📜 Инструкция по применению MR Aксампицин
💊 Состав препарата MR Aксампицин
✅ Применение препарата MR Aксампицин
📅 Условия хранения MR Aксампицин
⏳ Срок годности MR Aксампицин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR AКСАМПИЦИН

MR AXAMPIСIN

Препаратнинг савдо номи: MR Aксампицин

Таъсир этувчи модда (ХПН): ампициллин натрий; оксациллин натрий.

Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

ҳар бир флакон сақлайди:

ампициллин натрий (стерил ампициллинга қайта ҳисоблаганда) – 0,333 г;

оксациллин натрий (стерил оксациллинга қайта ҳисоблаганда) – 0,167 г.

Таърифи: сарғиш тусли оқ рангли кукун ёки ғоваксимон ҳидсиз масса. Гигроскопик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

АТХ коди: J01CR50

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Комбинациялашган антибактериал препарат.

Ампициллин – ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи антибиотик. Бактерияларнинг ҳужайра деворлари синтезини шикастлаган ҳолда бактерицид таъсир кўрсатади. Граммусбат бактериялар:  Staphylococcus spp. (пенициллиназани ҳосил қилувчи штаммлардан ташқари), Streptococcus spp. (шу жумладан Enterococcus spp.), спора ҳосил қилмайдиган бактериялар (шу жумладан Listeria monocytogenes); грамманфий аэроб бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Shigella spp., Salmonella spp., Bordetella pertussis, Haemophilus influenzae нинг айрим штаммларига нисбатан фаол.

Ампициллин пенициллиназа таъсиридан бузилади.

Оксациллин – ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи антибиотик. Бактерияларнинг ҳужайра деворлари синтезини шикастлаган ҳолда бактерицид таъсир кўрсатади. Пенициллиназа таъсирига чидамли. Граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp. (шу жумладан пенициллиназани ҳосил қилувчи), Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus pneumoniae), Corynebacterium diphtheriae, Bacillus anthracis; грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis; анаэроб бактериялар: спора ҳосил қилувчи таёқчалар, Actinomyces spp. га нисбатан фаол. Грамманфий бактериялар, риккетсиялар, вируслар, оддий организмлар, замбуруғлар оксациллинга нисбатан чидамли.

Ампициллиннинг оксациллин билан бирикуви рационал ҳисобланади, чунки оксациллин пенициллиназа фаоллигини сусайтирган ҳолда, ампицилинни бузилишини камайтиради. Бунда ушбу бирикувнинг таъсир доираси янада кенгаяди.

Фармакокинетикаси

Фаол моддалар Сmax га мушак ичига киритилганидан кейин 0,5-1 соатдан сўнг эришилади. Вена ичига киритилганида қонда тезда мушак ичига киритилганидаги концентрациядан ошувчи юқори концентрациялар ҳосил бўлади. Такрорий киритишларда организмда фаол моддалар йиғилмайди, бу препаратни узоқ вақт давомида қўллаш имконини беради. Сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

  • нафас олиш йўллари инфекциялари (шу жумладан, бронхит, пневмония, бронхоэктатик касаллик, ангина);
  • ўт-сафро чиқарувчи йўллар касалликлари (шу жумладан, холангит, холецистит);
  • сийдик чиқарувчи йўллар ва буйрак инфекциялари (шу жумладан, пиелит, пиелонефрит, цистит);
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (шу жумладан, инфекцияланган яралар);
  • куйиш касаллиги;

–     жарроҳлик аралашувларида операциядан кейинги асоратлар профилактикаси.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) (оқим билан ёки томчилаб) юборилади.

Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирлар учун бир марталик доза 0.5-1 г ни, суткалик доза 2-4 г ни ташкил этади.

Янги туғилган чақалоқлар, вақтидан олдин туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган гўдакларга суткалик препарат дозаси 100-200 мг/кг тана вазни миқдорида; 1 дан 7 ёшгача бўлган болаларга 100 мг/кг/сут миқдорида; 7 дан 14 ёшгача бўлган болаларга 50 мг/кг/сут миқдорида буюрилади.

