ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРЕСИБА® ФЛЕКСТАЧ® 100 ЕД/мл
TRESIBA® FLEXTOUCH® 100 U/ml
Препаратнинг савдо номи: Тресиба® ФлексТач®
Таъсир этувчи модда (ХПН): инсулин деглудек
Дори шакли: 3 мл шприц-ручкага олдиндан тўлдирилган 100 ТБ/мл инъекциялар учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 ТБ инсулин деглудек* (3,66 мг инсулин деглудекга эквивалент).
ёрдамчи моддалар: глицерол, фенол, метакрезол, рух ацетати, хлорид кислотаси/натрий гидроксиди (рН ни мувофиқлаштириш учун), инъекция учун сув.
*Saccharomyces cerevisiae штамми ёрдамида рекомбинант ДНК биотехнологияси усули билан ишлаб чиқарилади.
Битта олдиндан тўлдирилган шприц-ручка 3 мл эритмада 300 ТБ инсулин деглудекни сақлайди.
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: қандли диабетни даволаш учун воситалар. Узоқ муддатли таъсир этувчи инсулинлар ва уларнинг аналоглари.
АТХ коди: А10АЕ06
Фармакологик хусусиятлари
Таъсир механизми
Инсулин деглудек одам эндоген инсулини рецептори билан специфик тарзда боғланади ва у билан таъсирлашган ҳолда одам инсулини таъсирига ўхшаш ўзининг фармакологик таъсирини амалга оширади.
Инсулин деглудекнинг гипогликемик таъсири инсулинни мушак ва ёғ ҳужайралари рецепторлари билан боғланишидан кейин тўқималар томонидан глюкозани утилизация қилинишини ошишидан ва бир вақтда жигар томонидан глюкозанинг ишлаб чиқарилиши тезлигини пасайишидан келиб чиқади.
Фармакодинамикаси
Тресиба® препарати ҳаддан ташқари узоқ муддатли таъсир этувчи одам инсулинининг базал аналоги бўлиб ҳисобланади; тери остига юборилганидан кейин тери остидаги депода эрувчан мультигексамерларни шакллантиради. Деподан қон оқимига инсулин деглудекнинг узлуксиз ва узайтирилган сўрилиши юз беради ва у препаратнинг узоқ муддатли, ясси таъсир профилини ва барқарор гипогликемик таъсирини таъминлайди (1-расмга қаранг). Инсулин деглудек дозаси суткада бир марта юборилган пациентларда препаратнинг гипогликемик таъсирига доир 24 соатлик мониторинг даври давомида Тресиба® препарати инсулин гларгиндан фарқли равишда биринчи ва иккинчи 12 соатлик даврлардаги таъсири ўртасида тенг тақсимланиш ҳажмини (AUCGIR,0-12h,SS/AUCGIR,total,SS = 0,5) намоён қилган.
1-расм. Глюкоза инфузиясининг тўғирланган, мувозанат ҳолдаги тезлиги профили – Ўртача профили 0-24 соат – инсулин деглудек 100 ТБ/мл 0,8 ТБ/кг – 1987-сон тадқиқот.
Тресиба® препарати таъсирининг давомийлиги дозаларнинг даволаш диапазони чегарасида 42 соатдан ортиқни ташкил этади.
Препаратнинг қон плазмасидаги мувозанат концентрациясига препарат юборилганидан кейин 2-3 кун ўтгач эришилади.
Инсулин деглудек мувозанат концентрацияси ҳолатида инсулин гларгинга нисбатан гипогликемик таъсирнинг кундалик профилларининг қатъий (4 марта) камроқ ўзгарувчанлигини намоён қилади, ушбу ўзгарувчанлик дозаларнинг битта интервали (AUCGIR,τ,SS) давомида ва соат 2 дан соат 24 гача бўлган вақт даври (AUCGIR2-24h,SS) доирасида препаратнинг гипогликемик таъсирини ўрганиш учун ўзгарувчанлик коэффициенти (CV) қиймати бўйича баҳоланади, 1-жадвалга қаранг.
1-жадвал. қандли диабетнинг 1-типи бўлган пациентларда мувозанат концентрацияси ҳолатида Тресиба® препарати ва инсулин гларгиннинг гипогликемик таъсири ҳар кунлик профилларининг ўзгарувчанлиги
Инсулин деглудек
(N26) (CV%) |
Инсулин гларгин (N27)
(CV%) |
|
Дозаларнинг битта интервали (AUCGIR,τ,SS) давомида гипогликемик таъсир ҳар кунлик профилларининг ўзгарувчанлиги | 20 | 82 |
Соат 2 дан соат 24 гача бўлган вақт даври (AUCGIR2-24h,SS) доирасида гипогликемик таъсир ҳар кунлик профилларининг ўзгарувчанлиги | 22 | 92 |
CV: ички индивидуал ўзгарувчанлик коэффициенти, фоизларда
SS: мувозанат ҳолатида препарат концентрацияси
AUCGIR,2-24h: дозалар интервалининг сўнги 22 соатида метаболик таъсири (яъни, клэмп-тадқиқотнинг юбориш даври давомида вена ичига юборилган инсулиннинг унга таъсири мавжуд эмас).
Тресиба® препаратининг йиғинди гипогликемик таъсири дозалар ошиши билан ортиб боради.
Тресиба® препаратининг йиғинди гипогликемик таъсири препаратнинг турли – 100 ТБ/мл ва 200 ТБ/мл дозалари учун бир хил дозаларда юборилганидан кейин бир хил бўлади.
Кекса ёшдаги пациентлар ва ёш пациентларда Тресиба® препаратининг фармакодинамика таъсирлари ўртасида фарқлар мавжуд эмас.
Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги
26 ҳафта ва 52 ҳафта давом этган Treat-to-Target («мақсадга қадар даволаш») стратегияси бўйича 11 та халқаро рандомизацияланган, очиқ клиник тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, улар умуман олганда Тресиба® препаратини қабул қилган қандли диабети бўлган 4275 нафар пациентни (қандли диабетнинг 1-типи бўлган 1102 нафар пациентни ва қандли диабетнинг 2-типи бўлган 3173 нафар пациентни) ичига олган параллел гуруҳларда олиб борилган.
Тресиба® препаратининг самарадорлиги қандли диабетнинг 1-типи бўлган пациентларда (3-жадвал), инсулин билан биринчи бор даволанаётган, қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентларда (даволаш бошланишида, 4-жадвал) ва илгари инсулин билан даволанган, қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентларда (инсулин билан даволашни жадаллаштирилиши, 5-жадвал) ўрганилган, бунда инсулинни белгиланган вақтда юбориш мумкин бўлган ёки аксинча, дозани юбориш вақти эркин бўлган (6-жадвал). Қиёсий препаратларининг (инсулин детемир, инсулин гларгин) HbA1c кўрсаткичининг дастлабки қийматлардан тадқиқот якунидаги қийматларигача пасайиши юзасидан Тресиба® препаратидан устун эмаслиги исботланган. Тресиба® препарати қўлланилганида гликемик назоратнинг яхшиланиши инсулиннинг бошқа препаратларидаги назоратдан қолишмаган бир вақтда, ситаглиптин билан таққосланганда Тресиба® препарати HbA1c пасайишига нисбатан статистик аҳамиятга эга устунликни кўрсатган (5-жадвал).
Қандли диабетнинг 1 ва 2-типи бўлган пациентлар иштирокидаги «мақсадга қадар даволаш» принципи бўйича еттита режалаштирилган клиник тадқиқотлар давомида олинган маълумотларнинг проспектив мета-таҳлили натижалари инсулин гларгин (этикеткадаги кўрсатмаларга мувофиқ юборилган ҳолда) билан таққосланганда анча паст даволашга, пациентларда тасдиқланган гипогликемия эпизодлари ва тасдиқланган тунги гипогликемия эпизодлари ривожланиши тез-тезлигига нисбатан Тресиба® препарати билан даволашнинг афзаллигини намоён қилди (2-жадвал). Инсулин гларгин билан даволашга нисбатан Тресиба® препарати билан даволаш фонида гипогликемия эпизодлари тез-тезлигини пасайиши қон плазмасида оч қоринга глюкоза концентрациясининг анча паст бўлган ўртача кўрсаткичида эришилган.
