📜 Инструкция по применению Витрум® бэби
💊 Состав препарата Витрум® бэби
✅ Применение препарата Витрум® бэби
📅 Условия хранения Витрум® бэби
⏳ Срок годности Витрум® бэби

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТРУМ® БЭБИ

VITRUM® BABY

 

Препаратнинг савдо номи: Витрум® бэби

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар.

Таркиби.

Бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Бетакаротен 900 мкг1)
Колекальциферол (D3 витамини) 5 мкг2)
d-альфа Токоферол ацетати (Е витамини) 4,5 мг3)
Аскорбин кислотаси (С витамини) 60 мг
Тиамин мононитрати (В1 витамини) 0,7 мг
Рибофлавин (В2 витамини) 0,8 мг
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) 1 мг
Цианокобаламин (В12 витамини) 1,1 мкг
Никотинамид 10 мг
Биотин 20 мкг
Фолат кислотаси 150 мкг
Пантотен кислотасига қайта ҳисоблаганда кальций панотенати 3 мг
Фитоменадион (К1 витамини) 10 мкг
Кальцийга қайта ҳисоблаганда кальций карбонати 100 мг
Магнийга қайта ҳисоблаганда магний оксиди 40 мг
Темирга қайта ҳисоблаганда темир фумарати 9 мг
Мисга қайта ҳисоблаганда мис оксиди 1 мг
Рухга қайта ҳисоблаганда рух оксиди 10 мг
Марганецга қайта ҳисоблаганда марганец сульфати 1 мг
Хромга қайта ҳисоблаганда хром хелат аминокислота тузи 20 мкг
Молибденга қайта ҳисоблаганда натрий молибдати 20 мкг
Селенга қайта ҳисоблаганда натрий селенати 25 мкг
Фосфорга қайта ҳисоблаганда кальций гидроксид фосфати 20 мг
Йодга қайта ҳисоблаганда калий йодиди 80 мкг

1)900 мкг бетакаротен 1500 ХБ бетакаротенга мувофиқ

2) – 5 мкг колекальциферол 200 ХБ D3 Витаминига мувофиқ

3) – 4,5 мг d-альфа Токоферол ацетати 6 ХБ Е Витаминига мувофиқ

Ёрдамчи моддалар:

сорбитол – 235,38 мг, пахта мойи – 40,00 мг, мальтодекстрин – 23,40 мг, апельсин шарбати – 20,00 мг, гуарали камеди (Е 412) – 20,00 мг, коллоид кремний диоксиди – 12,00 мг, магний стеарати – 5,00 мг, куркумин бўёвчиси (Е 100) – 2,5 мг, кармин қизил бўёвчиси (Е120) – 2,5 мг, француз ванили хушбўйи – 3,75 мг, сукралоза – 1,30 мг, табиий француз ванили хушбўйи – 1,25 мг.

Таърифи: оч-кулрангдан то зарғалдоқ кулранггача рангли, бирмунча оч ва тўқ доғлари бўлган, енгил мева – ванил таъми ва хидили, ҳайвонлар шаклидаги чайналадиган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Поливитамин восита + Минераллар.

АТС коди: [A11AA04]

Фармакологик хусусиятлари

Боланинг витаминлар, макро- ва микроэлементларга бўлган кундалик эҳтиёжига мвофиқ келувчи 13 витамин ва 11 минералнинг мувозанатланган комплексидир. Организмнинг ҳимоя кучларини оширишга, болаларнинг соғлом ўсишига ва жисмоний ривожланишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

3-5 ёшли болаларда препаратнинг таркибига кирувчи витаминлар ёки минерал моддаларининг етишмовчилигини олдини олиш:

– болаларда жадал ўсиш ва ривожланиш даврида;

– ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даврида;

– мувозанатланмаган ёки сифатсиз овқатланишда;

– юқори жисмоний ва эмоционал юкламаларда.

Қўллаш усули ва дозалари

3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1 таблеткадан. Ичга, овқатдан кейин, таблетка чайнаб қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш курси – 2-3 ой. Такрорий курслар шифокор тавсияси бўйича.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Сийдик тўқ-сариқ рангга бўялиши (бу хавфли эмас, чунки препаратнинг таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ), аҳлат тўқ рангга бўялиши (бу хавфли эмас, чунки препаратнинг таркибида темир бўлганлиги билан боғлиқ) мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, А ва D гипервитаминози, Вильсон-Коновалов касаллиги, 3 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун А, Е, D витаминлар ва темир сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Тасодифан доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюриш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Чайналадиган таблеткалар.

30 ёки 60 чайналадиган таблеткалар бураб ёпиладиган ҳимояловчи фольгаси бўлган қопқоқчали ва фольгали ҳимояловчи клапанли полиэтилен флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан ёпилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси, рангли варақа билан таъминланган картон қутиларга жойлаштирилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 10-30оС ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.