📜 Инструкция по применению Аденозинтрифосфат
💊 Состав препарата Аденозинтрифосфат
✅ Применение препарата Аденозинтрифосфат
📅 Условия хранения Аденозинтрифосфат
⏳ Срок годности Аденозинтрифосфат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АДЕНОЗИНТРИФОСФАТ

ADENOZINTRIFOSFAT

 

Препаратнинг савдо номи: Аденозинтрифосфат

Таъсир этувчи модда (ХПН): аденозинтрифосфат

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби

ҳар бир ампулада (1 мл) қуйидагилар сақланади:

фаол модда: аденозинтрифосфатини динатрийли тузи – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: гуанидин карбонати, сувсиз натрий сульфити, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди: С01ЕВ10

Фармакологик хусусиятлари

Аденозинтрифосфати энергия алмашинувини, хужайра мембраналарининг ион ташувчи тизимларининг фаоллигини рағбатлантиради, калий ва магний ионларининг концентрациясини нормаллаштиради, миокарднинг антиоксидант ҳимоясини яхшилайди, миокардда ишемия ва гипоксияда метаболик жараёнларни нормаллашиши туфайли, сийдик кислотасининг концентрациясини пасайтиради; ишемияга қарши, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик таъсирга эга; марказий ва периферик гемодинамика, коронар қон айланиши кўрсатгичларини яхшилайди, миокарднинг қобилиятини, чап қоринчанинг функционал холатини ва юракнинг зарб ҳажмини оширади, у жисмоний ишлаш қобилиятининг кўрсатгичларини ошишига, жисмоний юкламалар вақтида стенокардия хуружларининг тез-тезлигини ва ҳансирашни камайишига олиб келади. Препарат қоринча устки пароксизмал ва суправентрикуляр тахикардияси, бўлмачаларнинг ҳилпиллаши ва липиллаши бўлган беморларда нормал синусли ритмни тиклайди, шунингдек эктопик ўчоқларнинг (бўлмачалар ва қоринчалар экстрасистолияси) фаоллигини камайтиради.

Қўлланилиши

Препарат қуйидагиларни мажмуавий даволашда буюрилади:

  • юрак ишемик касаллиги, ностабил стенокардия, тинчлик ва зўриқиш стенокардияси;
  • инфарктдан кейинги ва миокардик кардиосклероз (диффуз ва ўчоқли кардиосклероз);
  • пароксизмал қоринча устки ва суправентрикуляр тахикардия ва юрак ритмини бошқа бузилишлари;
  • вегето-томирли дистония;
  • миокардиодистрофия;
  • миокардитлар;
  • сурункали толиқиш синдроми;
  • турли келиб чиқишга эга бўлган гиперурикемия;
  • жисмоний юкламаларга толерантликни ошириш мақсадида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тизимли қўлланганида аденозинтрифосфати мушак ичига юборилади. Бир курслик даволаш учун биринчи 2-3 кун давомида 1% ли эритма 1 мл дан кунига 1 марта юборилади, кейинчалик эса, кунига 2 марта ёки 1% ли эритма бир вақтнинг ўзида 2 мл дан кунига 1 марта юборилади. Даволаш курси 30-40 инъекциядан иборат бўлади. Препаратнинг самарасига қараб, 1-2 ойдан кейин даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ўткир миокард инфаркти;
  • кардиоген шок ва шокнинг бошқа турлари;
  • бронхўпка тизимининг обструктив касалликлари;
  • бронхиал астманинг оғир шакллари;
  • II-III даражали AV-блокада;
  • гиперкалиемия, гипермагниемия;
  • геморрагик инсульт,
  • ҳомиладорлик ва лактация даври,
  • болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, аллергик реакциялар (шу жумладан тери тошмалари, қичишиш, Квинке шиши) кузатилиши мумкин.

Шунингдек артериал босимни пасайиши, бош оғриғи, тахикардия, диурезни кучайиши, юзни қизариши, қизиш ҳисси, бош айланиши, кўкракда ноҳуш туйғулар, овқат ҳазм қилиш йўллари моторикасини кучайиши, бронхоспазм бўлиши мумкин.

Давомли ва назоратсиз қўллашда – гиперкалиемия ёки гипермагниемия кузатилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аденозинтрифосфати атриовентрикуляр блокадани ривожланиш ҳавфи юқори бўлганлиги туфайли юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланмайди.

Калий тежовчи диуретиклар, калий препаратлари ва ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемия, магнерот ва бошқа магний препаратлари билан – гипермагниемия ривожланиш хавфи ошади.

Дипиридамол аденозинтрифосфати препаратининг терапевтик самарасини кучайтиради, ксантинол никотинати, кофеин, теофиллин, аминофиллинлар эса – камайтирадилар.

Аденозинтрифосфати бета-адреноблокаторлар, нитратларнинг антиангинал таъсирини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Қуйидаги ҳолатларда қўлланмасин:

  • атриовентрикуляр блокада юрак ритмининг бошқа бузилишлари билан қўшилишида;
  • яққол артериал гипотензияда;
  • атриовентрикуляр блокаданинг ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги туфайли юрак гликозидлари билан бирга қўлланилмасин.

Давомли қўллашда қонда калий ва магнийнинг даражасини назорат қилиш керак. Бронхоспазмларга мойиллик бўлганида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Кофеин сақловчи маҳсулотларни (кофе, чой, колали ичимликлар) истеъмол қилишни чеклаш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Агар препарат билан даволаш вақтида бош айланиши, артериал босимни пасайиши кузатилса транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Болалар.

Болаларни даволаш учун қўлланмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Брадикардия, AV-блокада ва артериал гипотензия ривожланиши мумкин.

Даволаш. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва симптоматик даволашни бошлаш керак. Брадикардияда атропин сульфати юборилади.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 1 мл дан ампулаларда. 10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларга жойланган.

Сақлаш шароити.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.