ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛОРОБЕН™
LOROBEN™
Препаратнинг савдо номи: Лоробен™
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бензидамин гидрохлориди, хлоргексидин глюконати
Дори шакли: орал спрей
Таркиби:
30 мл спрей қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 45 мг бензидамин гидрохлориди, 36 мг хлоргексидин глюконати;
ёрдамчи моддалар: полисорбат 20, сорбитол 70%, пропиленгликоль, хинолин сариғи, ялпизли эссенция, сахароза, Ecocool MP, Patent V Blue, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати дигидрати, тозаланган сув.
Ҳар бир пуркалма (~0,13 мл) 0,156 мг бензидамин гидрохлориди, 0,195 мг хлоргексидин глюконати сақлайди.
Таърифи: яшил рангли тиниқ суюқлик
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий перорал қўллаш учун дори воситалари.
АТХ коди: A01AD02
Фармакологик хусусиятлари
Бензидамин – бошқа НЯҚВ дан фарқ қилувчи ностероид яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситадир. Локал (маҳаллий) қўлланганда ишлатиладиган концентрацияларда асос ўрнини ўтайди ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Ўтказилган тажрибаларда бензидаминнинг оғриқ қолдирувчи таъсири яллиғланиш оқибатидаги оғриқларда, яллиғланиш характерига эга бўлмаган оғриқларга нисбатан яққол намоён бўлади.
Хлоргексидин граммусбат ва грамманфий бактериялар, айрим патоген замбуруғлар, ачитқилар, шунингдек кўпчилик вирусларга нисбатан самаралидир.
Хлоргексидин глюконати микробларга қарши кенг фаолликка эга бисбигуанид ҳисобланади. Оғиз чайилганидан кейин хлоргексидин глюконати тишлар, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва оғиздаги қопланмалар сиртида адсорбцияланади, 24 соат давомида аста-секин ажралади, чунки сўлакда хлоргексидиннинг концентрацияси камаяди.
Фармакодинамикаси
Бензидамин таъсирининг яллиғланишга қарши механизми гипофиз-адренал тизимини рағбатланиши билан боғлиқ эмас. Бензидамин простагландинлар биосинтезини бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар каби ингибиция қилади, аммо уларнинг таъсир механизми тўлиқ тушунтириб берилмаган.
Маҳаллий қўлланилиши оқибатида хлоргексидин кейинги узайтирилган бактериостатик таъсир билан бирга дарҳол бактерицид самара кўрсатади. Хлоргексидин микроб ҳужайраси деворида абсорбцияланган ва узайтирилган сиртқи таъсир кўрсатган ҳолда бактериялар ўсишини тўхтатиб туради, сўнгра цитоплазма преципитациясига ёрдам бериб, ҳужайрани нобуд бўлишини чақиради.
Фармакокинетикаси
Бензидамин яллиғланган шиллиқ қаватда яхши абсорбцияланади ва яллиғланишга қарши ҳамда маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Чайилганидан кейин тахминан 30% хлоргексидин оғиз бўшлиғида ушланиб туради ва 24 соат давомида у аста-секин сўлакка ажралади. Хлоргексидин глюконати меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади; қонда аниқланадиган концентрациялари топилмайди.
Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғида ва томоқда оғриқли ҳолатларни (ангина, фарингит, тонзиллит, афтоз стоматит, глосситни), томоқда ва оғиз бўшлиғида жарроҳлик аралашувларида оғриқларни вақтинча бартараф этиш учун.
Кимётерапия, радиотерапия, бошқа аралашувлар (шу жумладан трахея интубацияси) ва шикастланишлар оқибатида ҳосил бўлган оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш учун.
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари, асоратлари, парадонт касалликларини даволаш учун.
Гингивитларни даволаш ва олдини олиш учун.
Тиш устида қопланмалар ҳосил бўлишини камайтириш учун.
Оғиз бўшлиғи гигиенасини сақлаб туриш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш усули
Спрейнинг аппликаторига, мунтазам оқимга эришилмагунга қадар босиб туриш керак4.
Аппликаторнинг учлигини, учлик оғиз бўшлиғида яхши ўрнашмагунча кўтариш, ва шундан сўнггина аппликаторга босиш керак. Пуркашни турли соҳаларга 4 марта такрорлаш керак.
Хлоргексидин Лоробен™ препаратининг таркибида тиш қопланмаси ҳосил бўлишини ва даволаш жараёнида гингивитни камайишига ёрдам беради.
Лоробен™ препаратининг таркибидаги хлоргексидин келтириб чиқарган рангли доғлар ҳосил бўлишини камайтириш учун тишларни олдиндан тиш чўткаси билан тозалаш лозим.
Спрейли флаконни вертикал ушлаш керак.
Эритмани ютиш мумкин эмас. Ишлатиб бўлинганидан кейин эритмани туфлаб ташлаш лозим.
Катталар
Одатдаги доза – томоқнинг яллиғланган соҳасига 5-10 марта пуркалади. Кун давомида ҳар 1½-3 соатда такрорлаш керак.
Болалар (6-12 ёш)
Томоқнинг яллиғланган соҳасига 5 марта пуркалади. Ҳар 1½-3 соатда такрорлаш керак.
Ножўя таъсирлари
Лоробен™ орал спрей таъсири одатда яхши ўзлаштирилади ва кам ножўя таъсирларга эга.
