📜 Инструкция по применению СУЛЬФАРГИН
💊 Состав препарата СУЛЬФАРГИН
✅ Применение препарата СУЛЬФАРГИН
📅 Условия хранения СУЛЬФАРГИН
⏳ Срок годности СУЛЬФАРГИН

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СУЛЬФАРГИН®

SULFARGIN®

 

Препаратнинг савдо номи: СУЛЬФАРГИН®

Таъсир этувчи модда (ХПН): сульфадиазин.

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма.

Таркиби

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда – 10 мг кумуш сульфадиазини;

ёрдамчи моддалар: вазелин мойи, пропиленгликоль, цетостеарил спирти, глицерил моностеарати 40-55, полисорбат-80, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув 1 г гача.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун микробларга қарши препарат, сульфаниламид.

АТХ коди: D06BA01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кумуш сульфадиазини граммусбат ва грамманфий микроблар ва замбуруғлар (Pseudomonas aeruginosa, Staphylococcus aureus, Escherichis coli, Proteus, Klebsiella, Candida, Phycomycetes ва Aspergillus spp., дерматофитлар) га микробларга қарши таъсир кўрсатади. Препаратнинг фаоллиги кумуш сульфадиазинини ўртача диссоциацияси натижасида жароҳатда ажралиб чиқадиган кумуш ионларига асосланган, шу туфайли узоқ муддатли микробларга қарши таъсирга эришилади, уни сульфадиазин (сульфаниламид) тўлдиради. Кумуш ионлари микроб хужайраларининг юзасида сўрилади ва олигодинамик бактериостатик ва бактерицид деб номланувчи таъсир кўрсатади.

Куйган соҳада яллиғланиш реакциясини камайтиришга ва фагоцитозловчи хужайраларни оптимал даражада функционал қобилиятини тутиб туришга, фибробластлар ва коллаген пайдо бўлишига ёрдам беради, регенерация жараёнларини ривожланиши буни тасдиқлайди. Аммо кумуш сульфадиазини in vitro шароитда ўртача цитотоксикликка эга (5% ли концентрацияда фибробластларни ўсишини сусайтиради), буни хавф/фойда нисбатини баҳолашда эътиборга олиш керак.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Маҳаллий қўлланилганида жароҳатга суртилган суртманинг умумий миқдоридан 1% гача кумуш ионлари ва 10% гача сульфадиазин сўрилиши мумкин. Соғлом тери орқали қон оқимига сўрилмайди, куйиш пуфакларида қўлланилганида сўрилиши ошади. Қонда сульфадиазиннинг концентрацияси 10-20 мкг/мл га етади, препаратни тананинг катта юзаларига қўлланилганида юқорироқ концентрацияларига эришиш мумкин.

Тақсимланиши ва метаболизми

Сульфадиазин организмнинг тўқима ва суюқликларида кенг тақсимланади, орқа мия суюқлигида 32-65% ва қон зардобида 14-30% концентрацияларга эришиб, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, шунингдек йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига ажралади. Микробиологик фаол бўлмаган, аммо токсик метаболитларини ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди.

Кумуш асосан жигар ва талоққа тарқалади, барча аъзолар ва тўқималарда мелатонин, альбумин ва макроглобулинларни боғлайди.

Чиқарилиши

Сульфадиазин организмда тўпланмайди ва тахминан ярми ўзгармаган шаклда сийдик билан тез чиқарилади; камроқ қисми сафро билан чиқарилади. 72 соат давомида сўрилган сульфадиазиннинг 60-80% метаболитлари ва ўзгармаган шаклда сийдикда аниқланади. Сийдикнинг ишқорий муҳитида чиқарилиши кучаяди.

Сўрилган кумушнинг катта қисми сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Инфекцияланган куйган жароҳатларни олдини олиш ва даволаш.
  • Инфекцияланган тери яралари ва ётоқ яраларни қўшимча даволаш.
  • Терини кўчириб ўтказилган соҳалари ва катта шилинишларни инфекцияланишини қўшимча профилактикасида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Суртмани катта юзаларда қўлланилганида буйрак ва жигар фаолиятини ва қон шаклли элементлари миқдорини назорат қилиш керак. Пациентга ишқорий суюқликни кўп миқдорда бериш керак.

