📜 Инструкция по применению Циназин®, Циназин® Форте
💊 Состав препарата Циназин®, Циназин® Форте
✅ Применение препарата Циназин®, Циназин® Форте
📅 Условия хранения Циназин®, Циназин® Форте
⏳ Срок годности Циназин®, Циназин® Форте

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЦИНАЗИН®, ЦИНАЗИН® ФОРТЕ

CINAZINUM, CINAZINUM FORTE

 

Препаратнинг савдо номи: Циназин®, Циназин® Форте

Таъсир этувчи модда (ХПН): циннаризин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: циннаризин 25 мг ёки 75 мг;

ёрдамчи моддалар:

25 мг – микрокристалл целлюлоза, сувсиз лактоза, тальк, аэросил, магний стеарати.

75 мгмикрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий крахмал гликоляти, гидроксипропилцеллюлоза, аэросил, тальк, магний стеарати.

Таърифи:

25 мг – оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.

75 мг – оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томонида иккиланган рискаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Бош мияда қон айланишини бузилишлари ва мигренни даволаш учун воситалар.

АТХ коди: N07CA02

Фармакологии хусусиятлари

Кальций каналларининг блокатори. Кальций ионларини қон томирларининг хужайраларига келиб тушишини издан чиқаради ва плазмолемма (сарколемма) депосида кальций микдорини камайтиради. Қон томирларининг силлиқ мушакларига тўғридан-тўғри спазмолитик таъсир кўрсатади. Бош мияда қон оқимини оширади ва бош миядаги қон томирларининиг қаршилигини камайтиради, бош оғриғини, қулоқ шанғиллашини камайтиради. Қон томирларини торайтирувчи биоген моддаларга бўлган қон томирлари реакциясини камайтиради. Тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади. Тизимли артериал босимга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Гистаминга қарши фаолликка эга. Вестибуляр аппаратининг қўзғалувчанлигини камайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Ичга кабул қилинганидан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Қон плазмасида максимал қонцентрацияси 1-3 соатдан кейин аниқланади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил қилади. Циннаризиннинг метаболизми тўлиқ деалкилланиш йўли орқали кечади. Ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади. Метаболитлар кўринишида сийдик (1/3) ва ахлат билан (2/3) чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Бош мияда қон айланишини ишемик турдаги бузилишларини даволаш; мияда қон айланиши бузилишларини қолдик кўринишлари; бош-мия жароҳатлари; дисциркулятор энцефалопатия, хусусан, церебрал атеросклероз, мигрень (хуружларни олдини олиш учун хам), парестезияларни, оёк-қўлларнинг тунги оғриқларини, трофик бузилишларини, оёкларнинг облитерацияланувчи касалликларини, шу жумладан «ўзгариб турадиган оқсоқликни», Меньер касаллигини, Рейно касаллигини даволашда қўлланади. Вестибуляр бузилишларда (бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, нистагм, кўнгил айниши, лабиринт бузилишлари оқибатидаги қусишлар) эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида хам тавсия қилинади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар ичга, овқатдан кейин чайнамасдан, сув билан ичилади. Бош мияда қон айланишини бузилишларида 25-50 мг дан (1-2 Циназин® таблеткалари) кунига 3 марта; периферик қон айланишининг бузилишларида 50-75 мг дан (2-3 Циназин® таблеткалари ёки 1 Циназин® Форте таблеткаси) кунига 3 марта; вестибуляр бузилишларда 25 мг (1 таблетка Циназин®) кунига 3 марта.

Денгиз ва ҳаво касаллигини олдини олиш учун 1 таблеткадан (25 мг) йўлга чиқишдан 30 минут олдин, зарурат бўлганида 6-8 соатдан кейин такроран кабул қилинади.

Болаларга доза 2 марта камайтирилади.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, юқори толиқиш. Жуда узоқ муддат қўлланилганда – периферик нервларнинг шикастланиши, экстрапирамид бузилишларни пайдо бўлиши кузатилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: оғиз қуриши, диспептик ҳолатлар, кам ҳолларда – холестатик сарик касаллиги.

Юрак-қон томир тизими томонидан: мойиллик бўлганида – артериал гипотония.

Тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар: Тана вазнини ошиши, кўп терлаш, қизил ясси темиратки кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ноотроп ва антигипертензив воситаларнинг, ҳамда марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи препаратларнинг самарасини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Даволанишнинг бошида, юқори диққат-эътиборни, руҳий ва жисмоний тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли машғулотлар билан шуғулланишдан сақланиш керак. Узоқ муддат қўлланилганда жигар, буйрак фаолиятини, периферик қон кўринишини назорат қилиш тавсия этилади. Паркинсонизм, артериал гипотонияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш вактида алкоголь истъемол қилиш мумкин эмас.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, қусиш, тремор, гипотензия, кома.

Даволаш: специфик антидоти йук. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

«Циназин®», таблеткалар 25 мг дан, №50.

«Циназин® Форте», таблеткалар 75 мг дан, №20.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.