📜 Инструкция по применению Артрикс
💊 Состав препарата Артрикс
✅ Применение препарата Артрикс
📅 Условия хранения Артрикс
⏳ Срок годности Артрикс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРТРИКС

ARTRIXUM

 

Препаратнинг савдо номи: Артрикс

Таъсир этувчи модда (ХПН): глюкозамин гидрохлориди. хондроитин сульфати

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: глюкозамин гидрохлориди – 250 мг, хондроитин сульфати – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.

Таърифи: тўқ сариқ/оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсула ичидагиси – ҳидсиз, сариқ тусли оқ рангдан кулранг тусли оч-сариқ ранглигача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди: M09AX02

 

Фармакологик хусусиятлари

Артрикс – тоғай тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита. Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи хондроитин сульфати ва глюкозамин гидрохлориди билан таъминланади.

Хондроитин юқори молекуляр (м.м. 20000-30000) мукополисахарид бўлиб, анча миқдорда бириктирувчи тўқималарнинг, ҳар хил турларида айниқса тоғай тўқимасида сақланади (тоғай матриксини ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб хизмат қилади).

Шунингдек хондроитин:

  • тоғай тўқимасининг фосфор-кальций алмашинувига таъсир этади;
  • суяк тўқимасининг резорбциясини секинлаштиради ва кальций йўқотилишини камайтиради, суяк тўқимасининг тикланиш жараёнларини тезлаштиради;
  • тоғай тўқимасининг дегенерация жараёнини тормозлайди, бўғим тоғайининг регенерация жараёнларини рағбатлантиради, бўғим ҳалтаси, бўғимларнинг тоғай юзаларини тикланишига ёрдам беради;
  • синовиал суюқликнинг қовушқоқлигини таъминлайди, бириктирувчи тўқиманинг сиқилишига тўсқинлик қилади ва бўғим юзаларининг ўзига хос мойловчиси ролини ўйнайди;
  • остеоартритни зўрайишини секинлаштиради, унинг симптомларини енгиллаштиради, НЯҚВ га эҳтиёжни камайтиради;
  • гиалин тўқимасида модда алмашинувини нормаллаштиради, гиалуронни ҳосил бўлишини, протеогликанлар ва II тур коллагенлар синтезини рағбатлантиради;
  • гиалуронни ферментатив парчаланишидан, шу жумладан бириктирувчи тўқимани емирилишига олиб келувчи лизосомал ферментлар томонидан парчаланишидан ҳимоя қилади.

Глюкозамин – протеогликанлар ва гликозаминогликанлар таркибига кирувчи эндоген моддадир:

  • бўғим қобиқлари, бўғим ички суюқлиги ва тоғай тўқимаси учун қурувчи материали ҳисобланган протеогликанлар, гиалурон ва хондроитинсульфат кислоталари ва бошқа моддаларнинг синтезини фаоллаштиради, тоғай матриксини ишлаб чиқарилишини кучайтиради;
  • суяк тўқимасида кальцийни йиғилишини меъёрлаштиради;
  • тоғайни кимёвий, шу жумладан НЯҚВ ва глюкокортикоидлар томонидан чақирилган шикастланишлардан носпецифик ҳимояни таъминлайди;
  • ўртача яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади;
  • мунтазам қўлланганида бўғимларда, умуртқа поғонасида ва умуртқа поғонаси олди юмшоқ тўқималарда дегенератив жараёнларнинг ривожланишини секинлаштиради.

Глюкозамин ва хондроитиннинг мажмуаси бириктирувчи тўқиманинг биосинтезида иштирок этади, тоғайни бузилиш жараёнларини олдини олади ва тоғай тўқимасини регенерациясини рағбатлантиради.

Икки компонентнинг ўзаро таъсири натижасида регенерацияловчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи самара таъминланади, бу бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди. Мунтазам қабул қилиш НЯҚВ ни қабул қилишга эҳтиёжни камайтиради, бу эса пациентларнинг турмуш сифатини яхшиланишини англатади.

Барқарор даволаш самарасига камида 6 ой давомида қабул қилинганида эришилади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида 90% меъда – ичак йўлларидан (МИЙ) сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига – 3-4 соатдан сўнг, синовиал суюқлигида – 4-5 соатдан сўнг эришилади. Синовиал суюқликка нисбатан биокиришаолишлиги: хондроитин учун – 13%, глюкозамин учун эса – 25% (жигар орқали «биринчи ўтиш» самараси намоён бўлади). Тўқималарда тақсимланишида энг катта концентрациялари жигарда, буйракда ва бўғим тоғайида аниқланади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% суяк ва мушак тўқимасида айланиб юради. Т1/2 – 6-8 соат. Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда, қисман аҳлат билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Глюкозамин ва хондроитиннинг мажмуаси болалар, катталар ва кекса шахсларда бўғим тоғайи тўқималарининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари билан кечадиган таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари ва бошқа ҳолатларни мажмуавий даволаш учун тавсия қилинади.

Қўйидагиларда қўлланилади:

  • бирламчи ва иккиламчи остеоартроз, остепороз, пародонтопатия;
  • елка-курак периартрити, спондилез, тизза қопқоғининг хондромаляцияси;
  • ўртача оғриқ синдроми билан кечадиган бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари;
  • суякнинг травматик шикастланишлари (синишлар) суяк қадоғини ҳосил бўлишини ва регенератив жараёнларини тезлаштириш учун.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга ичга қабул қиладилар, даволашни бошида – 2 капсуладан суткада 2-4 марта, бир ой даволанишдан сўнг дозани 2 капсуладан суткада 1-2 мартагача камайтириш мумкин. Оптимал даволаш тартибини шифокор белгилайди. Қабул қилиш давомийлиги 1,5-3 ой. Барқарор даволаш самарасига камида 6 ой қабул қилинганида эришилади.

 

Ножўя таъсирлари

Дозани ошириб юборилишида ёки препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанликда кузатилиши мумкин: МИЙ функциясиини бузилиши (кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ, метеоризм, диарея/қабзият), бош айланиши, бош оғриғи, тери аллергик реакциялари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига шахсий юқори сезувчанлик (аллергик реакциялар);
  • фенилкетонурия;
  • буйракларнинг функциясиини яққол бузилишлари;
  • 15 ёшгача бўлган болалар ёши;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мажмуавий қўлланганида тетрациклинларни МИЙ дан сўрилишини кучайтиради, пенициллинлар ва хлорамфениколни сўрилишини эса сусайтиради. Глюкокортикоидлар билан мутаносиб. Қабул қилиш фонида ностероид яллиғланишга қарши воситаларга эҳтиёж камаяди.

 

Махсус кўрсатмалар

15 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўлланиши хақида маълумот мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация.

Препаратни ҳомиладорлик пайтида ва эмизиш даврида қўлланилиши хақида маълумот мавжуд эмас, шу сабабли бу даврда препаратни қўлламаган маъқул, ёки даволаниш даврида эмизишни тўхтататиш керак.

Артрикс препаратини қабул қилиш юқори диққатни ва тез психомотор реакцияларни талаб этувчи ишларни бажаришда  пациентнинг қобилиятига таъсир қилмайди.

Шифокор томонидан тавсия этилган доза оширилмасин. Пародонтопатиянинг турли шаклларида даволаш курсини камида 3 ой давом эттириш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препартнинг дозасини ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Дозани ошириб юбориш ҳолатларида симптоматик даволаш, меъдани ювиш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

3 ёки 6 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.