📜 Инструкция по применению Прогидрат
💊 Состав препарата Прогидрат
✅ Применение препарата Прогидрат
📅 Условия хранения Прогидрат
⏳ Срок годности Прогидрат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОГИДРАТ

PROHYDRATUM

 

Препаратнинг савдо номи: Прогидрат

Таъсир этувчи модда(ХПН): натрий гидрокарбонат.

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий гидрокарбонати – 4 г;

ёрдамчи моддалар: этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи, инъекция

учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: B05CB04

Фармакологик хусусиятлари

Қонни ишқорий ҳолатини тиклаш ва метаболик ацидозни коррекция қилувчи восита. Натрий гидрокарбонати диссоциацияланганда гидрокарбонат-ион ажралиб чиқади, у водород билан бикириб, карбонат кислотасини  ҳосил қилади сўнгра карбонат кислотаси  сув ва  нафас билан чиқарилувчи карбон ангидриди газига парчаланади.

Натижада қондаги рН ишқорий томонга силжийди, қоннинг буферли хажми ошади.

Препарат шунингдек натрий ва хлор ионларини организмдан чиқарилишини оширади, осмотик диурезни кучайтиради, сийдикни ишқорийлаштириб, сийдик чиқариш тизимида сийдик кислотасини чўкмага тушиб қолишини олдини олади.

Гидрокарбонат иони ҳужайралар ичига ўтмайди.

Қўлланилиши

Турли этиологияли интоксикациялар, операциядан кейинги даврни оғир кечиши, катта бўлган куйишлар, шок, диабетик кома, узок давом этувчи диарея,  тўхтовсиз қусиш, ўткир кўп қон йўқотишлар, жигар ва буйракларнинг оғир шикастланиши, давомли иситмали ҳолатлар, янги туғилган чақалоқларнинг оғир гипоксия каби турли касалликлардаги компенсацияланмаган метаболик ацидоз. Қоннинг рН 7,2 дан пасайиши (меъёр 7,37-7,42) мутлақ кўрсатма бўлиб ҳисобланади.

Қўллаш усулари ва дозаси

Юборищдан олдин эритмани 36-38°С гача иситилади. Катталарга вена ичига (в/и) ёки ректал томчилаб юбориш буюрилади. Ацидоз холатининг даражасига қараб, препарат суюлтирилмасдан ёки 5% глюкоза эритмаси билан (1:1 нисбатда) суюлтириб буюрилади.

Катталарга в/и минутига тахминан 60 томчи тезликда суткада 200 мл гача икки марта қабул қилишга бўлиб ёки томчили ҳўқна кўринишида 50-100 мл юборилади.

Янги туғилган чақалокларга в/и тана вазнига 4-5 мл/кг дозада, бошқа ёшдаги болаларга  тана вазнига- 5-7 мл/кг дозада юборилади.

Катталар учун препартни юқори дозаси ~ суткада 315 мл ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қорин оғриғи, бош оғриғи, безовталик, артериал гипертензия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Метаболик ёки респиратор алкалоз, гипокалиемия, гипернатриемия.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Натрий гидрокарбонат эритмасида кислотали моддаларни (аскорбин, никотин ва бошқа кислоталарни), алколоидларни (атропин, апоморфин, кофеин, теобромин, папаверин ва б.), юрак гликозидлари, кальций, магний, оғир метал (темир, мис, рух) тузларини эритиш мумкин эмас, чунки чўкма тушиши ёки органик бирикмаларнинг гидролизи юз бериши мумкин. Фосфат сақловчи эритмалар билан ҳам аралаштириш мумкин эмас. Резерпиннинг антигепертензив самарасини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Қоннинг кислота-ишқор ҳолатини назорат қилиш керак. Юрак ёки буйракларнинг йўлдош

касалликлари  бўлган беморларда юрак етишмовчилиги ва шишлар ривожланиши мумкин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозасини оширилиб юборилганда гипералкалоз, тетаник тиришишлар ривожланиши мумкин. Гипералкалоз ривожланганида препаратни юбориш тўхтатилади, тетания хавфида катталарга в/и 1-3 г кальций глюконати юборилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун 4% эритма, шиша бутилкаларда ёки полиэтилен флаконларда 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ёки 500 мл дан.

 

Сақлаш шароити

15°С дан 25°С гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилиқ муддати

3 йил.

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.