📜 Инструкция по применению Дицинон инъекция учун эритма
💊 Состав препарата Дицинон инъекция учун эритма
✅ Применение препарата Дицинон инъекция учун эритма
📅 Условия хранения Дицинон инъекция учун эритма
⏳ Срок годности Дицинон инъекция учун эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИЦИНОН®

DICYNON®

 

Препаратнинг савдо номи: Дицинон®

Таъсир этувчи модда (ХПН): этамзилат/еtamsylate

Дори шакли: 250 мг/2 мл ли инъекция учун эритма

Таркиби:

2 мл эритма (1 ампула) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: этамзилат – 250 мг;

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: этамзилат – 125 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити (Е223), натрий гидрокарбонати, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гемостатик воситалар. К витамини ва бошқа гемостатиклар.

АТХ коди: В02ВХ01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Этамзилат гемостазнинг бошланғич босқичида таъсир этувчи (эндотелий ва тромбоцитлар ўртасида ўзаро таъсирлашуви даврида) синтетик қон тўҳтатувчи ва ангиопротектор воситадир. Препарат тромбоцитлар адгезиясини яхшиланиши ва капилляр қон томирлар  қаршилигини тикланиши сабабли, қон кетиш вақтини ва қон йўқотиш ҳажмини камайтиради.

Этамзилат қон томирларни торайтурувчи самарага эга эмас, фибринолизга ва плазмадаги қон ивиши омилларига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Этамзилат 500 мг дозада вена ичига юборилгандан сўнг 10 минутдан кейин плазмада
50 мкг/мл тенг бўлган  чўққи даражаси кузатилади.  Этамзилат шундай дозада мушак ичига юборилганда 1 соатдан кейин плазмада 30 мкг/мл тенг бўлган чўққи даражаси кузатилади.  Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 95% ни ташкил қилади. Этамзилат йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Она ва киндик қонида препаратнинг даражаси бир ҳил.  Этамзилатни кўкрак сутига ўтиши номаълум. Этамзилат кучсиз даражада метаболизмга учрайди. Этамзилат  асосан  буйрак орқали чиқарилади, бунда 85% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 2,1 соатни (м/и) ва 1,9 соатни (в/и) ташкил қилади. Дозанинг тахминан 70-80% биринчи 24 соат давомида сийдик билан чиқарилади.

Буйрак ва/ёки жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда этамзилатнинг фармакокинетикасини ўзгариши номаълум.

 

Қўлланилиши

Отоларингология, гинекология, акушерлик, урология, стоматология, офтальмологияда ёки пластик ва тиқланиш жарроҳлигида операциядан олдин, операция вақтида ва операциядан кейинги капилляр қон кетишларни олдини олиш учун қўлланади.

Келиб чиқиши ва жойлашиши турлича бўлган капилляр  қон кетишини даволаш учун.

Чала туғилган болаларда перивентрикуляр қон қуйилишини олдини олиш учун қўлланади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалар

Катталар ва ўсмирлар

Операциядан олдин: жарроҳлик аралашувидан 1 соат олдин 1-2 ампуладан в/и ёки м/и буюрилади.

Операция вақтида: зарурат бўлганида 1-2 ампуладан в/и такроран юборилади.

Операциядан кейин: қон кетиш хавфи сақланган бутун вақт давомида 1-2 ампуладан ҳар 4-6 соатда такроран юборилади.

Шошилинч вазиятларда ва оғирлик ҳолатларига қараб: 1-2 ампуладан в/и ёки м/и ҳар 4-6 соатда қон кетиш хавфи  йўқолгунича юборилади.

Маҳаллий қўлланиши: битта ампулани ичидаги эритма билан салфетка намланади ва қон кетиш жойига кўйилади  ёки тиш олингандан кейин ҳосил бўлган бўшлиққа қўйилади.

Зарурат бўлганида аппликацияни такрорлаш мумкин. Парентерал юбориш ёки ичга қабул килишни мажмуада қўллаш мумкин.

Болалар

Катталар учун мўлжалланган дозанинг ярми буюрилади.

Янги туғилган болалар

Туғилгандан сўнг биринчи 2 соатда сўнгра ҳар 6 соатда 4 кун давомида 1 кг тана вазнига
10 мг дан (0,1 мл = 12,5 мг) мушак ичига инъекция ҳолида буюрилади.

Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда клиник тадқиқотлар ўтқазилмаган. Шунинг учун бундай пациентларга Дицинон инъекция учун эритма буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Инъекция учун эритма натрий гидрокарбонати ёки лактат сақловчи эритмалар билан номунатосиб.

Дицинон эритмасини бошқа дори воситалар билан битта шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Агар препарат физиологик эритма билан аралаштирилса, уни дарҳол ишлатиш керак.

Ножўя таъсирлари

Этамзилат қўлланганида пайдо бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар қуйида санаб ўтилган:

жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000,  <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тез: кўнгил айниши, диарея, қорин соҳасида ёқимсиз ҳисслар.

