ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Неуробекс
NEUROBEX
Препаратнинг савдо номи: Неуробекс
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 15 мг тиамин нитрати (В1 витамини), 10 мг пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини), 0,02 мг цианокобаламин (В12 витамини).
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, буғдой крахмали, тальк, магний стеарат, коллоид кремний диоксиди, повидон.
Плёнка қобиғи: колликоат протекти, титан диоксиди, тальк, бўёвчи Е 124.
Таърифи: думалоқ икки томони қавариқ пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар, В1 витамини В6 витамин ва/ёки В12 витамин билан мажмуада
АТХ коди: А11DB00
Фармакологик хусусиятлари
Неуробекс таркибида В гуруҳи витаминларини сақловчи мажмуавий препаратдир. Улар углеводлар, ёглар ва оқсиллар алмашинувини бошқарувчи ферментларнинг таркибига киради. В гуруҳ витаминлар мажмуасини организмдаги қатор муҳим жараёнларга ва фаолиятларига ва асосан нерв ва таянч харакати аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив (тўқималар структурасини ўзгариши билан боғлиқ, улар яшаш қобилияти камайганда) касалликларига таъсир этиш учун қўлланади.
Қўлланилиши
Неуробексни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларни комплекс даволашда қўлланилади:
- периферик нервлардаги яллиғланиш ва дегенератив жараёнлар – невритлар, полиневритлар (алкоголли, постинфекцион ва токсик, қандли диабетда), невралгиялар, миалгиялар, парестезиялар (оёқ-қўлларни увишиши ёки этни жимиллаши);
- узоқ вақт давом этган реконвалесценция ҳолатлари (узоқ вақт давом этган касалликдан кейин тикланиш), сурункали алкоголизм, заҳарланиш, астения (толиқиш ва ҳолсизлик);
- В гиповитаминози (организмда В гуруҳ витаминларини камайиб кетиши билан боғлиқ холатлар), дерматитлар, экзема, псориаз, экссудатив диатез, хуснбузар каби тери касалликлари.
ПРЕПАРАТНИ ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Қўллаш усули ва дозалари
Неуробексни ҳамиша ушбу варақадаги ёки шифокорингиз кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда қабул қилинг.
Одатдаги доза кунига 3-4 марта қобиқ билан қопланган 2-3 таблеткани ташкил этади. Неуробекс ичга қабул қилинади. Таблеткаларни чайнамасдан овқат вақтида ёки овқатдан кейин, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Барча дори воситалари каби. Неуробекс препарати ҳам ножўя реакцияларни чақириши мумкин, гарчи улар ҳаммада ҳам намоён бўлмасада.
Неуробекс одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда кучли терлаш, юрак уришини ҳис этиш, қичишиш, эшакеми кузатилиши мумкин. Якка ҳолларда аллергик реакциялар, тошма, бўғилиш ва анафилактик шок пайдо бўлиши мумкин.
В6 витаминини юқори дозаларда 2 ойдан 40 ойгача вақт давомида қабул қилган пациентларда сенсор нервларни оғир шикастланиши ҳақида маълумотлар бор. Бундай шикастланишлар препаратни кичик дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилганда ҳам кузатилиши мумкин.
Агар бирон-бир ножўя реакция жиддий тус олса ёки сизда ушбу илова-варақада кўрсатилмаган бошқа ножўя реакциялар кузатилса, илтимос, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
ДОРИ ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН ЗАРУР БЎЛГАН МАЪЛУМОТ
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Неуробексни қўлламанг:
- агар Сизда Неуробекснинг таъсир этувчи моддаларга ёки ҳар қандай қолган компонентларига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;
- агар Сизда ўткир тромбоэмболия (ҳосил бўлган тромб таъсирида қон томирнинг беркилиши) бўлса;
- агар Сизда эритроз ва эритремия (эритроцитлар сонини ошиши билан боғлиқ бўлган қон касалликлари) бўлса.
ҚЎЛЛАШДАГИ ЭҲТИЁТКОРЛИКЛАР
Неуробексни қўлланганида қуйида келтирилганларга алоҳида эътибор беринг:
Неуробексни декомпенсацияланган юрак етишмовчилигини оғир ва ўткир шакли (тез толиқиш, бўғилиш, тўпиқларни шиши ва бошқаларга олиб келадиган юрак касалликлари) ва стенокардияси бўлган беморларда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар Сиз бошқа дори воситалар, шунингдек рецептсиз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз илтимос, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
Этанол В1 витаминини сўрилишини кескин камайтиради.