Эритма шаклидаги бензидамин гидрохлоридини қўллаш оқибатида келиб чиқадиган ножўя самаралар:
Маҳаллий:
Даволаш вақтида энг тез-тез учрайдиган реакция – оғиз бўшлиғида увишиш ҳиси (2,6%), кам ҳолларда – ачишиш ва санчиш ҳиси (1,4%). Жуда кам ҳолларда оғиз бўшлиғини қуриши ёки чанқаш (0,2%), қизиб кетиш ҳиси ва таъмнинг ўзгариши (0,1%) қайд этилади.
Умумий:
Умумий кўринишдаги ножўя реакциялар асосан кўнгил айниши, қусиш, ҳичиқоқ, меъда-ичак бузилишлари (0,4%), бош айланиши (0,1%), бош оғриғи ва уйқучанлик (0,1%) бўлиб, улар тез-тез учрамайди ва жиддий характерга эга эмас.
Хлоргексидин глюконатини орал спрей шаклида қўллаш оқибатида келиб чиқадиган ножўя самаралар:
Тишда тошларни ҳосил бўлиши.
Таъм сезувчанлигини ўзгариши.
Клиник тадқиқотларда препаратни қўллаш билан боғлиқ жиддий ножўя таъсирлар аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Бензидамин, хлоргексидин ёки препаратнинг бирор-бир бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Хлоргексидин
Хлоргексидин тузлари совун ва бошқа анион бирикмалар билан номутаносибдир.
Хлоргексидин тузлари катионли ва ноионли сирт таранглиги бўйича фаол субстанциялари билан мутаносибдир, бироқ юқори концентрацияларда бирга ишлатилиши хлоргексидинни мицелий билан боғланиши оқибатида препаратнинг фаоллигини пасайтиради.
Цетримид ва лиссапол NX каби сирт таранглиги бўйича фаол моддалар эрувчанликни ошишини келтириб чиқариши мумкин.
Натрий альгинати, натрий карбоксиметилцеллюлозаси, гуммиарабик, крахмал каби анионли полиэлектролитлар билан номутаносиб; уларни бир вақтда қўллаш самарадорликни пасайтиради.
Бриллиант кўки, хлорамфеникол, натрий флюоресцини, формальдегид, кумуш нитрати, рух сульфати, мис сульфати билан номутаносибдир.
Қаттиқ сув билан суюлтирилганида кальций ва магний катионлари билан ўзаро таъсирга киришиши натижасида эримайдиган тузлар кўринишида чўкма ҳосил қилиш мумкин.
Агар хлоргексидинни бензоатлар, бикарбонатлар, карбонатлар, боратлар, нитратлар, фосфатлар, сульфатлар билан ҳосил қилинган тузларининг концентрацияси 0,05% дан кўп бўлса, у ҳолда паст даражада эрийдиган тузлар шаклланади ва чўкмага тушади. Цетримид ушбу тузлар эрувчанлигини оширади, комбинацияда бундай преципитантлар учрамайди.
Хлоргексидин глюконатини цетримид ва бензалконий хлориди билан мос келиши бактерицид фаолликни синергик ошишида намоён бўлади.
Цетримид хлоргексидинни қаттиқ сувда чўкишини сўндиради.
Хлоргексидин глюконатидан ташқари, хлоргексидин ва унинг тузлари сувга нисбатан спиртда яхши эрийди. Хлоргексидин глюконати эритмаси спирт қўшилганида чўкмага тушиши мумкин. Эритмада 7% спиртни иштирок этиши уни грамманфий микроорганизмларга қарши самаралироқ қилади, чунки эритма целлюлоза фильтрлари орқали фильтрланади; сўрилиш эҳтимоли бор.
Бензидаминнинг дорилар билан маълум ўзаро таъсири йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Фақат сиртга қўллаш учун ишлатилади.
Фақат оғиз бўшлиғи учун қўлланилсин.
Ютилмасин.
Оғиз бўшлиғида, айниқса тил ва тишларда қайтувчан рангли из қолдириши мумкин.
Агар томоқда оғриқ бактериал инфекция билан боғлиқ бўлса, Лоробен™ препарати билан бирга антибактериал терапияни буюриш мумкин.
Тизимли таъсир эҳтимоли буйрак касалликлари бўлган шахсларда қўлланилганида эътиборга олинади, чунки бензидамин ва унинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади.
Тизимли таъсир эҳтимоли жигар касалликлари бўлган шахсларда қўлланилганида эътиборга олинади, чунки бензидамин жигарда метаболизмга учрайди.
Лоробен™ орал спрейни клиник қўллаш тажрибаси етарли бўлмаганлиги туфайли, 6 ёшдан кичик бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Хлоргексидин глюконатини ҳомиладор аёлларга таъсири юзасидан назоратли тадқиқотлар йўқ ҳамда бензидаминни ҳайвонлар ва ҳомиладор аёлларга таъсири юзасидан адекват тадқиқотлар хам йўқ.
Препаратнинг таркибига кирувчи фаол моддалар комбинациясини ҳайвонлар ва ҳомиладор аёлларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган; шу боисдан препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.
Адекват тадқиқотлар йўқлиги туфайли, препаратни аёлларда лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни қўллаш усулини инобатга олган ҳолда дозани ошириб юборилиши мумкин эмас. Тасодифан катта дозалар ютиб юборилганида симптоматик даволаш буюрилади. Махсус антидот мавжуд эмас.
Чиқарилиш шакли
Лоробен™ орал спрей оқ флаконда. 1 флакон (30 мл) ва аппликатор комплектда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига солинган.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган хона ҳароратида оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати.
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.