📜 Инструкция по применению Рибоксин таблетка
💊 Состав препарата Рибоксин таблетка
✅ Применение препарата Рибоксин таблетка
📅 Условия хранения Рибоксин таблетка
⏳ Срок годности Рибоксин таблетка

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИБОКСИН

RIBOXIN

 

Препаратнинг савдо номи: Рибоксин

Таъсир этувчи модда (ХПН): инозин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: инозин (рибоксин) 100% моддага қайта ҳисоблаганда – 0,2 г;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 0,024268 г, сувда эрувчи метилцеллюлоз – 0,002280 г, сахароза (қанд) –  0,035896 г, кальций стеарати- 0,002700 г, повидон (паст молекуляр тиббий поливинилпирролидон 12600±2700) – 0,004856 г.

Қобиқ: сувда эрувчи метилцеллюлоза – 0,002325 г, полисорбат (твин-80) – 0,00343 г, титан диоксиди – 0,00082 г, асалари муми – 0,00036 г, «хинолин сариғи» (Е-104) бўёвчиси – 0,000065 г.

Таърифи: думалоқ, икки томони қавариқ, оч-сариқдан кўкимтир-сариқ ранглигача бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимда икки қават кўринади, ички қавати оқ рангли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик восита.

АТХ коди: C01EB

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Метаболик восита, аденозинтрифосфатнинг ўтмишдоши; антигипоксик, метаболик ва аритмия қарши таъсир кўрсатади. Миокарднинг энергетик мувозанатини оширади, коронар қон айланишини яхшилайди, буйракнинг интраоперацион ишемиясининг асоратларини олдини олади. Глюкоза алмашинувида бевосита иштирок этади ва гипоксия шароитларида ва аденозинтрифосфат бўлмаганида алмашинувни фаоллашишига ёрдам беради. Тўқима нафасининг нормал жараёнларини таъминлаш учун пироузум кислотасининг метаболизмини фаоллаштиради, шунингдек ксантиндегидрогеназанинг фаолланишига ёрдам беради. Нуклеотидларнинг синтезини рағбатлантиради, Кребс циклинингг айрим ферментларининг фаоллигини кучайтиради. Ҳужайраларга кириб, энергетик даражани оширади, миокардда алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади ва юрак қисқаришларининг кучини оширади ва диастолада миокардни тўлиқроқ бўшашига ёрдам беради, бунинг натижасида қоннинг зарб ҳажми ошади. Тромбоцитларнинг агрегациясини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Жигарда глюкурон кислотасини ҳосил бўлиши ва уни кейинги оксидланиши билан метаболизмга учрайди. Аҳамиятсиз миқдорларда буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Катталарга юрак ишемик касаллигини мажмуавий даволашда, ўтказилган миокард инфарктидан кейин, юрак гликозидларини қўллаш билан боғлиқ бўлган юрак ритмининг бузилишларида буюрилади.

Алкоголь ёки дори воситалари чақирган гепатитларда, циррозда, жигарнинг ёғли дистрофиясида, урокопропорфирияда буюрилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан олдин буюрилади.

Ичга қабул қилинганида препаратнинг максимал суткалик дозаси 0,6-2,4 г ни ташкил қилади. Даволашнинг биринчи кунларида суткалик доза 0,6-0,8 г га (200 мг дан кунига 3-4 марта) тенг. Яхши ўзлаштирилган ҳолатларда доза 1,2 г га (0,4 г дан кунига 3 марта), зарурати бўлганида – кунига 2,4 г гача (2-3 кунга) оширилади.

Курс давомийлиги – 4 ҳафтадан 1,5-3 ойгача.

Урокопропорфирияда максимал суткалик доза 0,8 г ни (200 мг дан кунига 4 марта) ташкил қилади. Даволаш курси 1-3 ой.

Ножўя таъсирлари

Эшакеми, терининг қичишиши, терининг гиперемияси кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин (препаратни бекор қилиш талаб этилади). Препарат билан даволашда кам ҳолларда қонда сийдик кислотасининг концентрацияси ошади ва подагранинг кечиши зўраяди (узоқ муддат қўлланганида).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, подагра, гиперурикемия.

Фруктозани ўзлаштираолмаслик ва глюкоза/галактозанинг сўрилишини бузилиши синдроми ёки сахароза/изомальтозанинг танқислигида қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан

Буйрак етишмовчилиги, қандли диабет.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Иммунодепрессантлар (антитимоцитар иммуноглобулин, циклоспорин, гамма-D-глутамил-D-триптофан ва бошқалар) бир вақтда қўлланганида Рибоксиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Рибоксин билан даволаниш даврида қон ва сийдикда сийдик кислотасининг концентрациясини назорат қилиш керак.

Қандли диабети бўлган беморлар учун маълумот: 1 таблетка препарат 0,003 нон бирлигига мувофиқ келади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситаларини ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

200 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 5 контур ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25ºС гача ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.