2-жадвал. Гипогликемия эпизодлари бўйича маълумотлар мета-таҳлилининг натижалари
Хавфнинг ҳисобланган нисбати (инсулин деглудек/инсулин гларгин) | Тасдиқланган гипогликемия эпизодлариa | |
Жами | Тунги | |
Қандли диабетнинг 1-типи + 2-типи (умумий маълумотлар)
Дозани тутиб туриш давриb Кекса ³ 65 ёшдаги пациентлар |
0,91*
0,84* 0,82 |
0,74*
0,68* 0,65* |
қандли диабетнинг 1-типи
Дозани тутиб туриш давриb |
1,10
1,02 |
0,83
0,75* |
қандли диабетнинг 2-типи
Дозани тутиб туриш давриb Илгари инсулинни қабул қилмаган пациентларда фақат базал даволаш |
0,83*
0,75* 0,83* |
0,68*
0,62* 0,64* |
*Статистик жиҳатдан ишончли
aТасдиқланган гипогликемия – бу қон плазмасида ўлчанган глюкоза концентрацияси < 3,1 ммоль/л натижаси билан тасдиқланган ёки пациентга ҳолатини тиклаш учун учинчи шахсларнинг ёрдами талаб қилинганлигидан далолат берувчи гипогликемия эпизоди. Тасдиқланган тунги гипогликемия – бу сутканинг соат ноль ва эрталабки соат олти ўртасидаги вақт оралиғида юзага келган гипогликемия.
bДаволашнинг 16-ҳафтасидан кейин гипогликемия эпизодлари.
Тресиба® препарати билан узоқ вақт давомида даволашдан кейин инсулинга антителаларнинг клиник жиҳатдан ҳосил бўлиши аниқланмаган.
3-жадвал. қандли диабетнинг 1-типи бўлган пациентларни даволашга доир клиник тадқиқотларнинг натижалари
52 ҳафталик даволаш | 26 ҳафталик даволаш | |||
Тресиба®1 | Инсулин гларгин1 | Тресиба®1 | Инсулин гларгин1 | |
N | 472 | 157 | 302 | 153 |
HbA1c (%) | ||||
Тадқиқот якуни
Ўртача ўзгариш |
7,3
-0,40 |
7,3
-0,39 |
7,3
-0,73 |
7,3
-0,65 |
Тафовути: -0,01 [-0,14; 0,11] | Тафовути: -0,09 [-0,23; 0,05] | |||
Қон плазмасида оч қоринга глюкоза концентрацияси (ммоль/л) | ||||
Тадқиқот якуни
Ўртача ўзгариш |
7,8
-1,27 |
8,3
-1,39 |
7,3
-2,60 |
8,9
-0,62 |
Тафовути: -0,33 [-1,03; 0,36] | Тафовути: -1,66 [-2,37;-0,95] | |||
Гипогликемияни учраш тез-тезлиги (экспозициянинг пациент-йилига) | ||||
Оғир | 0,21 | 0,16 | 0,31 | 0,39 |
Тасдиқланган2 | 42,54 | 40,18 | 45,83 | 45,69 |
Нисбати: 1,07 [0,89;1,28] | Нисбати: 0,98 [0,80; 1,20] | |||
Тасдиқланган тунги2 | 4,41 | 5,86 | 4,14 | 5,93 |
Нисбати: 0,75 [0,59; 0,96] | Нисбати: 0,66 [0,49;0,88] |
1Суткада бир марта юборилади + прандиал инсулинга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида инсулин аспарт
2Тасдиқланган гипогликемия – бу қон плазмасида ўлчанган глюкоза концентрацияси < 3,1 ммоль/л натижаси билан тасдиқланган ёки пациентга ҳолатини тиклаш учун учинчи шахсларнинг ёрдами талаб қилинганлигидан далолат берувчи гипогликемия эпизоди. Тасдиқланган тунги гипогликемия – бу сутканинг соат ноль ва эрталабки соат олти ўртасидаги вақт оралиғида юзага келган гипогликемия.
4-жадвал. Инсулинни биринчи бор (инсулин билан даволашнинг бошланишида) қабул қилаётган пациентларда қандли диабетнинг 2-типини даволашга доир клиник тадқиқотларнинг натижалари
52 ҳафталик даволаш | 26 ҳафталик даволаш | |||
Тресиба®1 | Инсулин гларгин1 | Тресиба®1 | Инсулин гларгин1 | |
N | 773 | 257 | 228 | 229 |
HbA1c (%) | ||||
Тадқиқот
якуни Ўртача ўзгариш |
7,1
-1,06 |
7,0
-1,19 |
7,0
-1,30 |
6,9
-1,32 |
Тафовути: 0,09 [-0,04; 0,22] | Тафовути: 0,04 [-0,11; 0,19] | |||
Қон плазмасида оч қоринга глюкоза концентрацияси (ммоль/л) | ||||
Тадқиқот
якуни Ўртача ўзгариш |
5,9
-3,76 |
6,4
-3,30 |
5,9
-3,70 |
6,3
-3,38 |
Тафовути: -0,43 [-0,74;-0,13] | Тафовути: -0,42 [-0,78;- 0,06] | |||
Гипогликемияни учраш тез-тезлиги (экспозициянинг пациент-йилига) | ||||
Оғир | 0 | 0,02 | 0 | 0 |
Тасдиқланган2 | 1,52 | 1,85 | 1,22 | 1,42 |
Нисбати: 0,82 [0,64; 1,04] | Нисбати: 0,86 [0,58; 1,28] | |||
Тасдиқланган тунги2 | 0,25 | 0,39 | 0,18 | 0,28 |
Нисбати: 0,64 [0,42; 0,98] | Нисбати: 0,64 [0,30; 1,37] |
1Суткада бир марта юборилади + метформин ± дипептидилпептидаза-IV ингибитори
2Тасдиқланган гипогликемия – бу қон плазмасида ўлчанган глюкоза концентрацияси
< 3,1 ммоль/л натижаси билан тасдиқланган ёки пациентга ҳолатини тиклаш учун учинчи шахсларнинг ёрдами талаб қилинганлигидан далолат берувчи гипогликемия эпизоди. Тасдиқланган тунги гипогликемия – бу сутканинг соат ноль ва эрталабки соат олти ўртасидаги вақт оралиғида юзага келган гипогликемия.
5-жадвал. қандли диабетнинг 2-типини даволашга доир клиник тадқиқотларнинг натижалари: чапда – илгари базал инсулинни қабул қилган пациентлар, ўнгда – инсулинни биринчи бор қабул қилаётган пациентлар
52 ҳафталик даволаш | 26 ҳафталик даволаш | |||
Тресиба®1 | Инсулин гларгин1 | Тресиба®2 | Ситаглиптин2 | |
N | 744 | 248 | 225 | 222 |
HbA1c (%) | ||||
Тадқиқот
якуни Ўртача ўзгариш |
7,1
-1,17 |
7,1
-1,29 |
7,2
-1,56 |
7,7
-1,22 |
Тафовути: 0,08 [-0,05; 0,21] | Тафовути: -0,43 [-0,61;- 0,24] | |||
Қон плазмасида оч қоринга глюкоза концентрацияси (ммоль/л) | ||||
Тадқиқот
якуни Ўртача ўзгариш |
6,8
-2,44 |
7,1
-2,14 |
6,2
-3,22 |
8,5
-1,39 |
Тафовути: -0,29 [-0,65;-0,06] | Тафовути: -2,17 [-2,59;-1,74] | |||
Гипогликемияни учраш тез-тезлиги (экспозициянинг пациент-йилига) | ||||
Оғир | 0,06 | 0,05 | 0,01 | 0 |
Тасдиқланган3 | 11,09 | 13,63 | 3,07 | 1,26 |
Нисбати: 0,82 [0,69; 0,99] | Нисбати: 3,81 [2,40; 6,05] | |||
Тасдиқланган тунги3 | 1,39 | 1,84 | 0,52 | 0,30 |
Нисбати: 0,75 [0,58; 0,99] | Нисбати: 1,93 [0,90;4,10] |
1Суткада бир марта юборилади + прандиал инсулинга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида инсулин аспарт ± метформин ± пиоглитазон
2Суткада бир марта юборилади + метформин сульфонилмочевина препарати/глинид ± пиоглитазон
3Тасдиқланган гипогликемия – бу қон плазмасида ўлчанган глюкоза концентрацияси < 3,1 ммоль/л натижаси билан тасдиқланган ёки пациентга ҳолатини тиклаш учун учинчи шахсларнинг ёрдами талаб қилинганлигидан далолат берувчи гипогликемия эпизоди. Тасдиқланган тунги гипогликемия – бу сутканинг соат ноль ва эрталабки соат олти ўртасидаги вақт оралиғида юзага келган гипогликемия.
