ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РЕФОРТАН® ПЛЮС
REFORTAN® PLUS
Препаратнинг савдо номи: Рефортан® Плюс (Refortan® Plus)
Таъсир этувчи модда (ХПН): гидроксиэтилкрахмал
Дори шакли: инфузион эритма, 100 мг/мл
Таркиби:
1 л эритмада қуйидагилар сақланади:
фаол модда:
гидроксиэтилкрахмал (ГЭК) 100,0 г
(ўртача молекуляр масса М.м = 200 000 Дальтон;
моляр алмашиниш MS = 0,5)
натрий хлориди: 9,0 г
рН: 4,0-7,0
Осмолярлик: тахминан 300 мосмоль
Коллоид-осмотик босим (КОБ): тахминан 85 мбар = тахминан 65 мм сим. уст.
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув
Таърифи: бироз тобланувчи тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: қон ўрнини босувчилар ва плазма протеинларининг фракциялари, гидроксиэтилкрахмал
АТХ коди: В05АА07
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Рефортан® Плюс натрий хлоридининг изотоник физиологик эритмасидаги 10% ли гидроксиэтилкрахмалли плазма ўрнини босувчисидир.
Гидроксиэтилкрахмал – ёт сунъий коллоид. Мумсимон макка жўхори крахмалидан кейинги гидроксиэтилл гуруҳини қўшилиши билан аминопектинни қисман гидролизи йўли билан олинадиган гликогенсимон полисахарид.
Рефортан® Плюс гиперонкотик эритма хисобланади, унинг инфузиясида плазма хажмининг ошиши суюқликнинг юборилган хажмини тахминан 130% га тўғри келади. Коллоид-осмотик босим (КОД) ва марказий веноз босим (МВБ) юборилган ҳажмга қараб кўринарли ошади, паст қийматларда уни нормагача ошиши юз беради.
Фармакокинетикаси
Инфузион юборилганида Рефортан® Плюс компонентларининг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.
Рефортан® Плюс тез юборилганида (20 минутда тахминан 500 мг) экспансив, плато тури бўйича, давомийлиги 1 соат юборилган суюқлик хажмидан тахминан 145% га, ва кейинги 3 соат давомида тахминан 100% га хажмнинг ошишини чақиради, 6 соатдан кейин плазма ҳажми аста-секин ва тўхтовсиз тахминан 75% га пасаяди.
Буйраклари соғлом бўлган катта пациентларга препаратнинг 10% ли 500 мл эритмасини 4 соатлик инфузиясида гидроксикрахмалнинг коллоиди учун ўртача экспозицияси тахминан 5-6 соатни ташкил қилади (яъни плазмада гидроксиэтилкрахмалнинг даражасини максимал қиймати инфузия тугаганидан кейин тахминан 5-6 соат ўтгач икки марта камаяди).
Ҳажмни қисқа муддатли оширишни (тахминин 3 соат) яхши бошқарилувчи самараси, шунингдек мувофиқ реологик хусусиятлари (қоннинг қовушқоқлигини ва гематокритни пасайиши, тромбоцитларни агрегацияга юқори тайёрлигини нормаллашиши) туфайли Рефортан® Плюс ҳажмни ҳам қисқа, ҳам ўртача вақтга тўлдириш учун тўғри келади. ГЭК ни қўллаш айланаётган қоннинг ҳажмини, 24 соатни ташкил қилувчи максимал вақт интервали билан тиклашнинг бошланғич босқичи билан чекланиши керак.
Гидроксиэтилкрахмал (бошқа плазма ўрнини босувчилар каби) қисқа муддатга тўқималарда (асосан, ретикулогистиоцитар тизимда – РГТ) тўпланади. Гарчи гидроксиэтилкрахмалнинг инфузиясидан кейин бир неча ойлар ўтгач алоҳида ҳолларда РГТ хужайраларида деполовчи вакуоллар аниқланган бўлса ҳам, РГТ фаолиятига салбий таъсири борлигига кўрсатмалар йўқ.
