📜 Инструкция по применению Дисол-SEEM
💊 Состав препарата Дисол-SEEM
✅ Применение препарата Дисол-SEEM
📅 Условия хранения Дисол-SEEM
⏳ Срок годности Дисол-SEEM

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИСОЛЬ-SEEM

DISOLUM-SEEM

 

Препаратнинг савдо номи: ДисолSEEM

Таъсир этувчи моддалар: натрий ацетати ва натрий хлориди

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди

фаол моддалар: натрий ацетати – 2 мг, натрий хлориди – 6 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Тузли эритма.

АТХ коди: В05ВВ

 

Фармакологик хусусиятлари

Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади (сув-электролит мувозанатини тикланишига ёрдам беради, қоннинг қуюқлашишига ва метаболик ацидознинг ривожланишига тўсқинлик қилади, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кучайтиради).

 

Қўлланилиши

Турли сабабли дегидратация (Эль-Тор (Инаба) вабоси, ўткир дизентерия, овқат токсикоинфецияси ва бошқалар), гиперкалиемияда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эритмани юборишдан олдин 36-380С гача иситилади. Препарат вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) аҳлат, қусиқ массалари, сийдик ва тер билан йўқотилган суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли бўлган миқдорда юборилади. Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион – токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) 1-2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда, оқим билан юборишдан бошланади, сўнгра минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.

Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.

Препаратни қœллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг мувозанати ҳар 6 соатда аниқланади.

 

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда этни увишиши пайдо бўлиши мумкин. Катта миқдордаги эритмани юбориш, хлоридли ацидоз, гипергидратация ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпкалар, мия шишининг хавфи, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаниш, препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

 

Маҳсус кўрсатмалар

Буйракларнинг ажратиб чиқариш фаолияти бузилган беморларда гипокалиемияда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш гематокрит ва электролитларни назорати остида ўтказилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 250 мл дан, шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан сақланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.