ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИНЕКС® ФОРТЕ
LINEX FORTE
Препаратнинг савдо номи: Линекс® форте
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидаги лиофилизация қилинган сут кислотаси ҳосил қилувчи бактерияларни:
- Lactobacillusacidophilus нинг камида 1х109 колония ҳосил қилувчи бирликларини ва
- Bifidobacteriumanimalis subsp. lactis. нинг камида 1х109 колония ҳосил қилувчи бирликларини сақлайди.
ёрдамчи моддалар: олигофруктозали инулин (глюкоза+фруктоза+сахароза), сувсиз глюкоза, микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, магний стеарати, титан диоксиди (E171), гидроксипропилметилцеллюлоза, темир (II) оксиди (E172).
Таърифи: капсулаларнинг ташқи кўриниши: оқ корпус, сариқ қопқоқ.
Капсуланинг ичидагиси – сариқ доғлари бўлган оч сарғиш кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши таъсирга эга микроорганизмлар, сут кислотаси ҳосил қилувчи бактериялар.
АТХ коди: A07FA01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Линекс форте одам ичаги нормал микрофлораси вакиллари бўлган иккита Lactobacillus acidophilus ва Bifidobacterium animalis subsp. lactis пробиотик сут кислотаси ҳосил қиладиган бактериялар штаммларини сақлайди.
Бир нечта потенциал механизмлар мавжуд бўлиб, улар ёрдамида Lactobacillus acidophilus ва Bifidobacterium animalis subsp. lactis ҳимоя ва даволаш таъсирини кўрсатади.
Улар қуйидагилар ҳисобига патоген бактериялар ўсишини ингибиция қилади:
- ичакда рН даражасини пасайтириш (Lactobacillus acidophilus нинг сут кислотасини, Bifidobacterium animalis subsp. lactis нинг эса сут кислотасидан ташқари сирка ва қаҳрабо кислоталарини ҳам ишлаб чиқишга қодирлиги натижасида);
- патоген бактериялар (H2O2 маҳсулоти) учун токсик бўлган метаболитларни ишлаб чиқиш;
- микробга қарши моддаларни, бактериоцинларни ишлаб чиқиш (Lactobacillus acidophilus бактериялар (жумладан Helicobacter pylori) ва замбуруғлар) ўсишини ингибиция қилувчи кенг таъсир доирасига эга бактериоцин бўлган ацидоцинни ишлаб чиқаради);
- патоген бактериялар билан озуқа моддалари учун рақобатлашиш;
- энтероцитларда адгезив рецепторларни блокада қилиш, бу бошқа потенциал патоген микроорганизмлар томонидан эгаллаб олинишига тўсқинлик қилади.
Ушбу икки бактерия штамми ичак моторикасини рағбатлантиради, унинг ўтказувчанлик хусусиятини ва шиллиқ ажралишини яхшилайди.
Улар шунингдек иммун тизимининг специфик ва носпецифик бўғинини ҳам рағбатлантиради.
Ичак микрофлораси мувозанатини бузилиши (масалан, вирусли ва бактериал меъда-ичак инфекцияларида, кенг таъсир доирасидаги антибиотиклар ва бошқа синтетик микробга қарши препаратлар қўлланганида, қорин бўшлиғи ва тос аъзоларини нурлантиришда, узоқ саёҳатларда) ёки гўдакларда доимий флора ривожланишининг кечикиб қолиши овқат ҳазм қилишни бузилишларини (метеоризм, диарея ва қабзият каби) келтириб чиқариши мумкин.
Lactobacillus acidophilus ва Bifidobacterium animalis subsp. lactis ни мунтазам қабул қилиш ичак микрофлораси дисбаланси билан боғлиқ бўлган овқат ҳазм қилишни бузилишининг енгил ва ўртача симптомлари намоён бўлиши тез-тезлигини ва оғирлигини самарали пасайтиради, ичакнинг мунтазам равишда бўшатилишини қўллаб-қувватлайди, шунингдек Helicobacter pylori инфекциясини стандарт эрадикацияли даволаш натижаларини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Lactobacillus acidophilus ва Bifidobacterium animalis subsp. lactis пробиотик бактериялари меъда-ичак йўлига маҳаллий таъсир кўрсатади. Перорал қўлланганида препаратни тизимли сўрилиши юз бермайди. Lactobacillus acidophilus ва Bifidobacterium animalis subsp. lactis ни меъда шираси кислотасига ва сафрога барқарорлиги меъда ва ўн икки бармоқ ичак орқали ўтганида ушбу бактерияларнинг катта қисми тирик қолишига имкон беради. Ҳар иккала штамм ичакнинг шиллиқ қаватига ўрнашади. Мазкур бактериялар перистальтика ва дефекация ҳисобига босқичма-босқич чиқарилади.
Қўлланилиши
Линекс форте ичак микрофлораси фаолиятини ва мувозанатни ўрнатишга ва бир маромда сақлашга ёрдам беради.
Линекс форте катталар, ўсмирлар ва болаларда:
- болаларда ва катталарда меъда-ичак йўлларининг вирусли ва бактерияли инфекциялари (ротавирусли инфекциялар, сайёҳлар диареяси каби);
- микробга қарши препаратлар (антибиотиклар ва бошқа синтетик микробга қарши препаратлар) билан даволаш;
- қорин бўшлиғи ва тос аъзоларини нурлантириш келтириб чиқарган диареяда, метеоризмда ва овқат ҳазм қилишнинг бошқа бузилишларида қўлланилади.
