📜 Инструкция по применению Тайлол Колд
💊 Состав препарата Тайлол Колд
✅ Применение препарата Тайлол Колд
📅 Условия хранения Тайлол Колд
⏳ Срок годности Тайлол Колд

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

ТАЙЛОЛ КОЛД®

TAILOLUM COLD

 

Препаратнинг савдо номи: Тайлол Колд®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Парацетамол, хлорфенирамин малеат, декстрометорфан гидробромид, псевдоэфедрин гидрохлорид

Дори шакли: Сироп

Таркиби:

фаол моддалар: 160 мг парацетамол, 1 мг хлорфенирамин малеати, 5 мг декстрометорфан гидробромиди, 15 мг псевдоэфедрин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, глицерин, натрий бензоати, натрий цикламати, натрий сахарини, лимон кислотаси моногидрати, ўрик ҳушбўйи, сариқ «SY» бўёвчиси Е110, ионсизланган (ионлардан тозаланган) сув.

Таърифи: Ёрқин тўқ сариқ рангли, ўрик ҳидли тиниқ сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК белгиларини бартараф қилиш учун воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Парацетамол – нонаркотик анальгетикдир. Унинг оғриқ қолдирувчи таъсири оғриқ бўсағасини ошириш, иситма туширувчи таъсири – гипоталамуснинг терморегулятор марказига бўлган таъсири билан боғлиқ.

Хлорфенирамин малеати – Н1 – гистамин рецепторларига антагонистик хусусиятларга эга бўлиб, шу йўл билан қуйидаги симптомларни: ринит, бурун битиши, кўзни қизариши ва ўта юқори сезувчанлигини енгиллаштиради.

Декстрометорфан гидробромиди – йўталга қарши восита. Марказий нерв тизими орқали таъсир қилиб, йўтал бўсағасини оширади. У оғриқ қолдирувчи ёки бошқа қўшимча хусусиятларга эга эмас.

Псевдоэфедрин гидрохлориди – симпатомиметик амин ҳисобланиб, бронхолитик таъсир кўрсатади, шунинг учун юқори нафас йўлларидаги димланиш ҳолатларида самаралидир.

Умуман олганда препарат, унинг фаол компонентлари билан боғлиқ оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, гистаминга қарши, йўталга қарши ва шишга қарши хусусиятларга эга.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Максимал концентрациясига (Cмах) эришиш вақти 10 дан 60 минутгача.

Парацетамол – асосан юмшоқ тўқималарда тез ва бир текис тақсимланади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,25 дан 3 соатгачани ташкил қилади. Жигарда микросомал фермент тизими орқали метаболизмга учрайди. Парацетамолнинг оғиз орқали қабул қилинган дозасини тахминан 85% сийдик билан (эркин ва конъюгацияга учраган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чиқарилади.

Хлорфенирамин малеати – ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан секин ва тўлиқ сўрилади, Смах га эришиш вақти 2,5 дан 6 соатгачани ташкил қилади. Биокираолишлик индекси тахминан 25% дан 50% гачани ташкил қилади. Препаратнинг  катта қисми (70%) плазма оқсиллари билан боғланади. Асосан юмшоқ тўқималарда, шу жумладан марказий нерв тизимида ҳам тақсимланади. Унинг Т1/2  2 дан 43 соатгача ўзгаради ва таъсир давомийлиги 4 соатдан 6 соатгача вақтни ташкил қилади. Модданинг катта қисми метаболизмга учрайди. Ўзгармаган қисми ва унинг метаболитлари сийдик билан, унчалик кўп бўлмаган қисми – аҳлат билан чиқарилади.

Декстрометорфан гидробромиди – меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Йўталга қарши таъсирининг бошланиши оғиз орқали қабул қилинганидан кейин 15-30 минут ўтгач намоён бўлади ва узоқ чўзилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали ўзгармаган декстрометорфан ва метил гуруҳи йўқотилган метаболити ҳолида чиқарилади.

Псевдоэфедрин гидрохлориди – меъда-ичак йўлларидан сўрилади. У моноаминооксидаза таъсирига чидамлидир. Кам миқдордаги метаболитлари ўзгармаган препарат билан бирга асосан сийдик билан чиқарилади.

 

қўлланилиши

ЎРҚ, ЎРВИ ва грипп белгиларида:

– йўтал;

– бурун битиши;

– ринит;

– аксириш;

– иситма ва бош оғриғида қўлланади.

қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади. 2 ёшгача бўлган болаларга – шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

2 дан 4 ёшгача бўлган болаларга 5 мл дан (1 чой қошиқ), 5 дан 15 ёшгача 10 мл дан (2 чой қошиқ) кунига 4 марта буюрилади.

Катталарга 10 мл дан (2 чой қошиқ) ҳар 4 ва 6 соатда буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат жиддий ножўя самараларни чақирмайди. Баъзида: уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, бурун шиллиқ қаватини зичлашиши (кўпинча доза ошириб юборилганида), кўришни хиралашиши, ҳаяжонланиш, сийишни қийинлашиши ёки сийганда оғриқ, кейинчалик простата гиперплазияси, бош айланиши, оғиз, бурун ва томоқни қуриши, бош оғриғи, иштаҳани пасайиши, юракни тез уриб кетиши, қулоқларни шанғиллаши, меъдада дискомфорт ёки оғриқ, терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда: узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганда тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения, тромбоцитопеник пурпура ва агранулоцитоз пайдо бўлиши мумкин.

 

қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, буйрак ва жигар касалликлари бўлган шахсларда, шунингдек МАО ингибиторлари билан бирга ёки уларни қабул қилиш тугагандан кейин ёки 2 ҳафтадан олдин қўлланмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат билан узоқ вақт ва юқори дозаларда даволанганда антикоагулянтлар самарасини потенциялайди, метилдопа ва резерпиннинг гипотензив самарасини сусайтиради, индандион ва фенотиазин ҳосилалари билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин. Спирт, барбитуратлар ва трициклик антидепресантлар препаратнинг гепатотоксик таъсирини ошириши мумкин. Препарат анксиолитиклар, седатив дори воситалари ва бета- адреностимуляторларнинг ножўя таъсирлари яққоллигини кучайтиради.

Препарат сийдик учун 5 HIAA (5-гидросииндолеацетил кислотаси) нинг синамасига сохтамусбат натижасини бериши мумкин.

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

Сиропни болаларда 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Агар иситма ҳолати 3 кундан ортиқ давом этса, симптомлари 5 кундан кейин ҳам йўқолмаса ва янги симптомлар пайдо бўлса, маслаҳатлашиш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Оғир юрак бузилишлари, қандли диабети, бронхиал астмаси, глаукомаси ва гипертензияси бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қисқа вақт давомида 150 мг/кг дозада қабул қилинганида терини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, терлашни кучайиши, иштаҳани йўқолиши, кейинчалик жигар соҳасида оғриқ, ўртача ҳолсизлик, тахикардия ва/ёки ўртача гипертензия, бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш (қусишни чақириш керак) ацетилцистеин, симптоматик воситаларни юбориш керак.

 

Чиқарилиш шакли

«Тайлол Колд®», сироп флаконларда 100 мл дан, комплектида 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.