Рефортан® Плюс зардоб амилазаси томонидан тўхтовсиз парчаланади ва буйрак орқали чиқарилади. Тахминан 24 соат ўтгач сийдик билан юборилган ГЭК нинг тахминан 70% чиқарилади ва яна тахминан 10% зардобда аниқланади.
Диализда ГЭК етарли даражада организмдан чиқарилмайди, ГЭК нинг гемофильтрациясининг аҳамияти эса ишончли аниқланмаган.
Қўлланилиши
Қонни ўткир йўқотилиши билан боғлиқ бўлган гиповолемияни даволаш, агар фақат кристаллоидларнинг эритмаларини қўллаш етарли бўлмаганда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш
ГЭК қўллаш, 24 соатни ташкил қилувчи максимал вақт интервали билан, айланиб юрувчи қон ҳажмини тикланишининг бошланғич босқичи билан чекланиши керак.
Биринчи 10-20 минут пациентнинг ҳолатини қатъий назорати остида аста-секин юбориш керак, бу иложи борича эрта ҳар қандай анафилактоид реакциянинг пайдо бўлишини аниқлаш имкониятини беради.
Иложи борича энг кам самарали дозани буюриш керак. Гемодинамик кўрсаткичларнинг мувофиқ келувчи мақсадли даражасига эришилган заҳоти инфузияни тўхтатиш учун, даволаш гемодинамикани доимий назорати остида ўтказилиши керак Тавсия этилган максимал суткалик дозани ошириш мумкин эмас.
Катталар
Максимал суткалик доза:
Максимал суткалик доза 18 мл/кг ни ташкил қилади, бу тана вазнига 1,8 г гидроксиэтилкрахмал (ГЭК)/кг ни ташкил қилади.
Бу тана вазни 75 кг пациент учун 1350 мл Рефортан® Плюс препаратига мувофиқ келади.
Инфузиянинг максимал тезлиги:
соатига тана вазнига 18 мг/кг гача.
Болалар ва ўсмирлар
Болаларда ГЭК препаратларини қўллашнинг тажрибаси чекланганлиги туфайли, уларни бу гуруҳ пациентларида ишлатиш тавсия этилмайди.
Қўллаш усули
Вена ичига инфузия.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирларининг тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади:
Жуда тез-тез: ≥1/10
Тез-тез: ≥1/100 дан <1/10 гача
Баъзида: ≥1/1000 дан <1/100 гача
Кам ҳолларда: ≥1/10000 дан <1/1000 гача
Жуда кам ҳолларда: <1/10000
Номаълум: бор бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез:
Қон суюлиши туфайли, гематокритни ва оқсилнинг плазмадаги концентрациясини пасайиши.
Тез-тез (юборилган дозага боғлиқ):
Гидроксиэтилкрахмалнинг нисбатан юқори дозалари қон ивиши омилларининг концентрациясини пасайишига олиб келади ва, шундай қилиб, қон ивишига таъсир қилиши мумкин. Қон кетиш вақти узайиши мумкин.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тезлиги номаълум:
Жигарни шикастланиши
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан бузилишлар
Баъзида:
Гидроксиэтилкрахмални давомли қўллаш шиддатли қичишиш чақириши мумкин, у даволаш тугатилиши билан пайдо бўлиши, бир неча ойлар давом этиши ва жуда нохуш туйғулар чақириши мумкин.
Текширишнинг қўшимча усулларининг натижалари
Жуда тез-тез:
Гидроксиэтилкрахмал инфузиясидан кейин амилазанинг зардобдаги даражаси аҳамиятли ошади. Бу меъда ости безининг касаллигини белгиси сифатида қаралиши керак эмас.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда:
Буйраклар соҳасида оғриқ пайдо бўлишини кам ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Бундай ҳолларда инфузияни тўхтатиш, организмга суюқликни етарли киришини таъминлаш ва зардобдаги креатининнинг кўрсатгичларини синчиклаб назорат қилиш керак.
Тез-тезлиги номаълум:
Буйракларни шикастланиши.
