки буйрак фаолиятини етишмовчилигида фолат кислотасининг танқислигида, оғир даражали аллергия симптомлари бўлган шахслар, бронхиал астмаси бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Агар препарат юқори дозаларда 14 кундан ортиқ қўлланса, қон манзарасини вақти-вақти билан назорат қилиш керак. Қон манзарасида ўзгаришлар аниқланганида фолат кислотасини буюришни эътиборга олиш керак.
Узоқ муддатли даволаш курсларида (айниқса буйрак етишмовчилигида) мунтазам равишда сийдикнинг умумий тахлилини ўтказиш ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.
Кристаллурияни олдини олиш учун ажралаётган сийдик хажмини етарли миқдорда тутиб туриш керак. Сульфаниламидларнинг токсик ва аллергик асоратларини ривожланиш эҳтимоли буйракнинг фильтрацион фаолияти пасайганида ошади.
Тери тошмасининг биринчи белгилари ёки ҳар қандай оғир даражали ножўя реакциянинг белгилари тўсатдан пайдо бўлишида препаратни бекор қилиш керак.
Йўтал ва ҳансирашни тўсатдан пайдо бўлиши ёки кучайишида беморни такроран текшириш ва препарат билан даволашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак.
Лаборатор текширишлар натижаларига таъсири
Бейби Бактрин креатиннинг даражасини тахминан 10% га ошириши мумкин.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас, чунки дори воситаси йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади.
Препаратни ҳомиладорликда фақат, она учун потенциал фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин.
Препаратни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, галлюцинациялар каби ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолларда, автомобил ҳайдашни ёки юқори тезликдаги рухий ва жисмоний реакцияларни талаб қилувчи ишларни бажаришни чеклаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, депрессия, ҳушдан кетиш, онгни чалкашиши, иситма, гематурия, кристаллурия. Доза узоқ муддат ошириб юборилганида – тромбоцитопения, лейкопения, мегалобласт анемия, сариқлик кузатилади.
Даволаш: меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез, сийдикнинг кислоталигини ошириш триметопримни чиқарилишини оширади, мушак ичига – суткада 5-15 мг кальций фолинати (суяк кўмигига триметопримнинг таъсирини бартараф қилади) юборилади, зарурати бўлганида – гемодиализ ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
60 мл суспензия қаҳрабо рангли ПЭТ флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қалпоқчаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.