Некротик тўқималарни жаррохлик йўли билан олиб ташланганидан кейин суртма шикастланган соҳага суткада 1-2 марта стерил боғлам ёки очиқ усулда юпқа қават қилиб суртилади. Максимал бир марталик доза – 300 г ни ташкил этади. Даволаш 3 хафтагача давом этади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар

Суртма кам ҳолларда маҳаллий таъсирловчи таъсир (қисқа муддатли ачишиш, оғриқ) чақириши мумкин, у 5-10 минутдан кейин ўтиб кетади. Пациентда юқори сезувчанлик бўлганида аллергик реакциялар – ачишиш ҳисси, тошма, қичишиш пайдо бўлиши мумкин.

Тизимли реакциялар

Куйган катта соҳаларни узоқ муддат даволаганда қон плазмасида сульфадиазиннинг тизимли қўллашда ҳосил бўладиган концентрациясига тенг концентрацияси ҳосил бўлиши мумкин. Сульфаниламидларга характерли ножўя таъсирлар: кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, глоссит, бўғимларда оғриқ, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тиришишли спазмлар, кристаллурия, гематурия, гормонлар синтезини сусайиши, буйракни токсик шикастланиши, лейкопения, тромбоцитопения, эозинофилия пайдо бўлиши мумкин.

Узоқ муддат даволаш ёки терининг катта юзаларини даволаш натижасида тўқималарда кумушни тўпланиши ва аргирия (терини бироз кулранг тус олиши) пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кумуш сульфадиазинига, бошқа сульфаниламидларга ва/ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига юқори сезувчанлик.

Туғма глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги (катта юзаларда қўлланилганида гемолиз пайдо бўлиши мумкин).

Кўп миқдорда экссудация билан чуқур йирингли ва куйган жароҳатлар (мақсадга мувофиқ эмас).

Чала туғилган болалар, янги туғилган чақалоқлар ва 3 ойликгача бўлган болалар (ядроли сариқлик пайдо бўлиши хавфи сабабли).

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Жароҳатни ферментатив тозалайдиган воситаларни фаолсизлантириши мумкин, шунинг учун ушбу препаратларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Кумуш сульфадиазини юқори концентрацияларда ўртача цитотоксикликка эга ва фибробластларни ўсишини сусайтириши мумкин, шунинг учун II даражали куйишларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кумушнинг ярим чиқарилиш даври давом муддатлилиги, шунингдек сульфадиазинни буйрак паренхимасининг токсик шикастланишини чақириш қобилияти туфайли, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Сульфадиазин сийдикда эримайдиган кристалларни ҳосил қилиши ва буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келувчи буйракда гломеруляр ўзгаришларни чақириши мумкин.

Агар кумуш сульфадиазини билан даволашни узоқ муддат ўтказиш ёки препаратни куйган катта юзаларга қўлланилса, лейкопения, тромбоцитопения ёки эозинофилия пайдо бўлиши хавфи туфайли қон таркибини мунтазам назорат қилиш керак.

Микробларга қарши таъсирга эга бошқа препаратларни қўллагандаги каби суперинфекция пайдо бўлиши мумкин.

Препарат ёрдамчи моддалар сифатида метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат сақлайди, улар аллергик реакциялар (шу жумладан секинлашган турдаги), айрим ҳолларда – бронхоспазм чақириши мумкин. Суртма шунингдек маҳаллий тери реакциялари (масалан, контакт дерматит) чақирувчи цетостеарил спирти ва терини таъсирланишини чақирувчи пропиленгликоль сақлайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида кумуш сульфадиазинини қўллашнинг хавфсизлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун бу даврда суртмани қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Куйган катта соҳаларни узоқ муддат даволаганда қон плазмасида сульфадиазиннинг тизимли қўллашда ҳосил бўладиган концентрациясига тенг концентрацияси ҳосил бўлиши мумкин ва шунинг учун барча сульфаниламидларни тизимли қўллаш билан боғлиқ ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг).

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

50 г дан суртма алюмин тубада. 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.