Иммун тизими томонидан бузилишларп
Жуда кам ҳолларда:
Турли яққолликдаги анафилактик реакциялар. Батафсил маълумотни қуйида “Анафилактик реакциялар” бўлимидан қаранг.
Анафилактик реакциялар
Гидроксиэтилкрахмалга анафилактоид реакцияларнинг алоҳида ҳолатлари ҳақида хабар берилган (тез-тезлиги – инфузия бирлиги миқдорига қайта ҳисоблаганда – тахминан 0,085%). Кўпчилик ҳолларда бу реакциялар қусиш, ҳароратни енгил ошиши, совуқлик туйғуси, қичишиш ва эшакеми кўринишида бўлади. Жағ ости ва қулоқ олди сўлак безларини катталашиши, бош оғриғи ва мушак оғриқлари каби гриппоз характерга эга бўлган енгил симптомлар ва оёқларнинг периферик шишлари кузатилган.
Шок ва ҳаёт учун хавф туғдирувчи (баъзида хатто юрак фаолиятини ва нафасни тўхташигача) симптомлар билан бирга кечувчи ўзлаштираолмасликнинг оғир реакциялари жуда кам (тез-тезлиги – инфузия бирлиги миқдорига қайта ҳисоблаганда тахминан 0,006%).
Ўзлаштираолмаслик реакцияси пайдо бўлганида инфузияни дарҳол тўхтатиш ва бир вақтда умумий қабул қилинган шошилинч ёрдам чораларини кўриш керак.
Анафилаксия симптомлари
Анафилаксия симптомлари бир неча минут давомида пайдо бўлиши мумкин. Хавотирлик чақирувчи симптомлар кучли қичишиш ва терининг қизариши (бирдан юзга, бўйинга қонни оқиб келиши) ҳисобланади. Баъзида пациент бўғилишни хис қилади ва унда томоқда тиқилиш ҳисси пайдо бўлади. Кейинги босқич учун кўнгил айниши ва қоринда спазмлар, шунингдек тахикардия ва қон босимини тушиши ҳисобланади, бу хушдан кетишга, хатто нафас ва қон айланишини тўхташигача олиб келиши мумкин.
Анафилактик шокни даволаш
Биринчи белгилар (тери реакциялари, кўнгил айниши) пайдо бўлганида, одатда қуйидаги чоралар тавсия этилади:
- инфузияни тўхтатиш, канюлани венада қолдириш ёки
- венага мувофиқ киришни таъминлаш.
Шошилинч ёрдамнинг бошқа, одатдаги чоралари билан бир қаторда тавсия этилади:
- пациентни бош томонини пастга қилиб ётқизиш;
- нафас йўлларини озод қилиш.
Медикаментоз шошилинч чоралар
Дарҳол: эпинефрин (адреналин) вена ичига.
1 мл стандарт эпинефрин (1:1000) эритмасини (сотувда бўлган) 10 мл гача суюлтиргандан кейин, олдин 1 мл олинган эритма (=0,1 мг эпинефрин) пульс ва қон босимини (cave: юрак ритмини бузилиши) назорати остида секин юборилади. Эпинефринни юборишни такрорлаш мумкин.
Сўнгра: вена ички хажмни тўлдириш.
Масалан, 5% ли одам альбумини.
Якунида: вена ичига глюкокортикоидлар.
Масалан, 250-1000 мг преднизолон (ёки унинг хосиласини эквивалент миқдори). Глюкокортикоидларни юборишни такрорлаш мумкин.
Болаларда адреналин ва глюкокортикоидларнинг дозалари ёш ва тана вазнига мувофиқ камайтирилади.
Бошқа даволаш чораларига киради, масалан, ўпканинг сунъий вентиляцияси, кислород бериш, антигистамин воситаларни буюриш.
Пациентлар жадал даволаш бўлими/палатаси шароитларида кузатув остида бўлишлари керак, кейинги даволаш чоралари пациентнинг холатига боғлиқ.
