📜 Инструкция по применению Юнитропик
💊 Состав препарата Юнитропик
✅ Применение препарата Юнитропик
📅 Условия хранения Юнитропик
⏳ Срок годности Юнитропик

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

ЮНИТРОПИК® 1%

Кўзга томизиш учун эритма

Tropikamid (тропикамид)

 

Сиз дори воситангизни қўллашни бошлашдан олдин маълумотни тўлиқ ўқиб чиқинг.

  • Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Кейинчалик бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар уларда Сиздагига ўхшаш белгилар бўлса ҳам, у уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсир ҳис қилсангиз ёки истеъмолчилар учун ушбу маълумотда таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Истеъмолчилар учун ушбу маълумотдан Сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

  1. ЮНИТРОПИК® 1% нима ва у нима учун қўлланади
  2. ЮНИТРОПИК® 1% ни қўллашдан олдин
  3. ЮНИТРОПИК® 1% қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. ЮНИТРОПИК® 1% ни қандай сақлаш керак
  6. Бошқа маълумот

  1. ЮНИТРОПИК® 1% НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

ЮНИТРОПИК® 1% кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмадир. У даволовчи модда синтетик парасимпатолитиклар номи билан маълум дори воситалари гуруҳига мансуб тропикамид сақлайди.

У кўзларнинг нурни синдириш қобилияти (рефракция) ни объектив аниқлаш учун диагностика мақсадида қорачиқларни кенгайтириш (мидриаз) ва кўзнинг киприксимон танаси мушакларини бўшаштириш (циклоплегия) учун ишлатилади.

  1. ЮНИТРОПИК® 1% НИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН

ЮНИТРОПИК® 1% қўлланилмасин

  • тропикамидга, тропик кислотасининг бошқа ҳосилаларига ёки дори воситасининг бошқа бирон-бир компонентига аллергия (юқори сезувчанлик) да,
  • ёпиқ бурчакли глаукома ёки камера бурчаги анатомик тор бўлганда,
  • бурун шиллиқ қаватини яллиғланишида (rhinitis sicca),
  • 3 ёшгача бўлган болаларда.

ЮНИТРОПИК® 1% ни қўллаганда жуда эҳтиёткор бўлинг

  • кичик болаларда ва оч ёки мовий рангдаги кўзли болаларда (тропикамидга ва шунга ўхшаш моддаларга юқорироқ сезувчанлик),
  • болаларда кардиопульмонал (кардиореспиратор етишмовчилик) ва CNS (хулқни ва муомала қилишни бузилиши) нохуш таъсирларнинг хавфи юқори бўлади,
  • бош мияни шикастланиши ёки спастик фалажи бўлган болалар,
  • Даун синдроми бўлган болалар ва катталар,
  • жуда кекса пациентларда ва кўз ички босими юқори бўлиши мумкин бўлган бошқа пациентлар,
  • камалак пардаси яққол пигментацияли одамларда ва пигментацияланган ирқ вакилларида циклоплетик таъсирига резистентлик намоён бўлиши мумкин. Бундай одамларда дозани тегишли равишда мослаштириш керак,
  • ёпиқ бурчакли гаукома ривожланишини олдини олиш учун дори воситасини қўллашдан олдин камера бурчагининг кенглигини аниқлаш керак,
  • очиқ бурчакли глаукома ҳолатларида кўз ички босими ошиши мумкин, дори воситасини томизганда кўз ички босимини ўлчаш тавсия этилади.

Бошқа дори воситаларини қўллаш

ЮНИТРОПИК® 1% ва бошқа дори воситаларининг самаралари бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин.

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан шифокор рецептисиз олинган дори воситаларини қўллаётган ёки яқин орада қўллаган бўлсангиз, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Агар бошқа шифокор Сизга янги дори воситасини буюрмоқчи бўлса, Сиз ЮНИТРОПИК® 1% – кўзга томизиш учун эритмани қўллаётганлигингиз ҳақида огоҳлантиринг.

Агар Сиз шунингдек кўз учун бошқа дори воситаларини қўллаётган бўлсангиз, уларни бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқлигини окулистдан сўранг. Умуман олганда ЮНИТРОПИК® 1% ва бошқа дори воситаларини қўллаш орасида камида беш минутлик интервал бўлишига риоя қилиш керак.

Дори воситасининг мидриатик (қорачиқни кенгайтирувчи) таъсири миотиклар (қорачиқни торайтирувчи моддалар) сақловчи кўз учун дори воситаларини маҳаллий қўллаш билан камайтирилади. Дори воситаси миотикларнинг кўз ички босимини пасайтирувчи қобилиятини сусайтириши мумкин. Антигистамин (аллергияда қўлланадиган дори воситалари), антидепрессантлар (депрессияда қўлланадиган дори воситалари) каби дори воситаларини бир вақтда қўллаш ЮНИТРОПИК® 1% дори воситасининг таъсирини кучайтириши мумкин.

