📜 Инструкция по применению Левометрин
💊 Состав препарата Левометрин
✅ Применение препарата Левометрин
📅 Условия хранения Левометрин
⏳ Срок годности Левометрин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВОМЕТРИН

LEVOMETRIN

 

Препаратнинг савдо номи: Левометрин

Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол, хлорамфеникол, нистатин

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар.

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 225 мг метронидазол, 100 мг хлорамфеникол, 75 мг нистатин;

ёрдамчи моддалар: каттик ёғлар.

Таърифи: цилиндрик шаклли, сариқ рангли суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Асосан акушерство ва гинекологияда қўлланиладиган воситалар.

АТХ коди: G01AX

Фармакологик хусусиятлари

Микробларга қарши, замбуруғларга қарши ва протозойларга қарши таъсирга эга мажмуавий препарат.

Фармакодинамикаси

Метронидазол – протозойларга қарши антибактериал таъсирга эга бўлган 5-имидазолнинг ҳосиласи. Факультатив анаэроб – Gardnerella vaginalis; содда ҳайвонларлар: Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica; анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides spp (B. fragilis, B. distasonis, B. ovatis, B. thetaiotaomicron, B. vulgaris), Fusobacterium spp., Provetella spp. (P. bivia, P. buccae, P. disiens); анаэроб грамусбат бактериялар: Clostridium spp., Eubacterium spp.; анаэроб грамусбат кокклар: Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. га нисбатан фаол. Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар чидамли. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг ҳужайра ички транспорт протеинлари томонидан метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини биокимёвий тикланиши билан боғлиқ. Метронидазолнинг тикланган 5-нитрогуруҳи микроорганизмлар ҳужайрасининг ДНК си билан ўзаро таъсир қилиб, уларнинг нуклеин кислоталари синтезини ингибиция қилади, бу бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.

Хлорамфеникол – кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp , Streptococcus spp ; грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Salmonella spp., Shigella spp., Klebsiella spp., Serratia spp., Yersinia spp., Proteus spp., Rickettsia spp. га нисбатан фаол, шунингдек Spirochaetaceae, айрим йирик вирусларга нисбатан фаол. Микроб ҳужайраларнинг рибосомал 50S суббирлигини ва оқсил синтезини бостириб, бактерияларнинг ўсиши ва кўпайишини издан чиқаради.

Нистатин – Candida ва Aspergillis замбуруғларига нисбатан замбуруғларга қарши фаолликка эга полиен антибиотиги. Препаратнинг фунгицид ва фунгистатик таъсири замбуруғларнинг цитоплазматик мембранасининг стеарин тузилмаларига троплиги билан боғлиқ. Нистатиннинг молекуласи замбуруғларнинг цитоплазматик мембранасининг структураларига кириб, сув ва электролитларни назоратсиз киришига ёрдам берувчи кўпсонли каналларни шакллантиради. Ҳужайра ташқи осмотик омилларга қаршилигини йўқотади ва нобуд бўлади.

 

 

Фармакокинетикаси

Интравагинал юборилганида метронидазолнинг биокираолишлиги 20% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлар орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболитлари фаол. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали (тахминан 20% ўзгармаган ҳолда) ва ичак орқали чиқарилади.

Хлорамфеникол интравагинал қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали аҳамиятсиз даражада сўрилади ва тизимли таъсир кўрсатмайди.

Сиртга ва маҳаллий қўлланганда нистатин тери қопламалари ёки шиллиқ қаватлар орқали сўрилмайди.

 

Қўлланилиши

Бактериал, трихомонадали, замбуруғли ёки аралаш этиологияга эга вагинитлар. Кортикостероидлар, иммуносупрессорлар, цитостатиклар, антибиотиклар билан даволашда қин суперинфекциясини олдини олиш; инвазив муолажалар ва гинекологик операциялар (аборт, бачадон бўйнининг диатермокоагуляцияси, гистерография, бачадон ички спиралини ўрнатиш) дан олдин ва кейин қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Интравагинал буюрилади.

Ўткир вагинитлар: 1 суппозитойдан суткада 2 марта (эрталаб ва тунга), 3-4 кун давомида, сўнгра суткада 1 суппозиторийдан тунга. Даволаш курси 7-10 кун.

Сурункали вагинитлар: суткада 1 суппозиторийдан тунга. Даволаш курси 14 кун.

Гинекологик операциялар ва инвазив муолажалардан олдин ва кейин: бир марта, битта суппозиторийдан тунга.

Кортикостероидлар, иммуносупрессорлар, цитостатиклар, антибиотиклар билан даволаганда профилактика мақсадида: 1 суппозиторийдан кечкурун, хар 3-7 кунда буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: ачишиш, қичишиш, айниқса даволашнинг бошида, бироқ улар даволашни тўхтатишни талаб этмайди ва қиннинг яллиғланган шиллиқ қаватига препаратнинг таъсири билан белгиланади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда оғриқи ва спазмлар, оғизда металл таъми, оғизни қуриши, қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атаксия), бош айланиши, психоэмоционал бузилишлар, периферик невропатия (препарат узоқ муддат қабул қилинганида), тиришишлар;

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения;

Аллергик реакциялар: тери тошмалари, шу жумладан эшакеми.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради; дисульфирам билан бир вақтда қўлланганида МНТ томонидан бузилишлар (руҳий реакциялар) кузатилиши мумкин; фенитоин билан бир вақтда қўлланганида, қонда фенитоиннинг даражаси ошади, қонда метронидазолнинг даражаси эса камаяди; литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида литийнингтоксиклилиги ошиши мумкин; фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганида, метронидазолнинг қондаги даражаси пасаяди; циметидин билан бир вақтда қўлланганида, метронидазолнинг қондаги даражаси ошиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар фаолиятининг оғир бузилишларида (шу жумладан порфирияда), қон яратилишининг бузилишида ва периферик ва марказий нерв тизими касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препарат қўлланганида жинсий алоқадан сақланиш лозим.

Суппозиторийларни қўллаш, суппозиторийларнинг асосини латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири ҳисобига механик контрацепция (презервативлар, вагинал диафрагмалар) нинг ишончлилигини камайтириши мумкин.

Такрорий инфекцияланишни олдини олиш мақсадида жинсий шерикни хам бир вақтда даволаш, трихомонадли вагинитларда эса – ичга қабул қилиш учун препаратлари билан даволаш лозим.

Даволаниш вақтида ва даволаш курси тугагандан кейин 24-48 соат давомида алкоголни ўзлаштираолмаслик (дисульфирамга ўхшаш реакциялар) ривожланиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилмаслик лозим.

Препарат қўлланганида қонда жигар ферментлари ва глюкозанинг даржасини (уни гексокиназ усули ёрдамида аниқлашда) ўзгариши кузатилиши мумкин.

Педиатрияда қўлланиши: препаратни 18 ёшдан бошлаб буюриш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида фақат, агар она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш керак. Эмизишни даволаш тугагандан кейин 24-48 соат ўтгач бошлаш мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсир этиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди.

Бунга ўхшаш самаралар препаратни маҳаллий буюрилганда паст тизимли биокираолишлиги туфайли жуда кам учрайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Бўлиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, диарея, қичишиш, оғизда металл таъми, атаксия, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, лейкопения, сийдикни тўқ рангга бўялиши (метронидазолнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ).

Даволаш: симптоматик даволаш, ичга тасодифан қабул қилинганда – меъдани ювиш.

Чиқарилиш шакли

225 мг метронидазол, 100 мг хлорамфеникол, 75 мг нистатин сақловчи суппозиторийлар; 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнкали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.