Ножўя таъсирлари ҳақида хабарлар
Бирор-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу барча кутилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан мазкур илова-варақада баён қилинмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар тўғрисида бевосита «Берлин–Хеми АГ» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига Тошкент шаҳри, 100015, Афросиёб кўчаси, 12-уй (бизнес-маркази) манзили бўйича хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар ҳақида хабар берган ҳолда Сиз мазкур дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўп ахборотни тўплашга ёрдам беришингиз мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик.
- Буйрак фаолиятини бузилиши ёки буйрак касаллигини ўринбосар даволаш
- Бош мия ички қон қуйилиши ёки мияга қон қуйилиши
- Жадал даволаш бўлимида бўлган ўта оғир холатдаги сепсисли ва куйган пациентлар
- Гипергидратация
- Ўпка шиши
- Сувсизланиш
- Оғир гипернатриемия ёки оғир гиперхлоремия
- Жигар фаолиятини оғир бузилиши
- Димланган юрак етишмовчилиги
- Оғир коагулопатия
- Аъзолар кўчириб ўтказилгандан кейинги пациентлар
- Гиперволемия
- Гипокалиемияда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат клиник ва биохимик таҳлилларнинг (глюкоза, оқсил, ЭЧТ, бирет синамаси, ёғ кислоталари, холестерин, сорбит-дегидрогеназа, сийдикнинг солиштирма оғирлиги) кўрсатгичларига таъсир кўрсатиши мумкин.
Инфузион эритмалар тайёрлаш учун инфузион эритмалар, концентратлар ва инъекцион мақсадлар учун кукунлар ёки инъекцион эритмалар тайёрлаш учун қуруқ моддалар билан аралаштирилганида, ҳар сафар препаратларнинг мутаносиблигини (аралашишини) синчиклаб (ҳеч бўлмаса визуал) текшириш керак (шунга қарамасдан, кўзга кўринмайдиган кимёвий ёки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин).
Аминогликозид-антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганида, гидроксиэтилкрахмал уларнинг нефротоксиклигини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Аллергик (анафилактоид) реакциялар ривожланишининг хавфи туфайли, пациентнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш ва юборишни паст тезликда ўтказиш керак.
Жарроҳлик аралашувлари ва травмалар:
Жарроҳлик аралашувларига дучор бўлган ва жароҳатланган пациентларда узоқ муддатдан кейинги асоратларига нисбатан хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмас. Қўллашнинг узоқ муддатдан кейинги даврдаги хавфсизлигига нисбатан ноаниқликни эътиборга олиб, даволашдан кутиладиган фойда синчиклаб баҳоланиши керак. Даволашнинг бошқа мумкин бўлган имкониятлари ҳисобга олиниши керак.
ГЭК ёрдамида хажмни ўрнини тўлдиришга кўрсатмаларни синчиклаб аниқлаш керак. Ҳажм ва дозани назорат қилиш учун, гемодинамикани кузатиш талаб қилинади.
Доимо ҳажмни ҳаддан ташқари юкланишидан сақланиш керак, у доза ошириб юборилганида ёки ҳаддан зиёд тез юборилганида кузатилиши мумкин. Айниқса ўпка ва юрак-қон томир патологияси бўлган пациентларда, дозага синчиклаб тузатиш киритиш керак.
Плазмада электролитларнинг концентрациясини, организмдаги суюқлик миқдорини ва буйракнинг фаолиятини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади. Организмга етарли миқдорда суюқлик тушиши таъминланган бўлиши керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ёки буйрак касаллигини ёндош даволашни олаётган пациентлар:
ГЭК препаратларини буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ёки буйрак касаллигини ёндош даволашда бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. ГЭК ни қўллаш буйрак томонидан бузилишларнинг биринчи белгиларида тўхтатилиши керак. ГЭК юборилганидан кейин хатто 90 кунгача буйрак касаллигини ёндош даволашга юқори эҳтиёж ҳақида хабар берилган. Буйрак фаолиятини камида 90 кун давомида мониторинг қилиш тавсия этилади.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ва қон ивишини бузилишлари бўлган пациентларни даволашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Шунингдек гиповолемияси бўлган пациентларни даволашда, юқори дозаларда ГЭК эритмаларини юбориш билан боғлиқ бўлган оғир гемодилюциядан сақланиш керак.