Линекс фортедан катталарда ва 12 ёшдан катта ўсмирларда:
- Helicobacter pylori инфекциясини стандарт эрадикацияли даволаш вақтида қўллаб-қувватловчи восита сифатида;
- қабзиятда ҳолатни яхшилаш учун фойдаланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалари
Диареяда, қорин дам бўлишида ва меъда-ичак йўлларидаги бошқа бузилишларда профилактик ва самарани бир маромда сақловчи восита сифатида фойдаланиш
Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирларда: кунига бир-уч марта (симптомларнинг оғирлигига боғлиқ равишда) битта капсула.
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда: кунига бир-икки марта (симптомларнинг оғирлигига боғлиқ равишда) битта капсула.
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болаларда: кунига бир марта битта капсула.
Линекс форте капсулаларини симптомлар йўқолишига қадар қабул қилиш мумкин.
Агар диарея икки кундан ортиқ давом этса ёки ҳолат яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Диареяни пациентнинг ўзи томонидан даволанганида йўқотилган суюқлик ва электролитларни ўрнини тўлдириш жуда муҳим ҳисобланади.
6 ёшдан кичик бўлган болаларда диареяни даволаш тиббий назорат остида ўтказилади.
1 ёшдан кичик бўлган болаларга Линекс форте капсулаларини қабул қилиш тавсия этилмайди. Ушбу ёш гуруҳи учун препаратни мақбул шаклларини қабул қилиш тавсия этилади.
Helicobacter pylori инфекциясини стандарт эрадикацияли даволаш вақтида самарани бир маромда сақловчи восита сифатида ва қабзиятда ҳолатни яхшилаш учун фойдаланиш
Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирларда: кунига уч марта бир капсула.
Линекс форте капсулаларини симптомлар йўқолишига қадар қабул қилиш мумкин.
Агар қабзият билан боғлиқ муаммолар етти кундан ошса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Қабзиятда етарли миқдорда озиқ-овқат толаларини сақловчи мувозанатланган соғлом озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, етарли миқдорда суюқликни ичиш, жисмоний фаол турмуш тарзини олиб бориш ва сутканинг айнан бир вақтида ич келиши одатига ўрганиш тавсия этилади.
Қўллаш усули
Ичга қабул қилинади.
Овқатланиш вақтида қабул қилиш лозим. Бу препаратнинг максимал самарадорлигини таъминлайди.
Линекс фортени антибиотик қабул қилинганидан кейин камида 3 соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади.
Алкоголь ва иссиқ ичимликлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Капсулани ютишни билмайдиган ёки юта олмайдиганлар учун капсула очилади, унинг ичидаги модда қошиққа солинади ва кам миқдордаги суюқлик билан аралаштирилади.
Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган тақдирда ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун препаратнинг икки дозасини қабул қилманг.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги MedDRA мезонларига мувофиқ аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: юқори сезувчанлик реакциялари.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда.
Овқат ҳазм қилиш йўлларини тутилиб қолиши.
Овқат ҳазм қилиш йўлларини тешилишида ёки тешилиш ривожланиши хавфида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пробиотик бактериялар антибиотикларга таъсирчан бўлади. Шу сабабли Линекс форте капсулаларини антибиотиклар қабул қилинганидан кейин камида 3 соат ўтгач қабул қилиш тавсия қилинади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қабул қилиш бошланишига қадар қуйидаги ҳолларда:
- тана ҳарорати 38°C дан ошганида;
- аҳлатда қон ёки шиллиқлар мавжуд бўлганида;
- диарея икки кундан ортиқ давом этганида;
- диарея оғир характерга эга бўлганида ҳамда сувсизланиш ва тана вазнини йўқотиш билан кечганида;
- диарея қоринда кучли оғриқ билан кечганида;
- бошқа сурункали касалликларда (масалан, қандли диабет, юрак-қон томир касалликларида) ёки иммун танқислиги ҳолатларида (масалан, ОИВ инфекциясида);
- қоринда келиб чиқиши номаълум бўлган оғриқ мавжуд бўлганида шифокор билан маслаҳатлашинг.
12 ёшгача бўлган болаларга Helicobacter pylori инфекциясини стандарт эрадикацияли даволаш вақтида самарани бир маромда сақловчи восита сифатида ва қабзиятда ҳолатни яхшилаш учун Линекс форте капсулаларини қабул қилиш мумкин эмас.
Бошқа махсус кўрсатмалар «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида келтирилган.
Ёрдамчи моддаларга тааллуқли эҳтиёткорлик чоралари
Линекс форте глюкоза, фруктоза ва сахарозани сақлайди. Фруктоза таъсирини ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиши синдроми ёки сахароза-изомальтоза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий патологияси бўлган шахслар мазкур препаратни қабул қилмасликлари лозим.
Линекс форте аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган сут оқсиллари қолдиқларини сақлаши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида
Ҳомиладорлик ва лактация даврида Линекс фортени қўллаш оқибатида келиб чиқадиган номақбул реакциялар ҳақида хабар берилмаган. Шунга қарамай, ҳомиладорлик ва лактация даврида ўткир диарея юз берганида суюқлик ва электролитларнинг етишмовчилиги, шунингдек она қорнида болага ёки ҳомиладор аёлга хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа номақбул реакциялар юзага келишига йўл қўймаслик учун алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида диарея ҳолатида қўлланилиши тиббий назорат остида ўтказилиши керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Ўрганилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари баён қилинмаган.
Чиқарилиш шакли
Ўрамида 14 ёки 28 капсуладан алюминийли блистерларда.
Сақлаш шароити
25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.