ҚЎЛЛАЩ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИТРУМ® ОСТЕОМАГ ФОРТЕ
VITRUM OSTEOMAG FORTE
Препаратнинг савдо номи: ВИТРУМ® ОСТЕОМАГ ФОРТЕ
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол таъсир этувчи моддалар:
Кальцийга қайта ҳисобланганда кальций карбонати
(устрица чиғаноғидан олинган гранулалар – 1460,0 мг) 500 мг
Колекальциферол (D3 витамини) 800 ХБ1)
Магнийга қайта ҳисобланганда магний оксиди
(магний оксиди -350 мг) 200 мг
1) 20 мкг колекальциферолга эквивалент, концентрат кўринишида (колекальциферол (D3 витамини) – 0,25% солинади, альфа токоферол – 0,2%, дукакли гидрогенизирланган соя мойи – 7,5%, желатин гидролизати – 38%, сукралоза – 38%, маккажўхори крахмали – 16,05%) 10,4 мг миқдорида;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 35 мг, коллоид кремний диоксиди – 36 мг, натрий кроскармеллоза – 26,1 мг, магний стеарати – 17,5 мг;
плёнка қобиғи: оқ опадрай II (гипромеллоза – 18,6 мг, титан диоксиди – 16,2 мг, қора полидекстроза – 15,6 мг, тальк – 4,2 мг, мальтодекстрин – 3,0 мг, ўртача занжирли триглицеридлар – 2,4 мг) – 60 мг.
Таърифи: оқдан деярли оқ ранглигача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган, четлари кесилган, овал шаклидаги таблеткалар.
Кўндаланг кесимида – таблетканинг оқ холли доғлари бўлган оч-кулранг ядроси кўринади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчиси
АТХ коди: А12АХ.
Фармакологик хусусиятлари
Организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Препаратнинг фармакологик таъсири, унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан белгиланади.
Кальций суяк тўқимаси синтези жараёнларида катта роль ўйнайди, тишларни минерализацияси учун зарур, нерв ўтказувчанлигини, мушак қисқаришларини бошқаришда, артериал босимни ва қон ивиши жараёнини назорат қилишда иштирок этади.
D3 витамини организмда кальций-фосфор алмашинувини табиий бошқарувчиси ҳисобланади. Ичакда кальций ва фосфорни сўрилишини оширади, уларни буйракда қайта сўрилишини кучайтиради. D3 витамини болаларда нормал суяк скелетини ва тишларни шаклланишида иштирок этади, суяк тўқимасини синтези ва уни минерализацияси жараёнларини рағбатлантиради. Қонда кальций ионларини физиологик концентрациясини тутиб туради, бу нерв қўзғалишини ўткзалишини, мушак қисқаришларини реализациясини ва қон ивиши жараёнларини йўлга солинишини таъминлайди. D3 витаминининг танқислиги фонида суяк массасини йўқотиш юз беради, шунингдек мушак кучини пасайиши ва танани мувозанат ҳолатида бўлиш қобилиятини бузилиши юз беради, бу йиқилишлар ва у билан боғлиқ жароҳатлар хавфини ошиши билан кечади. Кальций ва D3 витаминини қўлланиши ошган суяк резорбциясини (суяклардан кальцийни ювилиб чиқарилишини) стимулятори бўлган паратиреод гормонини ишлаб чиқарилишини ошишига тўсқиинлик қилади. Кальций ва D3 витаминини бирга қабул қилиш суяк тўқимасини бузилиш жараёнларини секинлаштиради ва уни ҳосил бўлишини яхшилайди, суякни мустаҳкамлигини оширади, остеопорозни ривожланишига тўсқинлик қилади, йиқилишлар ва синишлар хавфини пасайтиради.
Магний суяк тўқимасини нормал қайта шаклланиш жараёни учун зарур бўлган энг муҳим минерал элементлардан бири бўлиб, суяк тўқимасини метаболизмида иштирок этади. Магний D3витамини билан комплексда кальцийни ўзлаштираолинишини оширади, суяк массасини йўқотилишини секинлаштиради, кальций –оксалат тошларини ҳосил бўлишини бартараф этади.
Қўлланилиши
- остеопороз (менопаузадаги, сенил, стероид, идиопатик ва бошқалар) ва унинг асоратларини (суякларни синишлари) олдини олиш ва комплекс даволаш
- кальций , магний ва D3 витаминининг танқислигини ўрнини қоплаш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Катталарга остеопороз ва унинг асоратларини олдини олиш ва комплекс даволаш, кальций, магний ва D3 витаминининг танқислигини ўрнини қоплаш учун менопауза вақтида ва ундан кейин, шунингдек кекса ёшдаги шахсларга – кунига 1 таблеткадан буюрилади. Қабул курси шифокорнинг тавсиясига мувофиқ белгиланади.
12 ёшдан катта болаларга остеопороз ва униг асоратларини олдини олиш учун комплекс даволашда – кунига 1 таблеткадан буюрилади. Қабул курси шифокорнинг тавсиясига мувофиқ белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Меъда-ичак йўлларининг дисфункцияси (қабзият ёки ич кетиши, қоринни дам бўлиши, эпигастрияда оғриқлар, кўнгил айниши) кузатилиши мумкин. Юқори дозаларда узоқ қўлланганда сийдик ва қонда кальций миқдори ошиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, сийдик ёки қонда кальций миқдорини ошиши (гиперкальциурия, гиперкальциемия), сийдик-тош касаллиги (кальций тошларини ҳосил бўлиши). D3 витаминига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа салицилатларни, сульфаниламидлар, бета-адреноблокаторлар ва билвосита антикоаглуянтларни сўрилишини секинлаштиради. Шу боисдан препаратни бошқа дори воситаларини қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 2 соатдан кейин қўллаш тавсия қилинади.. Тиазид диуретиклари кальцийни сийдик билан чиқарилишини камайтиради. Шунинг учун уларни препарат билан бир вақтда қўлланганда гиперкальциемияни ривожланиш хавфини ҳисобга олиш лозим.
Ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган беморларга юқори дозаларда буюрилганда аритмияларни пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Буйрак етишмовчилиги билан оғриган шахслар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари лозим.
Тавсия этилган дозани оширилмасин.
Дори препаратини ҳомиладор аёллар, эмизикли аёллар, болалар, сурункали касалликлари бўлган катталар томонидан қўлланилиши мумкинлиги ва ўзига хослиги юзасидан кўрсатма:
Ҳомиладорлик ва лактация даврида дозалаш шифокорнинг тавсиясига мувофиқ амалга оширилади.
Тавсия этилган дозани оширилмасин.
Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири тўғрисида маълумотлар
Транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши симптомлари: кўнгил айниши, чанқаш, полиурия, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари, гиперкальциурия, гиперкальциемия, гиперкреатининемия.
Дозани ошириб юборилиши юз берган ҳолларда препаратани қабул қиилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюрилади, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
60 таблеткадан буралувчи полиэтилен қопқоғи ва фольгадан ҳимоя клапани бўлган полиэтилен флаконда. Флаконга этикетка ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнкага ўралади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда 10-30оС ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.