В6 витамини организмда айрим дори препаратларини парчаланишига таъсир қилади. В6 витаминининг юқори дозалари леводопа (Паркинсон касаллигини даволаш учун дори воситаси) нинг самарасини камайтиради. Бу витамин леводопани периферик буюрилишини кучайтиради ва шу тарзда унинг даволовчи самарасини камайтиради. В6 витамини изониазид ва тиосемикарбазонларнинг таъсирини камайтириб, ушбу туберкулезга қарши воситалар чақирган анемияни коррекция қилади. Пенициламинни узоқ вақт қўллаш давомида В6 витамини танқислигини ривожланишига олиб келиши мумкин. В6 витаминини гидралазин ва циклозерин билан бир вақтда қўллаш ушбу дори воситалари томонидан чақирилган ножўя неврологик реакцияларни камайтиради. В6 витаминининг миқдори перорал контрацептив воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида камаяди.
Колхицин, этанол ва неомицин В12 витаминини сўрилишини сусайтиради. Бигуанидин синфига мансуб бўлган диабетга қарши воситалар, р-аминосалицил кислотаси, шунингдек хлорамфеникол ва С витамини витаминни сўрилишига таъсир қиладилар.
Неуробексни қўллаш ва овқат ҳамда ва ичимликлар қабул қилиш
Ушбу препарат билан даволанганда алоҳида овқатланиш тартибига риоя қилиш ёки озуқа маҳсулотлари ва ичимликлар маълум бир турларини чеклаш зарурати юзасидан маълумотлар йўқ. Ушбу препаратлар билан даволаниш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки унинг таркибидаги этанол ичакда ўзлаштириладиган В1 витаминининг миқдорини камайтиради.
АЙРИМ ГУРУҲ ПАЦИЕНТЛАРИ УЧУН МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик вақтида Неуробекс препаратини қўлланганида ҳомилага ножўя таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Етарлича маълумотлар йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат зарур бўлганҳоллардагина қўллаш тавсия этилади.
Эмизиш
Эмизиш даврида Неуробекс препарати қўлланганда янги туғилган чақалоққа ножўя таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Етарлича маълумотлар йўқлиги туфайли, бу даврда препаратни фақат зарур бўлганҳоллардагина қўллаш тавсия этилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ёрдамчи моддалари ҳақида маълумот
Ушбу дори препарати таркибида ёрдамчи модда сифатида лактоза моддасини сақлайди, шунинг учун у лактозани ўзлаштираолмайдиган пациентлар учун тўғри келмайди. Агар шифокорингиз Сизга баъзи қандларни ўзлаштира олмаслигингизни айтган бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Препаратнинг таркибида буғдой крахмали борлиги сабабли, уни буғдойга аллергияси (целиакиядан фарқланадиган) бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас Дори воситаси целиакияси бўлган (глютен энтеропатия) беморларга тўғри келади.
Е124 бўёвчиси аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Буюрилган дозадан кўпроқ дозада қабул қилиш учун шифокорга мурожаат қилинг.
Доза ошириб юборилганида препаратнинг ножўя реакцияларини кучайиши юз беради. Нерв қўзғалувчанлиги, юрак уришини ҳис этиш, юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик воситаларни қўллашдан иборат. Изониазид В6 витаминининг антидоти (заҳарга қарши) ҳисобланади.
Агар Сиз Неуробексни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Ўтказиб юборган дозани компенсация қилиш учун икки марта катта дозани қабул қилманг. Агар Сиз бир марта қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, препаратнинг дозасини оширмасдан, навбатдаги вақтда қабул қилинг.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган қандайдир қўшимча саволлар пайдо бўлса, илтимос шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Чиқарилиш шакли
90 (тўқсон) ёки 150 (бир юз эллик) қобиқ билан қопланган таблеткалар қуритувчи қопқоқ билан беркитилган, тиниқ бўлмаган пластик банкаларда.
1 (бир) пластик банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
2 (икки) йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг Неуробекс препаратини қабул қилманг!
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.