📜 Инструкция по применению Омега-3-LIK
💊 Состав препарата Омега-3-LIK
✅ Применение препарата Омега-3-LIK
📅 Условия хранения Омега-3-LIK
⏳ Срок годности Омега-3-LIK

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОМЕГА-3-LIK

OMEGA-3-LIK

 

Препаратнинг савдо номи: Омега-3-LIK

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Эйкозапентаен кислотаси

Дори шакли: Капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди

Фаол модда: Эйкозапентаен кислотаси камида 12% (54 мг), кунгабоқар мойи – 450 мг.

Желатин капсула қобиғи таркиби: желатин, глицерин, нипагин, нипазол, тозаланган сув.

Таърифи: Оч-сариқдан оч-жигарранг ранглигача бўлган, тиниқ, овал ёки чўзинчоқ шаклли, юмшоқ желатин капсулалар.

Капсулаларнинг ичидагиси – оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача ёки оч-сариқдан жигарранг тусли тўқ сариқ ранглигача бўлган, кучсиз специфик, тахир бўлмаган ҳидли тиниқ, гомоген ёғсимон суюқлик. Сақлаш жараёнида енгил товланиш ёки чўкма ҳосил бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гиполипедемик препаратлар. Гипохолестеринемик ва гипотриглицеридемик препаратлар. Бошқа гиполипидемик препаратлар.

АТХ коди: С10АX

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Дори воситасининг фармакологик хусусиятлари биологик фаол моддалар: “Омега-3” оиласига кирувчи тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталарининг (эйкозапентаен, докозагексаен ва бошқ.) йиғиндиси, ретинол (А витамини) ва эргокальциферолнинг (D витамини) мувозанатланган мажмуасининг борлиги билан белгиланади.

Асосий биологик фаол моддаларнинг миқдори:

Тўйинган ёғ кислоталари (ТЁК)                            30%

Монотўйинмаган ёғ кислоталари (МТЁК)           42%

Кўптўйинмаган ёғ кислоталари (КТЁК)              28%

Ретинол (А витамини)                                            1 г да 100-250 ХБ

Эргокальциферол (D витамини)                           1 г да 20-100 ХБ

”Омега-6”: “Омега-3” да КТЁК миқдори оптималга яқин ва 1,0:8,0 га тенг.

Гиполипидемик, антиатеросклеротик, антиагрегант, кардиопротектор, гипотензив таъсир кўрсатади.

Гиполипидемик таъсирининг асосида ПЗЛП (паст зичликдаги липопротеидлар) ва ЖПЗЛП (жуда паст зичликдаги липопротеидлар) нинг тузилиши ва миқдорини нормаллашиши ётади.

“Омега-3-LIK” ҳужайра мембраналарининг суюқлик хусусиятларини ўзгаришига ва мембрана рецепторларининг функционал фаллигини ошишига ёрдам беради, бу липопротеидларнинг ферментлар билан липид – ҳужайра ўзаро таъсирини ва липопротеидларнинг метаболизмини яхшилайди. Жигарда триглицеридларнинг синтезини (ёғ кислоталарининг этерификациясини ингибиция қилиш ҳисобига) тутиб қолади. Триглицеридларнинг даражасини камайишига шунингдек ёғ кислоталарининг бета-оксидланишини ошиши ҳам (триглицеридларнинг синтези учун тасарруфда мавжуд бўлган эркин ёғ кислоталарининг миқдорини камайиши) ёрдам беради. Натижада гиперлипидемияни пасайиши ва демак атеросклеротик жараён фаоллигини кучсизланиши рўй беради.

ЮЗЛП нинг ошиши жуда аҳамиятсиз ва доимий эмас. Улар фибратлар қабул қилинганидан кейингига қараганда анча кам.

Препаратнинг антиагрегант таъсири, унинг таъсири остида ҳужайра мембраналарининг, шу жумладан эритроцитларнинг мембраналарини липидли таркибини ўзгариши, уларда арахидон кислотасининг миқдорини камайиши ва эйкозапентаен кислотасининг даражасини ошиши билан боғлиқ. Бунинг натижасида тромбоксан А2 ва тромбоцитлар агрегациясини ва эйкозопантаен кислотасидан тромбоксан А3 ва проагрегант таъсирга эга бўлмаган бошқа уч тўйинмаган эйкозаноидларнинг синтезини ошишини кучайтирувчи бошқа икки тўйинмаган эйкозаноидларнинг (арахидон кислотасининг дериватларининг) синтезини пасайиши рўй беради. Қоннинг ивишини бошқа омилларининг яққол ўзгаришлари кузатилмайди.

Препаратга айниқса ўткир миокард инфарктида яққол ифодаланган кардиотроп таъсир хос. У КТЁК нинг антиаритмик таъсири билан боғлиқ бўлиб, кардиомиоцитларнинг мембраналарини липидли биқаватида уларнинг миқдорини ошиши, катион насосларининг янада самарали фаолиятига ёрдам беради, қоринчалар тахикардияси ва юрак фибрилляциялари ҳолатлари сонини кескин камайтиради ва инфарктдан кейинги кардиосклерозда юракнинг электрик барқарорлигининг бузилишини олдини олади.

