📜 Инструкция по применению Талес Энерго
💊 Состав препарата Талес Энерго
✅ Применение препарата Талес Энерго
📅 Условия хранения Талес Энерго
⏳ Срок годности Талес Энерго

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТАЛЕС® ЭНЕРГО

TALES® ENERGO

Препаратнинг савдо номи: Талес® Энерго

Таъсир этувчи модда (ХПН): темиртикан ўтининг қуруқ экстрати

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: темиртикан ўтининг қуруқ экстрати 250 мг (фуростанолли сапонинлар йиғиндиси протодиосцинга нисбатан ҳисобланганда – 112,5 мг дан кам эмас).

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, лактоза ангидрид, аэросил, поливинилпирролидон, полипласдон, тальк, магний стеарати;

қобиқ: Sepifilm LP 007 (гипромеллоза, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси); кандурин «Қизил ялтироқ».

Таърифи: тўқ қизил рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томони рискали, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапия гуруҳи: Жинсий фаолликни рағбатлантирувчи фитопрепарат. Умумий тетиклаштирувчи восита. Ўсимликлардан тайёрланган.

Фармокологик хусусиятлари

Талес®Энерго – Tribulus Terrestris L ўсимлигининг ер усти қисмидан олинган табиий препарат. Препарат асосан фуростанол турига мансуб стероидли сапонинлардан иборат бўлиб, таркибдаги энг катта улуш протодиосцинга тегишлидир. Препаратнинг таъсир қилиш механизми айнан ушбу таркибий қисм билан шартланади. Протодиосцин организмда дегидроэпиандростерон (ДГЭА) даражасигача сингиб, ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлиги, эректил функция, холестерин метаболизми ва иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Оқилона кичик дозаларда трибулус мевалари оксидланиш етказадиган шикастдан ички органларни ҳимоя қилади, ўсимлик трибулус антистресс таъсирига эга, бу эса адаптоген мақомини тасдиқлайди.

Адаптоген дорилар организмнинг иссиқ, совуқ, жисмоний ва руҳий стресс, очлик, ташналик, заҳарланиш ва ҳаттоки радиация каби турли салбий ташқи омилларга тез ва самарали мослашишни стимуллайди.

Адаптогеннинг универсал ҳусусиятлардан бири бу организмдаги функционал имкониятларини ва стрессга барқарорликни ошириш. Уларни кўп ҳолларда оғир жисмоний даврда ёки ақлий  зўриқишда ва спортнинг аъло натижаларига эришиш учун ишлаш қобилиятини ошириш мақсадида қўлланилади.

Талес®Энерго жинсий тизимнинг айрим функцияларини рағбатлантиради ва тетиклантирувчи таъсир кўрсатади. Эркакларда либидо ва эрекция тикланади ва яхшиланади. Сперматозоидлар миқдорини ҳаракатчанлигини оширган ҳолда сперматогенезга рағбатлантирувчи таъсир қилади ва тестостерон даражасини кўтаради. Талес®Энерго аёлларда ҳам либидони яхшилайди ва овуляцияни рағбатлантиради. Гормонал фаолликка мувозанатловчи таъсир натижасида табиий ва посткастрацион климактерик синдром жараёнида вазомотор фаолликларга ижобий таъсир кўрсатади.

Соғлом кўнгиллиларда олинган натижаларга кўра Талес®Энерго буйрак усти безлари гормонлари ва АКТГ миқдорига сезиларли даражада ўзгартирмаган ҳолда қон плазмасидаги гипофиз-гонад ўқидаги гормонлар даражасига таъсир кўрсатади.

Талес®Энерго гиполипидемик самарага эга бўлиб, дислипопротеинемия билан оғриган беморларда триглицеридлар ва қон плазмасидаги юқори зичликка эга липопротеидлар миқдорига таъсир ўтказмаган ҳолда умумий холестерин ва зичлиги кам липопротеидлар миқдорини камайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Препарат организмда дегидроэпиандростерон даражасигача фаол сингиб боради. Ўзгармас протодиосцин қон плазмасида тезда чиқарилади ва 3 соат ўтганидан кейин унинг концентрацияси сезиларли даражада камаяди.

Препарат қабул қилинганидан сўнг 24 соат ичида сафро билан бирга протодиосциннинг минимал миқдори – 2% дан 4% чиқарилади. Ўзгармаган протодиосциннинг пешоб таркибидаги ўлчанадиган концентрацияси белгиланмайди.

Қўллаш учун кўрсатмалар

Эркакларда, мустақил ёки комплекс даволанишда:

            – либидони кучайтириш, эректил дисфункция кузатилганида эрекция кучи ва давомийлигини ошириш учун;

            – қуйидагилар билан шартланган бепуштликда:

            а) идиопатик олигоастенотератозооспермия (ажратиб чиқарилган спермада сперматозоидлар миқдори ва сифатининг пасайиши) ва азоспермия;

            б) варикоцеле (моякнинг уруғ йўлининг варикозли кенгайиши) сабабли оператив аралашув;

            в) иммунологик инфертиллик кузатилганида қўлланилади.