6-жадвал. қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентларда Тресиба® препаратини дозалаш вақти ўзгарувчан бўлган ҳолда клиник тадқиқотларнинг натижалари
26 ҳафталик тадқиқот | |||
Тресиба®1 | Тресиба® Флекс2 | Инсулин гларгин3 | |
N | 228 | 229 | 230 |
HbA1c (%) | |||
Тадқиқот
якуни Ўртача ўзгариш |
7,3 | 7,2 | 7,1 |
-1,07 | -1,28 | -1,26 | |
Тафовути: -0,13 [-0,29; 0,03]5 | Тафовути:0,04 [-0,12; 0,20] | ||
Қон плазмасида оч қоринга глюкоза концентрацияси (ммоль/л) | |||
Тадқиқот
якуни Ўртача ўзгариш |
5,8 | 5,8 | 6,2 |
-2,91 | -3,15 | -2,78 | |
Тафовути: -0,05[-0,45; 0,35]5 | Тафовути: -0,42 [-0,82; -0,02] | ||
Гипогликемияни учраш тез-тезлиги (экспозициянинг пациент-йилига) | |||
Оғир | 0,02 | 0,02 | 0,02 |
Тасдиқланган4 | 3,63 | 3,64 | 3,48 |
Нисбати: 1,10 [0,79; 1,52]6 | Нисбати: 1,03 [0,75; 1,40] | ||
Тасдиқланган тунги4 | 0,56 | 0,63 | 0,75 |
Нисбати: 1,18 [0,66; 2,12]6 | Нисбати: 0,77 [0,44; 1,35] |
1Суткада бир марта юборилади (асосий кечки овқатланиш билан бирга) + битта ёки иккита қуйидаги гипогликемик препарат: сульфонилмочевина препарати, метформин ёки дипептидилпептидаза-4 ингибитори.
2Суткада бир марта эркин вақтда юборилади (дозалар ўртасидаги интерваллар тахминан 8 – 40 соатни ташкил этади) + битта ёки иккита қуйидаги гипогликемик препарат: сульфонилмочевина препарати, метформин ёки дипептидилпептидаза-4 ингибитори.
3Суткада бир марта юборилади + битта ёки иккита қуйидаги гипогликемик препарат: сульфонилмочевина препарати, метформин ёки дипептидилпептидаза-4 ингибитори.
4Тасдиқланган гипогликемия – бу қон плазмасида ўлчанган глюкоза концентрацияси < 3,1 ммоль/л натижаси билан тасдиқланган ёки пациентга ҳолатини тиклаш учун учинчи шахсларнинг ёрдами талаб қилинганлигидан далолат берувчи гипогликемия эпизоди. Тасдиқланган тунги гипогликемия – бу сутканинг соат ноль ва эрталабки соат олти ўртасидаги вақт оралиғида юзага келган гипогликемия.
5Тресиба® Флекс – Тресиба® ўртасидаги тафовут
6Тресиба® Флекс/Тресиба® нисбати
Метформин билан мажмуада Тресиба® препарати билан даволанган қандли диабетнинг 2-типи бўлган 57% пациентларда ўтказилган 104 ҳафталик клиник тадқиқотда HbA1c < 7,0% бўлган мақсадли кўрсаткичга эришилган. Қолган пациентлар эса 26 ҳафталик очиқ тадқиқотда иштирок этишни давом эттирган бўлиб, улар лираглутид қўшилиши ёки инсулин аспартни суткада бир марта (асосий овқатланиш билан бирга) қўллаш учун рандомизацияланган. Инсулин деглудек ва лираглутид мажмуасини қабул қилган гуруҳда инсулин дозаси гипогликемия ривожланиши хавфини камайтириш учун 20% га пасайтирилган. Лираглутидни қўшилиши HbA1c кўрсаткичининг статистик жиҳатдан аҳамиятли кўпроқ (қиёсий препарати қўлланилганида -0,40% га нисбатан лираглутид қўлланилганида -0,73%, ўртача қийматлар ҳисобланган) пасайишига ва тана вазнининг (0,72 кг га нисбатан -3,03, ўртача қийматлар ҳисобланган) пасайишига олиб келган. Гипогликемия эпизодларининг учраш тез-тезлиги (экспозициянинг битта пациент-йилига) инсулин аспартнинг бир марталик дозаси қўшилишига нисбатан лираглутид қўшилганида статистик жиҳатдан сезиларли паст (8,15 га нисбатан 1,0; нисбати: 0,13; 95% ДИ: 0,08 дан 0,21 гача) бўлган.
Болалар ва ўсмирлар
Тресиба® препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлиги 1 типдаги қандли диабети бўлган болалар ва ўсмирларда (n=350) 26 ҳафта давом этган ва кейинги 26 ҳафталик узайтириш даври билан (n=280) ўтказилган рандомизацияланган (1:1) назорат қилинадиган клиник тадқиқотларда ўрганилган. Тресиба® препарати гуруҳига 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган 43 нафар бола, 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган 70 нафар бола ва 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 61 нафар ўсмир киритилган. Қиёсий препарати (инсулин детемир суткада бир ёки икки марта) қўлланилиши билан таққосланганда Тресиба® препарати суткада бир марта қўлланилганида 52-ҳафтада дастлабки қийматларга нисбатан HbA1c кўрсаткичининг ўхшаш пасайиши ва қон плазмасида оч қоринга глюкоза (ПОГ) кўрсаткичининг яққол ифодаланган пасайиши кўрсатилган. Ушбу натижага Тресиба® препарати инсулин детемирнинг суткалик дозасидан 30% га кам суткалик дозада қўлланилганида эришилган. Оғир гипогликемия (Халқаро болалар ва ўсмирларда қандли диабетни ўрганиш жамиятининг (ISPAD) таърифи; 0,33 га нисбатан 0,51), тасдиқланган гипогликемия (54,05 га нисбатан 57,71) ва тасдиқланган тунги гипогликемия (7,60 га нисбатан 6,03) эпизодларининг учраш тез-тезлиги (экспозициянинг битта пациент-йилига бўлган ҳолатлар) инсулин детемир ва Тресиба® препарати қўлланилишида бир хил бўлган. Ҳар иккала даволаш гуруҳида 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда тасдиқланган гипогликемия эпизодларининг учраш тез-тезлиги бошқа ёш гуруҳларига қараганда юқори бўлган. Тресиба® препарати гуруҳида 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда оғир гипогликемия эпизодларининг анча юқори тез-тезлиги кузатилган. Кетоз билан кечадиган гипергликемия эпизодларининг учраш тез-тезлиги инсулин детемир билан даволашга нисбатан Тресиба® препарати қўлланилганида сезиларли даражада паст, мувофиқ равишда 1,09 ва 0,68 бўлган. Тресиба® препарати қўлланилганида ножўя реакциялар ва хавфсизликнинг стандарт кўрсаткичлари билан боғлиқ ҳеч қандай ҳолатлар аниқланмаган. Антителаларнинг ишлаб чиқилиши кам ҳолларда учраган ва клиник аҳамиятга эга бўлмаган. Қандли диабетнинг 2-типи бўлган ўсмирларда олинган самарадорлик ва хавфсизлик бўйича маълумотлар қандли диабетнинг 1-типи бўлган ўсмирлар ва катталарда ҳамда қандли диабетнинг 2-типи бўлган катталарда олинган маълумотлар асосида экстраполиризация қилинган. Олинган натижалар қандли диабетнинг 2-типи бўлган ўсмирларни даволаш учун Тресиба® препаратини тавсия қилишга имкон беради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Тери остига юборилганидан кейин тери ости-ёғ тўқимасида инсулин депосини яратадиган эрувчан барқарор мультигексамерларининг ҳосил бўлиши юз беради. Мультигексамерлар инсулин деглудек мономерларини ажратган ҳолда аста-секин диссосацияланади, натижада препаратни қон оқимига секин ва узайтирилган келиши юз беради.
Қон плазмасида Тресиба® препаратининг мувозанат концентрациясига препарат юборилганидан кейин 2-3 кун ўтгач эришилади.
Инсулин деглудекни ҳар куни суткада бир марта юборилганида унинг 24 соат давомида таъсири биринчи ва иккинчи 12 соатлик интерваллари ўртасида тенг тақсимланади (AUCGIR,0-12h,SS/AUCGIR,τ,SS = 0,5).
Тақсимланиши
Инсулин деглудекнинг қон плазмаси оқсиллари (альбумин) билан боғлиқлиги >99% ни ташкил этади.
Метаболизми
Инсулин деглудекнинг парчаланиши одамдаги инсулин парчаланишига ўхшашдир. Барча ҳосил бўладиган метаболитлар фаол эмас.
Чиқарилиши
Тери остига инъекциядан кейин Тресиба® препаратининг ярим чиқарилиш даври тери ости тўқимасидан унинг сўрилиши тезлиги билан аниқланади. Тресиба® препаратининг ярим чиқарилиши даври тахминан 25 соатни ташкил этади ва дозага боғлиқ бўлмайди.
Пропорционаллик
Тери остига юборилганида қон плазмасидаги йиғинди концентрациялари даволаш дозалари диапазонида юборилган дозасига пропорционал бўлади. Тресиба® 100 ТБ/мл препарати ва Тресиба® 200 ТБ/мл препарати таққосланганида биоэквивалентлилик талабларига риоя қилиниши (AUCIDeg, τ, SS ва Cmax,IDeg, SS асосида) намоён қилинган.
Жинс
Тресиба® препаратининг фармакокинетик хусусиятларида пациентларнинг жинсига боғлиқ ҳолда фарқлар аниқланмаган.
