ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОМЕГА-3-МИК
OMEGA-3-MIC
Препаратнинг савдо номи: Омега-3-МИК
Таъсир этувчи модда (ХПН): эйконол
Дори шакли: капсулалар.
Таркиби:
1 капсула 450 мг эйконол сақлайди.
Желатин капсула қобиғи таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат Е-215, пропилпарагидроксибензоат Е-216, тозаланган сув.
Таърифи: оч-сариқдан оч жигарранг ранглигача бўлган, тиниқ, қайишқоқ, чокли, овал шаклли юмшоқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита.
АТХ коди: С10АX06
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Дори воситасининг фармакологик хусусиятлари биологик фаол моддалар: “Омега-3” оиласига мансуб тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталарининг (эйкозапентаен – бир капсулада камида 12%, докозагексаен ва бошқалар) йиғиндиси, бир капсулада 79 ХБ – ретинол (А витамини) ва бир капсулада 27 ХБ – холекальциферолнинг (D витамини) мувозанатланган мажмуасининг борлиги билан белгиланади.
”Омега-6”: “Омега-3” да КТЁК миқдори оптималга яқин ва 1,0:8,0 га тенг.
Гиполипидемик, антиатеросклеротик, антиагрегант таъсир кўрсатади.
Гиполипидемик таъсирининг асосида ПЗЛП (паст зичликдаги липопротеидлар) ва ЖПЗЛП (жуда паст зичликдаги липопротеидлар) нинг тузилиши ва миқдорини нормаллашиши ётади.
“Омега-3-МИК” хужайра мембраналарининг суюқлик хусусиятларини ўзгаришига ва мембрана рецепторларининг функционал фаоллигини ошишига ёрдам беради, бу липопротеидларнинг ферментлар билан липид-хужайра ўзаро таъсирини ва липопротеидларнинг метаболизмини яхшилайди. Жигарда триглицеридларнинг синтезини (ёғ кислоталарининг этерификациясини ингибиция қилиш ҳисобига) тутиб қолади. Триглицеридларнинг даражасини камайишига шунингдек ёғ кислоталарининг бета-оксидланишини ошиши ҳам (триглицеридларнинг синтези учун тасарруфда мавжуд бўлган эркин ёғ кислоталарининг миқдорини камайиши) ёрдам беради. Натижада гиперлипидемияни пасайиши ва демак атеросклеротик жараён фаоллигини кучсизланиши рўй беради.
ЮЗЛП даражасини ошиши жуда аҳамиятсиз ва доимий эмас. Улар фибратлар қабул қилинганидан кейингига қараганда анча кам.
Узоқ муддатли гиполипидемик самараси (препаратни камида бир йил давомида қабул қилгандан кейин) номаълум.
Триглицеридларнинг даражасини камайиши юрак ишемик касаллигини ривожланиш хавфини камайтиришининг ишончли далиллари мавжуд эмас.
Препаратнинг антиагрегант таъсири, унинг таъсири остида хужайра мембраналарининг, шу жумладан эритроцитларнинг мембраналарини липидли таркибини ўзгариши, уларда арахидон кислотасининг миқдорини камайиши ва эйкозапентаен кислотасининг даражасини ошиши билан боғлиқ. Бунинг натижасида тромбоксан А2 ва тромбоцитлар агрегациясини ва эйкозопантаен кислотасидан тромбоксан А3 ва проагрегант таъсирга эга бўлмаган бошқа уч тўйинмаган эйкозаноидларнинг синтезини ошишини кучайтирувчи бошқа икки тўйинмаган эйкозаноидларнинг (арахидон кислотасининг дериватларининг) синтезини пасайиши рўй беради. Қоннинг ивишини бошқа омилларининг яққол ўзгаришлари кузатилмайди.
Фармакокинетикаси
“Омега-3” оиласига мансуб ёғ кислоталарини сўрилиш вақтида ва ундан сўнг, метаболизми уч йўл бўйлаб боради:
– ёғ кислоталари аввал жигарга олиб келинади, у ерда липопротеидларнинг турли тоифаларининг таркибига киритилади ва липидларинг периферик заҳираларига йўлланади;
– хужайра мембраналарининг фосфолипидлари липопротеидларнинг фосфолипидлари билан алмаштирилади, шундан кейин ёғ кислоталари турли эйкозаноидларнинг ўтмишдоши сифатида чиқиши мумкин;
– кўпчилик ёғ кислоталари энергетик эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида оксидланади.