Нитратлар, дизопирамидлар, глюкокортикоидлар ва галоперидол бир вақтда қўлланилганда ҳам кўз ички босимини ошириши мумкин.

ЮНИТРОПИК® 1% ни овқат ва ичимликлар билан қўллаш

Кўзга томизиш учун эритма ҳақида гап кетаётганлиги туфайли, уни қўллаш овқат ёки ичимликлар билан боғлиқ эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг

Ҳомиладорлик

Дори воситаси Сизнинг ҳомилангизга таъсир кўрсатиши мумкин. Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бунга шифокорингизни диққатини қаратинг. ЮНИТРОПИК® 1% ни ҳомиладорлик даврида фақат жуда зарур ҳолатларда қўлланилсин.

Эмизиш даври

Дори воситаси Сизнинг болангизга таъсир кўрсатиши мумкин. Агар Сиз эмизсангиз, бунга шифокорингизни диққатини қаратинг. ЮНИТРОПИК® 1% ни ҳомиладорлик даврида фақат жуда зарур ҳолатларда қўлланилсин.

Автомобилни бошқариш ва машиналарга хизмат кўрсатиш

Кўз учун дори воситасини қўллагандан кейин қисқа вақт ўтгач кўришни ноаниқлиги пайдо бўлади ва қорачиқларни кенайиши оқибатида – шунингдек автомобилни бошқаролмайдиган, машиналарга хизмат кўрсатолмайдиган ёки баландликда ишларни бажараолмайдиган қилувчи кўрликка сезувчанлик ошиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, дори воситаси қўлланилгандан кейин дармонсизлик, холсизлик ёки кардиоваскуляр тизимга таъсири каби умумий нохуш таъсирларни инкор этиб бўлмайди.

Юқорида келтирилган фаолиятларни мидриаз (қорачиқни кенгайиши), аккомодацияни бузилиши (кўришни аниқлашиши) ва ёруғликдан қўрқиш ёки дори воситасининг бошқа нохуш таъсирлари тўлиқ бартараф этилгандан кейингина бажариш мумкин.

ЮНИТРОПИК® 1% нинг таркибидаги айрим компонентлар ҳақида муҳим маълумот

Дори воситаси консервант – бензалконий хлориди сақлайди. ЮНИТРОПИК® 1% билан бир вақтда юмшоқ контакт линзалар тақиш мумкин эмас. Қатттиқ контакт линзаларни ечиш ва дори воситаси томизилгандан кейин камида 20 минутдан кейин тақилиши керак.

  1. ЮНИТРОПИК® 1% ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНАДИ

ЮНИТРОПИК® 1% ни ҳар доим шифокорингиз буюрганидек қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки дорихона ходимидан сўранг.

Катталар ва 3 ёшдан ошган болалар

Рефракцияни аниқлаш учун циклоплегияни чақириш учун

Катталар ва 3 ёшдан ошган болалар – ЮНИТРОПИК® 1% дори воситасининг 1 томчиси конъюнктивал қопчага томизилади ва 5 минутдан кейин томизиш такрорланади.

Мидриазни чақириш учун

Кўз тубини текширишда мидриаз чақириш учун текширишдан 15-20 минут олдин ЮНИТРОПИК® 1% дори воситасининг 1 томчиси конъюнктива қопчага томизилади.

Кўзга томизиш учун барча эритмалар каби сўрилишни камайтириш учун томчини томизишдан олдин кўз ички бурчаги соҳасида кўз ёши қопчасини босиш ва томизишгандан 1 минутдан кейин қўйиб юбориш тавсия этилади.

Контакт линзалардан фойдаланувчи шахслар

Агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, ЮНИТРОПИК® 1% ни томизишдан олдин Сиз уларни ечишингиз керак.

ЮНИТРОПИК® 1% ни томизгандан кейин контакт линзаларни такроран тақишдан олдин камида 15 минут кутинг.

Қўллаш бўйича йўриқнома

  1. Қўлларингизни ювинг ва қулай жойга ўтиринг ёки туринг.
  2. Қопқоқчани бураб ечинг.

  1. Пастга қаратилган флаконни катта бармоқ ва бошқа бармоқлар орасида ушланг.
  2. Кўрсаткич бармоқ билан шикастланган кўзнинг пастки қовоғини бироз тортинг.

  1. Томчилагичнинг учини кўзларингизга яқинлаштиринг, лекин у кўзлар ва атрофдаги соҳаларга тегмаслиги керак.
  2. Кўзларингизга бир томчи тушиши учун флаконни бироз сиқинг, сўнгра пастки қовоқни қўйиб юборинг.

  1. Бурунга яқин жойда шикастланган кўзнинг бурчагини босинг. Кўзларни юмилган ҳолатда 1 минут ушлаб туринг.

  1. Агар шифокор тавсия этган бўлса, муолажани бошқа кўз учун ҳам такрорланг.
  2. Қўллагандан кейин дарҳол флаконга қопқоқни зич қилиб ёпинг.