Кекса ёшдаги пациентлар, турли этник гуруҳлардаги пациентлар, буйрак ёки жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Инсулин деглудек фармакокинетикасида кекса ёшдаги ва ёш пациентлар ўртасида, турли этник гуруҳлар пациентлар ўртасида, буйрак ва жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар ва соғлом пациентлар ўртасида клиник аҳамиятга эга фарқлар аниқланмаган.
Болалар ва ўсмирлар
Болаларда (1 ёшдан 11 ёшгача) ва ўсмирларда (12 ёшдан 18 ёшгача) инсулин деглудекнинг фармакокинетик хусусиятлари мувозанат ҳолатида қандли диабетнинг 1-типи бўлган катта ёшдаги пациентлардаги бундай хусусиятлар билан бир хил бўлган. Бироқ, бир марта қўлланилганидан кейин умумий экспозицияси катталардагига қараганда болалар ва ўсмирларда юқори бўлган.
Хавфсизликка доир клиник олди тадқиқотларининг маълумотлари
Фармакологик хавфсизлигини, такрорий дозаларнинг токсиклигини, канцероген потенциалини, репродуктив функцияга токсик таъсирини ўрганишга доир тадқиқотларга асосланган клиник олди маълумотларида одам учун инсулин деглудекнинг бирон-бир хавфи аниқланмаган. Инсулин деглудекнинг метаболик ва митоген фаоллиги нисбати одам инсулинидаги фаолликка айнан ўхшаш бўлади.
Қўлланилиши
Катталар, ўсмирлар ва 1 ёшдан катта болалардаги қандли диабетда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш тартиби
Тресиба® препарати ўзи билан базал инсулинни ифодалайди, у сутканинг исталган вақтида бир кунда 1 марта тери остига юборилади, аммо препаратни ҳар куни айнан бир вақтда юбориш афзалроқдир.
Инсулин аналогларининг, шу жумладан инсулин деглудекнинг фаоллиги бирлик (ТБ) ларда ифодаланади. Инсулин деглудекнинг бир (1) бирлиги (ТБ) одам инсулинининг 1 халқаро бирлигига (ХБ), инсулин гларгиннинг 1 бирлигига ёки инсулина детемирнинг 1 бирлигига мос келади.
Қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентларда Тресиба® препаратини монотерапия сифатида ҳам, перорал гипогликемик препаратлар (ПГГП), ГЎП-1 рецепторлари агонистлари билан ёки болюсли инсулин билан мажмуада ҳам қўллаш мумкин («Фармакодинамикаси» бўлимига қаранг).
Қандли диабетнинг 1-типи бўлган пациентларда Тресиба® препаратини қисқа/ҳаддан ташқари қисқа таъсирдаги инсулин билан биргаликда, прандиал инсулинга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун буюрилади.
Тресиба® препаратининг дозаси пациентнинг эҳтиёжларига мувофиқ индивидуал равишда аниқланиши керак. Гликемия назоратини оптималлаштириш учун оч қоринга қон плазмасида глюкоза кўрсаткичлари асосида препарат дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади.
Инсулиннинг ҳар қандай препаратларини қўллашдаги каби дозага тузатиш киритиш зарурати жисмоний зўриқиш ошганида, пациентнинг одатдаги овқатланиш тартиби ўзгарганида ёки ёндош касалликда юзага келиши мумкин.
Тресиба® ФлексТач® 100 ТБ/мл препарати ва Тресиба® ФлексТач® 200 ТБ/мл препарати
Тресиба® препарати иккита дозада тақдим этилган. Ҳар иккала дозалар учун препаратнинг зарур дозаси тўплами бирликларда амалга оширилади. Бироқ доза қадами Тресиба® ФлексТач® препаратининг иккита дозаси ўртасида фарқланади.
Тресиба® 100 ТБ/мл препарати битта инъекцияда 1 ТБ қадам билан 1 дан 80 ТБ гача дозаларни юборишга имкон беради.
Тресиба® 200 ТБ/мл препарати битта инъекцияда 2 ТБ қадам билан 2 дан 160 ТБ гача дозаларни юборишга имкон беради. Инсулин дозаси 100 ТБ/мл базал инсулин препаратларига нисбатан эритманинг икки марта кичик ҳажмида сақланади.
Доза ҳисоблагичи дозага боғлиқ бўлмаган ҳолда бирликлар сонини кўрсатади; пациентларни янги дозага ўтказилганида дозани қайта ҳисоблашни амалга ошириш мумкин эмас.
Дозалашнинг ўзгарувчан тартиби
Пациентнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Тресиба® препарати уни юбориш вақтини ўзгартириш имконини беради («Фармакодинамикаси» бўлимига қаранг). Бунда инъекциялар орасидаги интервал камида 8 соат бўлиши керак.
Инсулин дозасини ўз вақтида юборишни ёддан чиқарган пациентларга улар буни билиб қолган вақтда дозани юбориш тавсия этилади, сўнгра эса препаратни одатдаги ҳар кунлик бир марта юбориш вақтига қайтиш мумкин.
Бошланғич доза
Қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентлар
Тресиба® препаратининг тавсия этиладиган бошланғич кунлик дозаси препаратнинг индивидуал дозасини кейинги танлаган ҳолда 10 ТБ ни ташкил этади.
Қандли диабетнинг 1-типи бўлган пациентлар
Тресиба® препаратини овқатланиш билан бирга юбориладиган прандиал инсулин билан биргаликда препаратнинг индивидуал дозасини кейинги танлаган ҳолда суткада бир марта юбориш лозим.
Инсулиннинг бошқа препаратларидан ўтказилиши
Янги препаратга ўтказиш вақтида ва уни буюрилишининг дастлабки ҳафталарида қонда глюкоза концентрациясини синчков назорат қилиш тавсия қилинади. Эҳтимол, ёндош гипогликемик даволашга (қисқа ва ҳаддан ташқари қисқа таъсирдаги инсулин препаратлари ёки бир вақтда қўлланиладиган бошқа гипогликемик препаратлар дозаси ва вақтига) тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентлар
Қандли диабетнинг 2-типи бўлган, инсулин билан даволашнинг базал ёки базис-болюсли тартибидаги ёки инсулиннинг тайёр аралашмалари/мустақил аралаштирилган инсулинлар билан даволаш тартибидаги пациентларни Тресиба® препарати билан даволашга ўтказилаётганда унинг дозасини пациент инсулиннинг янги турига ўтказилишига қадар қабул қилган базал инсулиннинг дозаси асосида, «бирликка нисбатан бирлик» принципи бўйича ҳисоблаб топиш, сўнгра эса пациентнинг индивидуал эҳтиёжларига мувофиқ дозага тузатиш киритиш лозим.
Қандли диабетнинг 1-типи бўлган пациентлар
Қандли диабетнинг 1-типи бўлган пациентларнинг кўпчилигида ҳар қандай базал инсулиндан Тресиба® препаратига ўтишда пациент инсулиннинг янги турига ўтказилишига қадар қабул қилган базал инсулиннинг дозаси асосида «бирликка нисбатан бирлик» принципидан фойдаланилади, сўнгра пациентнинг индивидуал эҳтиёжларига мувофиқ дозага тузатиш киритилади. Тресиба® препарати билан даволашга ўтиш вақтида базал инсулин билан ҳар куни икки марта юбориш тартибида бўлган қандли диабетнинг 1-типи бўлган пациентларда ёки HbA1c < 8% кўрсаткичига эга бўлган пациентларда Тресиба® препаратининг дозаси индивидуал равишда аниқланиши керак. Эҳтимол, гликемия кўрсаткичлари асосида дозани кейинги индивидуал танлаган ҳолда дозани пасайтириш талаб қилиниши мумкин.
Қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентларда Тресиба® препаратини ГЎП-1 рецепторлари агонистлари билан мажмуада қўллаш
ГЎП-1 рецепторлари агонистлари билан даволашга Тресиба® препарати қўшилганида тавсия этиладиган бошланғич суткалик доза унга кейинги индивидуал равишда тузатиш киритган ҳолда 10 ТБ га тенг.
Тресиба® препарати билан даволашга ГЎП-1 рецепторлари агонистлари қўшилганида гипогликемия ривожланиши хавфини минимал даражага келтириш учун Тресиба® препарати дозасини 20% га пасайтириш тавсия этилади. Кейинчалик дозага тузатиш киритиш лозим.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Кекса ёшдаги (65 ёшдан катта) пациентлар
Тресиба® препарати кекса ёшдаги пациентларда қўлланилиши мумкин. Қонда глюкоза концентрациясини синчковлик билан назорат қилиш ва инсулин дозасига индивидуал равишда тузатиш киритиш лозим («Фармакокинетикаси» бўлимига қаранг).
