📜 Инструкция по применению Диосмектит АТМ
💊 Состав препарата Диосмектит АТМ
✅ Применение препарата Диосмектит АТМ
📅 Условия хранения Диосмектит АТМ
⏳ Срок годности Диосмектит АТМ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИОСМЕКТИТ АТМ

DIOSMECTITUM ATM

Препаратнинг савдо номи: Диосмектит АТМ

Таъсир этувчи модда (ХПН): Диоктаэдрик смектит

Дори шакли: Суспензияни тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 пакетчада сақланади:

фаол модда: диоктаэдрик смектит – 3,0 г;

ёрдамчи моддалар: сувсиз глюкоза – 0,749 г; эрувчан сахарин – 0,007 г; ванилин – 0,004 г.

Таърифи: Сарғиш ёки оқиш кулрангдан бироз кулранг ёки бироз жигарранг сариқ рангли кукун. Хидсиз, ушлаб кўрганда ёғли.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Диареяга қарши воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Келиб чиқиш табиий бўлган препарат, сўриб олувчи таъсирга эга. Шиллиқ тўсиғини турғунлаштиради, шиллиқнинг гликопротеинлари билан поливалент боғ ҳосил қилади, шиллиқнинг миқдорини оширади, уни гастропротектор ҳусусиятларини яхшилайди (хлорид кислотаси, ўт-сафро тузлари, микроорганизмлар ва уларнинг токсиклигига нисбатан). Селектив сорбцион ҳусусиятларга эга, бўлиб, улар унинг дискоид – кристаллсимон структураси билан тушунтирилади. Меъда-ичак йўлларининг ичида бўлган бактерия ва вирусларни адсорблайди.

Терапевтик дозаларда ичак моторикасига бевосита таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилмайди, ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Диарея (аллергик, дори генезли; овқатланиш тартиби ва овқатнинг сифати бузилганда), гастрит, меъда ва ўникки бармоқ ичакни яра касаллиги, колит.

Инфекцион генезли диарея – мажмуавий даволаш таркибида.

Меъда ва ичак касалликлари билан боғлиқ бўлган белгиларини (жиғилдон қайнаши, оғрлик, дам бўлиш ва дискамфорт) даволаш.

Қўллаш усули ва дозаси

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 пакетчадан суткада 3 марта. Пакетча ичидагиси ярим стакан сувда, кукунни аста-секин тўкиб ва уни бир текис аралаштириб эритилади.

Болаларга: 1 ёшгача бўлган: суткада 1 пакетча 1 дан 2 ёшгача: суткада 2 пакетча, 2 ёшдан ошган: суткада 2-3 пакетча.

Буюришлар сони: суткада 3 марта. Пакетчанинг ичидагиси 50 мл суюқликда эритилади

Ножўя таъсирлари

Қабзият (одатда препаратнинг дозаси камайтирилганида ичак фаолияти тикланади), аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ичакни ўтказмаслиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланадиган дори воситаларининг сўрилиш тезлиги ва даражасини камайтиради.

Бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилмаслик керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Агарда 7 кун давомида белгиларнинг яхшиланиши бўлмаса, шифокорга мурожаат қилинг. Агарда оғриқ туйғулари ҳарорат ёки қусиш билан бирга кечса, дарҳол даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препарат ва бошқа дори воситаларининг қабуллари орасидаги интервал 1-2 соатни ташкил қилиши керак.

Препарат тавсия қилинган дозаларда ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатилиши мумкин.

Транспот воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда препаратни қўллашни хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилиш холатлари аниқланмаган

Чиқарилиш шакли

Суспензияни тайёрлаш учун кукун.

3,76 г дан медикаментлар қадоқлаш учун қоғоз пакетларда.

30 та пакет, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити:

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати:

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби:

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.