Инфекция оғир кечганида юқорида кўрсатилган дозалар 1,5-2 бараварга оширилиши мумкин. Суткалик доза 3-4 марта 6-8 соат интервалда юборилади. Даволаниш давомийлиги 5-7 кундан 3 ҳафтагача ва ундан ортиқ.

В/и 5-7 кун давомида қўлланади, кейин (зарурат туғилганида) мушак ичига юборишга ўтилади.

Техник кўрсатмалар.

М/и юбориш учун эритмалар бевосита юбориш олдидан тайёрланади, бунда флакон таркибига 5 мл инъекция учун стерил сув қўшилади.

В/и юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 10-15 мл инъекция учун сувда ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилади ва аста-секин 2-3 дақиқа давомида юборилади. Катталарга в/и  томчилатиб юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 100-200 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида ёки 5-10% ли декстроза эритмасида эритилади ва 60-80 томчи/дақиқа тезлигида юборилади. Болаларга томчилаб юбориш учун эритувчи сифатида 5-10% ли декстроза эритмаси қўлланади (ёшга қараб 30-100 мл).

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери гиперемияси, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; иситма, артралгия, эозинофилия ва бош., айрим ҳолларда – анафилактик шок ривожланиши мумкин.

Аллергик реакциялар ривожланиши кузатилса препаратни дархол тўхтатиб, десенсибилизация даволаш ўтказиш керак.

Анафилактик шок белгилари пайдо бўлишида беморни ушбу ҳолатдан чиқариш учун шошилинч чоралар кўрилиши керак: эпинефрин, глюкокортикостероидлар (гидрокортизон ёки преднизолон) ва антигистамин воситаларни юбориш, зарурати бўлганида ўпканинг сунъий вентиляцияси амалга оширилади. Шунингдек: суперинфекция, дисбактериоз, таъмни бузилиши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, сохтамембраноз энтероколит, лейкопения, нейтропения, анемия кузатилиши мумкин. Вена ичига юборилганда флебит ва перифлебит, мушак ичига юборилганида – инъекция жойида оғриқ ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига ва пенициллинлар гуруҳига кирувчи бошқа антибиотикларга нисбатан юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг бактерицид антибиотиклар – аминогликозидлар, цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин билан комбинациясида антибактериал таъсир синергизми кузатилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Аллергик реакциялар юзага келганида препаратни юборишни тўхтатиш ва десенсибилизация терапияни ўтказиш зарур.

Анафилактик шок ривожланганида эпинефрин, ГКС (гидрокортизон ёки преднизолон), бронхолитиклар, Н1-рецепторларни гистамин блокаторлар, юбориш керак; зарурат туғилганида ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказилади.

Ҳомиладорлик ва лактация.

Агар она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун эҳтимолий хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин. Препарат унча кўп бўлмаган миқдорда кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шу боис эмизиш даврида даволаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши.

Пенициллинларга сезувчанлиги юқори бўлган оналардан туғилган болаларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай ҳолатларда препаратни буюриш зарурати туғилганида ва йўлдош касалликлар мавжуд бўлганида (бронхиал астма, пичанли безгак ва бошқа аллергик касалликлар) бир вақтда десенсибилизация қарши препаратларни қўллаш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозанинг ошиб юборилиши

Симптомлар: ножўя самаралар намоён бўлишининг кучайиши; кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролит мувозанатининг бузилиши (қусиш ва диарея оқибати сифатида); жуда юқори дозаларда пенициллинлар церебрал (эпилептик) томир тортишишларини келтириб чиқариши мумкин. Анафилактик шок камдан-кам ҳолатларда учрайди.

Даволаш: симптоматик терапия; сув-электролит мувозанатини тутиб туриш; доза ошиб кетиши билан боғлиқ томир тортишишларини тўхтатиш учун седатив таъсир кўрсатувчи диазепам қўлланади. Гемодиализ ёрдамида чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

0,5 г дан импорт шишали флаконларда.

10 ёки 50 флакон қўллаш бўйича йўриқномалар билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.