Буйрак ва жигар функцияси етишмовчилиги бўлган пациентлар
Тресиба® препаратини буйрак ва жигар функцияси етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин. Қонда глюкоза концентрациясини синчковлик билан назорат қилиш ва инсулин дозасига индивидуал равишда тузатиш киритиш лозим («Фармакокинетикаси» бўлимига қаранг).
Болалар ва ўсмирлар
Тресиба® препаратини 1 ёшдан катта бўлган ўсмирлар ва болаларни даволаш учун қўллаш мумкин («Фармакодинамикаси» бўлимига қаранг). Базал инсулиндан Тресиба® препарати билан даволашга ўтилганида гипогликемия ривожланиши хавфини минималлаштириш учун ҳар бир алоҳида ҳолатда базал и болюсли инсулин дозасини пасайтириш заруратини кўриб чиқиш лозим («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Қўллаш усули
Тресиба® препарати фақат тери остига юбориш учун мўлжалланган.
Тресиба® препаратини вена ичига юбориш мумкин эмас, чунки бу оғир гипогликемия ривожланишига олиб келиши мумкин.
Тресиба® препаратини мушак ичига юбориш мумкин эмас, чунки ушбу ҳолатда препарат сўрилиши ўзгаради.
Тресиба® препаратидан инсулин насосларида фойдаланиш мумкин эмас.
Тресиба® препарати сон, қорин олд девори ёки елка соҳасига тери остига юборилади. Липодистрофия ривожланиши хавфини камайтириш учун айнан битта анатомик соҳа чегараларида доимий равишда инъекция жойини алмаштириб туриш лозим.
Тресиба® препарати ўзи билан НовоФайн® ёки НовоТвист® бир марталик инъекция игналари билан фойдаланиш учун ишлаб чиқилган олдиндан тўлдирилган шприц-ручкани (ФлексТач®) ифодалайди.
Олдиндан тўлдирилган 100 ТБ/мл шприц-ручка 1 ТБ қадам билан 1 дан 80 ТБ гача дозаларни юборишга имкон беради.
Ножўя таъсирлари
Хавфсизлик профилининг қисқача шарҳи
Гипогликемия даволаш вақтида хабар берилган энг кўп учрайдиган ножўя таъсир бўлиб ҳисобланади («Айрим нохуш реакцияларнинг таърифи» бўлимига қаранг).
Нохуш реакцияларнинг жадвалдаги рўйхати
Клиник тадқиқотлар давомида олинган маълумотларга асосланган қуйида тақдим этилган барча ножўя таъсирлар норматив-ҳуқуқий фаолият тиббий луғати (MedDRA) аъзолар тизимлари синфларига мувофиқ гуруҳлар бўйича тақсимланган. Ножўя таъсирлар тез-тезлиги қуйидагича тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ва номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Аъзолар тизими | Тез-тезлиги |
Иммун тизими томонидан бузилишлар | Кам ҳолларда – юқори сезувчанлик реакциялари |
Кам ҳолларда – эшакеми | |
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар | Жуда тез-тез – гипогликемия |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар | Тез-тез эмас – липодистрофия |
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар | Тез-тез – юбориш жойида реакциялар |
Тез-тез эмас – периферик шишлар |
Айрим нохуш реакцияларнинг таърифи
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Инсулин препаратлари қўлланилганида аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Инсулин препаратини ўзига ёки унинг таркибига кирувчи ёрдамчи компонентларга нисбатан дарҳол юз берадиган турдаги аллергик реакциялар пациент ҳаётига потенциал хавф туғдириши мумкин.
Тресиба® препарати қўлланилганида юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан тил ёки лабларнинг шиши, диарея, кўнгил айниши, чарчоқ ҳисси ва тери қичишиши) ва эшакеми кам ҳолларда қайд этилган.
Гипогликемия
Агар инсулин дозаси пациентнинг инсулинга бўлган эҳтиёжига нисбатан жуда юқори бўлса, гипогликемия ривожланиши мумкин. Оғир гипогликемия ҳушдан кетишга ва/ёки тиришишларга, ўлим билан якун топишга қадар бош мия функциясининг қайтмас бузилишига олиб келиши мумкин. Гипогликемия симптомлари, одатда, тўсатдан ривожланади. Улар «муздек тер» чиқиши, тери қопламаларининг рангпарлиги, юқори даражада чарчаш, асабийлик ёки треморни, хавотирлик ҳисси, ноодатий чарчоқ ёки қувватсизликни, ориентацияни бузилиши, диққатни жамлашни пасайиши, уйқучанлик, яққол ифодаланган очлик ҳисси, кўришнинг бузилиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, юрак уриб кетиши ҳиссини ўз ичига олади.
Липодистрофия
Липодистрофия (шу жумладан липогипертрофия, липоатрофия) инъекция жойида ривожланиши мумкин. Битта анатомик соҳа чегарасида инъекция жойини алмаштириш қоидаларига риоя қилиш мазкур ножўя реакция ривожланиши хавфини қисқартиришга ёрдам беради.
Юбориш жойида реакциялар
Тресиба® препаратини қабул қилган пациентларда препаратни юбориш жойида реакциялар (гематома, маҳаллий қон қуйилиши, эритема, бириктирувчи тўқимада тугунчалар, шиш, тери рангининг ўзгариши, қичишиш, инъекция жойида ачишиш ва зичланиш) қайд этилган. Юбориш жойида реакцияларнинг кўпчилиги сезиларли аҳамиятга эга эмас ва вақтинчалик табиатга эга ва одатда даволаш давом эттирилганида йўқолади.
Болалар ва ўсмирлар
Тресиба® препарати фармакокинетик хусусиятларини ўрганиш учун болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўлланилган («Фармакокинетикаси» бўлимига қаранг). Узоқ муддатли тадқиқотда 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда препарат самарадорлиги ва хавфсизлиги намоён қилинган. Болалар ёшидаги пациентлар популляциясида нохуш реакцияларнинг юзага келиши тез-тезлиги, тури ва оғирлик даражаси қандли диабети бўлган пациентларнинг умумий популляциясидаги мазкур кўрсаткичлардан фарқланмайди («Фармакодинамикаси» бўлимига қаранг).
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Клиник тадқиқотлар давомида ножўя реакциялар тез-тезлиги, тури ёки оғирлиги бўйича кекса ёшдаги пациентлар ва буйрак ёки жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар ва пациентларнинг умумий популяцияси ўртасида ҳеч қандай фарқлар аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг фаол моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи компонентларига юқори индивидуал сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълумки, айрим дори препаратлари глюкоза метаболизмига таъсир кўрсатади.
Қуйидаги препаратлар пациентнинг инсулинга бўлган эҳтиёжини пасайтириши мумкин:
перорал гипогликемик препаратлар, ГЎП-1 рецепторининг агонистлари, моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари, бета-блокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, салицилатлар, анаболик стероидлар ва сульфонамидлар.
Қуйидаги препаратлар пациентнинг инсулинга бўлган эҳтиёжини ошириши мумкин:
перорал гормонал контрацепция воситалари, тиазид диуретиклари, глюкокортикостероидлар, қалқонсимон без гормонлари, симпатомиметиклар, ўсиш гормони ва даназол.
Бета-блокаторлар гипогликемия симптомларини яшириши мумкин.
Октреотид/ланреотид организмни инсулинга бўлган эҳтиёжини ошириши ҳам, пасайтириши ҳам мумкин.
Алкоголь инсулиннинг гипогликемик таъсирини кучайтириши ёки пасайтириши мумкин.
Номутаносиблик
Айрим дори моддалари Тресиба® препаратига қўшилганида унинг парчаланишини (бузилишини) келтириб чиқариши мумкин.
Тресиба® препаратини инфузия эритмаларига қўшмаслик лозим.
Тресиба® препаратини бошқа дори препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Гипогликемия
Овқатланиш вақтини ўтказиб юборилганида ёки режалаштирилмаган жадал жисмоний зўриқишда беморда гипогликемия ривожланиши мумкин.
Агар инсулин пациентнинг инсулинга бўлган эҳтиёжига нисбатан жуда юқори дозада юборилган бўлса, гипогликемия шунингдек ривожланиши мумкин.
Гипогликемия ривожланиши хавфини минималлаштириш учун болаларда овқатланиш ва жисмоний фаолликни инобатга олган ҳолда инсулин дозаларини танлашда (айниқса базал-болюсли тартибда) эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Углевод алмашинуви компенсация қилинганидан кейин (масалан, жадаллаштирилган инсулин билан даволашда) пациентларда уларга хос гипогликемия даракчилари бўлган симптомлар ўзгариши мумкин, бу ҳақда пациентлар хабардор қилиниши керак. Одатдаги гипогликемия даракчилари бўлган симптомлар қандли диабет узоқ давом этганида йўқолиши мумкин.
Ёндош касалликлар, айниқса инфекция ва иситма билан кечадиган касалликлар одатда организмни инсулинга бўлган эҳтиёжини оширади.
