ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НИСТАТИН
NYSTATINUM
Препаратнинг савдо номи: Нистатин
Таъсир этувчи модда (ХПН): нистатин (nystatin)
Дори шакли: вагинал суппозиторийлар
Таркиби:
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: нистатин 250000 ТБ ёки 500000 ТБ;
Ёрдамчи моддалар: бутилгидроксианизол, бутилгидрокситолуол, лимон кислотаси, суюқ парафин, қаттиқ ёғ.
Таърифи: Сариқ рангли, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар. Антибиотиклар.
АТХ коди: G01AA01.
Фармакологик хусусиятлари
Candida тури ачитқисимон замбуруғларга қарши юқори фаолликка эга замбуруғларга қарши полиен антибиотикдир.
Фунгистатик, катта дозаларда эса – фунгицид таъсир кўрсатади.
Таъсир механизми замбуруғларнинг стероллари билан боғланиб, хужайра мембранасига тизилиб олиб кўп сонли каналларни ҳосил қилиши билан боғлиқ бўлиб, бу цитоплазматик мембранани ўтказувчанлигини бузилишига, электролитларни назоратсиз ташилишига, замбуруғ хужайрасидаги моддаларни йўқотилишига ва уни нобуд бўлишига олиб келади. Толерантлик жуда секин ривожланади.
Фармакокинетикаси
Интравагинал қўлланганда шиллиқ қаватлари орқали деярли сўрилмайди.
Қўлланилиши
– вагинал кандидоз;
– узоқ муддатли микробларга қарши даволашда (шу жумладан интравагинал) замбуруғли асоратларни олдини олишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Интравагинал қўлланади.
250000-500000 ТБ дан кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун, гигиеник муолажалардан кейин) қўлланади. Даволаш курси давомийлиги 10-14 кун.
Даволаш давомийлиги ва такрорий курсларни ўтказиш заруратини касалликнинг оғирлик даражасига қараб, шифокор белгилайди.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда – қин шиллиқ қаватини таъсирланиши, аллергик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Нистатин ва клотримазол бир вақтда қўлланганда, клотримазолнинг фаоллиги пасаяди.
Махсус кўрсатмалар
Педиатрияда ишлатилиши: препаратни қиз болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида ва лактация даврида, фақат она учун потенциал фойда, ҳомила ва бола учун бўлиши муикн бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш автотранспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Даволаниш даврида жинсий алоқалардан сақланиш тавсия қилинади.
Реинфекцияни бартараф этиш мақсадида бир вақтнинг ўзида жинсий шерикни хам даволаш тавсия қилинади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
250000 ТБ ва 500000 ТБ нистатин сақловчи вагинал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан №5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.