📜 Инструкция по применению Хартил®-Д
💊 Состав препарата Хартил®-Д
✅ Применение препарата Хартил®-Д
📅 Условия хранения Хартил®-Д
⏳ Срок годности Хартил®-Д

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Хартил®

таблеткалар

2,5 мг/12,5 мг; 5 мг/25 мг

(рамиприл/гидрохлоротиазид)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақани сақланг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу хақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг (4-бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Хартил®-Д таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
  1. Хартил®-Д таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  2. Хартил®-Д таблеткаларини қандай қабул қилиш керак
  3. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  4. Хартил®-Д таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак
  5. Яроқлилик муддати
  6. Дорихоналардан бериш тартиби
  7. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
  1. Хартил®-Д таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади

Хартил®-Д препарати артериал босимни пасайтирувчи иккита фаол модда, рамиприл ва гидрохлоротиазиднинг мажмуасини сақлайди.

Рамиприл – узоқ таъсир этувчи ААФ (ангиотензинга-айлантирувчи фермент) ингибитори ҳисобланади, препаратнинг таъсири қуйидагилардан иборат:

  • артериал босимни оширишга масъул моддаларнинг ишлаб чиқарилишини пасайтиради.
  • қон томирларни кенгайиши ва бўшашини чақиради
  • қонни хайдаш бўйича юракнинг ишини енгиллаштиради.

Гидрохлоротиазид “тиазид диуретик”, яъни сийдик ҳайдовчи восита ҳисобланади. Гидрохлоротиазид организмдан чиқариладиган сийдик ҳажмини оширади, бу артериал босимни пасайишига олиб келади.

Хартил®-Д препарати ошган артериал босимни даволаш учун қўлланади. Иккала моддалар бирга таъсир кўрсатади, босимни пасайтириш бўйича яққолроқ самара кўрсатади. Агар ушбу компонентлардан фақат биттаси билан даволаш самарасиз бўлса, ушбу моддаларни бир вақтда қабул қилиш мумкин.

  1. Хартил®-Д таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Хартил®-Д препаратини қабул қилманг:

  • Агар Сизда рамиприлга, гидрохлоротиазидга, шунингдек 8-бўлимда келтирилган препаратнинг ёрдамчи моддалардан биронтасига аллергия бўлса.
  • Агар Сизда Хартил®-Д га ўхшаш дори воситаларига (ААФ бошқа ингибиторлари ёки сульфонамид гуруҳи дори воситалари) аллергия бўлса. Аллергик реакция белгиларига тери тошмаси, ютиш ва нафас олишни қийинлашиши, лаб, юз, томоқ ёки тилни шиши киради.
  • Агар Сизда илгари “ангионевротик шиш” деб номланувчи оғир аллергик реакция кузатилган бўлса. Унинг симптомларига: қичишиш, эшакеми, қўллар, оёқлар ва томоқда қизил доғларни пайдо бўлиши, томоқ ва тилни шиши, кўзлар атрофини шиши ва лабларни шиши, ютиш ёки нафасни қийинлашиши киради.
  • Агар Сиз гемодиализ ёки қонни фильтрациясини бошқа усуллари билан даволанаётган бўлсангиз. Ишлатилаётган жихозларга қараб, Хартил®-Д препарати Сиз учун тўғри келмайдиган дори воситаси бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлса.
  • Агар Сизда қонда баъзи тузларнинг (кальций, калий, натрий) миқдорини ўзгариши бўлса.
  • Агар Сизда буйракни қон билан таъминланиши пасаядиган буйрак касаллиги бўлса (буйрак артериясини стенози).
  • Агар Сиз 3 ойликдан катта муддатдаги ҳомиладор бўлсангиз (ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳам Хартил®-Д препатини қабул қилмаган афзал (Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш бўлимига қаранг)).
  • Агар Сизда қандли диабет бўлса ёки Сизда буйрак фаолиятини бузилиши бўлса ва Сиз алискирен сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар Сизда юқорида келтирилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, Хартил®-Д таблеткаларини қабул қилманг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, Хартил®-Д ни қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Хартил®-Д препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг

  • Агар Сизда юрак, жигар ёки буйрак касалликлари бўлса;
  • Агар Сизда суюқлик ёки тузни аҳамиятли йўқотилиши бўлса (масалан, қусишда, ич кетишида, ҳаддан зиёд терлаш, тузни истеъмол қилиш чекланган парҳезда, сийдик ҳайдовчи воситалар давомли қўлланганида, гемодиализ билан даволашда);
  • Агар Сиз ҳашаротларни чақишига аллергияни даволаш учун десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилаётган бўлса;
  • Агар Сизга жарроҳлик операцияси ёки стоматологик операция ўтказишда анестетик воситалар юборилиши режалаштирилаётган бўлса. Бундай операциялардан бир кун олдин Хартил®-Д препаратини бекор қилиш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг;
  • Агар Сизда тизимли қизил югурик ёки склеродермия каби коллагеноз томирли касалликлар бўлса;
  • Агар Сиз ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли бўлса) даволовчи шифокорингизга хабар беришингиз керак. Хартил®-Д препаратини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қўллаш тавсия этилмайди ва агар ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан катта бўлса уни қабул қилиш мумкин эмас, чунки ҳомиладорликнинг бундай муддатларида уни қўллаш болага жиддий зарар етказиши мумкин (Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш бўлимига қаранг);
  • Агар Сизда яқинни кўра олмаслик ёки кўз ички босимини ошиши (глаукома) бўлса;
  • Агар Сиз иккита ҳар хил турларга мансуб артериал босимни пасайтирувчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар Сизда юқорида келтирилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, Хартил®-Д препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Бу гуруҳ пациентларида рамиприлни қўллашни самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли, Хартил®-Д препаратини болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари ва Хартил®-Д таблеткалари препарати

Шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар ва фитопрепаратлар ҳақида хабар беринг. Бу муҳим, чунки Хартил®-Д препарати бир қатор препаратларнинг самарасига таъсир қилиши ва аксинча, бошқа дори воситалари Хартил®-Д препаратининг самарасига таъсир қилиши мумкин.

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг, чунки улар Хартил®-Д препаратининг самарадорлигини ёмонлаштиришлари мумкин:

  • Яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи препаратлар (масалан, ибупрофен, индометацин ёки аспирин каби ностероид яллиғланишга қарши воситалар).
  • Эфедрин, норадреналин, адреналин каби паст артериал босим, шок, юрак етишмовчилиги, астма ёки аллергияни даволаш учун дори воситалари. Шифокорингиз Сизнинг артериал босимингизни назорат қилади.

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга хабар беринг, чунки агар Сиз уларни Хартил®-Д таблеткалари билан бирга қўлланаёт бўлсангиз,улар ножўя самаралар хавфини ошириши мумкин.

  • Яллиғланишаг қарши ва оғриқни қолдирувчи препаратлар (масалан, ибупрофен, индометацин ёки аспирин каби ностероид яллиғланишга қарши воситалар)
  • Қонда калийнинг даражасини пасайриши қобилиятига эга бўлган препаратлар, масалан, қабзиятни даволаш учун, сийдик ҳайдовчи дори воситалари, амфотерицин В (замбуруғли инфекцияларни даволаш учун) ва АКТГ (буйрак усти бези фаолиятини текшириш учун)
  • Ўсмаларга қарши препаратлар (химиотерапия)
  • Юрак касалликларини, шу жумладан юрак ритмини даволаш учун препаратлар
  • Кўчириб ўтказилган аъзоларни кўчиб кетишига қарши препаратлар, масалан, циклоспорин
  • Сийдик ҳайдовчи воситалар, масалан, фуросемид
  • Спиронолактон, триамтерен, амилорид, калий тузлари ва гепарин (қон суюлтириш учун восита) каби қонда кальций миқдорини ошириш қобилиятига эга препаратлар
  • Яллиғланишларни даволаш учун стероидлар, масалан, преднизолон
  • Аллопуринол (қонда сийдик кислотасининг даражасини пасайтирувчи препарат)
  • Прокаинамид (юрак ритмини бузилишларини даволаш учун препарат)
  • Холестирамин (қонда ёғларнинг даражасини камайтириш учун)
  • Карбамазепин (тутқаноқни даволаш учун).