Пациентда ёндош буйрак, жигар касалликлари ёки буйрак усти безлари, гипофиз ёки қалқонсимон без функциясининг бузилишлари мавжуд бўлганида препарат дозасига тузатиш киритиш шунингдек талаб қилиниши мумкин.
Базал инсулиннинг бошқа препаратлари қўлланилганидаги каби Тресиба® препарати қўлланилганида гипогликемиядан кейин тикланиш ушланиб қолиниши мумкин.
Гипергликемия
Оғир гипергликемияни даволаш учун тезда таъсир этувчи инсулинни юбориш тавсия этилади.
Препарат дозасининг етарлича эмаслиги ёки даволашни тўхтатилиши гипергликемия ва диабетик кетоацидоз ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ёндош касалликлар, айниқса инфекция касалликлари гипергликемик ҳолатлар ривожланишига олиб келиши мумкин ва мувофиқ равишда организмнинг инсулинга эҳтиёжини оширади.
Одатда, гипергликемиянинг биринчи симптомлари аста-секин, бир неча соат ёки кун давомида пайдо бўлади. Ушбу симптомларга чанқаш, тез-тез сийиш, кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, терининг қизариши ва қуруқлиги, оғиз қуриши, иштаҳанинг йўқолиши, нафас чиқарилаётган ҳавода ацетон ҳиди тааллуқлидир. Қандли диабетнинг 1-типида тегишли даволаш амалга оширилмаганида гипергликемия диабетик кетоацидоз ривожланишига олиб келади ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Беморни инсулиннинг бошқа препаратларидан ўтказиш
Беморни янги типдаги инсулинга ёки янги маркадаги ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг инсулин препаратига ўтказиш қатъий шифокор назорати остида амалга оширилиши керак. Ўтказиш вақтида дозага тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Тиазолидиндион гуруҳидаги препаратлар ва инсулин препаратларини бир вақтда қўлланилиши
Пациентларни тиазолидиндионлар билан инсулин препаратлари мажмуасида даволанганда, айниқса бундай пациентларда сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфи омиллари мавжуд бўлганида, сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Пациентларга тиазолидиндионлар ва Тресиба® препарати билан мажмуаланган даволашни буюришда мазкур фактни ҳисобга олиш лозим. Бундай мажмуавий даволаш буюрилганида пациентларни уларда сурункали юрак етишмовчилиги белгилари ва симптомларини аниқлаш, тана вазнининг ошиши ва периферик шишлар мавжудлиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказиш зарур. Пациентларда юрак етишмовчилиги симптоматикаси ёмонлашганида тиазолидиндионлар билан даволашни тўхтатиш зарур.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Углевод алмашинуви назорати кескин яхшиланган ҳолда инсулин билан даволашни жадаллаштириш диабетик ретинопатия ҳолатини вақтинча ёмонлашишига олиб келиши мумкин, айни вақтда гликемия назоратини узоқ вақт яхшиланиши диабетик ретинопатия ривожланиши хавфини пасайтиради.
Инсулин препаратларини тасодифан адаштириб юборишни олдини олиш
Тресиба® препаратининг бошқа дозасини ёки бошқа инсулинни тасодифан юборилишини олдини олиш учун ҳар бир инъекция олдидан этикеткадаги маркировкани текшириш зарурлиги ҳақида пациентга тушунтириш лозим. Ҳар бир инъекция олдидан пациентлар доза ҳисоблагичида шприц-ручкага олинган бирликлар миқдорини текширишлари лозим. Ушбу тарзда фақат шприц-ручканинг доза ҳисоблагичидаги рақамларни аниқ фарқлай оладиган пациентлар инсулинни мустақил юбориши мумкин. Кўзи ожиз пациентларни ёки кўриш қобилияти сусайган шахсларни уларга кўриш билан боғлиқ муаммолари бўлмаган ва инъектор билан ишлашга ўргатилган шахсларнинг ёрдами доимо кераклиги ҳақида хабардор қилиш зарур.
Инсулинга нисбатан антителалар
Инсулин қўлланилганида антителалар ҳосил бўлиши мумкин. Антителалар ҳосил бўлганида гипергликемия ёки гипогликемия ҳолларини олдини олиш учун кам ҳолларда инсулин дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда Тресиба® препаратини қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ.
Ҳайвонларда репродуктив функцияни ўрганишга доир тадқиқотлар эмбриотоксиклик ва тератогенлик юзасидан инсулин деглудек ва одам инсулини ўртасида бирон-бир фарқни кўрсатмаган.
Умуман олганда, ҳомиладорликнинг барча даври давомида, шунингдек ҳомиладорлик режалаштирилганида қонда глюкоза концентрациясини ва қандли диабети бўлган ҳомиладор аёлларнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш зарур. Инсулинга бўлган эҳтиёж одатда ҳомиладорликнинг I уч ойлигида камаяди, сўнгра ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида аста-секин ошади. Туғруқдан кейин инсулинга бўлган эҳтиёж ҳомиладорликкача бўлган даражага тезда қайтади.
Эмизиш даври
Эмизикли аёлларда Тресиба® препаратини қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, каламушларда инсулин деглудек кўкрак сути билан ажралади, препаратнинг сутдаги концентрацияси қон плазмасидагига нисбатан паст бўлган.
Инсулин деглудек аёлларда кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Янги туғилган чақалоқларда ва эмизиш даврида бўлган болаларда метаболик таъсирларнинг пайдо бўлиши кутилмайди.
Фертиллик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда инсулин деглудекнинг фертилликка нисбатан нохуш таъсири аниқланмаган.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Гипогликемия ривожланганида пациентларнинг диққатни жамлашга қодирлиги ва реакция тезлиги бузилиши мумкин, бу ушбу қобилиятлар зарур бўлган вазиятларда (масалан, транспорт воситаларини бошқаришда ёки механизмлар билан ишлашда) хавф туғдириши мумкин.
Пациентларга транспорт воситаларини бошқаришда гипогликемия ривожланишини олдини олиш учун чоралар кўриш тавсия этилиши зарур. Бу гипогликемия ривожланиши симптомлари-даракчиларининг ифодаланганлиги мавжуд бўлмаган ёки пасайган ёки гипогликемия эпизодлари тез-тез юз берадиган пациентлар учун айниқса муҳим. Ушбу ҳолларда транспорт воситасини бошқариш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Инсулин дозасини ошириб юборилиши учун зарур бўлган маълум бир доза аниқланмаган, бироқ агар пациент эҳтиёжига нисбатан препаратнинг жуда юқори дозаси юборилган бўлса, гипогликемия аста-секин ривожланиши мумкин.
- Енгил гипогликемияни пациентнинг ўзи глюкозани ёки қанд сақловчи маҳсулотларни қабул қилган ҳолда бартараф қилиши мумкин. Шу сабабли қандли диабети бўлган пациентларга доимий равишда ўзи билан қанд сақловчи маҳсулотларни олиб юриш тавсия этилади.
- Пациент ҳушсиз бўлган оғир гипогликемия ҳолатида унга мушак ичига ёки тери остига глюкагонни (0,5 мг дан 1 мг гача) юбориш (ўргатилган инсон юбориши мумкин) ёки вена ичига глюкоза эритмасини юбориш (фақат тиббиёт ходими юбориши мумкин) лозим. Шунингдек, агар глюкагон юборилганидан кейин 10-15 минут ўтгач пациент ҳушига келмаса, декстрозани вена ичига юбориш зарур. Ҳушига келганидан кейин пациентга гипогликемия қайталанишини олдини олиш учун углеводларга бой таомлар билан овқатланиш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
I гидролитик синфидаги шишадан тайёрланган, бир томонидан галобутил резина/полиизопрендан тайёрланган дисклари ва иккинчи томондан галобутил резинадан тайёрланган поршенлари бўлган тиқинлар билан беркитилган картриджларда 3 мл ли шаклда чиқарилади. Картридж кўп марта инъекцияларни амалга ошириш учун кўп дозали бир марталик шприц-ручкага кавшарланган. Картон қутига қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга кўп дозали бир марталик 5 та шприц-ручка жойланган.
Сақлаш шароити
2°С дан 8°С гача ҳароратда (совуткичда), аммо музлатиш камерасидан узоқда сақлансин. Музлатилмасин.
Ишлатиладиган ёки заҳира сифатида олиб юриладиган шприц-ручка учун: 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 2°С дан 8°С гача ҳароратда (совутгичда) сақлаш мумкин. 8 ҳафта ичида фойдаланилсин. Ёруғликдан ҳимоя қилиш учун шприц-ручкани қалпоқча билан беркитилсин.
Яроқлилик муддати
30 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.
Препаратни қўллаш бўйича кўрсатмалар
Олдиндан тўлдирилган шприц-ручка (ФлексТач®) узунлиги 8 мм гача бўлган НовоФайн® ёки НовоТвист® инъекция игналари билан фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. У 1 ТБ қадам билан 1 дан 80 ТБ гача дозаларни юборишга имкон беради. Олдиндан тўлдирилган шприц-ручкага қўллаш бўйича батафсил йўриқномаси илова қилиниши керак.
