ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДОКТОР МОМ®
DOKTOR MOM®
Препаратнинг савдо номи: Доктор Мом®
Таъсир этувчи моддалар: муқаддас райхон барглари, илдизи, уруғи; Қизилмия илдизи; Кукума илдизпояси; Доривор имбирь илдизпояси; Адатхода васика барглари, илдизлари, гуллари, пўсти; Ҳинд итузумининг илдизлари, мевалари, уруғи; Хочсимон қора андиз илдизи; Кукеби қалампир мевалари; Беберика терминалияси мевалари; Барбадос алоэ барглари, шарбати, юмшоқ жойи; Левоментол.
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Хар бир 100 мл сироп курук экстрактлар қуйидагиларни сақлайди:
Муқаддас райхон барглари, илдизи, уруғи……………………………1000 мг
Қизилмия илдизи…………………………………………………..…… 600 мг
Кукума илдизпояси…………………………………………………….. 500 мг
Доривор имбирь илдизпояси………………………………………….. 100 мг
Адатхода васика барглари, илдизлари, гуллари, пўсти……………… 600 мг
Ҳинд итузумининг илдизлари, мевалари, уруғи………………………200 мг
Хочсимон қора андиз илдизи………………………………………….. 200 мг
Кукеби қалампир мевалари……………………………………………. 100 мг
Беберика терминалияси мевалари…………………………………….. 200 мг
Барбадос алоэ барглари, шарбати, юмшоқ жойи…………………….. 500 мг
Левоментол………………………………………………………………60 мг
ёрдамчи моддалар: сахароза, глицерол, лимон кислотаси моногидрати, натрий бензоати, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, сорбин кислотаси, буёвчи BQ Супра (хинолон сариғи ва бриллиант хаворанги бўёвчиларининг аралшмаси), ананас хушбўйи, тозаланаган сув.
Таърифи: тўқ яшил рангли ананас ҳидли сироп.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.
АТХ коди: R05CA10
Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат; бронхолитик, муколитик, балғам кўчирувчи ва яллиғланишга карши таъсирга эга.
Қўлланилиши
Қуруқ йўтал ёки балғамни қийин ажралувчи йўтал билан бирга кечувчи нафас йўлларнинг ўткир ва сурункали касалликарини (фарингит, ларингит, шу жумладан, «маърузачи», трахеит, бронхит) симптоматик даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Болаларга: 3 ёшдан 5 ёшгача – ½ чой қошиқдан (2,5 мл) кунига 3 марта.
6 ёшдан 14 ёшгача – ½ – 1 чой қошиқдан (2,5- 5,0 мл) кунига 3 марта.
Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга 1-2 чой қошиқдан (5,0- 10,0 мл) кунига 3 марта.
Даволаш курси – 2-3 ҳафта. Даволаш курсининг давомийлигини ошириш ва такрорий даволаш курсларини ўтказиш шифокор тавсияси бўйича давом эттириш мумкин.
Ножўя таъсирлар
Қорин бўшлиғида кўнгил айниши ва дискамфорт ҳисси. Аллергик реакциялар. Шу жумладан йўриқномада таърифланмаган ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиб, даволовчи шифокорга маълум қилиш зарур.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Ҳомиладорлик ва лактация қўлланилиши
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда препаратни қўллашнинг тажрибаси йўкқиги туфайли, бу гуруҳга препаратни буюриш тавсия қилинмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Суюлтирилган балғамни ажралиб чиқишини бузилиши мумкинлиги туфайли, йўталга қарши препаратлар билан вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Агар касаллик симптомлари сақланиб турса ва бемор холатини ёмонлашиши кузатилса, препаратни қабул қилишни тўхтатилади ва шифокорга мурожаат этилади.
Препарат сахароза сақлайди, шунинг учун қандли диабети бўлган, шунингдек гипокалорияли пархезда бўлган беморлар буни инобатга олишлари керак.
Катталарга ва 14 ёшдан ошганларга (5,0-10,0 мл) бир маротабалик доза 3,75-7,50 г сахароза сақлайди, 0,31-0,62 НБ (нон бирлигига) мос келади. Бола препаратни билмасдан ёки атайин ютиб юборилса, дархол тиббий ёрдам кўрсатиш учун мурожаат қилиш зарур.
Агар дори воситаси яроқсиз холга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва ахлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф мухитни химоя қилишга ёрдам беради!
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Ўсимликлардан олинган сироп; яшил рангли полиэтилентерефталат 100 мл флаконларда, алюмин ёки илк очиш учун текширув пластик қопқоқ билан қадоқланган.
Бир флакон полипропиленли ўлчов стакани (15 мл) билан комплектда ва қўллаш учун йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2,5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.