📜 Инструкция по применению Юнилат
💊 Состав препарата Юнилат
✅ Применение препарата Юнилат
📅 Условия хранения Юнилат
⏳ Срок годности Юнилат

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

ЮНИЛАТ 50 микрограмм/мл

Кўзга томизиш учун эритма

Latanoprost (латанопрост)

 

Сиз дори воситангизни қўллашни бошлашдан олдин маълумотни тўлиқ ўқиб чиқинг.

  • Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Кейинчалик бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар уларда Сиздагига ўхшаш белгилар бўлса ҳам, у уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсир ҳис қилсангиз ёки истеъмолчилар учун ушбу маълумотда таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Истеъмолчилар учун ушбу маълумотдан Сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

  1. ЮНИЛАТ нима ва у нима учун қўлланади
  2. ЮНИЛАТ ни қўллашдан олдин
  3. ЮНИЛАТ қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. ЮНИЛАТ ни қандай сақлаш керак
  6. Бошқа маълумот

  1. ЮНИЛАТ нима ва у нима учун қўлланади

ЮНИЛАТ простагландинлар аналоглари деб номланувчи дори воситалари гуруҳига мансуб. У кўзларнинг ички қисмидан қон оқимига кўз суюқлигини табиий оқиб чиқишини ошириш орқали таъсир этади.

ЮНИЛАТ очиқ бурчакли глаукома номи билан маълум муаммо ва кўз ички гипертензияси даволаш учун қўлланади. Бу иккала ҳолатлар Сизнинг кўзингизда босимни ошиши билан боғлиқ ва Сизнинг кўриш қобилиятингизга таъсир кўрсатиши мумкин.

  1. ЮНИЛАТни қўллашдан олдин

ЮНИЛАТни катта эркаклар ва аёллар (шу жумладан кекса пациентлар) қўллашлари мумкин, лекин уни 18 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

ЮНИЛАТ қўлланилмасин

  • латанопрост ёки ЮНИЛАТ нинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига (дори воситасининг барча ёрдамчи компонентлари рўйхати 6 бўлимда келтирилган) аллергия (юқори сезувчанлик) да.

 

ЮНИЛАТни қўллаганда жуда эҳтиёткор бўлинг

  • агар Сизнинг камалак пардангиз рангларнинг аралашмасидан иборат бўлса, яъни сариқ-жигарранг, кулранг-жигарранг, кўк-жигарранг ёки яшил-жигарранг. УНИЛАТ дори воситасини қўллаш Сизнинг камалак пардангизни жигаррангга бўялишига олиб келиши мумкин. Фақат битта кўзни даволаш кўзлардаги рангларни фарқига олиб келиши мумкин,
  • агар Сизнинг кўзингизда гавҳар бўлмаса (афакия) ёки Сизда кўришни хиралашиши ёки кўришни йўқолишига (псевдофакия) олиб келиши мумкин бўлган бир ёки иккала кўзда гавҳарнинг умумий ўтказмаслиги бўлса,
  • агар Сизга яқинда операция ўтказилган бўлса ёки кўзларда операция режалаштирилган бўлса (шу жумладан катаракта туфайли операция),
  • агар Сизда кўзлар билан муаммолар (кўзларда оғриқ, таъсирланиш ёки яллиғланиш ёки кўришни ноаниқлиги каби) бўлса,
  • агар Сизда қуруқ кўз синдроми бўлса,
  • агар Сизда астманинг оғир шакли бўлса ёки астмангиз етарли даражада назорат қилинмаса,
  • агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, ЮНИЛАТ дори воситасини қўллашингиз мумкин, лекин 3 бўлимда келтирилган тавсияларга риоя қилинг.

Бошқа дори воситаларини қўллаш

ЮНИЛАТ бошқа дори воситаларининг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин. Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан шифокор рецептисиз олинган дори воситаларини қўллаётган ёки яқин орада қўллаган бўлсангиз, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Агар Сиз ЮНИЛАТ дори воситасидан ташқари кўз учун бошқа дори воситаларини қўллаётган бўлсангиз, улар ЮНИЛАТ дори воситасини томизишдан 5 минут олдин ёки 5 минутдан кейин томизилиши керак.

Ҳомиладорлик

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг

Дори воситаси ҳомилага таъсир кўрсатиши мумкин. ЮНИЛАТни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Эмизиш даври

ЮНИЛАТ болангизга таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилларни бошқариш ва машиналарга хизмат кўрсатиш

ЮНИЛАТ қўллагандан кейин қисқа вақт ўтгач кўришни ноаниқлигини чақириши мумкин. Бу белгилар бартараф этилмагунча автомобилни бошқариш ва машиналарга хизмат кўрсатишдан сақланинг.

ЮНИЛАТнинг таркибидаги айрим компонентлар ҳақида муҳим маълумот

Дори воситаси кўзларни таъсирланиши ёки кўз юзасида бузилишни чақириши мумкин бўлган консервант-бензалконий хлориди сақлайди.