Аёлларда, мустақил ёки комплекс даволанишда:

            – фригидлик;

            – тухумдондаги гормонал бепуштлик;

            – неврастеник ва вазомотор реакциялар яққол намоён бўладиган климактерик ва посткастрацион синдромни тузатиш учун қўлланилади.

Эркаклар ва аёлларда мустақил ёки комплекс даволанишда:

            – атеросклероз олдини олиш мақсадида қондаги холестериннинг умумий миқдорини камайтириш учун қўлланилади;

Умумий тетиклантирувчи восита сифатида:

            – организмни жисмоний ва психик юкламаларга нисбатан барқарорлигини ошириш учун;

            – оғир касалликлардан кейин тезда тикланиш учун;

            – интенсив жисмоний зўриқишлар ва спорт билан шуғулланганда ишлаш қобилиятини ошириш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблекталар овқатдан кейин қабул қилинади.

Катталар учун қуйидаги дозалар тавсия этилади:

Либидо пасайган, импотенция ва бепуштлик билан оғриган эркакларга – суткасига 3 марта 1-2 та таблетка (уч марта қабул қилишга тақсимлаган ҳолда суткасига 11,5 мг/кг-23,0 мг/кг). Даволаниш муддати – камида 90 кун. Даволаниш курсини қониқарли терапевтик самарага эришгунга қадар давом эттириш мумкин.

Аёлларда ички секреция безларига боғлиқ бўлган бепуштликда  – суткасига 3 марта 1-2 та таблетка (уч марта қабул қилишга тақсимлаган ҳолда суткасига 11,5 мг/кг-23,0 мг/кг). Менструал циклнинг 1-кунидан 12-кунигача. Ушбу даволаш курсини ҳомиладорлик кузатилгунига қадар даврий равишда такрорлаш мумкин.

Климактерик ва посткастрацион синдром кузатилган аёллар: 60-90 кун давомида суткасига 3 марта 1-2 та таблетка (уч марта қабул қилишга тақсимлаган ҳолда суткасига 11,5 мг/кг-23, мг/кг). Ҳолат яхшиланганидан кейин аста-секин қўллаб-қувватловчи дозага ўтилади – 1-2 йил давомида кунига 2 таблетка (уч марта қабул қилишга тақсимлаган ҳолда суткасига 7,7 мг/кг).

Дислипидимия (умумий холестерин даражасини камайтириш учун): суткасига 3 марта 2 та таблетка (уч марта қабул қилишга тақсимлаган ҳолда суткасига 11,5 мг/кг-23,0 мг/кг). Даволаниш муддати – камида 3 ой.

Умумий тетиклантирувчи восита сифатида: суткасига 3 марта 2 та таблетка (уч марта қабул қилишга тақсимлаган ҳолда суткасига 11,5 мг/кг-23,0 мг/кг). Даволаниш муддати – барқарор яхши ҳолатга эришгунга қадар давом этади.

Дозалар якка тартибда, шифокорнинг кўрсатмасига асосан белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

– кўнгил айниш эҳтимоли мавжуд, бу ҳолатда доза камайтирилади ёки препарат вақтинча (2-3 кун) қабул қилинмайди;

– аллергик реакциялар;

– меъданинг шиллиқ пардасига қўзғатувчи таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– ҳомиладорлик;

– лактация (эмизиш) даври;

– ёши 18 дан кичик бўлса;

– қон кетишга бўлган мойиллик;

– простата бези аденомаси;

– оғир юрак-томир ва буйрак касалликлари;

– препарат компонентларига нисбатан ўта сезгирлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Талес®Энерго препаратини овуляцияни рағбатлантирувчи воситалар билан бирга қўлланилиши уларни самарадорлигини оширади.

Талес®Энерго препаратини диуретиклар билан бирга қўлланилиши диуретиклар самарадорлигини ошириши ва антигипертензив препаратларнинг гипотензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Климактерик синдроми бўлган аёллар терапиясида даволаш дозасидан қўллаб-қувватловчи дозага ўтиш аста-секин амалга оширилиши керак. Самарали дозани кескин камайтириш ёки бекор қилиш натижасида климактерик симптомлар қайта намоён бўлиши мумкин.

Ошқозоннинг шиллиқ пардасига яллиғлантирувчи таъсир олдини олиш мақсадида препаратни овқатдан кейин қабул қилиш лозим.

Талес®Энерго препарати автотранспорт бошқариш қобилиятига ва диққатни бир жойга жамлашни ҳамда тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи фаолиятнинг хавфли турлари билан шуғулланишга таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида препарат қўлланилиши бўйича аниқ клиник маълумотлар бўлмагани сабабли, ушбу даврда препаратдан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Айнан ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида Талес®Энерго препаратидан фойдаланиш хавфсиз эканини тасдиқловчи маълумотлар йўқ.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Талес®Энерго препаратининг меъёридан ортиқ қабул қилингани ҳақида маълумотлар йўқ.

Симптомлари: диспептик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш) кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

«Талес® Энерго», қобиқ билан қопланган таблеткалар 250 мг дан, №30 ва №60.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.