Олдиндан тўлдирилган шприц-ручка (ФлексТач®) фақат индивидуал фойдаланиш учун мўлжалланган. Олдиндан тўлдирилган шприц-ручкани такрорий тўлдиришга йўл қўйилмайди.
Агар эритма тиниқлиги ва рангсизлигини йўқотса, Тресиба® препаратини қўллаш мумкин эмас.
Агар Тресиба® препарати музлатилган бўлса, уни қўллаш мумкин эмас.
Ҳар бир инъекциядан кейин игнани ташлаб юборинг.
Ишлатилган тиббий материалларни утилизация қилишга оид маҳаллий талабларга риоя қилинг.
Шприц-ручкадан фойдаланиш бўйича тўлиқ кўрсатмалар юзасидан препаратни қўллаш бўйича пациентлар учун йўриқномага қаранг.
Тери остига юбориш учун олдиндан шприц-ручкага (ФлексТач®) тўлдирилган Тресиба®100 ТБ/мл эритмаси препаратини
қўллаш бўйича пациентлар учун
ЙЎРИҚНОМА
Олдиндан тўлдирилган ФлексТач® шприц-ручкасини қўллашдан аввал мазкур йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг. Агар Сиз йўриқнома кўрсатмаларига риоя қилмасангиз, Сиз инсулиннинг етарли бўлмаган ёки ҳаддан ташқари юқори дозасини юборишингиз мумкин, бу эса қонда глюкозанинг ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст концентрациясига олиб келиши мумкин.
Шприц-ручкани Сиз ундан шифокор ёки ҳамшира раҳбарлиги остида фойдаланишни ўрганиб олганингиздан кейингина ишлатинг.
Шприц-ручка этикеткасида у Тресиба® 100 ТБ/мл препаратини сақлаётганига ишонч ҳосил қилиш учун маркировкани текширинг, сўнгра қуйида тақдим этилган, шприц-ручка ва игнанинг турли деталлари кўрсатилган иллюстрацияларни диққат билан ўрганинг.
Агар Сизнинг кўзингиз яхши кўрмаса ёки Сизда кўриш билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлса ва Сиз доза ҳисоблагичидаги рақамларни фарқлай олмасангиз, шприц-ручкадан ўзгалар ёрдамисиз фойдаланманг. Сизга кўриш қобилияти бузилмаган, олдиндан тўлдирилган ФлексТач® шприц-ручкадан тўғри фойдаланишга ўргатилган одам ёрдам бериши мумкин.
Тресиба®ФлексТач® – олдиндан тўлдирилган, 300 ТБ инсулин деглудекни сақлайдиган шприц-ручка. Сиз ўрнатишингиз мумкин бўлган максимал доза, 1 ТБ қадам билан 80 ТБни ташкил этади. Тресиба® ФлексТач® шприц-ручкаси бир марта ишлатиладиган, узунлиги 8 мм бўлган НовоФайн® ёки НовоТвист® игналари билан ишлатиш учун ишлаб чиқилган. Игналар ўрамга кирмайди.
- Муҳим маълумот
Бундай белгилар билан қайд этилган маълумотга эътибор қаратинг, бу шприц-ручкадан тўғри фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга.
Тресиба® ФлексТач® 100 ТБ/мл ва игна (мисол)
|
|
|
|
|
- Шприц-ручкани тайёрлаш
- Шприц-ручкада Тресиба®100 ТБ/мл препарати мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш учун шприц-ручка этикеткасида препарат номи ва дозасини текширинг. Агар Сиз турли типдаги инсулин препаратларини қўллаётган бўлсангиз, бу айниқса муҳимдир. Агар Сиз янглишиб инсулиннинг бошқа турини юборсангиз, қонда глюкоза концентрацияси ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст бўлиши мумкин.
- Шприц-ручкадан қалпоқчани ечиб олинг
- Шприц-ручкада инсулин эритмаси тиниқ ва рангсиз эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Шкала дарчасида инсулин қолдиғига қаранг. Агар инсулин эритмаси хира бўлса, шприц-ручкадан фойдаланиш мумкин эмас.
- Янги бир марта фойдаланиладиган игнани олинг ва ҳимоя ёрлиғини олиб ташланг.
- Игнани шприц-ручкага ўрнатинг ва игна шприц-ручкада зич ўрнашиши учун уни айлантиринг.
- Игнанинг ташқи қалпоқчасини олиб қўйинг, аммо уни ташлаб юборманг. У Сизга инъекция якунланганидан кейин игнани шприц-ручкадан хавфсиз ечиб олиш учун керак бўлади.
- Игнанинг ички қалпоқчасини олиб қўйинг ва ташлаб юборинг. Агар Сиз ички қалпоқчани игнага кийдиришга уринсангиз, Сиз тасодифан игнани санчиб олишингиз мумкин.
Игна учида инсулин томчиси пайдо бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат бўлса-да, бироқ Сиз барибир инсулинни келишини текшириб кўришингиз керак.
- Ҳар бир инъекция учун янги игнадан фойдаланинг.
Бу зарарланиш, инфекция юқтириш, инсулинни оқиб кетиши, игналарнинг бекилиб қолиши ва препаратнинг нотўғри дозаси юборилиши хавфини камайтиради.
- Агар игна букилган ёки шикастланган бўлса, ундан ҳеч қачон фойдаланманг.
2 Инсулин келишини текшириш
- Ҳар бир инъекция олдидан инсулин келишини текширинг. Шу тарзда Сиз инсулин дозаси тўлиқ юборилганлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
- Доза селекторини айлантирган ҳолда препаратнинг 2 бирлигини танланг. Доза ҳисоблагичи «2» ни кўрсатаётганига ишонч ҳосил қилинг.
|
- Шприц-ручкани игнаси юқорига қаратилган ҳолда ушлаб туриб, ҳаво пуфакчалари юқорига қараб кетиши учун шприц-ручканинг юқори қисмига бармоқ учи билан бир неча бор енгилгина чертинг.
- Ишга тушириш тугмасини босинг ва уни доза ҳисоблагичи нолга қайтмагунича ушбу ҳолатда ушлаб туринг.
«0» доза кўрсаткичи қаршисида бўлиши керак.
Игнанинг учида инсулин томчиси пайдо бўлиши керак.
Игнанинг учида ҳавонинг кичик пуфакчаси қолиши мумкин, аммо у инъекцияда юборилмайди.
Агар игна учида инсулин томчиси пайдо бўлмаса, 2A – 2C амалиётларини такрорланг, аммо 6 мартадан ортиқ эмас. Агар инсулин томчиси шунда ҳам пайдо бўлмаса, игнани алмаштиринг ва яна бир бор 2A – 2C амалиётларини такрорланг.
Агар игна учида инсулин томчиси шунда ҳам пайдо бўлмаса, ушбу шприц-ручкадан фойдаланманг. Янги шприц-ручкадан фойдаланинг.
- Ҳар бир инъекция олдидан игна учида инсулин томчиси пайдо бўлганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Бу инсулин келишини кафолатлайди.
Агар инсулин томчиси пайдо бўлмаса, гарчи доза ҳисоблагичи айланса ҳам, доза юборилмайди.
Бу игна йўли беркилиб қолганлиги ёки шикастланганлигидан далолат бериши мумкин.
- Ҳар бир инъекция олдидан инсулин келишини текширинг. Агар Сиз инсулин келишини текширмасангиз, Сиз инсулиннинг етарли бўлмаган дозасини юборишингиз ёки уни умуман юбормаслигингиз мумкин, бу қонда глюкозанинг ҳаддан ташқари юқори концентрациясига олиб келиши мумкин.
3 Дозани белгилаш
- Инъекция бошланишидан олдин доза ҳисоблагичи «0» ҳолатига ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
«0» доза кўрсаткичи қаршисида туриши керак.
- Шифокор ёки ҳамшира тавсия қилганидек доза селекторини айлантирган ҳолда Сизга зарур бўлган дозани ўрнатинг.
Агар Сиз нотўғри дозани ўрнатган бўлсангиз, тўғри дозани ўрнатмагунча Сиз доза селекторини олдинга ёки орқага айлантиришингиз мумкин.
Сиз ўрнатишингиз мумкин бўлган максимал доза 80 бирликни ташкил этади.
|
|
Доза селектори бирликлар сонини ўрнатади. Фақат доза ҳисоблагичи ва доза селектори танланган дозада инсулин бирликлари сонини кўрсатади.
Сиз ўрнатишингиз мумкин бўлган максимал доза 80 бирликни ташкил этади. Агар шприц-ручкада инсулин қолдиғи 80 бирликдан кам бўлса, доза ҳисоблагичи шприц-ручкада қолган инсулин бирликлари сонида тўхтайди.
