📜 Инструкция по применению Черника
💊 Состав препарата Черника
✅ Применение препарата Черника
📅 Условия хранения Черника
⏳ Срок годности Черника

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЧЕРНИКА

CHERNICA

 

Препаратнинг савдо номи: ЧерНика

Таъсир этувчи модда (МНН): Черника

Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:

таъсир этувчи модда: Антоцианидинлар стандартланган черниканинг қуруқ экстракти кўринишида.

ёрдамчи моддалар: тозаланган лецитин, асалари муми, кунгабоқар мойи.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик фаоллиги унинг таркибига кирувчи компонентларини мажмуавий таъсир билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ичидан асосийлари биофлавоноидларга мансуб бўлган антоцианидлар ҳисобланади.

Черниканинг қуруқ экстрактида 5та асосий агликон – антоцианидинлар: дельфинидин, петунидин, пеонидин, мальвидин, цианидиндан иборат 11 антоцианин сақланади. Антоцианидинлар антиоксидант, антиканцероген, яллиғланишга қарши, десенсибилизацияловчи хусусиятларга эга, ичакда чириш жараёнларини бостиради, репаратив жараёнларини рағбатлантиради, жароҳатларнинг битишини тезлаштирувчи, шишга қарши, томирларни мустаҳкамловчи таъсирларга эга, тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, диабетик ретинопатиянинг ривожланишини тормозлайди ва диабетда кўзнинг тўр пардасига ижобий таъсир кўрсатади, катаракта ҳосил бўлишининг патологик механизмларини бостиради, узоқни кўраолмасликни камайишига ёрдам беради.

Цианидин ва мальвидин цитотоксик таъсирга эга.

Дельфинидин қон томирларнинг эндотелийсини ўсиши пролиферациясини бостиради, бу атеросклерознинг барқарорланишида ва хавфли ўсмаларнинг ривожланишида муҳим роль ўйнайди.

Антоцианлар a-токоферолоксил радикални a-токоферолгача тиклайди.

Антоцианидинлар тўр парданинг ёруғликни сезувчи пигменти – родопсиннинг регенерациясига ёрдам беради; кўзнинг тўр пардасининг трофикасини яхшилайди, унинг микроциркуляциясини рағбатлантиради; тўр парда ҳимоясининг тўқимавий механизмларини тиклайди; бириктирувчи тўқманинг коллаген матриксини мустаҳкамлайди; бириктирувчи тўқиманинг компоненти – глюкозаминогликаннинг синтезини рағбатлантиради, бунинг ҳисобига тўр парданинг капиллярларини янада мустаҳкам қилади; хужайра мембраналарининг фосфолипидларини турғунлаштиради; эркин радикаллар томонидан чақирилган липидларнинг перекисли оксидланишини ингибирлайди. Шундай қилиб, тўр пардани ёруғлик нурланишининг турли даражаларига сезувчанлиги яхшиланади ва паст ёруғликда кўриш ўткирлиги кучаяди.

Антоцианидинлар-жуда кучли ўсимлик полифенол антиоксидантларидир, эркин радикалларни самарали нейтраллаб, 100 га яқин касалликларнинг ривожланишида, шу жумладан кўзнинг тўр пардаси тўқимаси ва гавҳарнинг эркин радикалли оксидланиш жараёнларини ривожланишидаги салбий патогенетик боғларни узади. Черниканинг антоцианидинларини юқори антиоксидант фаоллиги, антоцианидларнинг ҳосилаларини фенолли кислород радикалларини юқори жуфтсиз зичлиги билан боғлиқ.

Яққол антиоксидантлик самараси туфайли, антоционозидлар глаукома патогенезининг бўғинларидан бири бўлган липидларнинг перекисли оксидланишини блоклайди.

Гистаминлар, протеазалар, простагландинлар ва лейкотриенларнинг синтезини ва қон оқимига ажралиб чиқишини камайтиради, бу организмда яллиғланиш реакцияларнинг пайдо бўлишини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Антоцианидинларнинг фармакокинетик тадқиқотлари шуни кўрсатдики, ушбу моддалар меъдада тез ва самарали сўрилади, жигарга интакт ва метаболизмга учраган шакллари кўринишида тушади, турли тўқималарга тақсимланади. Чиқарилиши сийдик ва сафро билан амалга ошади. Бир марта қабул қилгандан сўнг антоцианидинларнинг қон плазмасидаги концентрацияси максимумга 15 минутдан сўнг етади ва сўнгра 2 соат давомида тез пасаяди. Меъда-ичакдан чекланган сўрилиши ва мутлоқ паст биокиришаолишлигига (юборилган дозанинг 1-2%) қарамасдан, оғиз орқали қабул қилинганида сўнг плазмадаги максимал қиймати (2-3 мкг/мл) ушбу моддалар учун биологик фаоллиги диапозонида бўлади.

Қўлланилиши

Препарат носпецифик антиоксидант даволаш воситаси сифатида олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун қўлланади:

– миопатиялар;

– диабетик ретинопатиялар;

– гипертоник ретинопатиялар;

-тунда ҳам, кечқурун ҳам қоронғуда кўришнинг мослашувчи механизмларининг бузилишлари;

– тўр парданинг дистрофик касалликлари;

– катаракта;

– тўр парда томирларининг окклюзияси;

– кўриш астенопиясини (шу жумладан 7 ёшли болаларда) олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун қўлланади.

Препарат юқори кўриш юкламаларида, компьютер билан ишлашда, кўришдан толиқиш белгиларини бартараф қилиш учун ва оператив аралашувлардан (ФРК, тўр пардани кўчишида ва бош.) кейинги ҳолатларда мажмуавий тикланиш давосида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. 1 капсуладан суткада 1-3 марта буюрилади. Даволаш курси – 7-21 кунни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактацияда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Автомобилни бошқариш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар. 10 капсуладан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.