ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома
ЛИПИДЕКС® SR
LIPIDEXS® SR
Препаратнинг савдо номи: Липидекс® sr
Таъсир этувчи модда (ХПН): Фенофибрат (микронлаштирилган)
Дори шакли: Капсулалар
Таркиби:
Фаол модда: фенофибрат 250 мг;
Ёрдамчи моддалар: нейтрал гранулалар, тальк.
Таърифи: Оч-сариқ рангли, ҳидсиз сферик микропеллетлар сақловчи пушти-сариқ/тиниқ тўқ сариқ, №1 қаттиқ желатинли капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гиполипидемик восита.
АТХ коди: C10AB05
Фармакологик хусусиятлари
Фибрат кислотаси ҳосилалари гуруҳига таалуқли гиполипидемик воситаси. Қонда триглицеридлар ва (кам даражада) холестерин миқдорини камайтиради. Жуда паст зичликдаги липопротеидларни (ЖПЗЛП), паст зичликдаги липопротеидлар (ПЗЛП) (кам даражада) камайишига, антиатероген юқори зичликдаги липопротеидларни (ЮЗЛП) миқдорини ошишига олиб келади.
Фенофибрат тромбоцитлар агрегациясини камайтиради, плазмада фибриногенни ошган миқдорини пасайтиради, қандли диабет бўлган беморларда қондаги глюкоза миқдорини бир мунча тушириши мумкин, қонда сийдик кислотасини даражасини пасайтиради.
Фармакокинетикаси
Плазмада фаол модда фенофибрин кислотаси кўринишида аниқланади, унинг максимал концентрацияси препарат қабул қилингандан ўртача 5 соатдан кейин кузатилади.
Суткада бир капсула қабул қилиш фонида плазмадаги ўртача концентрацияси 15 мкг/мл ни ташкил қилади.
Фенофибрин кислотаси плазма альбуминлари билан юқори даражада боғланиш хусусиятига эга. Узоқ муддат қабул қилинганда фаол моддани тўпланиб қолиши кузатилмайди.
Жигарда метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари – фенофибрин кислотаси ва унинг глюкурон кислотаси билан коньюгатидир.
Фенофибрин кислотасини плазмадан ярим чиқарилиш даври 20 соатни ташкил қилади. Организмдан асосан сийдик орқали ва кам даражада ахлат билан чиқарилади. 24 соат давомида сийдик билан препаратни 70% чиқарилади; 6 кун давомида 88% гача чиқарилади.
Қўлланилиши
Гиперлипопротеинемияларнинг парҳез билан мувофиқлаштириб бўлмайдиган IIa, IIb, III, IV, V турлари (Фредриксон таснифи бўйича), ҳамда II тип қандли диабетни метаболик синдромида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Препарат овқат билан бирга қабул қилинади. Катталарга препарат 250 мг дан суткада 1 марта буюрилади.
Зарурати бўлганида препаратни суткада 500 мг дан 2 марта қабул қилишга бўлиб буюриш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Диспептик кўринишлар, жигар ферментлари фаоллигини ошиши; кам ҳолларда – оғриқ билан кечувчи миопатиялар, креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши, терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация, болалар, препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
дориларнинг ўзаро таъсири
Фенофибрат билан билвосита антикоагулянтларни бир вақтда қўлланганида охиргиларнинг дозасини камайтириш керак. Фенофибрат МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланмайди.
Маҳсус кўрсатмалар
Препарат билан даволаниш даврида парҳезни чеклашни буюриш керак. Фенофибрат билан даволашда липидларни қон зардобидаги даражасини кескин пасайиши бўлиши мумкин. Агар 3 ой давомида ҳоҳланган самарага эришилмаса даволашни тўхтатиш керак. Шунинг учун даволаш жараёнида липидлар миқдорини, жигар трансаминазаларини, қонни ивиш тизимини мунтазам назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юбориш натижасидаги қандайдир самаралар тўғрисида маълумотлар йўқ. Специфик антидоти йўқ ва ўткир дозани ошириб юборилишни даволаш симптоматик ҳисобланади. Зарурати бўлган ҳолларда меъдани ювиш ва тутиб турувчи даволаш қўлланади. Фенофибрин кислотаси гемодиализ орқали чиқарилмайди.
Чиқарилиш шакли
«Липидекс® SR», капсулалар №10, №30.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.