Доза селекторини ҳар бир айлантиришда шиқирлатмалар эшитилади, шиқирлатмаларнинг овози доза селектори қайси томонга айланишига (олдинга, орқага ёки танланган доза шприц-ручкада қолган инсулин бирликлари сонидан ошишига) боғлиқ. Ушбу шиқирлатмаларни ҳисобламанг.
- Ҳар бир инъекция олдидан доза ҳисоблагичи ва доза кўрсаткичи бўйича Сиз қанча инсулин бирликлари сонини танлаганлигизни текширинг.
Шприц-ручка шиқирлатмаларини ҳисобламанг. Агар Сиз нотўғри дозани ўрнатсангиз ва юборсангиз, қонда глюкоза концентрацияси ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст бўлиши мумкин.
Инсулин қолдиғи шкаласи шприц-ручкада қолган инсулиннинг тахминий миқдорини кўрсатади, шунинг учун ундан инсулин дозасини ўлчаш учун фойдаланиш мумкин эмас.
4 Инсулинни юбориш
- Шифокор ёки ҳамшира тавсия қилган инъекция техникасидан фойдаланган ҳолда игнани тери остига киритинг.
- Доза ҳисоблагичи Сизнинг кўриш доирангизда эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Доза ҳисоблагичига бармоқлар билан тегинманг – бу инъекцияни тўхтатиб қўйиши мумкин.
- Ишга тушириш тугмасини охиригача босинг ва уни ушбу ҳолатда доза ҳисоблагичи «0» ни кўрсатмагунича ушлаб туринг.
«0» доза кўрсаткичи қаршисида аниқ бўлиши керак.
Бунда Сиз шиқирлатмани эшитишингиз ёки ҳис қилишингиз мумкин.
- Инъекциядан кейин игнани тери остида камида 6 секунд қолдиринг. Бу инсулиннинг тўлиқ дозаси юборилишини таъминлайди.
|
- Шприц-ручкани юқорига тортган ҳолда игнани тери остидан чиқариб олинг. Агар инъекция жойида қон пайдо бўлса, игна кирган жойга пахтали тампонни енгил босиб қўйинг. Игна кирган жойни уқаламанг.
Инъекция якунланганидан кейин Сиз игна учида инсулин томчисини кўришингиз мумкин.
Бу нормал ҳолат бўлиб, Сиз юборган препарат дозасига таъсир кўрсатмайди.
- Сиз қанча инсулин бирликлари миқдорини юборганингизни билишингиз учун доимо доза ҳисоблагичи кўрсатмаларини текшириб туринг.
Доза ҳисоблагичи бирликларнинг аниқ миқдорини кўрсатади. Шиқирлатмалар сонини ҳисобламанг. Доза ҳисоблагичи «0» ни кўрсатмагунича ишга тушириш тугмасини ушлаб туринг. Агар доза ҳисоблагичи «0» ни кўрсатишига қадар тўхтаб қолса, инсулиннинг тўлиқ дозаси юборилмаган бўлади, бу қонда глюкозанинг ҳаддан ташқари юқори концентрациясига олиб келиши мумкин.
5 Инъекция якунланганидан кейин
- Игнанинг ташқи қалпоқчасини текис юзага қўйиб, қалпоқчага ёки игна тиғига тегинмаган ҳолда игна учини қалпоқчанинг ичига киритинг.
- Игна қалпоқчага кирганида, қалпоқчани игна устига эҳтиёткорлик билан ўрнатинг.
- Игнани бураб чиқариб олинг ва уни эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда ташлаб юборинг.
- Ҳар бир инъекциядан кейин шприц-ручкага унда сақланаётган инсулинни ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиш учун қалпоқчани ўрнатинг.
Зарарланиш, инфекция тушиши, инсулин оқиб кетиши, игна йўлини беркилиб қолиши ва препаратнинг нотўғри дозаси юборилишига йўл қўймаслик учун, ҳар бир инъекциядан кейин игнани ташлаб юборинг. Агар игна йўли беркилиб қолса, Сиз ўзингизга инсулинни юбора олмайсиз.
Ишлатилган шприц-ручкани игнаси чиқарилган ҳолда Сизнинг шифокорингиз, ҳамшира, фармацевт томонидан берилган тавсияларга ёки маҳаллий талабларга мувофиқ ташлаб юборинг.
Игна билан тасодифий санчилишларга йўл қўймаслик учун игнага ички қалпоқчани ўрнатишга ҳеч қачон уринманг.
Ҳар бир инъекциядан кейин шприц-ручкадан игнани чиқариб ташланг ва шприц-ручкани игна чиқарилган ҳолда сақланг. Бу зарарланиш, инфекция тушиши, инсулин оқиб кетиши, игна йўлини беркилиб қолиши ва препаратнинг нотўғри дозаси юборилишига йўл қўймаслик имконини беради.
6 Қанча инсулин қолган?
- Инсулин қолдиғи шкаласи шприц-ручкада қолган инсулиннинг тахминий миқдорини кўрсатади.
|
- Сизнинг шприц-ручкангизда қанча инсулин қолганини билиш учун доза ҳисоблагичидан фойдаланинг.
Доза ҳисоблагичи тўхтамагунича доза селекторини айлантиринг.
Агар доза ҳисоблагичи 80 рақамини кўрсатса, бу Сизнинг шприц-ручкангизда инсулиннинг энг камида 80 та бирлиги қолганини билдиради.
Агар доза ҳисоблагичи 80 дан камни кўрсатса, бу Сизнинг шприц-ручкангизда инсулиннинг айнан доза ҳисоблагичида акс этган бирликлар миқдори қолганини билдиради.
|
- Доза селекторини тескари йўналишда, доза ҳисоблагичи «0» ни кўрсатмагунига қадар айлантиринг.
- Агар шприц-ручкада қолган инсулин тўлиқ дозани юбориш учун етарли бўлмаса, Сиз зарур дозани иккита шприц-ручка ёрдамида иккита инъекция билан юборишингиз мумкин.
- Инсулиннинг Сизга зарур бўлган дозаси қолдиғини ҳисоблашда жуда синчков бўлинг.
Агар Сизда шубҳа пайдо бўлса, энг яхшиси янги шприц-ручка ёрдамида инсулиннинг тўлиқ дозасини ўзингизга юборинг. Агар Сиз ҳисоб-китобларда хато қилсангиз, Сиз инсулиннинг етарли бўлмаган дозасини ёки ҳаддан ташқари юқори дозасини юборишингиз мумкин. Бу қонда глюкоза концентрацияси ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст бўлишига олиб келиши мумкин.
- Муҳим маълумот
- Ҳар доим шприц-ручкани ўзингиз билан олиб юринг.
- Ҳар доим ўзингиз билан заҳира шприц-ручкани ва янги игналарни улар йўқолиб қолиши ёки шикастланиши ҳолати учун олиб юринг.
- Шприц-ручка ва игналарни ҳамма ва, айниқса, болалар ололмайдиган жойда сақланг.
- Ўз шприц-ручкангизни ва игналарни бошқа шахсларга ҳеч қачон берманг. Бу кесишган инфекцияланишга олиб келиши мумкин.
- Ўз шприц-ручкангизни ва игналарни бошқа шахсларга ҳеч қачон берманг. Бу уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
- Беморни парвариш қилаётган шахслар фойдаланилган игналарга нисбатан алоҳида эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари керак. Бу тасодифий санчиб олиш ва кесишган инфекцияланиш хавфини камайтиради.
Шприц-ручкадан фойдаланишга эътибор
Шприц-ручкадан фойдаланишга эҳтиёткорлик билан эътибор қаратинг. Эътиборсизлик билан ёки нотўғри фойдаланиш нотўғри дозалаш сабаби бўлиши, бу эса қонда глюкоза концентрацияси ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст бўлишига олиб келиши мумкин.
- Шприц-ручкани автомобилда ёки ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст ҳароратлар таъсирига учраши мумкин бўлган ҳар қандай жойда қолдирманг.
- Шприц-ручкани унга чанг, ифлосланишлар ва барча турдаги суюқликлар тушишидан сақланг.
- Шприц-ручкани ювманг, уни суюқликка туширманг ва мойламанг. Зарурат бўлганида, шприц-ручкани юмшоқ ювиш воситаси билан ҳўлланган нам мато билан тозалаш мумкин.
- Шприц-ручкани қаттиқ юзага тушириб юбориш ёки уриб олиш мумкин эмас.
Агар Сиз шприц-ручкани тушириб юборган бўлсангиз ёки унинг ишлашига шубҳа қилсангиз, янги игнани қўйинг ва инъекция қилишдан олдин инсулин келишини текширинг.
- Шприц-ручкани такрорий тўлдирилишига йўл қўйманг. Бўшаган шприц-ручкани ташлаб юбориш зарур.
- Шприц-ручкани мустақил тузатишга ёки уни қисмларга ажратишга уринманг.