Кам ҳолларда: оғизда тахир таъм.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

Тез-тез: тошма.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойидаги бузилишлар:

Тез-тез: астения.

Жуда кам ҳолларда: иситма.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез: бош оғриғи.

Қон томирлари томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: тромбоэмболия, артериал гипертензия.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: бўғимларда оғриқ, белда/орқада оғриқлар.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик, анафилактик шок.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда: ўткир порфирия.

Бу ножўя самаралар даволаш тўҳтатилгандан кейин одатда қайтувчан.

Кўрсатиб ўтилган ножўя самараларнинг яққоллиги кучайса ёки қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатиб ўтилмаган, бошқа ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида хам шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ўткир порфирия;
  • бронхиал астма, сульфитларга юқори сезувчанлик;
  • препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ампуланинг ичидагисини бошқа дори воситалар билан битта шприцда аралаштириш мумкин эмас. Инъекция учун эритма натрий гидрокарбонати ёки лактат сақловчи эритмалар билан номунатосиб.

Агар препарат физиологик эритма билан аралаштирилса, уни дарҳол ишлатиш керак.

Препаратнинг таркибидаги сульфит тиаминни (В1 витамини) фаолсизлантиради. Агар декстранни инфузия қилиш зарур бўлса, Дицинонни ундан олдин юбориш лозим.

Махсус кўрсатмалар

Артериал босим нотурғун ёки гипотензияси бўлган беморларда препарат парентерал юборилганда артериал босимни пасайиши хавфи борлиги туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим (“Ножўя таъсир”га қаранг).

Препарат берилувчан пациентларда аллергик реакциялар, кўнгил айниши, диареяни чақириши мумкин бўлган натрий метабисульфити сақлайди.

Аллергик реакциялар яққол ифодаланган характерга эга бўлиши, катта анафилактик шок ва ҳаёт учун хавфли астма хуружларини чақириши мумкин. Ушбу аллергик реакцияларни тарқаганлиги номаълум, лекин эҳтимол, улар кўп тарқалмаган. Бронхиал астма билан хасталанган беморларда сульфитларга бўлган юқори сезувчанлик, ушбу касаллик билан хасталанмаган шаҳсларга нисбатан кўпроқ кузатилади (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг). Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида препаратни юборишни дархол тўхтатиш керак. Тери реакциялари ёки тана ҳароратни ошиши кузатилганида юқори сезувчанлик реакцияси ривожланганда даволашни тўҳтатиш ва даволовчи шифокорга хабар бериш керак, чунки бундай симптомлар ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг белгилари бўлиши мумкин.

Агар препарат жуда кўп ва/ёки давомли ҳайз қон кетишларини камайтириш учун буюрилган бўлса ва бунда кутилган самарага эришиб бўлмаса, шундай ҳолатни чақириши мумкин бўлган бошқа патологияни инкор қилиш керак.

Болалар

Болаларда препаратни тавсия қилинган дозада қўллаш мумкин.

Препарат чала туғилган болаларда перивентрикуляр қон қуйилишни олдини олиш учун  буюрилиши мумкин. Дозалаш бўйича тавсиялар “Қўллаш усули ва дозалар” бўлимига қаранг.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда этамзилат билан даволаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Этамзилат буйрак орқали тўлиқ чикарилганлиги туфайли, буйрак етишмовчилигида дозани камайтириш талаб қилиниши мумкин.

Лаборатор таҳлил натижалари

Терапевтик дозаларда қабул қиланаётган этамзилат креатининни ферментатив аниқлашни натижаларини камайиштириш томонга ўзгартириши мумкин. Препаратни лаборатор кўрсаткичларга кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай таъсирини истисно қилиш учун, Дицинонни биринчи марта қўллашдан олдин даволаш вақтида талаб қилинадиган бошланғич таҳлиллар (масалан, қон таҳлили) ўтқазилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисида клиник маълумотлар чекланган.

Ҳайвонларда ўтқазилган экспериментларда репродуктив фаолиятига таъсир этувчи ҳар қандай бевосита ёки билвосита токсиклик аниқланмаган. Ҳомиладорлик вақтида эҳтиёткорлик чоралари сифатида препаратни  қўллашдан сақланиши афзал.

Препаратни кўкрак сутига ўтиши тўғрисида маълумотлар бўлмагани туфайли, даволаниш вақтида эмизиш тавсия қилинмайди. Агар эмизиш давом эттирилса, у ҳолда препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни дозасини ошириб юборилиш ҳоллари қайд қилинмаган. Дозани ошириб юборилишини даволаш учун стандарт тиббий чораларни қўллаш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Эритма 2 мл дан 1 синфли рангсиз шиша ампулаларда.

50 та ампула қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда,  25ºС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг оҳирги куни тугайди.

Агар ампуланинг ичидаги эритманинг ранги ўзгарса, препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дорихоналардан бериш тартиби

Фақат рецепти бўйича берилади. Касалхоналарда ва поликлиникаларда қўллаш учун мулжалланган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.