📜 Инструкция по применению Нистатин-RG
💊 Состав препарата Нистатин-RG
✅ Применение препарата Нистатин-RG
📅 Условия хранения Нистатин-RG
⏳ Срок годности Нистатин-RG

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИСТАТИН-RG

NYSTATINUM-RG

Препаратнинг савдо номи: Нистатин-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): Нистатин

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Бир таблетканинг таркиби:

Таъсир этувчи модда: Нистатин – 500000 ТБ.

Ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, тальк, магний стеарати ёки кальций стеарати.

Қобиқ таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза, тальк, полисорбат 80, полиэтиленгликоль 4000, канакунжут мойи, хинолин сариғи бўёғи (Е104).

Таърифи: Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, яшил тусли оч сариқдан сариқ ранггача бўлган, четлари шикастланмаган ва ташқи кўриниши бир хил таблеткалар. Кўндаланг кесилганда икки қавати кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

Нистатин – Streptomyces noursei актиномицети томонидан ишлаб чиқариладиган полиен гуруҳига мансуб антибиотикдир. Замбуруғларга қарши самара кўрсатади. Нистатин замбуруғларнинг ҳужайра мембраналаридаги стеринлар билан боғланади, натижада  мембрана селектив тўсиқ каби фаолият кўрсата олмайди, бу ҳужайранинг асосий компонентларини йўқолишига олиб келади.

Нистатин Candida ва Aspergillus тури патоген ачитқи замбуруғларига танлаб таъсир қилади.

Фунгистатик, катта дозаларда эса – фунгицид таъсир кўрсатади.

Препарат бактериялар, актиномицетлар ва вирусларга нисбатан нофаол. Trichomonas vaginalis ва Gardnerella vaginalis (Haemophilus vaginalis) га нисбатан самарасиз.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида овқат ҳазм қилиш йўлларида ёмон сўрилади (унинг биокираолишлиги 3-5% дан ошмайди). Антибиотикнинг қондаги ва ички аъзоларнинг тўқималардаги терапевтик концентрациясига яқин фунгистатик концентрациясига, уни фақат катта дозаларда юборилгандагина эришилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди ва орқа мия суюқлигига кирмайди.

Ичга қабул қилинган антибиотикнинг асосий массаси ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чиқарилади.

Сўрилган препарат организмдан сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ачитқисимон замбруғлар Candidа тури (Candidа albicans ва бошқалар) чақирган касалликларни, шиллиқ қавати (оғиз, қин ва бошқалар), тери ва ички аъзолари (меъда-ичак йўллари, ўпка, буйрак ва бошқалар) кандидозларини даволашда қўлланади.

Антибиотикларни (айниқса тетрациклин қатори антибиотиклар, левомицетин, неомицин ва бошқалар) узоқ қўлланиши оқибатида келиб чиқадиган замбуруғли асоратларни олдини олишда хам қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, таблеткани чайнамасдан, бутунлигича ютилади. Катталарга 500000 ТБ дозада кунига 3-4 марта ёки 250000 ТБ дозада кунига 6-8 марта буюрилади. Суткалик доза 1500000-3000000 ТБ ни ташкил қилади. Оғир тарқалган кандидозда суткалик дозани 4000000-6000000 ТБ гача

ошириш мумкин. 13 ёшдан катталарга -1000000 дан 1500000 ТБ гача кунига 4 марта қабул қилишга буюрилади. Ўртача даволаш давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизда аччиқ таъм, диспептик кўринишлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ.

Аллергик реакциялар: тана ҳароратининг ошиши, этни увишиши, қичишиш, тери тошмаси, шу жумладан эшакеми, кам – Стивенс-Джонсон синдроми.

Бошқалар: фотосенсибилизация, тахикардия, бронхоспазм, юзни шиши, носпецифик миалгия; замбуруғларнинг резистент шаклларини тарқалиш хавфи бўлиши мумкин, бу препаратни бекор қилишни талаб қилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • панкреатит;
  • меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клотримазол билан бир вақтда қабул қилинганида клотримазолнинг замбуруғларга қарши фаоллиги пасаяди.

Полиен қатори антибиотиклари билан, масалан, амфотерицин В билан кесишган чидамлилик кузатилади.

Махсус кўрсатмалар

Препарат тизимли микозларни даволаш учун қўлланмайди.

Доза ўтказиб юборилганида иложи борича уни тезроқ қабул қилиш керак.

Нистатин қуёш нурларига нисбатан терининг сезувчанлигини ошириши мумкин. Шунинг учун даволаш вақтида тўғри қуёш нурларидан ва сунъий ультрабинафша нурланишидан сақланиш керак.

Юқори сезувчанлик пайдо бўлганда ёки замбуруғларнинг резистент шаклларини кўпайиш ҳолларида препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларнинг кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500000 ТБ контур-уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.