📜 Инструкция по применению Артоксан капсула
💊 Состав препарата Артоксан капсула
✅ Применение препарата Артоксан капсула
📅 Условия хранения Артоксан капсула
⏳ Срок годности Артоксан капсула

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРТОКСАН

ARTOXAN

Препаратнинг савдо номи: Артоксан

Таъсир этувчи модда (ХПН): теноксикам

Дори шакли: қаттиқ желатин капсулалар

Таркиби

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: теноксикам – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, магний стеарати.

капсула қобиғининг таркиби: желатин, индиготин, хинолин сариғи, титан диоксиди.

Таърифи: кулранг корпусли ва яшил қалпоқчали, сариқ рангли кукундан таркиб топган, №3 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар.

АТХ коди: М01АС02

Фармакологик хусусиятлари

Артоксан – кучли яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва ўртача ифодаланган иситмани туширувчи таъсирга эга бўлган самарали ностероид яллиғланишга қарши препаратдир (НЯҚП). Препаратнинг ҳусусиятлари циклооксигеназа ферментининг ҳар иккала изоформаларини ингибиция қилиши билан боғлиқ, бу арахидон кислотаси метаболизмини бузилишига ва простагландинлар синтезини блокадасига олиб келади.

Яллиғланишга қарши самараси капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши (экссудацияни чеклайди), лизосомал мембраналарни барқарорлашуви (тўқималарни шикастланишини чақирувчи лизосамал ферментларни ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади), яллиғланиш медиаторлари (простагландинлар, гистамин, брадикинин, лимфокинлар, комплемент омиллари) синтезини сусайиши ёки фаолсизлантирилиши билан ифодаланади. Яллиғланиш ўчоғида эркин радикалларнинг миқдорини камайтиради, хемотаксис ва фагоцитозни сусайтиради. Яллиғланиш жараёнининг пролифератив фазасини тормозлайди, тўқималарнинг яллиғланишдан кейинги склерозланишини камайтиради; хондропротектор таъсир кўрсатади.

Препарат яллиғланиш ўчоғида оғриқ сезувчанлигини камайтиради ва оғриқнинг таламик марказларига таъсир қилади, десенсибилизацияловчи таъсирга эга (узоқ муддат қўлланганида). Ревматик касалликларда тинч холатда ва харкатда бўғимлардаги оғриқни сусайтиради, бўғимларнинг эрталабки танглигини ва шишини камайтиради, бўғимларнинг фаолиятини яхшилайди ва харакатлар хажмини оширади.

Фармакокинетикаси

Теноксикам меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади, овқат ва антацидларни қабул қилиш препаратнинг умумий сўрилиш даражасига таъсир қилмасдан, сўрилиш тезлигини секинлаштиради. Сmax соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 100% ни ташкил этади. 20-40 мг дозада оғиз орқали бир марта қабул қилинганида плазмада 2-4 мг/л максимал концентрациясига эришилади. Плазмада барқарор ҳолатда тахминан 11 мг/л га тенг бўлган концентрациясига теноксикам 20 мг (кунига бир марта) дан ҳар куни қабул қилинганидан сўнг 10-12 кундан кейин эришилади.

Теноксикам остеоартрит ёки ревматоид артрит билан хасталанган пациентларнинг синовиал суюқлигига осон ўтади. Жигарда трансформацияга учраб, нофаол метаболитларни ҳосил қилади. Улардан бири (5-гидроксипиридил) сийдик билан чиқарилади, қолганлари эса глюкурон конъюгатлари ҳолида сафро билан чиқарилади. Ўртача ярим чиқарилиш даври 60-75 соат, плазма клиренси соатига 0,1-0,25 л. Қабул қилинган дозанинг 2/3 қисми сийдик билан, 1/3 қисми ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Таянч-ҳаракат аппаратини, оғриқ синдроми билан кечувчи, яллиғланиш-дегенератив касалликлари:

  • подаградаги бўғим синдроми, ревматоид артрит, остеоартроз, анкилозланувчи спондилит, остеохондроз, бўғим ревматизми (тендинитлар, бурситлар, миозитлар);
  • умуртқа поғонасидаги оғриқ, невралгия, миалгия, ишиалгия;
  • альгодисменореяда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, одатда 20 мг дан суткада 1 марта айни бир вақтда қабул қилинади.

Ўткир подаграли артритда 40 мг дан суткада 1 марта 2 кун давомида, сўнгра 20 мг дан суткада 1 марта 5 кун давомида қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: диспепсия (кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея, метеоризм), қоринда оғриқлар ва нохуш хислар, стоматит, анорексия; юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида – меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, депрессия, юқори қўзғалувчанлик.

Аллергик реакциялар: эшакеми, қичишиш, эритема, Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдромлари.

Бошқалар: буйрак фаолиятини бузилиши, плазмада креатинин, мочевина азоти, билирубиннинг концентрацияларини ва “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, қон кетиши вақтини узайиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • теноксикамга ёки бошқа НЯҚП юқори сезувчанлик;
  • меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари;
  • меъда-ичакдан қон кетишлари;
  • оғир кечувчи гастрит;
  • жигар ва буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари;
  • қандли диабет;
  • артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, шишлар;
  • ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Артоксан литий препаратларининг самарасини (шу жумладан, заҳарлилигини), билвосита антикоагулянтлар, перорал гипогликемик воситаларнинг (сульфонилмочевина ҳосилалари) самарасини кучайтиради. Антацидлар теноксикамнинг сўрилишини пасайтиради. Бошқа НЯҚВ, айниқса меъда-ичак йўллари томонидан ножўя кўринишларнинг ривожланиш хавфини оширади.

Миелотоксик дори воситалари гематотоксикликни намоён бўлишини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Кексаларни даволаш учун, диуретиклар, нефротоксик препаратлар фонида, бевосита жарроҳлик аралашувларидан кейин эҳтиёткорлик билан ишлатилади. Жаррохлик аралашувидан бир неча кун олдин Артоксанни бекор қилиш керак.

Узоқ муддатли даволаш жараёнида жигар ва буйраклар фаолиятини, протромбин индексини, қондаги глюкоза миқдорини назорат қилиш керак. Даволаниш фонида эрозив-ярали шикастланиш ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетишини ривожланиши, препаратни бекор қилишни ва тегишли даволашни буюришни талаб қилади.

Болаларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани хал қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш холлари кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.