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг, чунки Хартил®-Д препарати уларнинг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин.

  • Ичга қабул қилиш учун диабетни даволаш учун қанд миқдорини пасайтирувчи воситалар (вилдаглиптин) ва инсулин. Хартил®-Д препарати уларнинг гипогликемик самарасини кучайтириши мумкин ва қонда қанд даражасини камайтириши мумкин. Хартил®-Д препарати билан даволаниш вақтида Сизнинг қонингиздаги қанд даражасини мунтазам назорат қилишингиз керак.
  • Литий препаратлари (руҳий бузилишларни даволаш учун восита). Хартил®-Д қонда литий даражасини ошириши мумкин. Шифокорингиз қондаги литийнинг даражасини синчиклаб назорат қилади.
  • Мушакларни бўшаштирувчи препаратлар.
  • Хинидин (безгакни даволаш учун).
  • Сиз касалхонада радиологик текширувдан ўтаётганингизда қўлланадиган йод сақловчи рентгеноконтраст препаратлар.
  • Пенициллин (инфекцияларни даволаш учун).
  • Қонни суюлтириш учун варфарин каби ичга қабул қилиш учун ёки гепарин каби инъекция учун препаратлар.

Агар Сиз юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси Сизга тааллуқли бўлса, Хартил®-Д препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Тестлар натижалари

Хартил®-Д препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг:

  • Агар Сизда қалқонсимон бези фаолиятини лаборатор баҳолаш (тест) ўтказиладиган бўлса.
  • Агар Сиз спортчи бўлсангиз ва Сизда допингга қарши назорат ўтказиладиган бўлса. Хартил®-Д препарати мусбат натижа бериши мумкин.

Хартил®-Д таблеткаларини овқат ва ичимликлар билан бирга қўлланиши

  • Хартил®-Д препарати билан даволаниш вақтида алкогол истемол қилиш, бош айланишини чақириши мумкин. Агар Хартил®-Д таблеткалари қўлланганида Сиз қанча ичишингиз мумкинлигига Сизда ишонч бўлмаса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг, чунки артериал босимни пасайтириш учун препаратлар ва алкогол бир-бирининг самараларини кучайтириши мумкин.
  • Хартил®-Д таблеткаларини овқат билан ёки оч қоринга қабул қилиш мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз, ёки болали бўлишни режалаштирсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Даволовчи шифокорингиз ҳомиладорликкача ёки Сиз ҳомиладор эканлигингизни билган заҳотингиз Хартил®-Д препарати билан даволашни бекор қилишни тавсия этади ва Хартил®-Д препарати препаратини ўрнига бошқа препаратни тавсия этади. Бу препаратни ҳомиладорликнинг эрта даврларида тавсия этилмайди ва уни қабул қилиш мумкин эмас, агар ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан ошиқ бўлмаса, чунки уни ҳомиладорликнинг бундай муддатларида қўллаш болага жиддий зарар етказиши мумкин.

Эмизиш

Агар Сиз эмизикли она бўлсангиз ёки эмизишни бошламоқчи бўлсангиз даволовчи шифокорингизга хабар беринг. Хартил®-Д ни эмизик оналарга тавсия этилмайди ва агар Сиз эмизмоқчи бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз бошқа препарат буюради. Бу айниқса янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар учун муҳим.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

 

 

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Хартил®-Д препаратини қўлланилганда Сизда бош айланиши пайдо бўлиши мумкин. Бу айниқса даволашни бошида ёки доза оширилганида намоён бўлади. Бунда, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Хартил®-Д таблеткалари лактоза сақлайди

Буни лактаза танқислиги ва моддалар алмашинувини кам учрайдиган бошқа бузилишлари (галактоземия ёки глюкоза/галактоза сўрилишини бузилиши синдроми) бўлган беморларни даволашда эътиборга олиш лозим.