Препаратнинг гипотензив таъсирини энг табиий механизми, уни қон томирларни кенгайтирувчи простагландинлар, шунингдек қон-томирларнинг тонусини бошқарилиши билан боғлиқ бошқа вазофаол субстанцияларнинг синтезига таъсири (депрессор аденозинни ажралиб чиқарилиши, плазмадаги норадреналинни камайиши, хужайра ичидаги кальцийнинг ташилишини бостирилиши) билан боғлиқ. Натижада тонуси атериал босимни шаклланишида бош ролни ўйнайдиган резистив артерияларнинг хусусиятлари ўзгаради. Бунда қон томирларнинг деворлари камроқ ригид бўлиб қолади, осон чўзилади ва кучайган оқим вақтида уларда босим паст бўлади.

 

Фармакокинетикаси

“Омега-3” оиласига кирувчи ёғ кислоталарини сўрилиш вақтида ва ундан сўнг, метаболизми уч йўл бўйлаб боради:

– ёғ кислоталари аввал жигарга олиб келинади, у ерда липопротеидларнинг турли тоифаларининг таркибига киритилади ва липидларинг периферик заҳираларига йўлланади;

– ҳужайра мембраналарининг фосфолипидлари липопротеидларнинг фосфолипидлари билан алмаштирилади, шундан кейин ёғ кислоталари турли эйкозаноидларнинг ўтмишдоши сифатида чиқиши мумкин;

– кўпчилик ёғ кислоталари энергетик эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида оксидланади.

Қон плазмаси фосфолипидларидаги “Омега-3” синфига кирувчи ёғ кислоталарининг концентрацияси хужайра мембраналарининг таркибига кирувчи бу ёғ кислоталарининг концентрациясига мос келади.

 

Қўлланилиши

Препаратни қўлланиши учун асосий кўрсатмалар қуйидагилар:

– инфарктдан кейинги ҳолат, шунингдек миокард инфарктини иккиламчи профилактикаси (статинлар, антитромботик воситалар, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари билан мажмуавий даволаш таркибида);

– эндоген гипертриглицеридемия (Фредриксон таснифи бўйича IV тур) парҳезга қўшимча сифатида унинг самараси етарли бўлмаганида монотерапия сифатида;

– аралаш гиперлипидемия (Фредриксон таснифи бўйича IIb ва III тур) статинлар билан мажмуада;

– ЮИК мажмуавий даволаш ва олдини олиш, ЮИК, гипертония касаллиги бўлган беморларда беҳосдан ўлим хавфини пасайтириш;

– тромбозларни олдини олиш (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

“Омега-3- LIK” капсулалари ичга, куннинг биринчи ярмида бир марта ёки 2-3 қабулга бўлиб, овқатдан 30 минутдан кейин, сув ёки шарбатлар (томатли) билан бирга қабул қилинади.

Даволаш мақсадида суткада 8-12 капсуладан, 2-3 қабулга бўлиб буюрилади. Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади.

Профилактика мақсадида бир ой давомида суткада 2-6 капсуладан қабул қилиш тавсия қилинади. Курс йилига икки марта кузги-қишки ва айниқса баҳорги мавсумда такрорланади.

Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятининг бузилиши бўлгани пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан реакциялар: рефлюкс ёки балиқ ҳиди билан кекириш, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея ёки қабзият. Гипертриглицеридемияси бўлган пациентларда – жигар трансаминазаларининг фаоллигини ўртача ошиши.

Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда – экзема, акне.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– экзоген гипертриглицеридемия (гиперхиломикронемия) (Фредриксон бўйича I тур);

– сурункали холецистит, панкреатит, гепатобилиар тизим касалликларининг зўрайиши;

– ўт-тош касаллиги;

– геморрагик синдром;

– ҳомиладорлик ва лактация даври;

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дори воситаси перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетиш вақтининг ошишини хавфи ошади.

Препаратни варфарин билан бирга буюрилиши ҳеч қандай геморрагик асоратларга олиб келмайди. Бироқ қабул қилиш даврида ва у тугаганидан кейин протромбин вақтини назорат қилиш керак.

Гипертриглицеридемияни даволашда фибратлар билан бирга қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Антикоагулянт даволашда бўлган пациентлар Омега-3-LIK ни қабул қилиш даврида доимий шифокор кузатуви остида бўлишлари керак, зарурати туғилганида антикоагулянтнинг дозасига мувофиқ тузатиш киритиш керак.

Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда жигар фаолиятини мунтазам мониторинги (АСТ ва АЛТ фаоллигини аниқлаш) керак.

Эндоген гипертриглицеридемияда препарат даволовчи озиқланишга қўшимча сифатида, фақат агар парҳез чора-тадбирлари мувофиқ реакция учун етарли бўлмаганида қабул қилинади. Иккиламчи эндоген гипертриглицеридемияда (айниқса назорат қилиб бўлмайдиган диабетда) дори воситасини қўллаш тажрибаси чекланган.

Жароҳатларда ва жарроҳлик операцияларида (қон кетиши вақтини ошиши хавфи туфайли), кекса ёшдаги пациентларга (70 ёшдан ошган), шунингдек 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Поливитамин мажмуалар ва А ва D витаминларини сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.

Дори воситасини қабул қилиш даврида суткалик рационда ўсимлик мойининг миқдорини 10-20 г гача камайтириш тавсия қилинади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирларнинг кўринишлари ёки уларнинг яққоллигини кучайиши.

Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш.

 

Чиқарилиш шакли

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур-уяли ўрамда (блистерда), 5 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.