Қон плазмаси фосфолипидларидаги “Омега-3” синфига мансуб ёғ кислоталарининг концентрацияси хужайра мембраналарининг таркибига кирувчи бу ёғ кислоталарининг концентрациясига мос келади.
Қўлланилиши
Препаратни қўлланиши учун асосий кўрсатмалар қуйидагилар:
– инфарктдан кейинги ҳолат, шунингдек миокард инфарктини иккиламчи профилактикаси (статинлар, антитромботик воситалар, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари билан мажмуавий даволаш таркибида);
– эндоген гипертриглицеридемия (Фредриксон таснифи бўйича IV тип) парҳезга қўшимча сифатида унинг самараси етарли бўлмаганида монотерапия сифатида;
– аралаш гиперлипидемия (Фредриксон таснифи бўйича IIb ва III тип) статинлар билан мажмуада;
– ЮИК бўлган беморларда беҳосдан ўлим хавфини пасайтиришда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Даволаш мақсадида суткада 8-12 капсуладан, 2-3 қабулга бўлиб, овқатдан кейин 30 минут ўтгач сув билан бирга ичга қабул қилинади. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади.
Профилактика мақсадида бир ой давомида суткада 2-6 капсуладан қабул қилиш тавсия қилинади. Курс йилига икки марта такрорланади.
Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан реакциялар: рефлюкс ёки балиқ ҳиди билан кекириш, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея ёки қабзият. Гипертриглицеридемияси бўлган пациентларда – жигар трансаминазаларининг фаоллигини ўртача ошиши.
Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда – экзема, акне.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– экзоген гипертриглицеридемия (гиперхиломикронемия) (Фредриксон бўйича I тип);
– сурункали холецистит, панкреатит, гепатобилиар тизим касалликларини зўрайиши;
– ўт-тош касаллиги;
– геморрагик синдром;
– ҳомиладорлик ва лактация даври;
– 18 ёшгача бўлган болалар;
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дори воситаси перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетиш вақтини ошиш хавфи ошади.
Препаратни варфарин билан бирга буюрилиши ҳеч қандай геморрагик асоратларга олиб келмайди. Бироқ қабул қилиш даврида ва у тугаганидан кейин протромбин вақтини назорат қилиш керак.
Гипертриглицеридемияни даволашда фибратлар билан бирга қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Антикоагулянт даволашда бўлган пациентлар Омега-3-МИК ни қабул қилиш даврида доимий шифокор кузатуви остида бўлишлари керак, зарурати бўлганда антикоагулянтнинг дозасига мувофиқ тузатиш киритиш керак.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда жигар фаолиятини мунтазам мониторинги (АСТ ва АЛТ фаоллигини аниқлаш) керак.
Эндоген гипертриглицеридемияда препарат даволовчи озиқланишга қўшимча сифатида, фақат агар парҳез чора-тадбирлари мувофиқ реакция учун етарли бўлмаганида қабул қилинади. Иккиламчи эндоген гипертриглицеридемияда (айниқса назорат қилиб бўлмайдиган диабетда) дори воситасини қўллаш тажрибаси чекланган.
Жароҳатларда ва жарроҳлик операцияларида (қон кетиши вақтини ошиш хавфи туфайли), кекса ёшдаги пациентларга (70 ёшдан ошган) эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Поливитамин мажмуалар ва А ва D витаминларини сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
Дори воситасини қабул қилиш даврида суткалик рационда ўсимлик мойининг миқдорини 10-20 г гача камайтириш тавсия қилинади.
Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш имкониятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя самараларни намоён бўлиши ёки уларнинг яққоллигини кучайиши.
Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш.
Чиқарилиш шакли
Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур-уяли ўрамда, 5 контур уяли ўрамдан қутида.
Сақлаш шароити
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача ҳароратда сақланади.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.