Дори воситасини қўллагандан кейин Сиз ёруғликка сезувчанликни ошганлигини ҳис қилишингиз мумкин, шунинг учун қорачиқ кенгайгандан кейин кўзни жадал ёруғликдан ҳимоялаш керак.

Агар Сиз ЮНИТРОПИК® 1% дори воситасини керагидан ортиқ қўллаган бўлсангиз

Тавсия этилган дозага риоя қилинганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли деярли йўқ.

Кўзга томизиш учун эритмасининг дозасини тўсатдан ошириб юборилганда ёки тўсатдан ичга қабул қилган ҳолларда дозани ошириб юборилиши белгилари пайдо бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилишига вазодилатация (қон томирларни кенгайиши), тери ва шиллиқ қаватларни қуриши, тахикардия (юрак фаолиятини тезлашиши), тана ҳароратини ошиши, қабзият, ретенция (сийдикни тутилиши), таъсирчанлик, ҳулқни бузилиши каби атропиннинг тизимли (умумий) таъсирлари киради.

Доза ошириб юборилганда дарҳол шифокорни чақириш керак.

ЮНИТРОПИК® 1% дори воситаси ичга қабул қилинган ҳолларда иложи борича тезроқ шифокорингиз билан боғланиш керак.

 

Агар Сиз ЮНИТРОПИК® 1% ни қўллашни унутган бўлсангиз

Агар Сиз ЮНИТРОПИК® 1% ни қўллашни унутган бўлсангиз, одатдаги вақтда тавсия этилган дозани қўллашни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилманг.

 

Агар Сиз ЮНИТРОПИК® 1% ни қўллашни тўхтатган бўлсангиз

Агар шифокор Сизга айтмаган бўлса, ЮНИТРОПИК® 1% ни қўллашни тўхтатманг.

Бу дори воситасини қўллаш юзасидан кейинчалик саволлар туғилса, шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР

Барча дори воситалари каби ЮНИТРОПИК® 1% гарчи ҳаммада ҳам намоён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Дори воситасини қўллаганда айрим маҳаллий (кўзларда) ёки умумий нохуш таъсирлар намоён бўлиши мумкин.

Жуда тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлар (10 пациендан 1 тасидан кўпроғида намоён бўлади)

  • кўзларда оғриқ, кўзларни таъсирланиши (кўзда ачишиш, қичишиш, санчувчи оғриқ ҳисси ёки қум ёки механик киритма мавжудлиги ҳисси), кўзларни қизариши,
  • бош айланиши, бош оғриғи.

Тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлар (100 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади)

  • кўз ички босимини ошиши, кўришни ноаниқлиги, ёруғликдан қўрқиш, қовоқларни яллиғланиши (блефарит), конъюнктивага қон кетиши, кўзларни ҳаракатчанлигини бузилиши, конъюнктива ва қовоқларда аллергик реакциялар,
  • тахикардия (юрак фаолиятини тезлашиши), брадикардия (юрак фаолиятини секинлашиши), гипотензия (қон босимини пасайиши), кўнгил айниши, оғизни қуриши, қорин дистензияси (дам бўлиши), қориннинг юқори қисмида оғриқ, толиқиш, ҳолсизлик, мувозанатни бузилиши, анафилактик шок.

Тез-тез учрамайдиган ножўя таъсирлар (1000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади)

  • ҳулқни ва муомала қилишни бузилиши, энг аввало болаларда,
  • тери тошмаси.

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя таъсирлар (10000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади)

  • юракни тўхташи

Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсирни жиддий деб ҳисобласангиз ёки Сиз истеъмолчилар учун бу йўриқномада таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

  1. ЮНИТРОПИК® 1% НИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Этикетка ёки қутидаги EXP қисқартмасидан кейин келтирилган яроқлилик муддати ўтгач ЮНИТРОПИК® 1% қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мос келади.

Дори воситаси 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Совуқ ва музлашдан ҳимоялансин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.

Биринчи марта очгандан кейин 28 кун давомида ишлатилсин.

Агар Сиз дори воситасини кўринарли шикастланишлари ёки флаконни биринчи очиш ҳимоя тасмасини шикастланишини сезсангиз, ЮНИТРОПИК® 1% ни қўлламанг. Бундай ҳолларда дори воситасини дорихонага қайтаринг.

Дори воситаларини оқава сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Ишлатилмаган дори воситасини дорихонага қайтарилсин. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. БОШҚА МАЪЛУМОТ

ЮНИТРОПИК® 1% нима сақлайди

  • Даволовчи модда бўлиб 1 мл эритмада 10 мг тропикамид ҳисобланади.
  • Бошқа компонентлари: натрий хлориди,

динатрий эдетати дигидрати

бензалконий хлориди – консервант

хлорид кислотаси

инъекция учун сув.

ЮНИТРОПИК® 1% қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

1х10 мл, 1х5 мл, 3х5 мл (томчилагичли полиэтилен флакон).

Сотувда барча ўлчамдаги флаконлар бўлмаслиги мумкин.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.