Бензалконий хлориди юмшоқ контакт линзалар томонидан сўрилиши мумкин ва бу уларни рангини ўзгартириши маълум. Шунинг учун юмшоқ контакт линзаларга тушишидан сақланинг. Агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, ЮНИЛАТни қўллашдан олдин Сиз уларни кўзлардан ечишингиз керак. ЮНИЛАТни қўллагандан кейин контакт линзаларни такроран тақишдан олдин камида 15 минут кутинг.

Агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, 3-бўлимни диққат билан ўқиб чиқинг.

  1. ЮНИЛАТ ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНАДИ

ЮНИЛАТни ҳар доим шифокорингиз буюрганидек қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки дорихона ходимидан сўранг.

Катталар (шу жумладан кекса пациентлар) учун одатдаги доза шикастланган кўзга кунига 1 марта 1 томчини ташкил этади.

Дори воситасини кечқурун қўлланган афзал.

ЮНИЛАТни бир кунда бир мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас, чунки кўпроқ қўллаш даволашнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Сиз ЮНИЛАТни шифокор айтмагунча қўллашни тўхтатманг.

 

 

Контакт линзалардан фойдаланадиган шахслар

Агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, ЮНИЛАТни томизишдан олдин уларни ечишингиз керак.

ЮНИЛАТни қўллагандан кейин контакт линзаларни такроран тақишдан олдин камида 15 минут кутинг.

Қўллаш бўйича йўриқнома

  1. Қўлларингизни ювинг ва қулай жойга ўтиринг ёки туринг.
  2. Қопқоқчани бураб ечинг.

  1. Пастга қаратилган флаконни катта бармоқ ва бошқа бармоқлар орасида ушланг.
  2. Кўрсаткич бармоқ билан шикастланган кўзнинг пастки қовоғини бироз тортинг.
  3. Томчилагичнинг учини кўзларингизга яқинлаштиринг, лекин у кўзлар ва атрофдаги соҳаларга тегмаслиги керак.
  4. Кўзларингизга бир томчи тушиши учун флаконни бироз сиқинг, сўнгра пастки қовоқни қўйиб юборинг.
  5. Бурунга яқин жойда шикастланган кўзнинг бурчагини босинг. Кўзларни юмилган ҳолатда 1 минут ушлаб туринг.
  6. Агар шифокор тавсия этган бўлса, муолажани бошқа кўз учун ҳам такрорланг.
  7. Қўллагандан кейин дарҳол флаконга қопқоқни зич қилиб ёпинг.

Агар Сиз ЮНИЛАТни кўзга томизиш учун бошқа дори воситалари билан бирга қўллаётган бўлсангиз

ЮНИЛАТ ва кўзга томизиш учун бошқа дори воситаларини томизиш орасидаги интервал камида 5 минутни ташкил этиши керак.

 

Агар Сиз ЮНИЛАТ дори воситасини керагидан ортиқ қўллаган бўлсангиз

Агар кўзингизга дори воситасининг ҳаддан ташқари кўп томчиси тушган бўлса, Сиз кўзларда кучсиз таъсирланишни ҳис қилишингиз ва кўз ёши кўп оқиши ёки қизариши мумкин. Бу ҳолат бироз вақтдан кейин ўтиб кетади, лекин хавотирли ҳолатларда шифокорингиз билан боғланинг. Агар ЮНИЛАТ дори воситаси тўсатдан ичга қабул қилинса иложи борича тезроқ шифокорингиз билан боғланинг.

 

Агар Сиз ЮНИЛАТни қўллашни унутган бўлсангиз

Агар Сиз ЮНИЛАТни қабул қилишни унутган бўлсангиз, одатдаги вақтда тавсия этилган дозани қўллашни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қўлламанг.

 

Агар Сиз ЮНИЛАТни қўллашни тўхтатган бўлсангиз

Агар шифокор Сизга айтмаган бўлса, ЮНИЛАТни қўллашни тўхтатманг.

Бу дори воситасини қўллаш юзасидан кейинчалик саволлар туғилса, шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР

Барча дори воситалари каби ЮНИЛАТ гарчи ҳаммада ҳам намоён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Жуда тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлар (10 пациендан 1 тасидан кўпроғида намоён бўлади)

  • камалак парда деб номланувчи кўзларнинг рангли қисмида жигарранг пигментни ошиши билан чақирилган кўз рангини аста-секин ўзгариши. Камалак парданинг рангини ўзгаришининг эҳтимоли кўзнинг ранги бир хил (кўк, кулранг, яшил ёки жигар) бўлган пациентларга нисбатан аралаш (кўк-жигарранг, кулранг-жигарранг, сариқ-жигарранг ёки яшил-жигарранг) бўлган пациентларда юқори. Кўзнинг рангги билан боғлиқ барча ўзгаришлар бир неча йил давомида ривожланади, гарчи уларни даволашнинг 8 ойи давомида кузатиш мумкин.