Такрорий буюрилган ҳолатларда қоннинг ивиш кўрсаткичларини синчиклаб назорат қилиш керак. Коагулопатиянинг биринчи белгиларида ГЭК ни қўллашни тўхтатиш керак.
Сунъий қон айланиш тизимини қўллаш билан очиқ юракда операция ўтказилаётган пациентларда, катта қон кетиши пайдо бўлишини хавфи туфайли, ГЭК препаратларини ишлатиш тавсия этилмайди.
Кекса пациентлар
Гиперволемия чақирган юрак-қон томир ва буйрак асоратларни олдини олиш учун, кекса пациентларга, уларда юрак етишмовчилиги ва буйракларни шикастланиши мавжудлигини эҳтимоли кўпроқ, даволаш вақтида синчиков назорат ва дозага эҳтиёткорлик билан тузатиш киритиш керак.
Болалар ва ўсмирлар:
Болаларда ГЭК препаратларини қўллашнинг тажрибаси чекланганлиги туфайли, уларни бу гуруҳ пациентларда ишлатиш тавсия этилмайди.
Лаборатория таҳлилларининг натижаларига таъсири:
ГЭК эритмалари қўлланганидан кейин, альфа-амилазанинг даражасини ўткинчи ошиши ривожланиши мумкин. Бу меъда ости безини шикастланишининг белгиси сифатида қаралмаслиги керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври:
Ҳомиладорлик вақтида ГЭК ни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Сичқонларда репродуктивликка таъсирининг текширишлари ўтказилган. Гарчи бу текширишлар жараёнида ҳомила учун зарарли таъсири борлигини кўрсатувчи далиллар бўлмасада, эмбрион ёки хомиланинг ривожланишига, ҳомиладорликнинг кечишига, шунингдек перинатал ва постнатал ривожланишга нисбатан препаратнинг хавфсизлиги хақида хулоса қилиш учун олинган маълумотлар етарли эмас.
Инфузион эритмани ҳомиладор аёлларда, биринчи навбатда ҳомиладорликни эрта босқичларида, даволовчи шифокорнинг фикри бўйича потенциал фойда, препаратни қўллашдан мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган холлардан ташқари, қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик вақтида бу препарат қўлланганида барча жиддийлик билан анафилактик реакциялар хавфини ва, бунинг оқибатида – ҳомиланинг бош миясини шикастланиши хавфини ҳисобга олиш керак.
Лактация даврида препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Шунинг учун препарат эмизикли аёлларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Автомобилни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Бундай таъсирнинг ҳоллари номаълум.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Рефортан® Плюс дозасини ўткир ошириб юборилиши гиперволемияга олиб келиши мумкин. Бундай холларда дарҳол инфузияни тўхтатиш ва – шифокорнинг кўрсатмаси бўйича – диуретик юбориш керак.
Чиқарилиш шакли
Этикетка билан таъминланган ва тешиш учун тиқин билан ва пластик ва алюминийли мажмуавий қалпоқча билан беркитилган тиниқ шиша инфузион флакон ёки полиэтилен «bottle pack» флакон.
Оригинал ўрамида сақланади:
250 мл дан 10 флакон
500 мл дан 10 флакон
Сотувда ҳамма ўлчамли ўрамлар бўлмаслиги мумкин.
Сақлаш шароити
Музлатилмасин.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Беркитилган флаконда сақланаётган дори препаратининг яроқлилик муддати, қуйидагини ташкил қилади: 5 йил
Ўрамида ёзилган яроқлилик муддати ўтгач, ушбу дори препаратини ишлатиш мумкин эмас.
Рефортан® Плюс флакони очилганидан кейин дарҳол ишлатилиши керак.
Шикастланмаган ўрамдаги ранги тиниқдан то бироз товланувчигача бўлган эритмалар қўлланилиши керак.
Фақат бир мартталик қўллаш учун.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рефортан® фақат шифокор рецепти бўйича берилади.