  1. Хартил®-Д таблеткаларини қандай қабул қилиш керак

Дозалаш тартиби

Ушбу препаратни доимо қатъий шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилинг. Сизда саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Юқори артериал босимни даволаш

Артериал босимни назорат қилиш учун Сизга зарур дозани даволовчи шифокорингиз белгилайди.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кекса пациентлар

Кекса пациентлар учун тавсия этилган доза одатдаги дозадан пастроқ ва шифокор томонидан шахсий равишда танланиши лозим, шундан кейин шифокор зарур дозани аста-секин танлайди.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда рамиприлнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги туфайли, ушбу ёш гуруҳида Хартил®-Д препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Қўллаш усули

  • Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.
  • Хартил®-Д ни ҳар куни, кунига бир марта, одатда эрталаб қабул қилинади.
  • Таблеткаларни бутунлигича, чайнамасдан кўп миқдордаги суюқлик билан ютиш керак.
  • Овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
  • Таблеткаларни риска бўйлаб синдириб, тенг икки дозага бўлиш мумкин.

Агар Сиз буюрилганидан кўпроқ Хартил®-Д таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз

Доза ошириб юборилганида дарҳол шифокорга ёки яқиндаги шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилинг. Автомобилни бошқарманг – Сизни шифохонага олиб боришни бошқалардан сўранг ёки тез ёрдам чақиринг. Сиз қандай препаратни қабул қилганлигингизни шифокорга кўрсатиш учун бу йўриқномани ва қолган таблеткаларни ўзингиз билан олиб боринг.

Агар Сиз Хартил®-Д таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

  • агар Сиз дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, кейинги дозани одатдаги тартибда қабул қилинг
  • ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

Агар Сиз Хартил®-Д таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Хартил®-Д препаратини қабул қилишни мустақил равишда тўхтатманг, чунки Сизнинг касаллигингиз яна ёмонлашиши мумкин.

Агар Сизда ушбу дори воситасини қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам нохуш реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам пайдо бўлавермайди.

Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралардан биронтаси пайдо бўлганида Хартил®-Д препаратини қабул қилманг ва дарҳол шифокорга – Сизга шошилинч тиббий ёрдам талаб қилиниши мумкин:

  • ютиш ёки нафасни қийинлашиши билан юз, лаблар ёки томоқни шиши, шунингдек қичишиш ва тери тошма. Бу Хартил®-Д га оғир аллергик реакцияларнинг белгилари бўлиши мумкин.
  • тери томонидан оғир реакциялар, шу жумладан тошма, оғиз бўшлиғида яралар, мавжуд бўлган тери касалликларини ёмонлашиши, терини қизариши, пўрсилдоқлар ва терини кўчиши (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ёки кўп шаклли эритема)

Қуйидаги холатлар ривожланганида дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

  • Юрак қисқаришларини тезлашиши, мунтазам бўлмаган ёки кучли юрак қисқаришлари, кўкракда оғриқ, кўкрак қафасида босилиш ҳисси ёки жиддийроқ касалликлар, шу жумладан миокард инфаркти ва инсульт;
  • Ҳаво етмаслиги ҳисси ёки йўтал, 2-3 кун давомида тана ҳароратини ошиши, иштаҳани ёмонлашиши, бу ўпка касалликларининг белгиси бўлиши мумкин (шу жумладан ўпкани яллиғланиши).
  • Енгил пайдо бўладиган кўкаришлар, одатдагига нисбатан давомлироқ қон кетиши ёки қон кетишини хар қандай белгилари (масалан, милклардан қон кетиши), терида тўқ-қизил нуқталарни пайдо бўлиши, одатдагига нисбатан кўпроқ инфекцион касалликларни ривожланиши, томоқ оғриғи ва тана ҳароратини ошиши, чарчоқлик, холсизлик, бош айланиши, тери қопламаларини оқариши. Бу симптомлар суяк кўмигининг ва қон яратиш аъзоларининг касалликларига ишора қилиши мумкин.
  • Белда акс этувчи қоринда кескин оғриқ, Бу симптомлар меъда ости безининг яллиғланишига (панкреатит) ишора қилиши мумкин.
  • Иситма, этни увишиши, иштаҳани йўқолиши, меъдада оғриқ, кўнгил айниши, тери ёки кўзларни сарғайиши (сариқлик). Бу симптомлар жигар касаллига ишора қилиши мумкин, масалан гепатит (жигарни яллиғланиши) ёки жигарни шикастланиши.