Агар ЮНИЛАТ фақат бир кўзга томизилса рангни бундай ўзгариши доимий ва яққолроқ бўлиши мумкин. Ҳозиргача кўзларни рангини ўзгариши билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар аниқланмаган. Кўзларни даволаш якунлангандан кейин ўзгаришлар тўхтайди,

  • кўзларни қизариши,
  • кўзларни таъсирланиши (кўзда ачишиш, қичишиш, санчиш ҳисси ёки қум ёки механик киритма мавжудлиги ҳисси),
  • шикастланган кўзда киприкларни аста-секин ўзгариши ва даволанаётган кўз атрофида ингичка сочларни мавжудлиги, асосан япон популяциясида кузатилади. Бу ўзгаришлар асосан киприкларни рангини тўқлашиши, узайиши, юпқалашиши ва сонини ошиши билан боғлиқ.

Тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлар (100 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади)

  • кўз юзасида таъсирланиш ёки юзасини бузилишлари, қовоқларни яллиғланиши (блефарит) ва кўзларда оғриқ.

Тез-тез учрамайдиган ножўя таъсирлар (1000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади)

  • қовоқларни шиши, кўзларни қуриши, кўз юзасини яллиғланиши ёки таъсирланиши (кератит), кўришни ноаниқлиги ва конъюнктиваларни яллиғланиши (конъюнктивит),
  • тери тошмаси.

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя таъсирлар (10000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади)

  • камалак пардани, кўзнинг рангли қисмини яллиғланиши (ирит, увеит), тўр парда шиши (макуляр шиш), кўз юзасида шилиниш/шикастланиш белгилари ёки шиши (периорбитал шиш), киприкларни ўсиш йўналишини ўзгариши ёки иккитали киприкларни ўсиши (дистихиаз),
  • кўз қовоқларида тери реакциялари, қовоқларни тўқроқ рангга бўялиши,
  • астма, астмани ёмонлашиши ва ҳансираш (диспноэ)

Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя таъсирлар (10000 пациентдан 1 тадан камроғида намоён бўлади)

  • юрак касалликлари бўлган пациентларда юрак хуружини ёмонлашиши. Кўкрак қафасида оғриқ.

Пациентлар шунингдек қуйидаги ножўя таъсирлар ҳақида хабар беришган: бош оғриғи, бош айланиши, пальпитация (юракни нотўғри ёки тез фаолият кўрсатиши), мушак ва бўғимларда оғриқ.

Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсирни жиддий деб ҳисобласангиз ёки Сиз истеъмолчилар учун бу йўриқномада таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

  1. ЮНИЛАТНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Этикетка ёки қутидаги EXP қисқартмасидан кейин келтирилган яроқлилик муддати ўтгач ЮНИЛАТ қўлланилмасин.

Биринчи марта очилгунча: 2°С дан 8°С гача ҳароратда совутгичда сақлансин. Музлатгичда сақланмасин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялаш учун бирламчи ўрамида сақлансин.

Биринчи марта очилгандан кейин: 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Биринчи марта очгандан кейин 28 кундан ортиқ муддат давомида ишлатилмасин.

Агар Сиз ЮНИЛАТни қўлламасангиз, флаконни ёруғлик таъсиридан ҳимоялаш учун бирламчи ўрамида сақланг.

Агар Сиз дори воситасини кўринарли шикастланишлари ёки флаконни биринчи очиш ҳимоя тасмасини шикастланишини сезсангиз, ЮНИЛАТни қўлламанг. Бундай ҳолларда дори воситасини дорихонага қайтаринг.

Дори воситаларини оқава сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Ишлатилмаган дори воситасини дорихонага қайтарилсин. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. БОШҚА МАЪЛУМОТ

ЮНИЛАТ нима сақлайди

  • Даволовчи модда бўлиб кўз учун 1 мл эритмада 50 миллиграмм латанопрост ҳисобланади.
  • Бошқа компонентлари: Natrii chloridum (натрий хлориди),

Benzalkonii chloridi solutio (бензалконий хлориди эритмаси),

Natrii dihydrogenophosphas monohydricus (натрий дигидрогенфосфати моногидрати, Е339а)

Dinatrii hydrogenophosphas anhydricus (сувчиз динатрий гидрогенфосфати, Е339b)

Acidum hydrochloricum (хлорид кислотаси) рН ни мувофиқлаштириш учун,

Natrii hydroxidum (натрий гидроксиди) рН ни мувофиқлаштириш учун,

Aqua ad iniectabilia (инъекция учун сув).

ЮНИЛАТ қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

ЮНИЛАТ деярли эркин заррачалар сақламайдиган, тиниқ, рангсиз эритмадир.

ЮНИЛАТ дори воситасини сақловчи ҳар бир флакон кўзга томизиш учун 2,5 мл эритма сақлайди.

Дори воситасининг қуйидаги ўрам ўлчамлари мавжуд: 1х2,5 мл, 3х2,5 мл (томчилагичли полиэтилен флакон).

Сотувда барча ўлчамдаги флаконлар бўлмаслиги мумкин

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.