📜 Инструкция по применению Локоид
💊 Состав препарата Локоид
✅ Применение препарата Локоид
📅 Условия хранения Локоид
⏳ Срок годности Локоид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОКОИД®

LOCOID

 

Препаратнинг савдо номи: Локоид®

Дори шакли: 0,1% сиртга қўллаш учун крем

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: гидрокортизон бутирати – 1,0 мг

Ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти – 72 мг, макрогол 25 цетостеарил эфири – 18 мг, суюқ парафин – 60 мг, оқ юмшоқ парафин – 150 мг, пропилпарагидроксибензоати – 1,0 мг, бутилпарагидроксибензоати – 0,5 мг, сувсиз лимон кислотаси – 4,2 мг, сувсиз натрий цитрати – 2,8 мг, тозаланган сув 1 г гача.

Таърифи: оқ рангли, бир хил крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид

АТХ коди: D07AB02

Фармакологик хусусиятлари

Локоид® сиртга қўллаш учун синтетик галоген қўшилмаган глюкокортикоиддир. Ёғ кислотасининг қолдиғи (бутират) билан гидрокортизон молекуласини этерификацияси табиий гидрокортизонга нисбатан, препаратнинг фаоллигини радикал ошишига имкон беради. Локоид® яллиғланишга қарши, шишга қарши, қичишишга қарши тез намоён бўлувчи таъсир кўрсатади.

Локоидни тавсия қилинган дозаларда қўллаш гипоталамо-гипофизар-адренал тизимни сусайишини чақирмайди. Гарчи препаратнинг катта дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш, айниқса окклюзион боғловлар ишлатилганида, қон плазмасида кортизолнинг миқдорини ошишига олиб келиши мумкин бўлсада, бу одатда гипофизар-буйрак усти бези тизимининг реактивлигини пасайиши билан кечмайди, препаратни бекор қилиш эса, кортизолни ишлаб чиқарилишини тез нормаллашишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Аппликациядан кейин фаол модда эпидермисда, асосан донадор қаватда тўпланади, гидрокортизон 17-бутиратининг кўп бўлмаган миқдори ўзгармаган ҳолда қон айланиш тизимига сўрилади.

Метаболизми

Тери орқали сўрилган гидрокортизон 17-бутирати бевосита эпидермисда ва кейинчалик жигарда метаболизмга учрайди ва гидрокортизон ва бошқа метаболитлари ҳосил бўлади.

Чиқарилиши

Метаболитлари ва ўзгармаган гидрокортизон 17-бутиратининг оз қисми сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Терининг маҳаллий глюкокортикостероидларга сезгир, юза жойлашган, инфекцияланмаган қуйидаги касалликларда қўлланади:

  • дерматитлар, шу жумладан атопик, контакт, себореяли дерматитлар;
  • экзема;
  • псориаз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • гидрокортизон ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;
  • терининг бактериал инфекцияларида (стрепто- ва стафилодермияда, грамманфий фолликулит ва ҳоказо.);
  • терининг вирусли инфекцияларида (оддий герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва ҳоказо);
  • терининг замбуруғли инфекциялари;
  • терининг туберкулёзли ёки сифилитик шикастланишлари;
  • терининг паразитар инфекциялари;
  • терининг неопластик ўзгаришлари (хавфли ва хавфсиз ўсмалар);
  • акне, розацеа, периорал дерматит;
  • вакцинадан кейинги давр;
  • тери қопламалари бутунлигини бузилиши (жароҳатлар, яралар).

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври.

Ҳомиладорлик ва лактация

Глюкокортикостероидлар йўлдош орқали ўтади. Ҳомилага таъсири препаратни катта юзаларга қўлланганда айниқса кучли намоён бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан ажралиб чиқадиган гидрокортизоннинг миқдори ҳақида маълумотлар йўқ; препаратни лактация даврида буюрилганда ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланилади.

Локоид® кремини ўткир ва ўткирости тери жараёнларида қўллаш мақсадга мувофиқдир (хўлламасдан).

