ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИТРУМ® КИДС
VITRUM® KIDS
Препаратнинг савдо номи: ВИТРУМ® КИДС
Дори шакли: чайналадиган таблеткалар
Таркиби:
Бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Ретинол ацетати (А витамини) | 2500 ХБ1) |
Колекальциферол (D3 витамини) | 400 ХБ2) |
Альфа-токоферол ацетати (Е витамини) | 15 ХБ3) |
Аскорбин кислотаси (С витамини) | 60 мг |
Тиамин мононитрати (В1 витамини) | 1,05 мг |
Рибофлавин (В2 витамини) | 1,2 мг |
Пиридоксин (В6 витамини) | 1,05 мг |
Никотинамид | 13,5 мг |
Цианокобаламин (В12 витамини) | 4,5 мкг |
Биотин | 20 мкг |
Фолат кислотаси | 300 мкг |
Кальций пантотенати | 5 мг |
Кальций карбонати кальцийга қайта ҳисобланганда | 100 мг |
Магний фосфати магнийга қайта ҳисобланганда | 40 мг |
Темир фумарати темирга қайта ҳисобланганда | 15 мг |
Мис оксиди мисга қайта ҳисобланганда | 1 мг |
Рух оксиди рухга қайта ҳисобланганда | 10 мг |
Марганец цитрати марганецга қайта ҳисобланганда | 1 мг |
Натрий селенати селенга қайта ҳисобланганда | 25 мкг |
Хром аминоати хромга қайта ҳисобланганда | 20 мкг |
Магний фосфати фосфорга қайта ҳисобланганда | 50 мг |
Калий йодиди йодга қайда ҳисобланганда | 150 мкг |
1) 0,86 мг ретинолга эквивалент
2) 10 мкг колекальциферолга эквивалент
3) 15 мг альфа-токоферол ацетатига эквивалент.
Ёрдамчи моддалар: сахароза – 488,53 мг, стеарин кислотаси – 29,53 мг, коллоид кремний диоксиди – 12,0 мг, магний стеарати – 8,0 мг, қулупнай хушбўйи – 10,0 мг, сукралоза – 1,0 мг, қизил бўёвчи (Е129) – 1,6 мг.
Таърифи: оч-пуштидан то тўқ-пушти ранглигача бўлган, оч ва тўқ рангли доғлари бўлган, енгил мева таъмли ва ҳидли, ҳайвонлар шаклидаги чайналадиган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитамин восита + минераллар.
АТХ коди: [А11АА04].
Фармакологик хусусиятлари
Витаминлар ва минералларнинг мувозанатланган мажмуаси болаларнинг соғлом ўсиши ва ақлий ривожланишига ёрдам беради. Махсус танлаб олинган дозалари 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг витаминлар, макро- ва микроэлементларга бўлган кундалик талабига тўғри келади. Препаратнинг фармакологик таъсири уни таркибига кирувчи ингредиентларнинг хусусиятлари билан белгиланади.
Қўлланилиши
- болаларда жадал ўсиш давридаги гиповитаминоз, минерал моддаларининг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;
- ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даври;
- мувозанатланмаган ёки сифатсиз овқатланиш, иштаҳани пасайиши.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатдан кейин, таблетка яхшилаб чайнаб қабул қилинади.
4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1 таблеткадан.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Сийдикни тўқ сариқ рангига бўялиши мумкин, бу хавфли эмас, чунки бу препаратнинг таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик, А ва D гипервитаминози. 4 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дозани ошриб юборилишидан сақланиш учун, А, Е, D витаминлари ва темир сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Фосфатлар ва кальций тузлари меъда-ичак йўлларида магнийнинг сўрилишини пасайтиради; магний тетрациклиннинг сўрилишини пасайтиради. Пиридоксин леводопанинг фаоллигини сусайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Тавсия этиладиган дозалар оширилмасин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: маълумотлар йўқ.
Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар: маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тасодифан доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг.
Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюриш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Чайналадиган таблеткалар.
30 ёки 60 чайналадиган таблеткалар бураб ёпиладиган ҳимояловчи фольгаси бўлган қопқоқчали ва фольгали ҳимояловчи клапанли полиэтилен флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан ёпилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси, рангли варақа билан таъминланган картон қутиларга жойлаштирилади.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 10-30оС ҳароратда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.