Қуйида бошқа ножўя самаралар келтирилган:

Агар қуйидаги ножўя самараларида биронтаси оғирлашса ёки бир неча кун давом этса, шифокорингизга хабар беринг.

Тез-тез (100 пациентдан 1-10 тасида учрайди):

  • бош оғриғи, ҳолсизлик, чарчоқлик
  • бош айланиши – кўпинча Хартил®-Д препарати билан даволашни бошида ёки унинг дозаси оширилганида учрайди
  • қуруқ, таъсирловчи йўтал ёки бронхит
  • қонда глюкоза даражасини ошиши. Агар Сизда қандли диабет бўлса, бу диабетни кечишини ёмонлаштириши мумкин
  • қонда мочевина ва ёғлар даражасини ошиши
  • бўғимларда оғриқ, қизариш, шиш.

Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 тасида учрайди):

  • тери юзасидан кўтарилиб турувчи ёки кўтарилиб турмайдиган тери тошмалари
  • қизиб кетиш ҳисси, ҳушдан кетиш, артериал гипотензия (босимни нормал бўлмаган пасайиши), айниқса агар Сиз тез турсангиз ёки ётган ҳолатдан ўтирган ҳолатга ўтсангиз, мувозанатни бузилиши (вертиго)
  • қичишиш ва увишиш, санчиш, ачишиш ҳисси ёки терида чумоли ўрмалаши (парестезия) каби тери томонидан одатдаги бўлмаган ҳиссиётлар
  • таъм билишни бузилиши ёки ўзгариши
  • уйқуни бузилиши
  • депрессия, хавотирлик, юқори асабийлик, титраш
  • бурун битиши, буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланиши (синусит), ҳансираш
  • милкларни яллиғланиши (гингивит), оғизни шиши
  • кўзларни қичишиши, қизариши, кўзлар атрофини шиши, кўзларни ёшланиши
  • қулоқларда шовқин
  • кўришни ноаниқлиги
  • сочларни тўкилиши
  • кўкракда оғриқ
  • мушакларда оғриқ
  • қабзият, меъда ёки ичакда оғриқ
  • овқат ҳазм бўлмаслиги ёки кўнгил айниши
  • суткада нормага нисбатан кўпроқ сийдик ажралиши
  • кўп терлаш ёки чанқоқлик
  • иштаҳани йўқолиши ёки ёмонлашиши (анорексия), очлик ҳиссини камайиши
  • юрак қисқаришларини тезлашиши ёки мунтазам бўлмаслиги
  • қўл ва оёқларни шиши (бу организмда суюқликни тутилиши белгиси бўлиши мумкин)
  • иситма
  • эркакларда импотенция
  • қон таҳлилида қизил ва оқ қон таначалари, қон пластинкалари сонини ёки гемоглобин даражасини камайиши
  • қон таҳлилида жигар, меъда ости бези ёки буйрак фаолиятини ўзгариши
  • қон таҳлилида калий даражасини камайиши.

Жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тасидан камроқ учрайди):

  • кўнгил айниши, диарея ёки жиғилдон қайнаши
  • тилни қизариши, шиши ёки оғизни қуриши
  • қон таҳлилида калий даражасини ошиши

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди):

  • диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши, безовталик ҳисси, онгни чалкашиши
  • совуқда қўл ва оёқ бармоқлари рангини ўзгариши, кейинчалик иситганда санчиш ёки оғриқ ҳисси (бу Рейно касаллигининг симптомлари бўлиши мумкин)
  • эркакларда сут безини катталашиши
  • томирларда қон қуйқалари
  • эшитишни бузилиши
  • кўзларни қуриши
  • Сиз атрофдаги предметларни сариқ рангда кўрасиз
  • кўз ички босимини ошиши
  • сувсизланиш
  • чаккаларни шиши, қизариши ва оғриқлилиги (сўлак безларини яллиғланиши)
  • қоринда оғриқ, қусиш ва диарея каби симптомлар билан кечувчи “ангионевротик шиш” деб номланувчи ичакни шиши
  • қуёш нурига юқори сезувчанлик
  • терини кучли кепакланиши ёки кўчиши, қичишувчи, тери юзасидан кўтарилиб турувчи тери тошмалари ёки юзда ёки пешонада тери томонидан бошқа реакциялар
  • тери тошмаси ёки кўкаришлар
  • терида доғлар ва қўл-оёқларни совуши
  • тирноқларни ўзгариши (тирноқни ҳаракатчанлиги ёки тирноқни кўчиши)
  • скелет-мушак танглиги ёки жағни ҳаракатлантираолмаслик (тетания)
  • мушакларни кучсизлиги ёки спазм
  • эркаклар ва аёлларда жинсий майилликни пасайиши
  • сийдикда қон, бу буйрак касаллигининг белгиси бўлиши мумкин (интерстициал нефрит)
  • сийдикда нормага нисбатан қанд даражасини ошиши
  • қон таҳлилида маълум оқ қон таначалари сонини ошиши (эозинофилия)
  • қон таҳлилида қон таначалари сонини яққол камайиши (панцитопения)
  • қон таҳлилида қонда тузлар (натрий, кальций, магний ва хлорид) миқдорини ўзгариши
  • реакцияларни секинлашиши ёки бузилиши
  • ҳид билишни ўзгариши
  • нафас олишни қийинлашиши ёки астмани ёмонлашиши.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Сиз дори воситаларининг ножўя самараларини қайд этишнинг миллий тизими орқали ҳар қандай ножўя самара ҳақида хабар беришингиз мумкин. Сизнинг хабарларингиз туфайли, бу дори воситасининг хавфсизлиги хақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.

  1. Хартил®-Д таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак

25оС дан паст хароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Сифатининг ёмонлашганини аниқ белгилари (рангини ўзгариши) пайдо бўлганида Хартил®-Д таблеткаларини қўллаш мумкин эмас.

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин!

Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Хартил®-Д таблеткалари нима сақлайди

Таъсир этувчи моддалар:  рамиприл ва гидрохлоротиазид

Хартил®-Д таблеткалари 2,5 мг/12,5 мг:

ҳар бир таблетка 2,5 мг рамиприл ва 12,5 мг гидрохлоротиазид сақлайди.

Хартил®-Д таблеткалари 5 мг/25 мг:

ҳар бир таблетка 5 мг рамиприл ва 25 мг гидрохлоротиазид сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, кросповидон, микрокристалл целлюлоза, натрий стеарилфумарати.

Хартил®-Д таблеткаларининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар

Ташқи кўриниши:

Хартил®-Д таблеткалари 2,5 мг/12,5 мг:

Оқ рангли, овал, икки томонида рискали, таблетканинг бир томонида рисканинг турли томонларида “2,5” ва “12,5” гравировкаси бўлган таблеткалар.

Риска ёрдамида таблеткаларни икки бир хил дозаларга бўлиш мумкин.

Хартил®-Д таблеткалари 5 мг/25 мг:

Оқ рангли, овал, икки томонида рискали, таблетканинг бир томонида рисканинг турли томонларида “5” ва “25” гравировкаси бўлган таблеткалар.

Риска ёрдамида таблеткаларни икки бир хил дозаларга бўлиш мумкин.

Ўрами:

14 таблеткадан блистерга қадоқланган, 2 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.