Препарат терининг шикастланган соҳаларга суткада 1-3 марта суртилади. Препаратни тери орқали ўтишини яхшилаш учун препарат енгил уқаловчи ҳаракатлар билан суртилади Ижобий динамика пайдо бўлганида препаратни қўллашлар сонини ҳафтада 2-3 мартагача камайтириш мумкин.

Ҳафта давомида ишлатиладиган препаратнинг дозаси 30-60 г дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсири

Маҳаллий реакциялар: терини шикастланиши, кам ҳолларда – сиртга қўлланганда стероид билан даволаш учун хос бўлган бошқа маҳаллий реакциялар.

Тизимли реакциялар:

Узоқ муддат қўлланганида, катта юзаларга суртилганида ва/ёки окклюзон боғловлар ишлатилганида, тизимли кортикостероидлар учун хос бўлган ножўя самаралари кузатилиши мумкин. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи, Локоид суртмаси қўлланганида, фторланган стероидлар ишлатилгандагига қараганда пастроқ.

Дозани ошириб юборилиши

Локоиднинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланилганда юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар кучайиши мумкин. Гиперкортицизим симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Локоидни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Глаукомани ривожланиш хавфи туфайли, Локоид® ни периорбитал соҳага суртиш мумкин эмас. Конъюнктивага мунтазам тушган ҳолларда кўз ички босимини ошиш хавфи юз беради.

Жараён бошнинг сочли қисмида бўлган ҳолларда локализация ва экссудатив яллиғланишда Крело шаклидаги Локоидни ишлатган афзал.

Касаллик резистент кечган ҳолларда, масалан, кафт соҳасида, тиззаларда қаттиқ псориатик бляшкалшар бўлганида, яққол лихенефикацияда, терини қуришида суртма шаклидаги Локоид ёки Липокрем афзал ҳисобланади, зарурати бўлганида – окклюзион боғловлар остига қўйилади.

Терининг атрофик ўзгаришлари мавжуд бўлганда препаратни қўллаш мумкин эмас. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларни келиб чиқиш хавфи жароҳатларни катта соҳаларига суртилганда, узоқ муддат қўлланганда, окклюзион боғловлар ишлатилганда ва болаларда қўлланганда ошади.

2 ҳафта давомида узлуксиз даволашда самара бўлмаса, ташхисни аниқлаш лозим.

Ҳар қандай глюкокортикостероид препарати ишлатилганда бўлгани каби, қўллаш давомийлигини чеклаш ва тери жараёнини бартараф этиш учун етарли бўлган минимал курслик дозани қўллаш мақсадга мувофиқдир.

 

Болаларда қўлланиши

Болаларда 6 ойликдан бошлаб қўлланади. Болаларда препарат юз соҳасига ёки окклюзион боғловлар остига қўлланганида даволаш курсининг давомийлигини қисқартириш керак.

Болаларда қўлланганда препарат суртиладиган тери юзасининг майдони умумий тери юзасининг 20% дан ошмаслиги лозим.

Болаларда буйрак усти бези фаолиятини сусайиши тезроқ ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, ўсиш гормонини экскрецияси пасайиши кузатилиши мумкин. Препарат узоқ вақт давомида қўлланганида тана вазни, бўйи, плазмада кортизолнинг даражасини кузатиш керак. Ҳар ҳафтада 30-60 г дан Локоидни 4 ҳафта давомида қабул қилган болаларда ўтказилган назоратли тадқиқотларда, 1% ли гидрокортизон суртмасига қараганда бирорта ҳам болада буйрак усти бези фаолиятини бузилишлари аниқланмаган, бунда ушбу кўрсаткич бўйича оддий гидрокортизондан гидрокортизон 17-бутиратининг фарқлари кузатилмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига Локоиднинг таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 0,1% ли крем.

30 г дан крем алюмин мембранали ва юқори зичликдаги полиэтилен буралувчан қопқоқли алюмин тубаларга жойланади. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.